ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
9048 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 14/10/2019 29/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
«Олий таълим фидойиси» ҳамда «Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисида
ID-9048

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

«Олий таълим фидойиси» ҳамда «Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими соҳасида ёшларни вояга етказишда фидокорона меҳнат қилаётган, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, маънавиятимизни юксалтириш, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий ва жамоатчилик фаолияти, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган фаол, ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни ватанпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизими педагог ва ходимларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Олий таълим фидойиси» ҳамда «Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишонлари таъсис этилсин.

2. Қуйидагилар:

«Олий таълим фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

«Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

«Олий таълим фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;

«Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишони
ва унинг гувоҳномаси тавсифлари
5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг буюртмасига асосан «Олий таълим фидойиси» ҳамда «Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаси белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.

4. «Олий таълим фидойиси» ҳамда «Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишонлари, уларнинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

 

 

                                                           Ўзбекистон Республикасининг
                                                                            Бош вазири                                                                                              А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “____” _______даги _____-сон қарорига  1-ИЛОВА

«Олий таълим фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги

НИЗОМ

1. Ушбу Низом «Олий таълими фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан олий таълим соҳасида ёшларни вояга етказишда фидокорона меҳнат қилаётган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган фаол, ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни ватанпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳар йили 20 июлга қадар тақдим этади.

Кўкрак нишони билан бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасаларининг педагог ва ходимлари ҳам ёшларга таълим-тарбия беришда эришган муваффақиятлари учун ушбу вазирликлар ва идоралар раҳбарлари таклифларига асосан тақдирланиши мумкин.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.

Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 15 сентябргача энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 25 сентябргача чиқарилади.

7. Кўкрак нишони ҳар йили Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.

8. Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўз ташаббуси билан ҳам олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари педагог ва ходимлари, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.

9. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.

10. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

11. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “____” _______даги _____-сон қарорига  2-ИЛОВА

«Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги

НИЗОМ

1. Ушбу Низом «Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими соҳасида ёшларни вояга етказишда фидокорона меҳнат қилаётган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган фаол, ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни ватанпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари  кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳар йили 20 июлга қадар тақдим этади.

Кўкрак нишони билан бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасаларининг педагог ва ходимлари ҳам ёшларга таълим-тарбия беришда эришган муваффақиятлари учун ушбу вазирликлар ва идоралар раҳбарлари таклифларига асосан тақдирланиши мумкин.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.

Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 15 сентябргача энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 25 сентябргача чиқарилади.

7. Кўкрак нишони ҳар йили Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.

8. Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўз ташаббуси билан ҳам ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими педагог ва ходимлари, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.

9. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.

10. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

11. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.

«Олий таълими фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга  ИЛОВА

«Олий таълими фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

«Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

«Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил «____» _______даги _____-сон қарорига
3-ИЛОВА

«Олий таълими фидойиси» кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ

«Олий таълим фидойиси» кўкрак нишонининг диаметри
34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади ва заргарлик соҳасида ишлатиладиган рангсиз лак билан ишлов берилади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Кўкрак нишонининг олд томони ўрта қисмида билимларга элтувчи очиқ ҳолатдаги китоб, китобнинг чап томонида илм-фан ва бўлинмас, метин ирода тимсоли сифатида атом белгиси туширилган бўлиб ундан юқори қисмда қуёш нурлари зарҳал рангда тасвирланган.

Кўкрак нишонининг қуйи қисмида «OLIY TA’LIM FIDOYISI» деган сўзлар ёзилган. Ёзув зарҳал рангда бўлиб, ҳарфларнинг баландлиги
6 миллиметрни ташкил этади. Кўкрак нишонидаги китобнинг икки ёнида зайтун новдалари жойлаштирилган.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида тўрт қаторда «OLIY TA’LIM SOHASI RIVOJIGA QO‘SHGAN HISSASI UCHUN» сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 4 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағич билан туташтирилган. Қадағич Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги, эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган.

Қадағичнинг бўйи - 17 миллиметр, эни - 26 миллиметр.

Қадағичнинг орқа томонига эсдалик нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

«Олий таълим фидойиси» кўкрак нишони

«Олий таълим фидойиси» кўкрак нишони

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “____” _______даги _____-сон қарорига  4-ИЛОВА

«Олий таълим фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ

«Олий таълим фидойиси» кўкрак нишонининг гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг иккинчи ва учинчи бети эни 4,5 миллиметрли, ички бурчаклари тўғри тўртбурчак шаклида.

Гувоҳнома ташқи томонининг (биринчи бети) юқори чеккасидан
30 миллиметр пастда, 3 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Матнда катта ҳарфларда ўрта қисмда 5 миллиметрли бир сатрдан иборат «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman» шрифти, 20 кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч кўк рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Юқори чизиқдан 4 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «OLIY TA’LIM FIDOYISI» («Times new Roman» шрифти, 17 кегль), учинчи сатрда «KO‘KRAK NISHONIGA» («Times new Roman» шрифти, 12 кегль) сўзлари ёзилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан
9 миллиметр пастда, марказда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган ҳамда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman» шрифти, 13-кегль) сўзи жойлашган.

«GUVOHNOMA» сўзидан 9 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 7,5 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 4 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «OLIY TA’LIM FIDOYISI» («Times new Roman» шрифти, 17 кегль), учинчи сатрда «KO‘KRAK NISHONI BILAN MUKOFOTLANDI» («Times new Roman» шрифти, 12 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 14 миллиметр пастда, чап томонда «VAZIR» (бош ҳарфда, «Times new Roman» шрифти, 8-кегль) сўзи ҳамда 48 миллиметрли чизиқ жойлашган.

Сўнгги сўздан 9 миллиметр пастда, чап томонда «BUYRUQ» (бош ҳарфларда, «Times new Roman» шрифти, 8-кегль) сўзи ҳамда буйруқ тартиб рақами учун «№» белгиси ва 42 миллиметрли ҳамда сана ва йил учун
80 миллиметрли чизиқ жойлашган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томонининг пастки қисмига «M.O‘.» («Times new Roman» шрифти, 8 кегль) сўзлари ёзилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “____” _______даги _____-сон қарорига
5-ИЛОВА

«Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишонининг

тавсифи

«Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишонининг диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони ўрта қисмида билимларга элтувчи очиқ ҳолатдаги китоб, китобнинг ўнг томонида ўқувчиларнинг касбий билимини мустаҳкамлаш тимсоли сифатида штангенциркуль белгиси туширлиган бўлиб ундан юқори қисмида қуёш нурлари зарҳал рангда тасвирланган.

Кўкрак нишонининг қуйи қисмида «O‘RTA MAXSUS VA KASB-HUNAR TA’LIMI FIDOYISI» деган сўзлар ёзилган. Ёзув зарҳал рангда бўлиб, ҳарфларнинг баландлиги 1,5 миллиметрни ташкил этади.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида « O‘RTA MAXSUS VA KASB-HUNAR SOHASI RIVOJIGA QO‘SHGAN HISSASI UCHUN» деган сўзлар туширилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Эсдалик нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағич билан туташтирилган. Қадағич Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги, эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган.

Қадағичнинг бўйи - 17 миллиметр, эни - 22 миллиметр.

Қадағичнинг орқа томонига эсдалик нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

«Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишони.

«Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишони

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “____” _______даги _____-сон қарорига
6-ИЛОВА

«Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ

«Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси» кўкрак нишонининг гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб,
240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг иккинчи ва учинчи бети эни 4,5 миллиметрли, ички бурчаклари тўғри тўртбурчак шаклида.

Гувоҳнома ташқи томонининг (биринчи бети) юқори чеккасидан
30 миллиметр пастда, 3 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Матнда катта ҳарфларда ўрта қисмда 5 миллиметрли бир сатрдан иборат «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman» шрифти, 20 кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч кўк рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Юқори чизиқдан 4 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «O‘RTA MAXSUS VA KASB-HUNAR TA’LIMI FIDOYISI» («Times new Roman» шрифти, 17 кегль), учинчи сатрда «KO‘KRAK NISHONIGA» («Times new Roman» шрифти, 12 кегль) сўзлари ёзилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан
 9 миллиметр пастда, марказда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган ҳамда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman» шрифти, 13-кегль) сўзи жойлашган.

«GUVOHNOMA» сўзидан 9 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи
7,5 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 4 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «O‘RTA MAXSUS VA KASB-HUNAR TA’LIMI FIDOYISI» («Times new Roman» шрифти, 17 кегль), учинчи сатрда «KO‘KRAK NISHONI BILAN MUKOFOTLANDI» («Times new Roman» шрифти, 12 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 14 миллиметр пастда, чап томонда «VAZIR» (бош ҳарфда, «Times new Roman» шрифти, 8-кегль) сўзи ҳамда 48 миллиметрли чизиқ жойлашган.

Сўнгги сўздан 9 миллиметр пастда, чап томонда «BUYRUQ» (бош ҳарфларда, «Times new Roman» шрифти, 8-кегль) сўзи ҳамда буйруқ тартиб рақами учун «№» белгиси ва 42 миллиметрли ҳамда сана ва йил учун
80 миллиметрли чизиқ жойлашган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томонининг пастки қисмига «M.O‘.» («Times new Roman» шрифти, 8 кегль) сўзлари ёзилган.

Умумий таклифлар

188