ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8908 Государственная инспекция по контролю за использованием питьевой воды при Кабинете Министров Республики Узбекистан 09/10/2019 24/10/2019 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-8908

Республика иқтисодиётининг жадал ривожланиши ва аҳоли сонининг ўсиб бориши, ичимлик сув таъминотини ва сифатини тубдан яхшилашга, оқова сув хизматлари кўрсатишни ривожлантиришга, шунингдек, сув ресурслари чекланган шароитда унинг аниқ ҳисобини юритишга қаратилган самарали механизмларни жорий этишни тақозо қилади.

Шунингдек, мамлакатимиз инвестицион муҳитини яхшилаш ва туризмни ривожлантиришда сифатли коммунал хизматларни кўрсатиш муҳим омил ҳисобланади.

Бугунги кунда, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари кўрсатишда бошқарув ва назоратни самарали услубларидан фойдаланиш йўлга қўйилмаганлиги, менежмент ҳамда иш тизимини замон талабига жавоб бермаслиги соҳани ривожланишига тўсиқ бўлмоқда. Жумладан:

биринчидан, ичимлик сувни ишлаб чиқариш ва етказишда ҳисоб юритилмаслиги, уни технологик йўқотишни тартибга солувчи механизмнинг қониқарсизлиги, сувдан ноқонуний фойдаланиш сув таъминоти корхоналари рентабеллигига салбий таъсир кўрсатмоқда;

иккинчидан, истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатишнинг амалдаги қоидаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тенглик принципи асосида белгиланмаганлиги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда;

учинчидан, республиканинг марказлашган ичимлик сув билан таъминланмаган ҳудудларига транспортда сув етказиб сотиш юзасидан аниқ меъёрлар белгиланмаганлиги аҳолига сифати кафолатланмаган ва нархи тартибга солинмаган сувни тақдим этилишига сабаб бўлмоқда;

тўртинчидан, ичимлик сув ва канализация тизими объектлари қуриш-реконструкция ишларини белгиланган меъёрларга амал қилмаган ҳолда сифатсиз бажарилиши бу борада кўзланган мақсадга эришилмаслигига сабаб бўлмоқда;

 

бешинчидан, ичимликка  яроқли ер ости сувларидан ва қудуқларидан фойдаланишда ҳамда ичимлик суви учун ер ости қудуқларини қазишда тегишли норматив ҳужжатларга амал қилинмаётгани оқибатида, ер ости чучук сув заҳиралариниг камайишига ва шўрланиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу тизимли муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этишда соҳада ўрнатилган ягона давлат назоратининг вазифа, функция ва ваколатларини оптималлаштириш ҳамда ислоҳ қилиш мақсадида,

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекцияларига (кейинги ўринларда - Давсувинспекция деб аталади) қуйидаги қўшимча вазифа ва функциялар юклатилсин:

ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларни, шу жумладан ер ости сув қудуқларини қуриш ва реконструкция қилиш объектларда лойиҳа-смета ҳужжатларни таҳлил қилиш, қурилиш-реконструкция ишларида назорат ўрнатиш;

ўтказилган технологик аудитда аниқланган эгасиз ва муҳофазасиз иншоотлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, шунингдек сифатсиз ичимлик сув ишлаб чиқаришни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

сув таъминоти корхоналари томонидан ишлаб чиқилган технологик йўқотилган ичимлик сувнинг меъёрларини келишиш ва йўқотилган ичимлик сув ҳақидаги ҳисобларни асослилигини таҳлил қилиш;

сув таъминоти корхоналари ичимлик сув сифатини таҳлил қилиш учун оладиган наъмуна нуқталарни келишиш ҳамда уларни лаборатория таҳлилидан ўтказилишида назорат ўрнатиш;

юридик шахслар томонидан ичимлик сувнинг белгиланган лимитидан ортиқча сув олган истеъмолчиларга жарима санкцияларни қўллаш;

сув таъминоти ва оқова сув чиқазиш хизматлари учун тарифларни декларация қилиш бўйича барча ҳужжатларни таҳлил қилиш, зарурий ҳолларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва Молия вазирлигига тарифларга ўзгартириш киритиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

сув таъминоти ҳамда канализация тизимларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга беришни тенг ҳуқуқлилик ва ошкоралик асосида ўтказилишини назорат қилиш.

2. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб, Давсувинспекция томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган назорат тадбирларини, текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сон Фармонига 1-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда, бир ой муддатда юклатилган қўшимча вазифалардан келиб чиққан ҳолда Давсувинспекция бошқарув ходимларига қўшимча 79 та штат бирлиги ажратиб, уларнинг чекланган сони 152 нафарга етказилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давсувинспекцияга қўшимча юклатилаётган асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда мазкур инспекция фаолиятини такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини бир ҳафта муддатда тақдим этсин.

6. Давсувинспекция икки ой муддатда қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

 

          Ўзбекистон Республикаси

                      Президенти                                                       Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

20___ йил «___» ________ ПФ–_____–сон

Фармонига

1-ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сон Фармонига киритилаётган қўшимча

 

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхати қуйидаги мазмундаги 30-банд билан тўлдирилсин:

 

30

Қуйидагиларни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш:

марказлашган ҳолда ичимлик сув ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш;

канализация хизматлари кўрсатиш ва ундан фойдаланиш;

ичимлик сувдан фойдаланиш ва истеъмол қилиш;

ичимлик сув ва канализация объектлари қуриш ва реконструкция қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси

10 кундан ошмаган ҳолда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

104