ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
880 Ташкентский Центр содействия занятости 09/10/2018 24/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини 2019 йил учун белгилаш тўғрисида
ID-880

ЛОЙИҲА

QAROR

РЕШЕНИЕ

 

 

№____                                                              2018  йил “ ___”____________

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган

ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини 2019 йил учун белгилаш тўғрисида

              

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил., 5-6 –сон, 97- модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30- сон, 277- модда; 2010 й., 35-36-сон,   300-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республтикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган  ва меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби  тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунинг 17-моддаси асосида иш кўриб Тошкент туман хокимлиги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган           ва меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди, тумандаги корхона, ташкилот     ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхатдаги  ўртача сонининг 10 фоизи  микдорида,  бу 357 кишини ташкил этади, шу жумладан:

           ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз    ва кўп болалаи ота-оналар учун  10.6 фоиз – (38 киши);

           умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат гранлари бўйича таълим олган битирувчилари 63.5 фоиз – (227 киши);

           сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар 10.6 фоиз – (38 киши);

           ногиронлар учун 3 фоиз – (10 киши);

           пенсияолди ёшидаги шахслар учун 5.3 фоиз – (19 киши) ;

            жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар,  5.6  фоиз – (20 киши);

            одам савдоси қурбонлари учун 1.4 фоиз – (5 киши).

  1. 2019 йилда ижтимоий муҳофаза муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини
    банд килиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар .
  3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий  муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган  ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил якунлашидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий микдорининг камида 25 фоизи учун, 2019 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб

                                                                                                                          2

қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш  ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига такдим этиш вазифалари юклатилсин.

  1. Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.
  2. Ижтимоий муҳофазага муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман хокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун хужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.
  3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази рахбари (Г.Игамбердиева) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот                               ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминлансин.
  4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳоқимининг  биринчи ўринбосари Қ.Абилов зиммасига юклатилсин.

 

 

               Туман  ҳокими                                                    Х.Шакиров

  

                                            Тошкент тумани хокимининг      
            "_____"__________2018 йил  
                    ______ сонли қарорига илова  
2018 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлашириш учун иш ўринлрини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати
Ташкилот номи   Жами квота ланган уринлар Ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари Сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар Ногиронлиги бўлган шахслар  учун банд қилинган  иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига  кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар Одам садоси қурбонлари
1 "PROGUM TICARET" mas'uliyati cheklangan jamiyati 104 10 2 5 1 1 1    
2 "MASTER DELIKATESOV" mas`uliyati cheklangan jamiyati 120 12   9 3        
3 "NON-AZIZ" mas`uliyati cheklangan jamiyati 56 6   4 2        
4 "KELES-JUN" mas'uliyati cheklangan jamiyati 188 19 3 13 2 1      
5 "AHIL-SAHOVAT-SAVDO" mas`uliyati cheklangan jamiyati 51 5 1 2 1     1  
6 "KELES-FAROVON" mas`uliyati cheklangan jamiyati 27 3   2   1      
7 "BONITO GROUP" mas`uliyati cheklangan jamiyati 165 17 3 13         1
8 TOSHKENT TUMAN TIBBIYOT BIRLASHMASI 1265 33 6 18 4 1 3 1  
9 SABZAVOT POLIZ EKINLARI VA KARTOSHKACHILIK ILMIY-TADQIQOT INSTITUTI 88 9 1 5     1 2  
10 Mas`uliyati cheklangan jamiyat shaklidagi "FAYZ DEKOR BIZNES" qo'shma korxona 80 8 2 3 3        
11 "FAZO-LUXE" mas`uliyati cheklangan jamiyati 138 14   8   1 2 2 1
12 Масъулияти чекланган жамият шаклидаги "LIFE COSMETIC PRODUCTS" Узбекистон-Хитой кушма корхонаси 20 2   2          
13 "CHOCOCREAM" xususiy korxonasi 43 4   3 1        
14 "LEKINTERKAPS" mas`uliyati cheklangan jamiyati 24 3   2         1
15 "CLASS-FOOD-SERVIS" Масъулияти чекланган жамияти 59 6   5       1  
16 "QALBINUR FAYZ MEBEL" mas`uliyati cheklangan jamiyati 23 2     2        
17 "BIG-MAG PLYUS" Масъулияти чекланган жамияти 22 2 2            
18 "TELEKOM TEXNOLOGIYA" mas`uliyati cheklangan jamiyati 96 10 2 7 1        
19 "KIMYO-SAVDO UYI" mas'uliyati cheklangan jamiyati 20 2   2          
20 "KO'K-TERAK" mas'uliyati cheklangan jamiyati 43 4   4          
21 "KO'K-SAROY N.A" xususiy korxonasi 24 2 1   1        
22 TOSHKENT TUMANI SANITARIYA EPIDIMOLOGIYA MARKAZI 100 10 2 6   1   1  
23 TOSHKENT TUMANI MAKTABGACHA TA'LIM BO'LIMI 25 3 1 2          
24 TOSHKENT TUMANI OBODONLASHTIRISH BOSHQARMASI 138 14 1 2   1 1 9  
25 FAROVON ma'suliyati cheklangan jamiyati 172 17 2 9 3 1 1   1
26 Toshkent viloyati silga qarshi kurash dispanseri 201 20 2 13 1   3   1
27 Toshkent tumani Xalq ta'limi bo'limi 47 5 1 4          
28 O'rmon xo'jaligi ilmiy-tadqiqot instituti 51 5 1 2 2        
29 14-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 35 4   2     2    
30 13-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 34 3 1 2          
31 20-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 34 3   3          
32 33-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 35 4   2     2    
33 29-sonli maktabgacha ta'lim muassasasi 31 2   2          
34 25-sonli umumta'lim maktabi 39 4 1 3          
35 5-sonli umumta'lim maktabi 39 4   4          
36 24-sonli umumta'lim maktabi 33 3   3          
37 31-sonli umumta'lim maktabi 49 5 1 3     1    
38 19-sonli umumta'lim maktabi 66 7   5 1 1      
39 KABEL TECH ENERGY QO'SHMA KORXONASI 49 5   4 1        
40 KABEL TECH FIBER ma'suliyati cheklangan jamiyati 194 19 1 13 5        
41 MUHANDIS LTD ma'suliyati cheklangan jamiyati 60 6   5     1    
42 TOSHKENT TUMANI YO'LLARDAN FOYDALANISH UNITAR KORXONASI 40 4     1     3  
43 Akademik Maxmud Mirzayev nomli O'zbekiston uzumchilik va vinochilik ilmiy tadqiqot institutu 151 15 1 11 1 1 1    
44 Xalq banki Keles filiali 40 4   4          
45 Mikrokredit banki Keles filiali 55 5   5          
46 Toshkent tumani 1-sonli bolalar-o'smirlar sport maktabi 46 5   3 2        
47 "NAVRO'Z-PTK" mas'uliyati cheklangan jamiyati 90 8   8          
Жами 47 4510 357 38 227 38 10 19 20 5

Умумий таклифлар

719