ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9082 Агентство «Узархив» при Кабинете Министров Республики Узбекистан 14/10/2019 29/10/2019 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-9082

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил
20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарори
га мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисидаги 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарорининг 4-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                                                А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг  
«___»  _____ 2019 йилдаги 
___-сон қарорига
1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тўғрисида
Низом

 

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, фаолият йўналишлари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

2. Агентлик архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона сиёсат олиб борувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.

3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

4. Агентлик ўз фаолиятини, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.

5. Агентлик ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

6. Агентлик архив иши ва иш юритиш соҳасида Халқаро Архивлар Кенгаши ва бошқа халқаро минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради.

7. Агентлик, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ҳудудий ва таркибий тузилмалар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобрақамларига эга бўлади.

8. Агентлик расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи – Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги, қисқартирилган номи – “Ўзархив” агентлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи – Агентство «Узархив» Республики Узбекистан, қисқартирилган номи – Агентство «Узархив»;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи – Agency “Uzarchive” Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи – Agency “Uzarchive”.

9. Агентликнинг жойлашган манзили (почта манзили): 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 2-уй.

2-БОБ. АГЕНТЛИК ТУЗИЛМАСИ

 

10. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

Агентлик марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда Ҳудудий бошқармалар деб аталади);

Ўзбекистон Миллий архиви;

Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви;

Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви;

Қорақалпоғистон марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар ва туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари (кейинги ўринларда Давлат архивлари деб аталади);

Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади).

11. Ҳудудий бошқармалар Агентликка, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисоб беради.

Давлат архивлари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ҳисоб беради.

Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви (кейинги ўринларда Миллий архивлар деб аталади), Марказ Агентликка ҳисоб беради.

3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

 

§ 1. “Ўзархив” агентлигининг вазифа ва функциялари

 

12. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва назоратини амалга ошириш;

Миллий архив фонди ҳужжатларини жамлаш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобига олинишини таъминлаш ва улардан кенг фойдаланиш;

ҳудудий бошқармаларни, миллий архивлар ва давлат архивларини (кейинги ўринларда Давлат архивлари деб юритилади) бошқариш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

архив хизматларини кўрсатишда нодавлат секторини янада ривожлантириш, архив иши соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай
шарт-шароитлар яратиш;

архившунослик, археография, иш юритиш, электрон ҳужжат айланиши соҳасида илмий, методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини республика архивлари амалиётига жорий этиш;

замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни малакасини ошириш тизимини шакллантириш;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг илғор иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, хорижий архивларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатлари нусхаларини олиб келиш.

13. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини
ва назоратини амалга ошириш соҳасида:

архивлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда архив ишини ривожлантиришга доир давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

архив ҳужжатларини архивларда, музейларда, кутубхоналарда, илмий муассасалар ва бошқа жойларда жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш масалалари бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади
ва ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади ҳамда уни амалга оширилишини таъминлайди;

сақлаш муддати кўрсатилган намунавий ҳужжатларнинг рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, республика бошқарув органлари томонидан ишлаб чиқилган сақлаш муддати кўрсатилган соҳавий ҳужжатларнинг рўйхатларини келишади;

архив ҳужжатларини алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатлар сирасига киритиш тартибини, шунингдек суғурта нусхаларни яратиш ва сақлаш тартибини белгилайди;

архив ҳужжатларини кириб кўриш тартиби ва шартларини белгилайди;

ўрнатилган тартибда архив ҳужжатларини Миллий архив фонди (кейинги ўринларда МАФ деб аталади) таркибига киритади ва унинг таркибидан чиқаради;

Ўзбекистон Республикасининг архив иши ва уни юритиш соҳасидаги халқаро фаолиятини амалга оширувчи ваколатли маъмурий органи сифатида иш кўради. Халқаро ташкилотларнинг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги конгрессларида, съездларида, конференцияларида Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этади, архив иши ва иш юритиш соҳасида халқаро идоралараро битимлар ва шартномаларни белгиланган тартибда тузади;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги халқаро, ҳукуматлараро битимлар ва шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди;

архив иши ва иш юритиш ҳолатини таҳлил қилади, қонунийлик ва тенденцияларини ўрганади ҳамда уларни ривожлантириш йўналишларини белгилайди;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш ва ҳуқуқий муносабатлар масалалари бўйича оммавий ахборот воситалари орқали ахборот – тушунтириш ишларини  олиб боради;

архив иши ва иш юритиш соҳасида назоратни амалга оширади ҳамда аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этишга ва уларни вужудга келишига сабаб бўладиган шарт – шароитларни олдини олиш бўйича ҳуқуқий таъсир чораларини кўради;

МАФга тегишли алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатларнинг суғурта фондини марказлаштирилган ҳолда сақланишини ташкил этади;

ҳужжат шаклланиши жараёнлари ва ҳужжат айланиши ҳажмини мониторингини олиб боради;

давлат архивларида ўрнатилган тартибда архив ҳужжатларни махфийликдан чиқариш ишларини ташкил этади;

архив иши сохасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади;

давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг ягона нархномасини тасдиқлайди;

б) Миллий архив фондининг ҳужжатларини жамлаш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобига олинишини таъминлаш ва улардан кенг фойдаланиш соҳасида:

МАФ ҳужжатларини давлат рўйхатига олинишини ташкил қилади
ва Давлат каталогини юритади;

МАФ ҳужжатларини доимий сақлайдиган архивлар ва ташкилотларга рўйхатга олиш гувоҳномаларини беради;

МАФ ноёб ҳужжатлари Давлат реестрини юритади;

архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартибини белгилайди;

ҳужжатларни республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган архив фондлари таркибига киритиш, республика аҳамиятига эга бўлган фондларни давлат архивларида тўплаш, шунингдек республика миқёсидаги ҳужжатларни давлат архивларига бериш ва аксинча масалаларини ҳал қилади;

архивлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга фаолияти йўналиши бўйича кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан пуллик хизматлар рўйхатини ва нархномаларини ўрнатилган тартибда тасдиқлайди;

Давлат мулкида бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини, шунингдек МАФнинг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини вақтинча олиб чиқишга белгиланган тартибда рухсатномалар беради;

МАФнинг давлатга тегишли бўлмаган қисми ҳужжатларини, шунингдек фуқароларда сақланаётган қадимий ҳужжатлар, китоблар, қўлёзмалар ва бошқа материаллар сотиб олиш юзасидан давлатнинг имтиёзли ҳуқуқини амалга оширади, бу борада тизимдаги ҳудудий бошқармалар ва давлат архивларига кўмаклашади;

в) давлат архивларини бошқариш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:

давлат архивлари фаолиятини бошқаришни амалга оширади, уларнинг тузилмасини такомиллаштириш ва тармоқни ривожлантириш ишларини ўрнатилган тартибда ташкил этади ва олиб боради;

архив иши ва иш юритишни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини  ишлаб чиқади ва амалга оширади, республикада соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, йиғма йиллик  ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади;

идоравий архивлар тармоғини ривожлантириш ва ишини ташкил этиш бўйича тадбирларда иштирок этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларда архив иши ва иш юритишнинг ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади;

архив иши ва иш юритиш соҳасида қонун ҳужжатларини амалга оширишда ягона ёндошувни таъминлайди;

идоравий архивларнинг архив хизматлари ишига, республика миқёсидаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари иш юритишида ҳужжатларнинг ташкил этилишига тармоқлараро ташкилий-методик раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;

архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ташкил этилишини, ҳужжатларни сақланиши, кўрсатилган архивларга берилиши ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартибга риоя этилиши устидан назорат қилади;

архивлар фаолиятини ва уларни жамлаш манбалари билан ишлаш ҳолатини ҳамда архивлар, идоравий архивлар ва ташкилотларда архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш ишларини таҳлил қилади ва баҳолайди;

архив иши ва иш юритиш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровларини ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этади, хориждан келган сўровлар ижросини таъминлайди;

идоравий сақлов муддати тугаган архив хужжатларининг йўқ қилинишидан аввал электрон нусхаларини талаб қилиб олиниши ва сақланишини назорат қилади;

г) архив хизматларини кўрсатишда нодавлат секторини янада ривожлантириш, архив иши соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

нодавлат архивлар тармоғини кенгайтиради, бу борада давлат хусусий шериклик тизимини ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантиради, уларнинг фаолияти устидан услубий раҳбарликни амалга оширади;

нодавлат архивлари эгаларига уларнинг ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланишда кўмаклашади;

хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган нодавлат архивларни методик таъминлайди;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини, соҳанинг
ўз ваколати соҳасига кирувчи устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқади;

нодавлат архивларига давлат архивларининг асосий жамлаш манбаи ташкилотлар рўйхатига кирмаган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятида шаклланадиган ҳужжатларига илмий-техник ишлов бериш, ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва тартибга келтириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома беради;

д) архившунослик, археография, иш юритиш, электрон ҳужжат айланиши соҳасида илмий, методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини республика архивлари амалиётига жорий этиш соҳасида:

архившунослик, археография, ҳужжатшунослик бўйича илмий-услубий ишларни ташкил этади ва уларни мувофиқлаштиради ҳамда илмий-тадқиқот
ва илмий-техника ютуқларини республика архивлари амалиётига татбиқ этади;

архив иши ва иш юритиш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни уларнинг республика ва маҳаллий даражадаги фаолияти учун тенг шарт-шароитлар яратиш йўли билан мувофиқлаштириб боради, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;

архив ҳужжатларидан фойдаланиш самарадорлиги ва архив ахборотига бўлган давлат ва жамият  эхтиёжларини ўрганиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

МАФ ҳужжатлари таркиби ва мазмунига оид ахборотларни қидирувини таъминлаш учун маълумотлар базаларини, шунингдек анъанавий тарздаги архив маълумотларини яратишни ташкил қилади;

архив ишида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва қўллашни амалга оширади;

давлат архивларида ахборот ресурсларини, шу жумладан электрон МАФ ва бошқа архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш ишларини ташкил этади;

электрон ҳужжатларини сақлаш тизимлари ва электрон ҳужжат айланиши тизимларига намунавий функционал талабларни белгилайди;

ҳужжатларнинг, шу жумладан давлат ахборот ресурсларини қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ҳамда уларни доимий сақлаш учун давлат архивларига, шу жумладан электрон  архивларга танлаб олишни ташкил қилади;

давлат архивларида МАФга доир ахборот ресурслари ва электрон ҳужжатларни ахборот хавфсизлигини таъминлашни ташкил қилади;

электрон архивларни юритиш методикасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

е) замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни малакасини ошириш тизимини шакллантириш;

архивлар, идоравий архивлар ва ташкилотлар ходимларини архив иши ва иш юритиш бўйича қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;

архив иши ва иш юритиш соҳасида мутахассисларни сифатли тайёрлаш борасида олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кўмаклашади;

халқаро молиявий институтларнинг, хориж давлатларининг архив иши ва иш юритишни ривожлантириш учун ажратилган грантларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди;

архив иши ва иш юритишни ривожлантиришга инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ташкилий ишларни олиб боради;

ж) архив иши ва иш юритиш соҳасидаги мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг илғор иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, хорижий архивларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатлари нусхаларини олиб келиш.

хорижий архив муассасалари, халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан архив ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини халқаро алмашинувини амалга оширади, архив иши ва иш юритиш соҳасида чет эл тажрибасини ўрганиш ва улардан фойдаланилишини ташкил қилади;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини ўз ваколати доирасида таъминлайди;

миллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид архив ҳужжатларини аниқлашни, уларнинг маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, шунингдек, мазкур ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, фото ва видеотасвирларини олиб келишни таъминлайди;

фаолият йўналиши бўйича хорижий давлатлардаги музей ва фондлар, архивлар, илмий-маданий муассасалар билан ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўяди, турли анжуманлар, конференция ва кўргазмалар ташкил этади;

чет мамлакатларда сақланаётган архив ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб боради ва зарур чора-тадбирлар кўради, бу борада халқаро миқёсдаги илғор тажрибани ўрганади ва амалиётга жорий этади;

республика ташқарисидаги архив ҳужжатларини қайтариш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади ва белгиланган тартибда киритади, чет элларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатларини аниқлаш, уларни
ёки уларнинг нусхаларини сотиб олишни ташкил этади;

республикадаги ҳамда хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид архив ҳужжатларини оммавий ахборот воситаларида, жумладан, глобал интернет тармоғида кенг ёритишни, улар ҳақидаги библиографик маълумотлар, каталоглар, китоб-альбомлар ва бошқа матбаа маҳсулотларини нашр этиб боришни таъминлайди.

Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

14. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг функциялари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, “Ўзархив” агентлиги директори томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган низомлар ва уставлар билан белгиланади.

4-БОБ. АГЕНТЛИК ВА УНИНГ ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ҲАМДА ЖАВОБГАРЛИГИ

 

§ 1. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

15. Агентлик ўзига юклатилган вазифаларни ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;

вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-хуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;

Агентликнинг ваколатига кирувчи масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан Агентлик ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Агентликнинг ваколатига кирувчи масалаларда судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволарни киритиш;

вазирликлар, идоралар, тармоқлараро давлат жамғармалари ва МАФнинг ҳужжатларини доимий сақлашни амалга оширувчи ташкилотларнинг соҳага доир фаолиятини мувофиқлаштириш;

Агентликнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотларни давлат статистика органлари, давлат солиқ хизматлари органлари, давлат хизматлари маркази ва бошқа вазирлик ва идоралардан бепул олиш;

Агентлик ва унинг таркибий тузилмасидаги ҳудудий бошқармалари ва давлат архивларининг давлат мулкини, ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида белгиланган тартибда бир бўлинмадан бошқасига бепул ўтказиш;

Агентлик ходимлари ва унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат архивлари томонидан архив ишини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартибини, миқдорини ва шартларини белгилаш;

Агентлик ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиш;

архив иши ва иш юритиш соҳасида халқаро шартномалар ва идоралараро битимларни белгиланган тартибда тузиш, халқаро, ҳукуматлараро битимлар лойиҳаларини тақдим этиш;

архив иши ва иш юритиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда халқаро миқёсда ҳимоя қилиш;

ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар учун архив иши ва иш юритиш соҳасида мажбурий бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакиллари, тармоқ давлат фондлари, республика музейлари ва кутубхоналарининг қўлёзмалар бўлимларининг идоравий сақлаш босқичидаги архив ҳужжатлари сақланишининг ҳолати ва иш юритиш ташкил этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш, Агентлик ваколатига доир масалалар бўйича ахборотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи республика давлат архивлари, тармоқ давлат фондлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ташкилотлар, кутубхоналар ва музейларнинг қўлёзмалар бўлимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар, бошқа юридик шахслардан, шунингдек фуқаролардан МАФнинг Давлат каталоги учун тегишли маълумотларни олиш;

республика давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ҳамда идоравий бўйсунишидан қатъи назар, ташкилотлардан архив иши ва иш юритишнинг ҳолати тўғрисида зарур маълумотларни олиш;

мансабдор шахсларнинг МАФ ҳужжатларининг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши, йўқотилиши ёки ноқонуний йўқ қилинишига олиб келган шарт-шароитлар тўғрисида ҳуқуқ-тартибот органларига хабар қилиш;

архив иши ва иш юритиш масалаларини кўриб чиқиш учун доимий ва вақтинча идоралараро комиссиялар, кенгашлар ташкил этиш;

архив ишини ва иш юритишни ҳужжатларни ташкил қилиш соҳасида республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган қоидалар, низомлар, кўрсатмалар, ўқув дастурлари ва бошқа ҳужжатларни келишиш;

ўз ваколати доирасида архив иши ва иш юритиш соҳаларида халқаро ташкилотлар билан, шунингдек  мансабдор шахслар ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

архив иши, ҳужжатшунослик ва археография соҳаларида илмий-тадқиқот ва бошқа ишлар учун танлов  эълон қилиш;

ўз хизмат вазифаларини бажариш учун Агентликнинг мансабдор шахслари белгиланган тартибда архивлар, идоравий архивлар, давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш юритиш хизматларига, шунингдек ташкилотларга кириш;

Ўзбекистон Миллий архивининг даврий нашрлари сақловхонасига тарихий илмий нашрлар ва даврий нашрлар назорат нусхаларини олиш;

Агентлик архив ҳужжатларини сақланишини яхшилаш мақсадида ўз ваколатлари доирасида давлат архивларини биноларини ва қўшимча сақловхоналарини қуриш, реконструкция қилиш, моддий техника базасини мустаҳкамлаш ишларини қўшимча молиялаштириш, молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ҳамда улар орасида бино ёки иншоотларни, асосий воситаларни ўтказиш, тақсимлаш ёки қайта тақсимлаш ишларини амалга ошириш;

Агентлик ваколати доирасида ташкилотларни тугатиш комиссияси фаолиятида иштирок этиш;

давлат архивларида МАФ ҳужжатларини йўқолганлиги, нобуд бўлганлиги, шикаст етказилганлигида уларни Марказий Эксперт Текширув Комиссияси қарорига кўра давлат ҳисобидан чиқаришни ташкил қилиш.

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

16. Агентлик:

ўзига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;

ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;

фукаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқукларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгардир.

 

§ 2. Агентлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

17. Агентликнинг марказий аппарати ўзига юклатилган вазифаларни ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларидан Агентликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда, уларни қайта кўриб чиқиш учун қайтариш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Агентликка юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Агентлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва белгиланган тартибда текшириш;

Агентликка юкланган вазифаларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;

архив иши ва иш юритишнинг йиллик ҳамда истиқболли режаларини тасдиқлаш ва устувор йўналишларни белгилаш;

соҳада коррупцион иллатларни олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича чоралар кўриш;

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда шакллантириш ва улардан фойдаланиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентлик томонидан тартибга солинадиган соҳадаги масалалар мавзусида ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмалар томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

мустақил таркибий бўлинма раҳбари томонидан Агентлик директорининг буйруғи асосида белгилаб берилган масалалар юзасидан чиқиш хатларига имзо қуйиш.

МАФ архив ҳужжатларини шакллантириш, Миллий архив фондининг Давлат каталогини, Миллий архив фондининг ноёб ҳужжатлари Давлат реестрини юритиш;

архив ҳужжатларидан давлат, жамият ва фуқаролар манфаатлари учун фойдаланиш;

ҳудудий бошқармалар, давлат архивлари, Марказ, Жамғарма фаолиятини ташкил этиш;

Агентликка юкланган вазифаларни сифатли амалга оширишда ҳудудий бошқарма, давлат архивлари ҳамда Марказ ходимларини жалб этиш.

Агентлик марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

18. Агентлик марказий аппарати:

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари билан биргаликда Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

архив ишини ривожлантиришнинг режалари, кутилаётган, истиқболдаги ва жорий кўрсаткичларига эришиш бўйича Агентлик бўлимларининг фаолиятини ташкил этиш;

Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек Агентлик қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;

фукаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя килинишини таъминлаш учун жавобгардир.

§ 3. Агентлик ҳудудий бошқармаларининг хуқуқлари ва жавобгарлиги

 

19. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ўзларига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларидан, давлат ҳокимияти органларидан, давлат ва нодавлат архивларидан, ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Агентлик ваколатларига тааллуқли соҳадаги муҳим муаммолар ечими бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун идоралараро ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар ташкил қилиш;

ўз ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

ташкилотлар, кутубхоналар ва музей қўлёзмалар бўлимларидан, шунингдек МАФ ҳужжатларини доимий равишда сақлаб турувчи фуқаролардан Давлат каталогига киритиш учун зарур маълумотларни олиш;

жисмоний ва юридик шахслардан уларда мавжуд бўлган тарихий, илмий аҳамиятга эга бўлган хужжатларини уларнинг розилиги билан ўрнатилган тартибда харид қилиш ва қабул қилиб олиш;

ташкилотлар вакилларининг идоравий архив иши ва иш юритишда ҳужжатларни ташкил этишга доир масалаларини эшитиш;

ташкилотларга идоравий архив ишларида ва иш юритишдаги ҳужжатларни юритишда аниқланган камчиликларни бартараф этишда мажбурий кўрсатмалар бериш;

мансабдор шахсларнинг давлат ва идоравий архивларида, шунингдек ташкилотларда сақланаётган МАФ ва шахсий таркибга оид ҳужжатларининг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши ёки ноқонуний йўқ қилинишига олиб келган шарт-шароитлар тўғрисида ҳуқуқ-тартибот органларига хабар қилиш;

архив иши сохасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;

Агентлик ҳудудий бошқармалари ваколати доирасида ташкилотларни тугатиш комиссияси фаолиятида иштирок этиш;

ҳудудий бошқармаларига юкланган вазифаларни сифатли амалга оширишда давлат архивларининг бюджетдан ташқари маблағлари, асосий воситаларидан фойдаланиш ва ходимларини жалб этиш.

ҳудудий бошқармалари ўзларининг ваколатлари доирасида ўзларига берилган вазифалардан келиб чиққан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

20. Агентлик ҳудудий бошқармалари:

давлат архивлари билан биргаликда ўзларига юклатилган вазифаларни ва функцияларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

ўзининг фаолияти билан боғлик бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

Агентликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

давлат архивларида аниқланган муаммоларни комплекс ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида архив иши ва иш юритиш соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун дастурларни, ҳаракат режаларини, “йўл хариталари”ни ва бошқа дастурий ҳужжатлар ижросини самарали амалга ошириш;

фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

давлат архивларида сақланаётган архив ҳужжатларини сақловини таъминлашни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикасининг Миллий архив фонди Давлат каталогига маълумотларини умумлаштириш ва тақдим этиш;

архив ҳужжатларидан давлат, жамият ва фуқаролар манфаатлари учун фойдаланиш;

давлат архивлари томонидан Жамғармага маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини таъминлаш;

давлат архивлари фаолиятини самарали олиб борилишини ташкил этиш учун жавобгардир.

 

5-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ

 

21. Қуйидагилар Агентлик биринчи раҳбари — директорнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Агентлик фаолияти бўйича умумий раҳбарликни амалга ошириш, Агентлик зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Агентликка юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг меъёрий ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича танқидий ва чуқур таҳлилларни ўтказиш;

Агентлик, ҳудудий бошқармалар ҳамда унинг таркибий тузилмалари фаолияти билан боғлиқ истиқболдаги кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек тегишли вазирлик ва идоралар билан Агентлик фаолияти доирасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазири ва унинг ўринбосарлари кўрсатмаларини ижро этиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасидаги мажбуриятларни тақсимлаш, Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Агентлик фаолиятининг маълум бир соҳаларини бошқаришда ўзининг ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Агентликнинг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ-2881-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларн тўғрисида» 1999 йил
12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ходимларини ҳамда ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларини тизимли равишда тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

Агентлик тизимида ходимларни танлаш ва жойлаштириш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентлик ҳамда ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмалари кадрлар захирасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар чиқариш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

Агентлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўринбосарларининг, ҳудудий бошқармалар ва давлат архивларининг раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижаларини танқидий таҳлил қилишни тизимли равишда олиб бориш, Агентлик йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини тинглаш, натижалар асосида зарур чораларни кўриш;

Агентликнинг ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмаларининг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Агентлик ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан эгаллаб турган лавозимларида кейинчалик қолишлари мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил
2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган “Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари” ҳамда “Республика архивчилар этика кодекси” талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

Агентлик, ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмаларининг ишларини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро алоқани амалга оширишда кўрсатилаётган давлат архив хизматларининг “ягона дарча” тамойилини жорий қилиш орқали уларнинг самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш ва Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ўзаро алоқани ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида Агентлик раҳбарияти ва ходимларининг фаол қатнашувини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қилган ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

Агентлик ва унинг коллегиал органлари (ҳайъат, илмий ва жамоат кенгашлари) фаолиятини ташкил этиш;

давлат архивларини молиялаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш;

Агентлик ва ҳудудий бошқармалар ҳамда давлат архивларининг фуқаро муҳофазаси масалаларини ташкил этиш;

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Агентлик номидан иштирок этиш;

Агентлик Ҳайъат мажлисларида раислик қилиш;

зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

Агентликнинг идоравий мансуб тузилмалари ташкилий тузилмаларини тасдиқлаш;

Агентликнинг идоравий мансуб тузилмалари бошқарув ходимлари чекланган сонини тасдиқлаш;

Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари тузилмаларига зарур ҳолларда Агентликнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентликнинг бошқарув ходимлари қўшимча штат бирликларини киритиш;

маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида, уларга истисно тариқасида, Жамғарма маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда жалб қилиш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини халқаро амалиёт ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентлик, ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (тариф ставкаларига), қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;

Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисида низомларни, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари низомларини ҳамда уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Агентлик марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва таркибий бўлинмалари ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар ва фармойишлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;

Агентлик тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этади, шунингдек соҳа тармоқларини ривожлантиришда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларга “Ўзархив” агентлигининг кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлари ҳамда бошқа рағбатлантиришлар билан тақдирлайди;

Агентлик мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;

Агентлик ходимларини ҳамда ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмалари ходимларини тизимли равишда тайёрлаш ва хорижий мамлакатларда малакасини оширишни ташкил этиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш.

22. Агентлик директори ўринбосарларининг функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Агентлик раҳбари вақтинча бўлмаганида директор буйруғи асосида унинг вазифаларини бажариш;

Агентликнинг ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Агентлик фаолиятининг ўзи назорат қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, тузилмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларнинг режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишининг назоратини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ-2881-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларн тўғрисида” 1999 йил
12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентлик таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини Агентлик директори томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Агентлик директорининг топшириғига асосан иштирок этиш;

Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

соҳага оид масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик директорига киритиш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Агентлик директорига таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

 “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил
2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган “Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари” ҳамда “Республика архивчилар этика кодекси”га риоя этиш, ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва кўрсатилиш сифатини ошириш ҳамда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

режалаштириш, ҳисоботини юритиш, пуллик хизматлардан фойдаланиш, МАФ архив ҳужжатларини нашр этиш, илмий ахборотларни тарқатиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва давлат архивлари амалиётида электрон маълумотлар базаларини яратиш, ижтимоий-ҳуқуқий ва мавзули сўровларни бажаришни таъминлаш, идоравий архивлар ва иш юритиш фаолияти ҳужжатларини жамлаш ва қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон миллий архивларининг илмий-тадқиқот ва услубий ишларини ташкил этиш;

Агентликнинг Марказий Эксперт текшириш комиссияси, Архив иши бўйича Жамоатчилик Кенгашининг ва Илмий кенгаш фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат архивлари ва идоравий архивларда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назоратини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида” ги Қонуни ва архив иши соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатлари ижросини ташкил этиш.

23. Қуйидагилар Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари хисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар табларига риоя килиш;

тегишли тузилма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, ушбу тузилмага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Агентликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Агентликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишиии таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентлик директорининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларн тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий тузилмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ҳайъати қарорлари, директор буйруқлари ва фармойишлари, унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий тузилмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Агентлик ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

таркибий тузилмалар фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директор ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий тузилмаларда тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини директор томонидан кўриб чикилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Агентлик раҳбарияти топшириғига асосан иштирок этиш;

таркибий тузилмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва “Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

таркибий тузилмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;

Агентлик ходимларининг “Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари” ҳамда “Республика архивчилар этика кодекси”га риоя этилишини таъминлаш;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

энг яхши давлат ва идоравий архивлар танловларини ташкил этиш, архив иши ва иш юритиш соҳасидаги намунали ходимларни аниқлаш ва мукофотлаш юзасидан Агентлик раҳбариятига таклифлар киритиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан ваколати юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

архив ҳужжатлари ва архив фондлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, идоравий сақлов ва давлат сақлови босқичида, архив ҳужжатларини ноқонуний йўқ қилинишига йўл қўймаслик, шунингдек, МАФ ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни  ташкил этиш;

24. Қуйидагилар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

ҳудуддаги давлат архивлари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Агентликнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари  норматив ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқармалар, давлат архивлари ва уларнинг филиаллари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ҳудудий бошқармалар тизимидаги давлат архивлари ва уларнинг филиаллари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

ҳудудий бошқарма ва давлат архивлари ва уларнинг филиаллари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўгрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Агентлик ҳайъати қарорлари, директор буйруқлари, фармойишлари ва унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

ходимларнинг ваколатларини белгилаш, уларнинг ўртасидаги мажбуриятларни тақсимлаш, давлат архивлари ва уларнинг филиалларининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, давлат архивлари ва уларнинг филиалларини бошқаришда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;

ҳудудий бошқарма, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

ҳудудий бошқармада, дaвлaт aрxивлaридa вa улaрнинг филиaллaридa кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқарма кадрлар захирасини шакллантириш;

Агентлик раҳбари номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек ҳудудий бошқармага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

ҳудудий бошқарма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан “Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари” ҳамда “Республика архивчилар этика кодекси”  талабларига риоя қилишини таъминлаш;

 “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармада, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaрида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентликка киритиш;

ҳудудий бошқарма ходимлари, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри рахбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

ҳудудий бошқармалар, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

ҳудудий бошқарма ходимлари, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри рахбарлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Агентликка таклифлар киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, судларда, бошқа орган ва ташкилотларда Агентликнинг ҳудудий бошқармалар, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри манфаатларини ифода этиш;

ҳудуддаги давлат архивлари ва уларнинг филиаллари, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари директорларини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

дирекция, Эксперт текширув комиссияси мажлислар баённомалари ва бошқа маслахат органларининг қарорларини тасдиқлаш, шунингдек ушбу қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш.

6- БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

25. Агентлик директори:

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

26. Директорнинг ўринбосарлари:

Агентликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

27. Марказий аппарат таркибий тузилмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган Агентлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

28. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари:

ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ҳудудий бошқармаларнинг ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

7-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

 

§ 1. Агентлик раҳбарияти

 

29. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.

30. Агентлик директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

31. Директор, унинг ўринбосарлари мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

32. Директор бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари директор буйруғига асосан ўринбосарлардан бири томонидан амалга оширилади.

33. Агентликнинг архив иши ҳудудий бошқармалари раҳбарлари лавозимга Агентликнинг директори томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда тайинланади.

Агентликнинг архив иши ҳудудий бошқармалари раҳбарлари лавозимдан Агентлик директори томонидан озод этилади.

34. Ўзбекистон миллий архивлари директорлари Агентлик директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади.

Ўзбекистон миллий архивлари директорлари лавозимдан Агентлик директори томонидан озод этилади.

35. Ўзбекистон миллий архивлари директорлари ўринбосарлари, Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

36. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари директорлари ва унинг ўринбосарлари, вилоят давлат архивлари директорлари Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади.

37. Туман, шаҳар давлат архивлари ва уларнинг филиаллари, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари директорлари Агентликнинг архив иши ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан тегишлича туман, шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади.

38. Агентликнинг таркибий тузилмалари раҳбарлари директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

39. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармалари тўғрисида низомлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

40. Марказ ва Жамғарма раҳбарлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

41. Марказ ва Жамғарма низомлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.

42. Ўзбекистон миллий архивлари тўғрисида низомлар Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

 

§ 2. Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ўз ҳудудий бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлик тартиби

 

43. Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий тузилмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

44. Агентлик марказий аппаратининг таркибий тузилмалари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий тузилмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва Агентлик раҳбариятига киритади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотларни ўрганилиши ва умумлаштирилишини ташкил этади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди Давлат каталогини марказлаштирилган ҳолда давлат ҳисобини юритилиши олиб бориш, унинг ҳажми, таркиби ва фондлардаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотларни сўраб олади;

энг яхши давлат ва идоравий архив, намунали архив ходимлари тўғрисида кўрик- танловларни ташкил қилади;

МДҲ ва ҳорижий мамлакатлардан келиб тушган мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларни ижро учун ҳудудий бошқармалар ва давлат архивларига юборади, жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари ижросини  мунтазам равишда таҳлил этилишини амалга оширади.

45. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Агентлик марказий аппаратининг таркибий тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Агентлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида хабар беради;

белгиланган фаолият соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Агентликнинг марказий аппаратига ахборот тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;

ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Агентликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

Агентлик ваколатига тааллуқли соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифларни Агентликнинг марказий аппаратига юборади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат органларининг ҳудудий тузилмалари, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради;

МАФ ҳужжатларини ўғирлаш, зиён етказиш, яшириш, йўқотиш ва ноқонуний йўқ қилиш каби ҳолатлар ва шароитлар тўғрисида ҳуқуқ-тартибот органларига хабар беради;

жойларда Агентлик ҳайъати йиғилиши, семинар, конференция, танлов, кўрик ва бошқа ташкилий тадбирлар ўтказиш тўғрисида таклифлар киритади.

46. Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар директорнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар директор ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнгги қарор бевосита директор томонидан қабул қилинади.

 

§ 3. Агентликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

 

47. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

48. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.

49. Агентлик фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири мутасаддилик қилади.

§ 4. Агентликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат,
эксперт органлари

 

50. Агентликда директор, (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб, таркибий тузилмалар раҳбарларидан ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

51. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Агентлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда, таркибий ва ҳудудий тузилмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

тизимли равишда Агентлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

Агентлик фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда, Ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан жойларда сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Агентлик марказий аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Агентлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларни уй-жой сотиб олишлари учун имтиёзли молиялаштириш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Агентлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.

52. Ҳайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.

53. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

54. Ҳайъат қарорлари директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

55. Директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, директор юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.

56. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.

57. Агентлик ҳузурида республикада архив иши ва иш юритишнинг илмий муаммоларини кўриб чиқиш бўйича Илмий кенгаш, Архив иши ва иш юритиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Жамоатчилик кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибини белгилаш ва ҳужжатларнинг қимматини экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун марказий эксперт-текшириш комиссияси ташкил этилади ҳамда бошқа кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари тузилиши мумкин.

58. Агентлик ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар директор томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно.

8-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ

 

59. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.

60. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.

61. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

62. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 

 

9-БОБ. АГЕНТЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

 

 

63. Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларини моддий-техник таъминлаш ҳаражатларини молиялаштириш, шунингдек уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари ва Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

64. Агентлик фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Давлат архивларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган пуллик хизматларидан тушган бюджетдан ташқари маблағлар;

Жамғарма маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

65. Агентлик  ва унинг таркибига кирувчи  ҳудудий бошқармалар ходимларини моддий рағбатлантириш  Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги  ва унинг таркибига кирувчи архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низомга асосан белгиланади.

65. Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устама хақ ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

66. Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Агентликнинг ходимларига директор томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг икки юз фоизи (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланиши мумкин. Бунда ходимлар лавозим маошига шахсий устамаларнинг энг юқори миқдори Агентлик ходимлари сонининг 30 фоизидан ошмаган ҳолда белгиланиши мумкин.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган коэффициентларда) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар директор томонидан белгиланиши мумкин.

67. Агентлик марказий аппарати ва архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларига соҳадаги иш стажи (узоқ муддат хизмати) учун устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ соҳадаги иш стажи (узоқ муддат хизмати) учун ҳар ойда устама тўланади.

68. Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг ходимларига ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан соҳадаги иш стажи учун ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:

 

Иш стажи бўйича гуруҳ

Иш стаж учун устама миқдори

1 йилдан 3 йилгача

10 фоиз

3 йилдан 5 йилгача

20 фоиз

5 йилдан 10 йилгача

30 фоиз

10 йилдан 15 йилгача

40 фоиз

15 йилдан 20 йилгача

50 фоиз

20 йил ва ундан юқори

60 фоиз

 

Узоқ йиллик хизмати учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Агентлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

69. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган, шу жумладан мазкур Низомда назарда тутилмаган қўшимча ҳақлар ва устамалар, Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиладиган Низомга мувофиқ тўланади.

 

10-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲАМДА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ОЛДИДА ҲИСОБДОРЛИГИ

 

70. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари зарур бўлган ҳолларда ўзларининг мажлисларида Агентликнинг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.

71. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида:

юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда архив иши ва иш юритиш соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш, давлат бошқаруви тизимини мақбуллаштириш, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган таклиф, тавсия ва таҳлилий маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;

архив иши ва иш юритиш соҳасини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари ва вазифаларини амалга оширишда мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларни мунтазам равишда кўриб чиқилишини ташкил қилади;

белгиланган тартибда бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

 

72. Агентлик ҳар чорак якуни бўйича тегишли ҳисобот даври учун архив иши ва иш юритишни ривожлантириш натижалари тўғрисидаги пресс-релизни ўз веб-сайтида ёритилиб борилишини таъминлайди.

 

11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

 

73. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.

Умумий таклифлар

437