ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9181 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 16/10/2019 31/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
2020-2021 йилларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тасдиқлаш ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-9181

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

 

 

 

 

2020-2021 йилларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тасдиқлаш ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

         Мамлакат саноатини замон талаблари асосида ривожлантириш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турини кенгайтириш шунингдек, саноат ишлаб чиқаришда  маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси
қарор қилади:

         1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш учун
шахсий масъулиятини янада ошириш тўғрисида”ги 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 25 сентябрдаги №21939-хх–сонли йиғилиш баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

         2. Қўйидагилар:

         2020-2021 йилларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари лойиҳа таклифи асосида шакллантирилган манзилли дастур 1-иловага* мувофиқ;

         * 1-илова рус тилидаги матнда берилган.

         2020 йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштирилиши тавсия этиладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, хомашё ва материалларнинг янги турлари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

         * 2-илова рус тилидаги матнда берилган.

         3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилишини тизимли мониторингини юритишни ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларни ваколатли вазирлик
ва идораларни жалб қилган ҳолда бартараф этиб борсин.

         4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар ижросига оид статистик ҳисоботларни 2020 йил 1 январдан ҳар ой якуни билан юритилишини таъминласин.

         5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш
ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари:

         ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилишига оид тезкор мониторинг маъумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этишни;

         ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой якуни билан сифатли ва ўз муддатида статистик ҳисоботларда акс эттирилишини таъминлаб борсинлар.

         6. Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар ижросини сўзсиз таъминласинлар ҳамда саноат ишлаб чиқариш жараёнига илмий изланиш натижаларини ва замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш ҳисобига тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, шу жумладан технологик асбоб-ускуналарнинг тез ишдан чиқувчи бутловчи буюмлари, эҳтиёт қисми ва материаллари ишлаб чиқаришни ўзлаштириб борилишини таъминласин.

         7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар томонидан маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни (хизматларни) оммавий ахборот воситалари орқали реклама қилишда 50 фоизли чегирмалар тақдим этсин.

         8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А.Ходжаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                        А.Арипов

Умумий таклифлар

175