ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8991 Агентство «Узархив» при Кабинете Министров Республики Узбекистан 12/10/2019 26/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-8991

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси  “Ўзархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил
20 сентябрдаги ПҚ-4463
-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги манфаатдор вазирлик
ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин..

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                                                А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил _____октябрдаги

____ -сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат (акционерлик) корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари рўйхатининг 8-бандидаги “Илмий муассасалар” сўзларидан кейин “ва архивлар” сўзлари қўшилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш Тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 1999 йил 3 сентябрдаги
414-сон қарори
(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 29-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошидаги “соғлиқни сақлаш бюджет ташкилотларида” сўзларидан кейин “ва давлат архивларида” сўзлари қўшилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда хизмат енгил  автомобилларидан фойдаланишни янада тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорида:

а) 1-илованинг 29-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

29.

Агентство «Узархив»

21

20

3

1

16

-

-

 

 

 

Центральный аппарат

2

4

3

1

-

-

-

 

 

 

Областные звенья

11

11

-

-

11

-

-

 

 

 

Подведомственные организации

8

5

-

-

5

-

-

»

б) 2-илова қуйидаги таҳрирдаги 69-2-банд билан тўлдирилсин:

 

 

Подразделения

Предельное количество:

 

 

всего

в том числе

 

 

персональные

дежурные

Специальные транспортные средства

 

 

69-2

Агентство «Узархив»

212

-

17

195

 

 

 

Центральный аппарат

-

-

-

-

 

 

 

Областные звенья

14

-

14

-

 

 

 

Районные звенья

195

 

 

195

 

 

 

Подведомственные организации

3

-

3

-

 

Умумий таклифлар

140