ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
896 Хокимият Ханканского района 10/10/2018 25/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
туман ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида йўл-транспорт ћодисаларини олдини олиш ва ћаракат хавфсизлигини таъминлаш маќсадида
ID-896

 Хонќа туман ички ишлар бўлимининг 2018 йил 29 августдаги №3496-сонли хамда туман йўллардан фойланиш унитар корхонасининг 2018 йил 30 августдаги №246-сонли ёзишмаларини кўриб чиќиб ћамда туман ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида йўл-транспорт ћодисаларини олдини олиш ва ћаракат хавфсизлигини таъминлаш маќсадида:

 

 ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

         1. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси рахбари (М.Абдуллаев)га Хонқа туман худудидан ўтган 4Р-156 “Урганч-Хонқа-Хазарасп” автомобил йўлининг 7-8 километри ва 4Р-156 “Урганч-Хонқа-Хазорасп” автомобиль йўлининг 10-12 километрлар оралиғига 3.24 “Юқори тезликни чеклаш” йўл белгисини ўрнатиш вазифаси топширилсин.

 

         2. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси рахбари (М.Абдуллаев) 3.24 “Юқори тезлик чекланган” йўл белгисини ўрнатилган автомобиль йўлларида аниқланган майда чуқурчаларни таъмирлаш чораларини кўрсинлар.

           

         3. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник (Ш.Рамазанов) мазкур йўлларда йўл-транспорт ћодисаларини олдини олиш билан боѓлиќ барча зарурий чораларни кўрсин.

        

         4. Ушбу фармойиш Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

 

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат ќилиб боришни туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

 

 

Туман  ҳокими

вазифасини бажарувчи                                              О.Ғ.Жуманазаров

 

 

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

739