ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
914 Центральный банк Республики Узбекистан 11/10/2018 26/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Постановление Правления Центрального банка
ID-914

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ–5490-сон “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 12 мартдаги 8/1-сон қарори (рўйхат рақами 2217, 2011 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк Раиси

М. Нурмуратов

                                 Тошкент ш.,

                      2018 йил “____________,

                                               _____-сон

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2018 йил ___ ____________

_____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

           1. 3-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

2. 8-бандда:

    учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

    тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

3. 12-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. 21-банддаги “Назорат тартибидаги ва алоҳида” деган сўзлар “Алоҳида” деган сўз билан алмаштирилсин.

 

Умумий таклифлар

675