ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9115 Совет Министров Республики Каракалпакстан 15/10/2019 30/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тариф қийматларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-9115

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2019 йил 22 августдаги 02-01/18-20/1-2613-сонли,     Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 19 августдаги СМ/06-02/1876-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг   2019 йил 8 октябрдаги 05/1134-сонли ва Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 10 октябрдаги   01-04/646-сонли хатларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатувчи корхоналарнинг иқтисодий барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2019 йил 22 августдаги 02-01/18-20/1-2613-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 19 августдаги СМ/06-02/1876-сонли,  Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 8 октябрдаги 05/1134-сонли ва Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 10 октябрдаги 01-04/646-сонли хатлари билан берилган таклифлари мақуллансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тариф қийматлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси (Т.Хожаназаров) тасдиқланган тарифлар асосида белгиланган тартибда шартномалар тузиш ишларини ташкил этсин;

тузилган шартномалар асосида чиқиндиларни ўз вақтида тегишли жойларга чиқариб ташлаш бўйича ишларнинг талаб даражасида бажарилишини таъминласин ва назорат қилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 7 январдаги 1-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясига (Б.Елманов), Ахборот агентлигига (Б.Нурабуллаев) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тариф қийматлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучига кириши белгилаб қўйилсин.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Казбеков зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

 

    Қ. Сариев

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг

2019 йил ___ августдаги

____- сонли қарорига илова

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати учун янги тариф қийматлари

 

Хизматдан фойдаланувчилар

Ўлчов бирлиги

Тарифлар қийматлари, сўмда

Қўшилган қиймат
солиғисиз

Қўшилган қиймат солиғи билан

1

Жисмоний шахслар

1 одамдан

бир ойга

2600

____

2

Юридик шахслар

1 м3 учун

____

55 200

 

Умумий таклифлар

130