ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9105 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 16/10/2019 30/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Распоряжение Кабинета Министров
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги «Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» масъулияти чекланган жамиятнинг самарали фаолият юритиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида
ID-9105

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги «Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» масъулияти чекланган жамиятнинг самарали фаолият юритиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Яшнобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежининг Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Оқдарё кўчаси 122-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги «Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» масъулияти чекланган жамиятга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда мазкур фармойишнинг 1-бандида кўрсатилган объектларни белгиланган тартибда топширилишини, Мактабгача таълим вазирлиги мазкур объектларни қабул қилиб олиниши ҳамда улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.

3. Белгилансинки, ушбу фармойишга мувофиқ берилаётган ва қабул қилинаётган активларнинг қиймати солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

А. Арипов

Умумий таклифлар

163