ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
913 Центральный банк Республики Узбекистан 11/10/2018 26/10/2018 1

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Постановление Правления Центрального банка
ID-913

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит
ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги
низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ–5490-сон “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 февралдаги 4/4-сон қарори (рўйхат рақами 2209, 2011 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 111-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк Раиси

М. Нурмуратов

                             Тошкент ш.,

                2018 йил “____________,

                                           _____-сон

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2018 йил "___" ____________

_____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 3-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

2. 10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

 

Умумий таклифлар

826