ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
890 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 09/10/2018 24/10/2018 1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-890

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги
ПФ-555-сон “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш
чоралари тўғрисида”ги Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўз истеъдодини намоён этиши, ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги Фармонининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётган ва бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган охирги ўқув йили талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари таъсис этилсин. Уларнинг сони магистратура мутахассисликлари бўйича 11 та, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ҳар бир олий таълим муассасаси учун биттадан бўлиб, ҳар бири талаба ўртача стипендиясининг уч баробари миқдорида белгилансин”.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

 

Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар