ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9288 Министерство финансов Республики Узбекистан 18/10/2019 02/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Вазирлар Маҳкамасининг “2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 2019 йил 18 сентябрдаги 783-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида
ID-9288

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида”
2019 йил 18 сентябрдаги 783-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида

 

Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотнинг навбатдаги Саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотнинг навбатдаги Саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 2019 йил 18 сентябрдаги 783-сон қарорига қуйидаги мазмундаги 21-банд қўшилсин:

“21. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган кредити бўйича Самарқанд вилояти ҳокимлиги мажбуриятларига доир Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатини бериш ваколати берилсин.”

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А.Ж.Раматов ва Самарқанд вилоят ҳокими Э.О.Турдимов зиммаларига юклатилсин.

 

 

            Ўзбекистон Республикаси

                       Бош вазири                                                           А.Арипов

 

 

 

Умумий таклифлар

167