ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9243 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 17/10/2019 01/11/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Туман ва шаҳар миқёсида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишбилармонлик муҳити ҳолатини баҳолаш тизимини тасдиқлаш тўғрисида
ID-9243

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

 

Туман ва шаҳар миқёсида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишбилармонлик муҳити ҳолатини баҳолаш тизимини тасдиқлаш тўғрисида

 

Республика ҳудудларида хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, соҳага кенг эркинликлар бериш орқали қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ҳамда шу орқали аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг туман, шаҳар ва маҳаллалардаги ҳақиқий аҳволини тизимли таҳлил қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳити даражасини баҳолаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган Туман ва шаҳар миқёсида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишбилармонлик муҳити ҳолатини баҳолаш тизими 2020 йил 1 январдан бошлаб жорий этилсин.

2. Қуйидагилар:

Туман (шаҳар)ларда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳити ҳолати индикаторларини баҳолаш тизими 1-иловага мувофиқ;

Туман (шаҳар)ларда ишбилармонлик муҳити ҳолатини сўров асосида баҳолаш тизими 2-иловага мувофиқ;

Туман (шаҳар)ларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишбилармонлик муҳити ҳолатини баҳолаш бўйича услубий тавсиялар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Туман ва шаҳар миқёсида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишбилармонлик муҳити ҳолатини баҳолаш тизимига ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек индикаторларни ҳисоблаш
ва сифатли баҳолаш методологиясига аниқлаштиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳудудий бошқармалари, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 2-кунигача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига ҳар бир туман (шаҳар)даги тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳити ҳолати индикаторларини баҳолаш натижаларининг тақдим этилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси республиканинг барча туман ва шаҳарларида ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини баҳолаш учун ҳар бир ҳудудда тадбиркорлик субъектларини репрезентатив танлаш асосида ҳар чоракда сўров ўтказилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази туман (шаҳар)ларда ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини баҳолаш бўйича ўтказиладиган сўров бўйича методологик кўмак кўрсатисин.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг ишчи гуруҳлари (Ж. Қўчқоров, А. Икрамов, Ғ. Маматқулов, Ё. Турсунов, С. Холхўжаев, Н. Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

туман ва шаҳар миқёсида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишбилармонлик муҳити ҳолатини баҳолаш натижалари умумлаштирилишини ва мониторингини таъминлайди, ҳар бир туман (шаҳар)нинг рейтингини аниқлайди ҳамда мунтазам равишда иқтисодий шарҳ чиқаради;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузурида тадбиркорлик ривожлантириш масалалари бўйича ҳар ойда ўтказиладиган видеоселектор мажлисларида танқидий кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш мақсадида баҳолаш индикаторлари натижаларини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

ҳар ойнинг 7-санасигача туман (шаҳар) миқёсида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишбилармонлик муҳити ҳолати бўйича мониторинг натижаларини, жумладан аниқланган тизимли муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
                           Бош вазири                                                                                А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил «___» октябрдаги ____-сон қарорига 1-илова

 

Туман (шаҳар)ларда тадбиркорликни ривожлантириш
ва ишбилармонлик муҳити ҳолати индикаторларини баҳолаш тизими

Т/р

Индикатор (кўрсаткич)нинг номи

Ўлчов бир-лиги

Индикатор (кўрсаткич)нинг ҳисоблаш методикаси

Индикаторнинг сифат баҳоси

Масъул орган

1. Тадбиркорлик ва рақобат муҳитини ривожлантириш индикаторлари

1.1.

Тадбиркорликнинг янги субъектларини ташкил этиш

%

Янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобот даврида фаолият кўрсатган субъектлар умумий сонидаги улуши

1 - Паст даража (5% дан кам)

2 - Мўътадил даража (5% дан 10% гача)

3 - Ўртача даража (10% дан 15% гача)

4 - Юқори даража (15% дан юқори)

Статистика бошқармаси

1.2.

Тадбиркорлик субъектларининг фаоллиги

%

Фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сонига нисбати

1 - Салбий даража (20% дан юқори)

2 - Ўртача даража (15% дан 20% гача)

3 - Мўътадил даража (10% дан 15% гача)

4 - Паст даража (10% гача)

Статистика бошқармаси

1.3.

1000 киши ҳисобига кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони

бирлик

Ҳисобот даври якунига кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сонининг ҳисобот даври якунига туман (шаҳар) аҳоли сонига нисбатининг 1000 га кўпайтмаси

1 - Паст даража (5 гача)

2 - Мўътадил даража (5 дан 15 гача)

3 - Ўртача даража (15 дан 35 гача)

4 - Юқори даража (35 дан юқори)

Статистика бошқармаси

1.4.

Кичик тадбиркорлик (бизнес)нинг аҳоли бандлигидаги улуши

%

Кичик тадбиркорлик (бизнес)нинг аҳоли бандлигидаги салмоғи

1 - Салбий даража (70% дан кам)

2 - Мўътадил даража (70% дан 75% гача)

3 - Ўртача даража (75% дан 80% гача)

4 - Юқори даража (80% дан юқори)

Статистика бошқармаси

1.5.

Кичик тадбиркорлик (бизнес) экспорти ҳажмларининг ўсиш суръати

%

Кичик тадбиркорлик (бизнес) экспорти ҳажмларининг ўсиш суръати

1 - Паст даража (салбий кўрсаткич)

2 - Мўътадил даража (0% дан 5% гача)

3 - Ўртача даража (5% дан 10% гача)

4 - Юқори даража (10% дан юқори)

Давлат статистика қўмитаси

1.6.

Кичик тадбиркорлик (бизнес)да ташкил этилган иш ўринлари улуши

%

Кичик тадбиркорлик (бизнес)ни ривожлантириш ҳисобига янги ташкил этилган иш ўринларининг ҳисобот даврида ташкил этилган иш ўринлари умумий сонидаги салмоғи

1 - Паст даража (25% дан кам)

2 - Мўътадил даража (25% дан 50% гача)

3 - Ўртача даража (50% дан 75% гача)

4 - Юқори даража (75% дан юқори)

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

2. Иқтисодий фаоллик индикаторлари

2.1.

Инвестиция фаоллиги

%

Инвестициялар умумий ҳажмининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати

1 - Салбий даража (салбий кўрсаткич)

2 - Мўътадил даража (ўсиш 10% гача)

3 - Ўртача даража (ўсиш 10% дан 15% гача)

4 - Юқори даража (ўсиш 15% дан ортиқ)

Статистика бошқармаси

2.2.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотининг ўсиши

%

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати

1 - Салбий даража (салбий кўрсаткич)

2 - Мўътадил даража (0% дан 5% гача)

3 - Ўртача даража (5% дан 10% гача)

4 - Юқори даража (10% дан юқори)

Статистика бошқармаси

2.3.

Аҳоли жон бошига хизматлар ҳажмининг ўсиши

%

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи кўрсатилган хизматларнинг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати

1 - Паст даража (5% дан кам)

2 - Мўътадил даража (5% дан 10% гача)

3 - Ўртача даража (10% дан 15% гача)

4 - Юқори даража (15% дан юқори)

Статистика бошқармаси

2.4.

Аҳоли жон бошига истеъмол товарларининг ўсиши

%

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи ишлаб чиқарилган истеъмол товарларининг ўсиш суръати

1 - Паст даража (ўсиш 4% дан кам)

2 - Мўътадил даража (ўсиш 4% дан 8% гача)

3 - Ўртача даража (ўсиш 8% дан 12% гача)

4 - Юқори даража (ўсиш 12% дан юқори)

Статистика бошқармаси

2.5.

Ҳудудий дастурларда кўзда тутилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши

%

Ҳудудий дастурларга киритилган лойиҳалар бўйича ҳисобот даврида ўзлаштирилган инвестицияларнинг прогноз кўрсаткичларига нисбати

1 - Салбий даража (100% дан кам)

2 - Мўътадил даража (100% дан 105% гача)

3 - Ўртача даража (105% дан 110% гача)

4 - Юқори даража (110% дан юқори)

Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, статистика бошқармаси

3. Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш индикаторлари

3.1.

Тадбиркорликни маҳаллий давлат органлари томонидан қўллаб-қувватлаш даражаси

%

Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг ҳисобот даврида ижобий ҳал этилганлари улуши

1 - Салбий даража (80% дан кам)

2 - Мўътадил даража (80% дан 85% гача)

3 - Ўртача даража (85% дан 90% гача)

4 - Юқори даража (90% дан юқори)

Бош вазир қабулхоналари

3.2.

Кичик тадбиркорлик (бизнес)нинг микромолиявий хизматларга бўлган эҳтиёжининг қондирилиши

%

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига кредит ташкилотлари томонидан кўрсатилган микромолиявий хизматлар ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати

1 - Паст даража (ўсиш 5% дан кам)

2 - Мўътадил даража (5% дан 10% гача)

3 - Ўртача даража (10% дан 15% гача)

4 - Юқори даража (15% дан юқори)

Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари

3.3.

Эркин иқтисодий зоналарнинг ривожланиш ва инфратузилмага уланиш даражаси, шунингдек уларда амалга оширилаётган лойиҳалар сони ва сифати

%

Эркин иқтисодий зонанинг инфратузилма тармоқлари билан таъминланиш даражаси, ишлаб чиқариш майдонларининг қамрови ва экспортбоп лойиҳаларнинг улуши

1 - Паст даража (30% дан кам)

2 - Мўътадил даража (30% дан 50% гача)

3 - Ўртача даража (50% дан 80% гача)

4 - Юқори даража (80% дан юқори)

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳудудий бошқармалари, Эркин иқтисодий зоналар дирекциялари

3.3.

Кичик саноат зоналарнинг ривожланиш ва инфратузилмага уланиш даражаси, шунингдек уларда амалга оширилаётган лойиҳалар сони ва сифати

%

Кичик саноат зонасининг инфратузилма тармоқлари билан таъминланиш даражаси, ишлаб чиқариш майдонларининг қамрови ва импорт ўрнини босувчи лойиҳаларнинг улуши

1 - Паст даража (30% дан кам)

2 - Мўътадил даража (30% дан 50% гача)

3 - Ўртача даража (50% дан 80% гача)

4 - Юқори даража (80% дан юқори)

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳудудий бошқармалари, Кичик саноат зоналар дирекциялари

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил «___» октябрдаги ____-сон қарорига
2-илова

Туман (шаҳар)ларда ишбилармонлик муҳити ҳолатини ҳар чоракда сўров асосида баҳолаш тизими

 

Т/р

Субиндекслар

Баҳо
(-100…+100)

 

Солиқ муҳити ҳолатининг индекси

 

  1.  

Солиқ ҳисоботларини ҳисоблаш ва топшириш шартларининг мураккаблиги

 

  1.  

Солиқ ҳисоботларини топшириш тартиб-тамойилларининг қулайлиги

 

  1.  

Солиқ органлари ва улар ҳузуридаги хизмат кўрсатиш марказлари томонидан кўрсатиладиган амалий ва услубий кўмак даражаси

 

  1.  

Солиқ органлари томонидан солиққа тортишдаги ўзгаришларни ўз вақтида маълум қилиш ва унинг сифати даражаси

 

  1.  

Солиқ ҳисоботларини Интернет орқали топшириш шароитларининг мавжудлиги

 

  1.  

Инвесторлар учун солиқ имтёзлари ва преференциялардан фойдаланиш ҳолати

 

 

Молиявий муҳит ҳолатининг индекси

 

  1.  

Банк муассасаларида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибининг қулайлиги

 

  1.  

Кредит олишда зарурий миқдордаги ликвид таъминотни излаш ва тақдим этиш мураккаблиги даражаси

 

  1.  

Кредит олиш учун аризаларни кўриб чиқиш муддатларининг давомийлиги

 

  1.  

Интерактив банк хизматларидан фойдаланиш имконияти даражаси

 

 

Институционал муҳит ҳолатининг индекси

 

  1.  

Ваколатли органларда рухсатномалар олишнинг расмий харажатлари ва мураккаблиги даражаси

 

  1.  

Ваколатли органларда рухсатномалар олишнинг муддатлари

 

  1.  

Корхона (бизнес) учун ер олиш имкониятлари, жумладан ЭИЗ ва КСЗларда

 

  1.  

Кадастр ва архитектура органларида хужжатларни расмийлаштириш муддатлари ва мураккаблиги даражаси

 

  1.  

Бўш турган бино ва иншоотлардан фойдаланиш имкониятлари, жумладан ЭИЗ ва КСЗларда

 

 

Моддий ресурслар ва инфратузилмадан фойдаланиш индекси

 

  1.  

Маҳаллий хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлардан фойдаланиш даражаси

 

  1.  

Ишлаб чиқариш учун электр қуввати етказиб бериш барқарорлиги даражаси

 

  1.  

Ишлаб чиқариш учун сув етказиб бериш барқарорлиги даражаси

 

  1.  

Табиий газ етказиб бериш барқарорлиги даражаси

 

  1.  

Ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятлари

 

  1.  

Интернет, телефон алоқаси ва шу кабилар билан таъминланганлик даражаси

 

  1.  

Маҳаллий (ички) автомобил йўлларининг сифати

 

  1.  

Консалтинг, маркетинг, лизинг хизматларини кўрсатувчи инфратузилма ҳолати

 

  1.  

Банк хизматлари ва микрокредитлаш тизимлари инфратузилмаси мавжудлиги

 

 

Ишбилармонлик муҳити ҳолатининг йиғма (иинтеграл) индекси

 

Изоҳлар:

Ҳудудда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналар мавжуд бўлганда, уларда яратилган имкониятлар ҳам баҳолашда инобатга олинади;

Индикаторларни баҳолаш шкаласи минус (-) 100 дан, яъни тўлиқ салбий, плюс (+) 100 гача, яъни тўлиқ ижобий даражагача баҳоланади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил «___» октябрдаги ____-сон қарорига
3-илова

 

\Туман (шаҳар)ларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда
ишбилармонлик муҳити ҳолатини баҳолаш бўйича
услубий тавсиялар

Мазкур услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 11 сентябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган 38-сон йиғилиш баёнининг 11-банди ижросини таъминлаш ҳамда мазкур йиғилиш баёни билан тузилган Ишчи гуруҳларнинг жойларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилди.

Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 2-санасигача ҳудудий иқтисодиёт ва саноат бошқармасига туман (шаҳар) тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳити ҳолати индикаторларини баҳолаш тизими натижаларини тақдим этадилар.

Адлия ва савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари ишбилармонлик муҳити ҳолатини баҳолаш учун ҳар бир туман (шаҳар) ва маҳаллада тадбиркорлик субъектларини репрезентатив танлаш асосида доимий сўров ўтказилишини ва сўров натижаларини ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 2-санасигача ҳудудий иқтисодиёт ва саноат бошқармаларига тақдим этилишини таъминлайдилар.

Ҳудудий иқтисодиёт ва саноат бошқармаси туман (шаҳар)да тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳити ҳолати индикаторларини баҳолаш тизими натижаларининг умумлаштиришини ва мониторингини таъминлайди, ҳар бир туман (шаҳар)нинг рейтингини аниқлайди ҳамда мунтазам равишда иқтисодий шарҳ чиқаради, уни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача Ишчи гуруҳлар ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг ишчи гуруҳлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

туман ва шаҳар миқёсида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишбилармонлик муҳити ҳолатини баҳолаш натижалари умумлаштирилишини ва мониторингини таъминлайди, ҳар бир туман (шаҳар)нинг рейтингини аниқлайди ҳамда мунтазам равишда иқтисодий шарҳ чиқаради;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузурида тадбиркорлик ривожлантириш масалалари бўйича ҳар ойда ўтказиладиган видеоселектор мажлисларида танқидий кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш мақсадида баҳолаш индикаторлари натижаларини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

ҳар ойнинг 7-санасигача туман (шаҳар) миқёсида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишбилармонлик муҳити ҳолати бўйича мониторинг натижаларини, жумладан аниқланган тизимли муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этади.

 

I. Туман (шаҳар)ларда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳити ҳолати индикаторларини баҳолаш тизими

Туман (шаҳар)ларда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳити ҳолати индикаторларини ҳар чоракда баҳолаш тизими 3 та блокка гуруҳланган 15 та индикатордан иборат (1-илова):

- Тадбиркорлик ва рақобат муҳитини ривожлантириш индикаторлари;

- Иқтисодий фаоллик индикаторлари;

- Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш индикаторлари.

1. Тадбиркорлик ва рақобат муҳитини ривожлантириш индикаторлари қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:

1.1. Тадбиркорликнинг янги субъектларини ташкил этиш – янгидан ташкил этилган корхоналарнинг фаолият кўрсатаётган корхоналар умумий сонига нисбати.

Маълумот манбаси: рўйхатга олувчи органлар маълумотлари, Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестри маълумотлар базаси.

1.2. Тадбиркорлик субъектларининг фаоллиги – фаолият кўрсатмаётган корхоналар сонининг рўйхатдан ўтган корхоналар умумий сонига нисбати.

Маълумот манбаси: рўйхатга олувчи органлар маълумотлари, Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестри маълумотлар базаси.

1.3. 1000 киши ҳисобига кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони – ҳисобот даври якунига кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сонининг ҳисобот даври якунига туман (шаҳар) аҳоли сонига нисбатининг 1000 га кўпайтмаси.

Маълумот манбаси: рўйхатга олувчи органлар маълумотлари, Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестри маълумотлар базаси.

1.4. Кичик тадбиркорлик (бизнес)нинг аҳоли бандлигидаги улуши –микрофирмалар ва кичик корхоналарда банд бўлган ишчилар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сонининг умумий бандлар сонига нисбати.

Маълумот манбаси: давлат статистика ҳисоботи, бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлимлари, давлат солиқ хизмати ҳудудий бошқармалари маълумотлари.

1.5. Кичик тадбиркорлик (бизнес) экспорти ҳажмларининг ўсиш суръати – жорий даврдаги кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари экспорти ҳажмининг ўтган йилнинг мос давридаги ҳажмига нисбати.

Маълумот манбаси: давлат статистика ҳисоботи, Давлат божхона қўмитасининг божхона статистикаси маълумотлари.

1.6. Кичик тадбиркорлик (бизнес)да ташкил этилган иш ўринлари улуши – кичик тадбиркорлик (бизнес)ни ривожлантириш ҳисобига янги ташкил этилган иш ўринларининг ҳисобот даврида ташкил этилган иш ўринлари умумий сонидаги салмоғи.

Маълумот манбаси: туман (шаҳар) ҳокимлиги маълумотлари.

2. Иқтисодий фаоллик индикаторлари қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаланади:

2.1. Инвестиция фаоллиги – асосий капиталга инвестицияларнинг жисмоний ҳажми индекси (ўсиш суръати).

Асосий капиталга инвестицияларниинг жисмоний ҳажми индекси (ўсиш суръати)ни ҳисоблаш қиёсий даврлар мобайнида йиғма дефлятор-индексни – юридик ва жисмоний шахсларнинг асосий капиталга инветициялар ҳажми ўрталама индексини – қўллаган ҳолда солиштирма нархларга келтирилган ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмини таққослаш орқали амалга оширилади.

Маълумот манбаси: давлат статистика ҳисоботи маълумотлари асосида статистик ҳисоб-китоблар.

2.2. Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотининг ўсиши – аҳоли жон бошига тўғри келувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати.

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати қиёсий даврлар мобайнида солиштирма нархларда аҳоли жон бошига саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш орқали ҳисобланади.

Маълумот манбаси: давлат статистика ҳисоботи маълумотлари асосида статистик ҳисоб-китоблар.

2.3. Аҳоли жон бошига хизматлар ҳажмининг ўсиши – аҳоли жон бошига тўғри келувчи кўрсатилган хизматларнинг жисмоний ҳажми индекси (ўсиш суръати).

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи кўрсатилган хизматларнинг жисмоний ҳажми индекси (ўсиш суръати) қиёсий даврлар мобайнида йиғма дефлятор-индексни қўллаган ҳолда солиштирма нархларда аҳоли жон бошига тўғри келувчи кўрсатилган хизматлар ҳажмини таққослаш орқали ҳисобланади.

Маълумот манбаси: давлат статистика ҳисоботи маълумотлари асосида статистик ҳисоб-китоблар.

2.4. Аҳоли жон бошига истеъмол товарларининг ўсиши – аҳоли жон бошига тўғри келувчи ишлаб чиқарилган истеъмол товарларининг ўсиш суръати.

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи ишлаб чиқарилган истеъмол товарларининг ўсиш суръати қиёсий даврлар мобайнида ҳисобот даври нархларига келтирилган аҳоли жон бошига тўғри келувчи ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ҳажмини таққослаш билан ҳисобланади.

Маълумот манбаси: давлат статистика ҳисоботи маълумотлари асосида статистик ҳисоб-китоблар.

2.5. Ҳудудий дастурларда кўзда тутилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши.

Ҳудудий дастурларга киритилган лойиҳалар бўйича ҳисобот даврида ҳақиқатда ўзлаштирилган инвестицияларнинг шу давр учун прогноз кўрсаткичларига нисбати ҳисобланади.

Маълумот манбаси: Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, статистика бошқармаси маълумотлари.

3. Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш индикаторлари қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаланади:

3.1. Тадбиркорликни маҳаллий давлат органлари томонидан қўллаб-қувватлаш даражаси – Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг ҳисобот даврида ижобий ҳал этилганлари улуши.

Маълумот манбаси: Бош вазир қабулхоналари маълумотлари.

3.2. Кичик тадбиркорлик (бизнес)нинг микромолиявий хизматларга бўлган эҳтиёжининг қондирилиши – кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига кредит ташкилотлари томонидан кўрсатилган микромолиявий хизматлар ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати.

Маълумот манбаси: Марказий банк ҳудудий бошқармалари маълумотлари.

3.3. Эркин иқтисодий зоналарнинг ривожланиш ва инфратузилмага уланиш даражаси, шунингдек уларда амалга оширилаётган лойиҳалар сони ва сифати – эркин иқтисодий зонанинг инфратузилма тармоқлари билан таъминланиш даражаси, ишлаб чиқариш майдонларининг қамрови ва экспортбоп лойиҳаларнинг улуши.

Маълумот манбаси: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳудудий бошқармалари, Эркин иқтисодий зоналар дирекциялари маълумотлари.

3.4. Кичик саноат зоналарининг ривожланиш ва инфратузилмага уланиш даражаси, шунингдек уларда амалга оширилаётган лойиҳалар сони ва сифати – кичик саноат зонасининг инфратузилма тармоқлари билан таъминланиш даражаси, ишлаб чиқариш майдонларининг қамрови ва импорт ўрнини босувчи лойиҳаларнинг улуши.

Маълумот манбаси: Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги вазирлиги ҳудудий бошқармалари, Кичик саноат зоналар дирекциялари маълумотлари.

II. Туман (шаҳар)ларда ишбилармонлик муҳити ҳолатини баҳолаш

Туманлар (шаҳарлар) кесимида ишбилармонлик муҳити ҳолатини баҳолаш бўйича олинадиган сўров натижаларининг объективлигини таъминлаш мақсадида респондентлар сонига (камида 50 та, кўпи билан 70 та) ҳамда тадқиқ этилаётган вилоят туманлари ва шаҳарлари кесимида ИМҲИни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш имконини берувчи танловни (выборка) оптималлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади.

Танлов иқтисодиёт тармоқларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг туман (шаҳар)даги умумий тадбиркорлар сонидаги салмоғига мутаносиб равишда аниқланади: саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва алоқа, савдо ва умумий овқатланиш, хизматлар. Танловга йирик ва кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлари, оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорлар киритилиши лозим.

Ишбилармонлик муҳити ҳолатининг интеграл индекси 4 та субиндексни ҳисоблаш орқали аниқланади (2-илова):

- Солиқ муҳити ҳолатининг индекси (СМИ)

- Молиявий муҳит ҳолатининг индекси (ФМИ)

- Институционал муҳит ҳолатининг индекси (ИМИ)

- Моддий ресурслар ва инфратузилмадан фойдаланиш индекси (МРИ)

Ҳар бир савол бўйича хусусий индексларни ҳисоблаш учун респондентлар (тадбиркорлик субъектлари маъмурияти вакиллари) ўтган давр бўйича (сўнгги 3 ой учун) ҳамда келгуси 3 ойдаги кутилаётган ҳолат бўйича «яхшилан(а)ди», «ўзгарма(й)ди», «ёмонлаш(а)ди» жавобларидан бирини беришади.

Субиндекслар ягона услуб бўйича ҳисобланади. Анкетадаги хар бир савол бўйича жорий (сўнгги 3 ой учун) ва кутилаётган (келгуси 3 ой учун) хусусий индекслар ҳисобланади:

а) Жорий хусусий индекс () = «яхшиланди» жавобларининг фоизи - «ёмонлашди» жавобларининг фоизи

б) Кутилаётган хусусий индекс () = «яхшиланади» жавобларининг фоизи - «ёмонлашади» жавобларининг фоизи

Ҳар бир савол бўйича хусусий индекслар баҳоси жорий ва келгуси баланслашган кўрсаткичларнинг ўрта геометрик даражаси кўринишида ифодаланади ва минус (-) 100 дан плюс (+) 100 гача баҳоланиши мумкин. 100 баллга тенг энг юқори баҳо бизнес жорий ҳолатдан тўлиқ қаноат ҳосил қилишини ва ҳар бир корхона/тадбиркор келгусида фақат яхшиланиш кутишини кўрсатади.

Сўровнинг ҳар бир саволи бўйича хусусий индекс қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

Субиндекслар тегишли савол бўйича хусусий индексларнинг ўрта геометрик даражаси сифатида қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

Ишбилармонлик муҳити ҳолатининг йиғма (иинтеграл) индекси (ИМҲИ) СМИ, ФМИ, ИМИ, ва МРИ индексларининг ўрта геометрик даражаси сифатида қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

 

Умумий таклифлар

287