Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
915 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 11/10/2018 27/10/2018 7

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-915

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 146-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил ____октябрдаги ______-сон қарорига

илова

Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус,

касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-иловада:

а) 201-банднинг учинчи хатбошисида, 21-банднинг учинчи хатбошисида,

27-банднинг учинчи хатбошисида “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таълим соҳасига масъул ходими” сўзлари тегишли келишикдаги “Давлат инспекциясининг ҳудудий вакили”-сўзлари билан алмаштирилсин.

б) 203-банднинг учинчи хатбошисида, 23-банднинг учинчи хатбошисида “туман (шаҳар) ҳокимлигининг таълим соҳасига масъул ходими” сўзлари тегишли келишикдаги “Давлат инспекциясининг ҳудудий вакили”-сўзлари билан алмаштирилсин.

в) 34-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

иккинчи босқичда — аттестация комиссиялари томонидан педагог кадрларнинг аттестацияси якунлари бўйича мазкур Низомнинг 41-бандида қайд этилган қарорлардан бири қабул қилинади.

г) 35-банднинг в)-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Олий, биринчи ҳамда мазкур малака тоифаларига даъвогар педагоглар учун ўқув фани бўйича малака синовлари — дипломида кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналишлари, мутахассислиги ёки ихтисосликлари бўйича давлат таълим стандартлари ёки давлат талаблари мазмуни асосида ўтказиладиган тест (қоғоз, онлайн, офлайн), ёзма ёки ижодий иш натижалари;

д) 35-банднинг г) –кичик банди чиқариб ташлансин.

е) 38-бандда “...ҳамда иккинчи малака тоифасига ва катта ўқитувчи лавозимига даъвогар педагог кадрларнинг тест синов...”-сўзлари чиқариб ташлансин.

ж) 39-бандда “..хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиши ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказади...”-сўзлари чиқариб ташлансин.

з) 41-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

41. Аттестация комиссиялари қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

55 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

55 фоиздан паст кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;

б) биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;

75 фоиздан 55 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

55 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;

в) иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

65 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;

65 фоиздан 55 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

55 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин»;

г) мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

60 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;

60 фоиздан 55 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;

55 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас».

Умумий таклифлар: 5

1493