ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8957 Министерство культуры Республики Узбекистан 10/10/2019 25/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
“Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли ижро услубини қўллаб-қувватлаш тўғрисида
ID-8957

“Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли ижро услубини
 қўллаб-қувватлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон миллий маданиятининг ажралмас қисми бўлган мумтоз ва анъанавий қўшиқчилик, шунингдек, миллий эстрада ижрочилик санъатини янада ривожлантириш, бу борада мавжуд мактаблар ижодий фаолиятини кучайтириш ва маҳоратли ижрочиларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2020/2021 ўқув йилидан Тошкент шаҳридаги 22-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида “Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли (кейинги ўринларда “Ялла” ансамбли деб аталади) ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. 

2. “Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг истеъдодини ривожлантириш, уларга миллий эстрада санъати бўйича таълим бериш ҳамда тааллуқли ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш;

ўқувчиларнинг тегишли соҳада билим олишлари ва ижодий салоҳиятларини ошириб боришлари учун қулай шароитлар яратиш;

миллий эстрада санъатини ўзбек анъанавий ижрочилик услублари билан ҳамоҳанг тарзда, миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашган ҳолда ривожлантириш;

ёшларни она Ватанга муҳаббат, миллий анъаналарга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий эстрада ижрочилиги бўйича истеъдодли ёш ижодкорларнинг касбий ва маънавий камол топиши ва  ўз иқтидорларини намоён этишлари учун шарт-шароит яратиш;

замонавий ўқув-педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўқув-тарбия жараёнларини янада яхшилаш, илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда янги ўқитиш услубларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

а) 2020 йил 1 майга қадар:

“Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясига зарур бўлган замонавий чолғулар, овоз ёзиш студияси учун асбоб-ускуналар ва анжомларининг техник параметрларини ишлаб чиқсин;

б) 2020 йил 1 августга қадар:

“Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясининг Уставини тасдиқланиши ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

“Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясининг самарали фаолият кўрсатиши учун малакали педагог кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин; 

в) 2020 йил 1 сентябрга қадар:

Тошкент шаҳар 22-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида мавжуд бўлган, шунингдек, “Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студияси учун фойдаланилмайдиган чолғулар, асбоб-ускуналар ва ўқув-қўлланмаларни эҳтиёждан келиб чиқиб, Тошкент шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари балансига ўтказсин.

5. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 2021 йилда “Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида замонавий чолғулар, ўқув-қўлланмалар билан таъминлаш ҳамда замонавий овоз ёзиш студиясини ташкил этиш юзасидан зарур бўлган маблағларни ажратсин. 

6. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда, “Ялла” ансамбли ижро услубидаги мусиқа мактаби ва студиясини реконструкция қилиш ишларини ўрнатилган тартибда келгуси йиллар Инвестиция дастурига киритиш чораларини кўрсин.    

7. “Буюртмачи” объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилишини ва ваколатли экспертиза органларидан ўрнатилган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминласин;

Ўзбекистон Респуликаси Қурилиш вазирлиги объектда олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан ўрнатилган тартибда назоратни ўрнатсин. 

 

8. Белгилаб қўйилсинки, “Ялла” ансамбли ижро услубидаги мусиқа мактаби ва студияси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.

9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Републикаси Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

              Бош вазири                                                                                            А.Арипов

 

Ўзбекситон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___________даги

____” сон қарорига

ИЛОВА

 

 

“Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли   ижро услубидаги  мусиқа мактаби
ва студиясини ташкил  этиш ва фаолиятини ривожлантиришга доир
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

 

Т/Р

Тадбирлар

Ижро этиш муддати

Молиялаштириш

манбаи

Масъуллар

 

“Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли   ижро услубидаги  мусиқа мактаби ва студиясини
моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш

 

1.

“Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли   ижро услубидаги мусиқа мактаби ва студиясини мусиқа чолғулари, техника воситалари, инвентар ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича техник параметрларни  ишлаб чиқиш.

2020 йил

май

-

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

 

2.

“Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли ижро услубидаги мусиқа мактаби ва студиясини  машғулотлар учун зарур бўлган, мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқарилаётган мусиқа чолғулари  ва ускуналари ҳамда ўқув қуроллари кўргазмаларини ташкил этиш.

2020 йил

июль

-

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

3.

“Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли   ижро услубидаги мусиқа  мактаби ва студиясини  хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастури доирасида ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида олиб борувчи мусиқа чолғулари билан таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш устахонасини  ташкил этиш.

 

2021 йил  сентябрь

-

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги,

 Ўзбекистон “Ҳунармандлар” уюшмаси

4.

“Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли   ижро услубидаги  мактабда овоз ёзиш студиясини ташкил этиш ва студияни замонавий мусиқа чолғулари, ускуналар  ва  фонотека билан таъминлаш. 

2021 йил

 сентябрь

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

 

“Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли   ижро услубидаги  мусиқа актабни замонавий дарсликлар,
ўқув-методик қўлланмалар ва кадрлар билан таъминлаш ҳамда таълим сифатини оширишга
 хизмат қилувчи тизимни такомиллаштириш

 

5.

Мактаб фаолияти билан боғлиқ мавжуд ўқув режалари, намунавий низомлар ва штатлар, шунингдек, норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, уларни такомиллаштириш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2020 йил

август

-

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

 

6.

Эстрада ижрочилиги йўналишида янги авлод дарсликлари, ўқув-методик қўлланмалар, ноталар ва материалларни босқичма-босқич тайёрлаш ҳамда чоп этиш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

  декабрь

-

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги,

 

7.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг эстрада ижрочилиги йўналиши бўйича ўқув жараёнини янада яхшилаш ва таълим самарадорлигини ошириш мақсадида:

илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқув дастурларини такомиллаштириш;

кутубхона фондини хор, оркестр ва ансамбллар ижрочисидаги халқ қўшиқлари, ўзбек ва жаҳон классик мусиқаларининг аудио ва видео ёзувлари билан бойитиш;

дарслик, ўқув ва услубий ҳамда методик қўлланмалар, маҳаллий ва хорижий композиторлар ижодига доир нота тўпламларини ва клавирларни қайта чоп этиш, янгиларини яратиш.

2021 йилдан бошлаб мунтазам

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

 

8.

Олий таълим муассасаларини эстрада ижрочилиги йўналиши бўйича битирган иқтидорли мутахассисларни болалар мусиқа ва санъат мактабларига ишга тақсимлаш.

мунтазам

-

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

9.

Ўзбек миллий эстрада санъатининг ўзига хос дурдона асарларини дунё миқёсида кенг тарғиб этиш мақсадида “Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамблининг халқаро кўрик-танлов, фестивалларда иштирокини таъминлаш ва чет элларда концерт дастурларини ташкил қилиш.

мунтазам

Муассасанинг бюджетдан ташқари ишлаб топган маблағлари

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

 

“Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли   ижро услубидаги   ижодий фаолиятни такомиллаштириш

 

10.

Мактаб ўқувчиларининг юқори малакали профессор ва педагог-ўқитувчилар ҳамда эстрада соҳасининг таниқли, санъаткорлари билан мунтазам равишда ижодий учрашувларни ва маҳорат дарсларини ташкил қилиш.

мунтазам

Муассасанинг бюджетдан ташқари ишлаб топган маблағлари

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

 

11.

Мактабнинг иқтидорли ўқувчилари ҳамда хор, оркестр ва ансамблларнинг республика ва хорижда бўлиб ўтадиган кўрик-танловлар ва фестивалларда, “Устоз сабоқлари” машғулотларида иштирокини таъминлаш.

мунтазам

Муассасанинг бюджетдан ташқари ишлаб топган маблағлари

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

 

12.

Мунтазам равишда эстрада ижрочилиги йўналишида Республика болалар мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида Низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2020 йил

март

-

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

13.

“Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли   ижро услубидаги мактаб ўқувчилари иштирокида  концерт-гастроль режасини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш.

мунтазам

-

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

14.

Чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича миллий эстрада ижрочилигига нисбатан кучли қизиқишни шакллантира оладиган материалларнинг оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ташкил этиш.

Уларнинг ижодий муваффақиятлари ва ютуқларини тарғиб қилиш, шунингдек миллий ва жаҳон эстрадаси санъатининг юксак намуналаридан баҳраманд этиш.

мунтазам

-

Ўзбекистон Республикаси

Маданият  вазирлиги,
 Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

 

Умумий таклифлар

417