ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8743 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 14/10/2019 19/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-8743

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил

12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 декабрдаги, 82-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами

2068, 2010 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Н.Хусанов

Тошкент ш.,

2019 йил __ _________

____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2019 йил “__” ________даги

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддимадаги “(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда)” деган сўзлар “(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 441-модда)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.”.

3. 11-банддаги “ходимлар саломатлигининг” деган сўзлардан кейин “меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4. 34-банддаги “ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишлар” деган сўзлар “ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 35-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

6. 15-банддаги “Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси,

2000 й., 12-сон)” деган сўзлар “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 77-банддаги “давлат санитар назорати органлари” деган сўзлар

“ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик маркази” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 140, 141 ва 142-бандлардаги “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясидан” ва “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси” деган сўзлар “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасидан” ва “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

125