ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8882 Государственный комитет промышленной безопасности Республики Узбекистан 18/10/2019 24/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назорати ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-8882

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назорати ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон “Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 24 августдаги 167-сон буйруғи (рўйхат рақами 2022, 2009 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 463-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назорати ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Раис в.б.                                                                                             Б. Гулямов

 

 

 

 

Тошкент ш.

2019 йил “_____”_____________

_____-сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг

2019 йил ____________даги ___-сон қарорига ИЛОВА

 

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назорати ўтказиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 1-бандда:

тўртинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси (кейинги ўринларда “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси деб юритилади)” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси деб юритилади)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбошидаги “«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси” деган сўзлар “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 14, 18, 19, 22, 23, 33 ва 82-бандларидаги “«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси” деган сўзлар “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 2-иловада:

29-банддаги “«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси” деган сўзлар “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Бу рўйхат Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан белгиланган шаклларда ҳар ойда бир маротаба (кейинги ойнинг 5-санасига қадар) ҳисоб юритиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этилиши зарур”.

6. 5-иловадаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ «САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ»” ва “Саноатгеоконтехназорат” деган сўзлар тегишлича “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ” ва “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 6-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

 

 

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назорати ўтказиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА

 

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларига
6-ИЛОВА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

 

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТИЗИМИ

 

 

 

20__ йил __ ________да аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари реестрида

ЭТ - _____-сон билан рўйхатга олинган.

Амал қилиш муддати 20 __ йил

___ _______ гача

 

 

АККРЕДИТАЦИЯ АТТЕСТАТИ

 

Ушбу аккредитация аттестати _____________________________________________
_____________________________________________________________________________

(эксперт ташкилоти номи ва юридик манзили)

 

саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган ташкилотларга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

Аккредитация соҳаси ушбу аккредитация аттестатининг ажралмас қисми бўлган иловада кўрсатилган.

 

Саноат хавфсизлиги

давлат қўмитаси раиси

 

 

 

 

(имзо)

 

(Ф.И.О.)

М.Ў.

Умумий таклифлар

87