ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9298 Хокимият города Ташкент 18/10/2019 02/11/2019 6

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
“Toshkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўчаларга ном бериш тўғрисида
ID-9298

“Toshkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўчаларга ном бериш тўғрисида

 

“Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддаси ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 й, 41-сон, 448-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 295-сонли ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 й, 41-42-сон, 483-модда) қарори, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 24 октябрдаги 845-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2019 йил 15 октябрдаги “Toshkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги кўчаларга ном бериш тўғрисидаги 07-1333/1-сонли таклифини инобатга олиб, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2019 йил 15 октябрдаги “Toshkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги кўчаларга ном бериш тўғрисидаги 07-1333/1-сонли таклифи маъқуллансин.

2. “Toshkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги ном берилган янги кўчалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.Ризашов), Ички ишлар бош бошқармаси (Р.Джураев), Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги ва ҳокимлик тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар:

“Toshkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўчаларга ном берилиши муносабати билан тегишли ишларни амалга ошириш юзасидан бир ойлик муддатда белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилсин ҳамда ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилсин.

4. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати (Ш.Абдуллаев) ҳамда Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П.Халиулин) мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси ва Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Хидоятов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

                  Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                       Ж.Артикходжаев

Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2019 йил “___ ________даги

________-cонли қарорига

илова

 

 

“Toshkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги ном берилган янги кўчалар

РЎЙХАТИ

 

Жойнинг ҳозирги номи

Жойнинг янги номи

Изоҳ

  1.  

1-номсиз янги кўча

“Янги Тошкент” кўчаси

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2019 йил
15 октябрдаги “Toshkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги кўчаларга ном бериш тўғрисидаги 07-1333/1-сонли таклифи асосида

  1.  

2-номсиз янги кўча

“Янги Тошкент” тор кўчаси

  1.  

3-номсиз янги кўча

“Ўқчи” кўчаси

  1.  

4-номсиз янги кўча

“Заргар” кўчаси

  1.  

5-номсиз янги кўча

“Хадра” кўчаси

  1.  

6-номсиз янги кўча

“Хадра” тор кўчаси

 

 

 

 

Умумий таклифлар

784