ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9240 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 17/10/2019 01/11/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказини Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида
ID-9240

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказини  Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида

 

Меҳнат бозори, бандлик, меҳнат миграцияси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, демографик масалалар ва меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларида илмий-амалий ишлар, тадқиқотлар, лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш ҳамда илмий-тадқиқотлар натижалари юзасидан эришилган ютуқларни амалиётга кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлигининг Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт деб аталади) этиб қайта ташкил қилинсин.

2. Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодий ривожланишнинг устуворликларини ҳисобга олган ҳолда, меҳнат бозори, аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудудларни демографик ва иқтисодий ривожлантириш прогнозларини ўрганиш ва шу асосида аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан илмий таклифлар ишлаб чиқиш;

ёшлар ва банд бўлмаган аҳолини маъқул кўраётган касб-ҳунарлари ва меҳнат соҳасидаги қизиқишларини аниқлаш мақсадида ижтимоий тадқиқотлар олиб бориш;

республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг меҳнат ресурслари сони ҳамда таркибини ўрганиш ва уни такомиллаштиришга доир илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

бандлик, меҳнат муҳофазаси ҳамда меҳнат муносабатлари масалалари юзасидан махсус социологик тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш;

халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан меҳнат муҳофазаси ва бандлик соҳаларида самарали ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш;

юқори малакали илмий ходимлар, шу жумладан, иқтисодиёт, техника, тиббиёт соҳалари бўйича фалсафа (PhD) ва фан докторлари (DSc) илмий даражасига эга бўлган ёш ходимларни ишга жалб қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишида маҳаллий ҳамда хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, соҳага ихтисослашган хорижий ташкилотлар ва ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш.

 

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлиги Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2019-2023 йилларда Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институтининг илмий салоҳиятини ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури        2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.  

4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига, зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони доирасида институтнинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Белгилансинки:

а) Институт:

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган илмий лойиҳалар танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

вазирликлар, идоралар ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотларнинг буюртмалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун улар томонидан ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари;

иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш сифатини дастлабки баҳолаш юзасидан тўланадиган маблағлар;

шартнома асосида пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик (беғараз) хайриялари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

   б) Институтнинг даромадлари солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.

           в) Институт ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳисобот беради.

          Институт директори Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Институт директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.

Институт директори ўринбосарлари институт директорининг  тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

г) Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти шартномалар ва мажбуриятлар бўйича тугатилаётган Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

6. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

тадқиқотларга миллий экспертлар сифатида контракт асосида давлат бошқарув органлари, идоралар, банклар, тадқиқот марказлари ходимларини, олимлар ва олий ўқув юртлари ўқитувчиларини, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб этиш;

қўшма тадқиқотлар ўтказиш учун бошқа илмий-тадқиқот ташкилотлари, фондлар, университетлар билан, жумладан, халқаро ва хорижий муассасалар билан шартномалар тузиш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш, бандлик, миграция ва меҳнатни муҳофаза қилиш муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий шарҳ ва маърузалар чоп этиш;

Институтга юклатилган вазифалар доирасида марказий иқтисодий органлар, вазирликлар, идоралар, банклар ва бошқа ташкилотлардан зарур бўлган барча норматив, статистик ва таҳлилий ахборотларни сўраш ҳамда бепул олиш.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти ҳузурида “Демография. Меҳнат иқтисодиёти” мутахассислиги бўйича фалсафа (PhD) ва фан докторлари (DSc) илмий даражаларини бериш юзасидан ихтисослаштирилган Кенгаш ташкил этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буюртмасига асосан ҳар йили институт томонидан амалга ошириладиган илмий-амалий лойиҳалар учун мавзуга оид танловлар ташкил этилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

бир ой муддатда қонунчиликда белгиланган тартибда институтнинг уставини тасдиқласин ҳамда Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказига тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси 37-уй манзилидаги бино ва иншоотларни жойлашган ҳудуди билан биргаликда институтга берилишини таъминласин;

         икки ой муддатда институтни юқори малакали илмий ходимлар билан  таъминлаш учун барча зарурий чораларни кўрсин;

 Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига институтнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда бандлик ва демографик кўрсаткичлар истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот лабораториялари учун замонавий асбоб-ускуналарни импорт бўйича харид қилишга зарур маблағлар ажратсин. 

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг 2020-2021 йиллар учун параметрларини шакллантиришда институтнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда институт лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш юзасидан лойиҳанинг ушбу дастурларга белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.

Белгилаб қўйилсинки, институт биноларини реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб Тошкент шаҳар ҳокимияти  “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси,  бош пудратчи ташкилот эса белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича аниқланади.  

 Биноларни реконструкция қилиш - Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган капитал қўйилмалар доирасида, Илмий марказ лабораторияларини жиҳозлар, ускуналар ва мебеллар билан таъминлаш - Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

  11. Институт:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Олий Мажлис материаллари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳамда йўриқнома тарзидаги ҳужжатлари юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистик ахборот бюллетенлари юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                            А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___”
_______даги                        

        ______-сон қарорига   

2-илова

 

2019-2023 йилларда Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот                                                     институти илмий салоҳиятини янада ошириш, моддий-техника базасини                                                     мустаҳкамлаш ва фаолиятини такомиллаштириш

 ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

 

 

Т/р

 

Чора-тадбирлар

 

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаш-тириш манбаи

 

Масъуллар

 

 

I. Меҳнат бозори, бандлик ва миграция масалаларида илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш

 

1.1.

Демографик ва меҳнат ресурс-лари кўрсаткичлари прогнозларини шакллантиришга таъсир қилувчи омиллар бўйича илмий тадқиқот-ларни олиб бориш.

 Касбий малакаларни ошириш - кадрлар рақобатбардошлигини таъминлашнинг асосий  омили сифатида илмий тадқиқот ишлари-ни амалга ошириш.

 Ишчи кучининг меҳнат мобиллигини тартибга солишнинг асосий йўналишлари бўйича тадқиқотлар ўтказиш.

 

1. Илмий лойиҳа босқичларини ишлаб чиқиш ва келишиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этиш.

2. Лойиҳанинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.

3. Лойиҳани фундаментал тадқиқотлар дастури доирасида амалга ошириш учун танловда иштирок этиш.

4. Илмий тадқиқот ишлари дастурини бажариш ва илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

5. Тадқиқот ишлари натижаларини апробация қилиш.

2020-2023

йиллар

Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа манбалар

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги

1.2.

Аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича илмий тадқиқотларни олиб бориш:

Норасмий бандликдаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни расмий секторга ўтказиш  усуллари;

Меҳнат миграцияси жараёни-даги муаммолар, уни тартибга солиш истиқболлари ва ҳал этиш усулларини тадқиқ қилиш.

1. Илмий лойиҳа босқичларини ишлаб чиқиш ва келишиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этиш.

2.Лойиҳанинг тармоқдаги мавжуд муаммоларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.

3. Лойиҳани давлат илмий-техник тадқиқотлар дастури доирасида амалга ошириш учун танловда иштирок этиш.

4. Илмий тадқиқот ишлар дастурини бажариш ва илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

5. Тадқиқот ишлари натижаларини апробация қилиш.

 

2020-2022

йиллар

Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа манбалар

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги

1.3

  Меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш усуллари ва шаклларининг замонавий тизимларини ишлаб чиқиш.

   Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида меҳнат меъёрлари (нормативлари)ни ишлаб чиқиш соҳасини тадқиқ қилиш.

1. Илмий лойиҳа босқичларини ишлаб чиқиш ва келишиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этиш.

2.Лойиҳанинг тармоқдаги мавжуд аниқ муаммони ечишга қаратилганини кўриб чиқиш.

3. Лойиҳани инновацион ишланмалар дастури доирасида амалга ошириш учун танловда иштирок этиш.

4. Илмий тадқиқот ишлар дастурини бажариш ва илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

5. Тадқиқот ишлари натижаларини апробация қилиш. Инновацион ишланмани ташкилот (корхона)ларда жорий этиш.

2020-2021

йиллар

Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа манбалар

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги

 

Буюртмачи ташкилот ва корхоналар

1.4

Республика ҳудудларида меҳнат бозорини тизимли мониторингини ташкил қилиш, меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш учун маълумот-ларни тўплаш ва таҳлил қилиш, меҳнат муносабатларини ташкил қилиш ва меҳнат бозорини ўрганиш  ва тадқиқотларни ўтказишни ташкил этиш. 

1. Тадқиқотлар дастурини ишлаб чиқиш, дала тадқиқотларини ташкил этиш, маълумотлар базасини шакллантириш.

2. Мониторинг ва тадқиқотлар, шунингдек тегишли вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар асосида республика аҳолисини ишга жойлаштириш, бандлик ва меҳнат ресурслари балансини шакллантириш.

3. Илмий асосланган тавсиялар билан таҳлилий маълумотларни тайёрлаш.

 

 

Ҳар чоракда

 

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

 

 

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

 

1.5

  Иқтисодиёт соҳаларидаги айрим касбларга бўлган талаб тўғрисидаги маълумотлар асосида меҳнат бозоридаги ўзгаришлар бўйича иш берувчиларнинг тахмин индексини ишлаб чиқиш, ҳамда ташкилот-ларда меҳнат муносабатларини ўрганиш мақсадида иш берувчилар ўртасида социологик сўровларни ташкил этиш ва ўтказиш (шу жумладан анкета асосида ёки ходимларнинг фокус-гуруҳларини  ташкил этиш орқали).

 

1. Тадқиқот дастурини ишлаб чиқиш, жойларда тадқиқотларни ташкиллаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш.

2. Илмий асосланган таклифлар асосида таҳлилий материаллар тайёрлаш.

 

2020 йил

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

 

Ҳомийлар маблағлари

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

1.6

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг мавжуд тизимларини, шу жумладан,  давлат ташкилотларида  ва хўжалик субъектларидаги рағбат-лантиришнинг шакллари ва усулларини ўрганиш ва таҳлил қилишга қаратилган  илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва маҳаллий шароитларга мослаш-тириш асосида мамлакатимизда меҳнатга ҳақ тўлашнинг самарали тизимини яратиш мақсадида тадқиқотларни олиб бориш.

Давлат хизматчилари томонидан ташкилотнинг стратегик ва жорий мақсадларга эришишдаги фао-лиятининг унумдорлигига қўшган ҳиссаларини баҳолаш методика-сини ишлаб чиқиш.

1. Тадқиқот дастурини ишлаб чиқиш, жойларда тадқиқот ўтказилишини ташкиллаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш.

2. Тўланадиган солиқлар, турли йиғимлар ва бошқа тўловларнинг миқдорини ЭКИҲ билан боғламаган равишда ҳисоблаш мезонларини тадбиқ қилиш бўйича, ҳамда давлат хизматчиларининг иш натижасига қўшган ҳиссаларини баҳолаш (KPI) бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

3. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсияларга эга таҳлилий материални тайёрлаш.


 

2019-2020 йиллар

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси

маблағлари

 

Ҳомийлар маблағлари

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

 

1.7

Солиқ қонунчилигининг меҳнатга қаратилган солиқларни камайтириш қисмидаги ўзгаришлар ва уларнинг расмий бандликнинг ошишига таъсирини, минтақа-лардаги меҳнат бозори, бандлик мониторинги натижалари, шу жумладан, соҳалар ва ҳудудлар кесимида норасмий бандлик масалалари бўйича тадқиқот ўтказиш.

Норасмий секторни расмий секторга ўтказишнинг унумли механизм-ларини тадбиқ қилиш, ҳамда қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга банд бўлмаган аҳолини жалб қилиш механизмларини такомиллаш-тириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.

 

1. Бюджетга тушадиган солиқларни кўпайтириш ва расмий сектордаги бандликни ошириш ҳисобига ишсизлик даражасини пасайтириш мақсадида норасмий сектордаги банд бўлганларни расмий секторга ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Фермер хўжаликларида ишчи кучига бўлган эҳтиёжни аниқлаш асосида мавсумий ишчиларни ёллаш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

 

2021 йил

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси

маблағлари

 

Ҳомийлар маблағлари

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

Давлат солиқ қўмитаси

 

1.8

Меҳнат миграцияси бўйича  ҳудудларда тадқиқотларни ўтказиш, шу жумладан ишга ёллашнинг самарадор усулларини тадқиқ ва таҳлил қилиш.

1. Тадқиқот дастурини ишлаб чиқиш, жойларда тадқиқотни ташкиллаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш.

2. Чет эл давлатларига меҳнат қилиш учун чиқиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш.

3. Илмий асосланган тавсияларни ўз ичига жамлаган таҳлилий материаллар тайёрлаш.

 

Ҳар йили

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси
маблағлари

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги

1.9

Меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш тизимини шакллан-тиришнинг инновацион усул-ларини ишлаб чиқиш.

Меҳнатни ташкил этиш, регламентлаш ва нормалаш тизимининг амалий самарадорлигини ошириш бўйича ташкил этиладиган танловларга илмий лойиҳаларни тақдим этиш.

2020 йил

Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ва халқаро грантлар ҳамда бошқа манбалар

 

 

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги

 

 

II. Меҳнатни муҳофаза қилиш сохасида илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш

 

2.1

       Корхона ва ташкилотларда зарарли ва хавфли омилларни таъсирини камайтириш юзасидан илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш.

     1. Илмий-тадқиқот ўтказиш учун зарарли ва хавфли омиллар мавжуд корхоналар рўйхатини тузиш.

      2. Илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш режа-жадвалини тузиш.

   3. Илмий тадқиқот ишлари дастурини бажариш ва илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

      4. Тадқиқот ишлари натижаларини апробация қилиш.

2020 йил

 

Халқаро грантлар, бошқа ташкилотлар маблағлари ҳамда институт маблағлари

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2.2

       Зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан корхона ва ташкилотларда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

      1. Илмий лойиха бўйича техник топшириқ-ларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритиш.

      2. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

   3. Илмий тадқиқот ишлари дастурини бажариш ва илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

      4. Тадқиқот ишлари натижаларини апробация қилиш.

2021 йил

Халқаро грантлар, бошқа ташкилотлар маблағлари ҳамда институт маблағлари

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

2.3

      Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини жорий этиш мақсадида тадқиқотлар ўтказиш.

      1. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

      2. Тадқиқотлар ўтказиш бўйича техник топшириқлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва ва кўриб чиқиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритиш.

       3. Тадқиқотларни ўтказиш.

2020 йил февраль

 

 

Иш режага мувофиқ

Халқаро грантлар, бошқа ташкилотлар маблағлари ҳамда институт маблағлари

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

2.4

       Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар киритиш.

 

      1. Меҳнатни муҳофаза қилиш сохасида мавжуд амалдаги қонун хужжатларини таҳлил қилиш, халқаро тажрибани ўрганиш асосида илмий асосланган таклифлар тайёрлаш.

Доимий равишда

-

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

2.5

      Ишлаб чиқаришларда техно-логик ўзгаришлардан келиб чиқиб, имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва кўрсаткичлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

      1. Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва кўрсаткичлар рўйхатларини таҳлил қилиш.

      2. Корхона ва ташкилотлар таклифлари асосида янги касбларни жойларга борган ҳолда меҳнат шароитларини ўрганиш ва рўйхатлардан чиқариладиган касбларни фаолияти ва сабабларини ўрганиш.

      3. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

      4. Илмий-тадқиқот натижалари бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига илмий асосланган таклифлар киритиш.

2021 йил

 

 

 

 

 

 

 

Халқаро грантлар, бошқа ташкилотлар маблағлари ҳамда институт маблағлари

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2.6

      Зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида банд бўлган ходимларга даволаш профилак-тика озиқ-овқат махсулотларини берилиши юзасидан илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

      1. Илмий лойиха бўйича техник топшириқлар рўйхатини ишлаб чиқиш.

      2. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

      3. Илмий тадқиқот натижалари бўйича илмий асосланган таклиф тайёрлаш

2022 йил

 

Халқаро грантлар, бошқа ташкилотлар маблағлари ҳамда институт маблағлари

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти.

2.7

       Меҳнатни муҳофаза қилишга оид умумий ва махсус техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

      1. Илмий лойиха бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритиш.

      2. Техник регламентлар ишлаб чиқиладиган йўналишлар режасини ишлаб чиқиш.

      3. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

2021-2022 йиллар

 

Халқаро грантлар, бошқа ташкилотлар маблағлари ҳамда институт маблағлари

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

2.8

       Иш ўринларида меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарни жарохатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказишни янада такомиллаштириш юзасидан илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

     1. Иш ўринларида меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарни жарохатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказилган ҳисобтларни таҳлил қилиш.

     2. Таҳлиллар натижасида илмий асосланган таклифлар тайёрлаш ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритиш.

2020-2021  йиллар

 

Халқаро грантлар, бошқа ташкилотлар маблағлари ҳамда институт маблағлари

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

2.9

  Шахсий ҳимоя воситаларини синовдан ўтказиш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Шахсий ҳимоя воситаларини синовдан ўтказиш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этиш.

2. Республикада ишлаб чиқарилаётган ва четдан импорт қилинаётган шахсий ҳимоя воситалари ва уларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган маҳсулотларни синовдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

3. Республикада ишлаб чиқарилаётган ва четдан импорт қилинаётган шахсий ҳимоя воситаларини синовдан ўтказиб, унинг натижалари асосида сифат сертификатини расмийлаштириш  тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси
маблағлари

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

Иқтисодиёт вазирлиги

 

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

 

III. Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

 

3.1

 Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти биносини реконструкция қилиш

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Институт биносини реконструкция қилиш ва замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш лойиҳасини қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат инвестиция дастурига киритиш.

3. Бино реконструкциясини амалга ошириш.

4. Институт моддий-техник базасини мустаҳ-камлаш мақсадида лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ зарур ускуна ва жиҳозлар харид қилинишини таъминлаш.

2020-2021 йиллар  т 

Давлат инвестиция дастури  бўйича марказлаштирилган капитал қўйилмалар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

 

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

3.2

Институтнинг меҳнатни муҳо-фаза қилиш ҳамда бандлик ва демографик кўрсаткичлар истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот лабораторияларини замонавий талабларга мувофиқ  жиҳозлаш

 

 

 

1. Ушбу лабораториялар учун махсус асбоб-ускуналар ҳамда лаборатория синовлари учун зарур бўлган бошқа материалларни харид қилиш.

 2. Лабораториялар учун харид қилинган асбоб- ускуналарни монтаж қилиш, ўрнатиш ва лабораториялар ишини ташкил этиш.

2020-2021 йиллар

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси
маблағлари

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

 

Бандлик ва  меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

 

IV. Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти                                                                                         кадрлар салоҳиятини ошириш

 

4.1

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти илмий салоҳиятини оширишга йўналтирилган кадрлар сиёсатини, шу жумладан  ходимлар томонидан олий таълимдан кейинги босқичдаги таълим ва илмий (фалсафа доктори ва фан доктори) даражалар олишини рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

 

 

  1. Институт ходимларининг илмий ва интеллектуал салоҳиятини кучайтириш мақсадида, ходимлар танлови, ишга жалб қилиш ва мансабда ўсишининг асосий усулларини ўз ичига қамраб олган узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш.

  2. Институтда соҳанинг тегишли йўналиш-ларида илмий мактабларни шакллантириш.   “Устоз - шогирд” тизими асосида илмий тадқиқот ишларини йўлга қўйиш.

  3. Намунавий арзон уй-жойлар ва кўп қаватли уйларда турар жой олиш учун тижорат банкларидан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ажратилишини таъминлаш.

 

 

2019-2020 йиллар

 Тижорат банкларининг кредитлари ва институт

маблағилари

 

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

Олий ва ўрта- махсус таълим вазирлиги

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги

 

4.2

Институтнинг илмий ходим-лари ва мутахассисларининг малакасини ошириш

      Иқтидорли илмий ходимларни хорижий давлатлар грантлари  ҳисобига чет мамлакатларга малака оширишга юбориш.

   Тажриба алмашиш ва ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб боришни  йўлга қўйиш

   Институт ходимларининг малакасини ошириш мақсадида хорижий мутахассислар иштирокида ўқув тренинг курсларини ташкил этиш.

 

2019-2023 йиллар давомида

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг

грантлари

 

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги

4.3

    Институтда меҳнат иқтисодиёти соҳасида фалсафа (PhD) ва фан докторларини (DSc) тайёрлаш ишларини ташкил этиш

   Институтнинг илмий салоҳиятини кучайтириш мақсадида 2019-2023 йилларда босқичма-босқич ҳар йили 3-4 нафардан илмий даражага эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш.

  

2019-2023 йиллар давомида

 

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

Олий аттестация комиссияси

4.4

Хориждаги етакчи ихтисос-лашган ташкилотлар, илмий тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртларига стажировкаларни ташкил этиш орқали Институт ходимларининг илмий салоҳияти-ни ошириш.

   Институт ходимларининг илмий салоҳиятини ошириш:

   бандлик ва меҳнат муҳофазаси мутахассис-ларини стажировкаларга юбориш (Россия Федерацияси Бутунроссия Меҳнат илмий тадқиқот институти, Беларусь Республикаси Меҳнат илмий тадқиқот институти в.б.);

   замонавий статистик маълумотларни қайта ишловчи дастурий воситалари асосида маълумотларни қайта ишлаш бўйича билим ва кўникмаларига ўқитиш;

   Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Турин шаҳридаги Халқаро ўқув марказида ва бошқа етакчи ихтисослашган хорижий ташкилотларда ўтказиладиган меҳнат бозори ва миграцияни тадқиқ қилиш методологияси бўйича ўқув семинарларида қатнашиш.

 

Доимий равишда

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

маблағи

 

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги

 

4.5

Доимий равишда қуйидаги семинар ва курсларни ташкил этиш:

меҳнат соҳаси бўйича (бандлик, миграция, демография, меҳнат муҳофазаси);

ходимларнинг ахборот-ком-муникация технологиялари (АКТ) билан ишлаш кўникмаларини ошириш бўйича;

институт ходимларини инглиз тилига ўргатиш бўйича.

Илмий марказ ходимларининг салоҳиятини АКТдан самарали фойдаланиш кўникмаларини, ҳамда инглиз тилини билиш даражасини яхшилаш орқали ошириш.

Доимий равишда

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

маблағлари

 

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти

 

 

Умумий таклифлар

193