ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
911 Центральный банк Республики Узбекистан 11/10/2018 26/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Постановление Правления Центрального банка
ID-911

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

       Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

      1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 февралдаги 4/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2209, 2011 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 111-модда) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида”ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

         2.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

               Ўзбекистон Республикаси

                  Марказий банки Раиси

 

            М. Нурмуратов

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2018 йил ___ ________даги

_____-сонли қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

            1. 3-бандни тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

2. 10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

 

Умумий таклифлар

819