ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8731 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 06/10/2019 19/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўрта махсус профессионал таълим даражасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-8731

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 2019 йил 19 августдаги ПҚ-4421-сонли қарори ҳамда “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тармоқларида малакали кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш, республика ҳудудларининг малакали мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги  қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий таълим тизими билан интеграциялашган қишлоқ хўжалиги техникумларини (кейинги ўринларда – Техникум деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Техникумларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясида соҳа ва унинг тармоқларида яқин истиқболда ва келажакда амалга ошириладиган вазифалар, жорий қилинадиган замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда назарий билим ва амалий қўникмаларни пухта эгаллаган малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш;

илғор хорижий тажриба ҳамда профессионал таълим тизими олдига қўйилаётган вазифалар асосида ўқувчиларни инновацион ва янгича фикрлашга йўналтирадиган замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда сифат жиҳатдан янги таълим дастурларида ўқувчиларнинг мустақил изланишини таъминловчи механизмларни кенг жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги ва унинг тармоқлари учун кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини яратиш, техникумлар ҳамда Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари ўртасида таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги соҳа ва тармоқлари учун касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда икки йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов контракт асосида ўқитиш;

ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, фан дастурларида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, соҳа бўйича замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ва ресурстежамкор илғор технологиялар бўйича назарий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;

хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар ва илмий-педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва стажировкаларини ташкил этиш;

профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, иқтидорли ўқувчиларнинг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлиги ва моддий манфаатдорлигини ошириш, мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва логистикаси билан шуғуланувчи хўжалик юритувчи субъектларга ахборот-маслаҳат (extension) хизматларини кўрсатиш;

ўқувчиларнинг касбий лаёқат, кўникма ва малакаларини ривожлантириш ҳамда  илғор технологиялар асосида фаолият юритаётган хўжалик субъектларида уларнинг амалиётларини ташкил қилиш;

ўрта махсус профессионал таълим даражасида кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш;

фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш;

ўқувчиларни ватанпарварлик ва фидойиликни шакллантирувчи миллий ўзликни англаш, халқнинг миллий маданий тарихий анъаналарига ҳурмат, ватан билан ғурурланиш руҳида тарбиялаш.

3. Қуйидагилар:

Олий таълим тизими билан интеграциялашган профессионал таълим тизимидаги қишлоқ хўжалик техникумларига айлантириладиган таълим муассасалар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган техникумлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ; Техникумларнинг намунавий ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида ташкил этиладиган Техникумлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сонли Фармонининг 3-иловаси билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида 3 та техникум ҳамда 6-иловаси билан Тошкент давлат аграр университети ва унинг Андижон, Термиз филиаллари негизида 4 та кўп тармоқли ўқув марказлари ва амалиёт полигонларини ташкил этилганлиги инобатга олинсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига зарурат бўлганда, техникумларнинг тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш хуқуқи берилсин.

4. Тошкент давлат аграр университети ҳузурида ташкил этиладиган Техникумлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ўрта махсус профессионал таълим даражасида кадрлар тайёрлаш бўйича ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тармоқларидаги кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда соҳани ривожлантириш дастурларини ҳисобга олган ҳолда мутахассисликлар бўйича техникумларнинг ўқувчилар қабул қилиш квоталарига таклифлар тайёрлаш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги талаб ва илғор хорижий тажрибалар асосида олий ва ўрта махсус профессионал муассасаларида таълим дастурларини тизимли равишда такомиллаштирилишини таъминлаш.

5. Белгилансинки:

Ўқувчиларни қабул қилиш параметрлари 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Техникумлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб варақларига эга бўлади;

Техникумларга айлантирилаётган таълим муассасалари бинолари ва иншоотларини тегишли ҳудуди ҳамда ўқув-лаборатория жиҳозлари ва ётоқхона мебеллари билан техникумларга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Техникумлар директорлари Тошкент давлат аграр университети тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тайинланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда икки ой муддатда:

Қишлоқ хўжалик соҳаси бўйича тармоқ квалификация рамкалари ҳамда лавозимлар ва ишчи касбларнинг профессионал стандартларини ишлаб чиқиш бўйича Тармоқ кенгашини шакллантирсин ва унинг ишини мувофиқлаштирсин.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича, Миллий квалификация тизимига мувофиқ хизматчиларни асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторига таклифлар киритсин.

Тармоқ квалификация рамкалари ва профессионал стандартларни кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.

Техникумлар битирувчиларини Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқсин.

2020 йилнинг 1 апрелига қадар техникумларда ўқув-методик жараённи самарали ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

2020 йилнинг 1 июнига қадар техникумларда тайёрланадиган мутахассисликлар бўйича профессионал стандартлар асосида таълим дастурларини ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига киритилишини таъминласин.

7. Техникумларнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўқувчиларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

Йирик иш берувчилар ҳамда буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;

халқаро молия институтларининг маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Техникумлар балансига ўтказилаётган ўқув-лаборатория жиҳозларини ўрнатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган параметрларини шакллантиришда техникумларни сақлаш харажатлари учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

Техникумларнинг ҳар бирига  2 та, шу жумладан, 1 та енгил  ва 1 та навбатчи автотранспорт воситаларини сақлашга лимит ажратилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат  вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан 2020 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда Техникумлар ўқув биносини реконструкция қилиш, ўқув-лаборатория ва ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш бўйича лойиҳаларнинг белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов, Бош вазирнинг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Вахабов, Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири

 

А. Арипов

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “___” _______ даги ________  -сонли қарорига  1-илова

 

Олий таълим тизими билан интеграциялашган профессионал таълим тизимидаги қишлоқ хўжалик техникумларига айлантириладиган
таълим муассасалар

РЎЙХАТИ

 

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Таълим муассаса номи

Қуввати

Методик ёрдам кўрсатувчи олий таълим муассасаси

Янги номи

 

Андижон вилояти

1.

Шаҳрихон тумани

Шаҳрихон қишлоқ хўжалиги коллежи

900

Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали

Шаҳрихон қишлоқ хўжалиги техникуми

 

Бухоро вилояти

2.

Ромитан тумани

Ромитан қишлоқ хўжалиги коллежи

600

Тошкент давлат аграр университети

Ромитан қишлоқ хўжалиги техникуми

 

3.

Ғиждувон тумани

Ғиждувон қишлоқ хўжалиги коллежи

720

Тошкент давлат аграр университети

Ғиждувон қишлоқ хўжалиги техникуми

 

Жиззах вилояти

4.

Ғаллаорол тумани

Ғаллаорол тумани қишлоқ хўжалиги коллежи

720

Тошкент давлат аграр университети

Ғаллаорол қишлоқ хўжалиги техникуми

 

Навоий вилояти

5.

Хатирчи тумани

Хатирчи қишлоқ хўжалиги коллежи

585

Тошкент давлат аграр университети

Хатирчи қишлоқ хўжалиги техникуми

 

Наманган вилояти

6.

Тўрақўрғон тумани

Тўрақўрғон қишлоқ хўжалиги коллежи

1 050

Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали

Тўрақўрғон қишлоқ хўжалиги техникуми

 

Самарқанд вилояти

7.

Жомбой тумани

Жомбой қишлоқ хўжалиги коллежи

900

Тошкент давлат аграр университети

Жомбой қишлоқ хўжалиги техникуми

 

Сирдарё вилояти

8.

Сирдарё тумани

Сирдарё қишлоқ хўжалиги коллежи

720

Тошкент давлат аграр университети

Сирдарё қишлоқ хўжалиги техникуми

 

Сурхондарё вилояти

9.

Қизириқ тумани

Қизириқ қишлоқ хўжалиги коллежи

735

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали

Қизириқ қишлоқ хўжалиги техникуми

 

10.

Қумқўрғон тумани

Қумқўрғон қишлоқ хўжалиги коллежи

782

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали

Қумқўрғон қишлоқ хўжалиги техникуми

 

Тошкент вилояти

11.

Зангиота тумани

Зангиота қишлоқ хўжалиги коллежи

615

Тошкент давлат аграр университети

Зангиота қишлоқ хўжалиги техникуми

 

Хоразм вилояти

12.

Урганч тумани

Урганч туман қишлоқ хўжалиги коллежи

675

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали

Урганч туман қишлоқ хўжалиги техникуми

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “__________ даги ________  -сонли қарорига
2-илова

 

Олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар
тайёрлайдиган техникумлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

 

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга

ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

  1.  

Техникумларнинг намунавий Уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари,
Техникумлар

2.

Тошкент давлат аграр университетида олий таълим тизими билан интеграциялашган профессионал таълим муассасалари билан ишлаш бўлимини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил январь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги,
Тошкент давлат аграр университети

3.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилган қишлоқ хўжалик коллежлари, техникумларининг моддий-техника, ўқув-лаборатория базаси ва ахборот-ресурс маркази фондидаги ўқув адабиётларини инвентаризациядан ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
февраль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари,
 Техникумлар

4.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилган қишлоқ хўжалик коллежлари, техникумларнинг амалдаги таълим йўналишлари ва педагог кадрлар таркибини таҳлил қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил
февраль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари,
Техникумлар

5.

Қишлоқ хўжалиги техникумларига фаолияти тугатилаётган ва ўзгараётган касб-ҳунар коллежларининг ўқув-лаборатория жиҳозларини ўтказиш чораларини кўриш

Ташкилий

чора тадбирлар

2020 йил

апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари,
Техникумлар

6.

Худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларидан келиб чиқиб талаб қилинадиган йўналишлар ва касбларни аниқлаш.

Таълим йўналиши ва квоталарни шакллантиришга олиб келади

2020 йил

март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари,
Техникумлар

7.

Техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун таълим йўналишлари ва қабул квоталари юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Янги ўқув йилига тайёргарлик

2020 йил

апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари,
Техникумлар

8.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги талаб ва илғор хорижий тажрибалар асосида олий ва ўрта махсус профессионал муассасаларида таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тизимли равишда такомиллаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил

май

 

доимий равишда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари,
Техникумлар

9.

Техникумларнинг таълим жараёни учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш ва жорий этиш ҳамда ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш. Бунинг учун ўқув, илмий, услубий адабиётларни тайёрлаш, таҳрир қилиш ва нашрдан чиқаришни йўлга қўйиш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

фанлар бўйича ўқув-дарсликлар ва қўлланмаларга бўлган талабни аниқлаш;

таржима қилинадиган ва янгидан чоп этиладиган дарсликлар ва қўлланмалар тури ва сонини аниқлаш;

дарслик ва қўлланмаларни тайёрлаш бўйича муаллифлар гуруҳини шакллантириш;

ўқув, илмий, услубий адабиётлар муаллифларини муносиб моддий рағбатлантириш ва улар учун тегишли шарт-шароитлар яратиш;

дарслик ва ўқув қўлланмалар, илмий, услубий адабиётларни нашр қилиш учун таълим муассасалари харажатлари сметасига мунтазам маблағ ажратиш;

ўқув ва методик адабиётларнинг электрон базасини яратиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Доимий равишда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
 Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари,
Техникумлар

10.

Мутахассислик ва ихтисослик фанлари бўйича педагог-ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил август

 

Режа-график асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги,  Техникумлар

11.

Таълим сифатини самарадорлигини ошириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида техникумларни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Техникумлар

12.

Техникумларнинг педагог-ходимлари ва ўқувчиларини келишув асосида Германия, Корея Республикаси, Хитой, Россия каби ривожланган давлатларнинг олий таълим муассасалари ва халқаро молия ташкилотлари орқали малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда ишлаб чиқариш амалиётларига юбориш.

 

Комплекс
чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари,
Техникумлар

13.

Хориждаги рейтинги юқори бўлган энг яхши олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларини ўқув жараёни ва малака ошириш курсларига жалб этиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари,
Техникумлар

14.

Хорижий олий таълим муассасалари ҳамда профессионал таълим муассасалари  билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш ҳамда илмий-педагогик фаолият бўйича ҳамкорлик шартномалари тузиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, Техникумлар

15.

Техникумлар фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқарув ва статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш ҳамда мониторинг қилишга мўлжалланган ахборот тизимини яратиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари,
Техникумлар

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “___” _______ даги ________  -сонли қарорига 4-илова

 

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида ташкил этиладиган Техникумлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш

ТАРКИБИ

 

1.

Ш.Ж. Тешаев

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси

2.

М.М. Холмухаммедов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари

3.

Б.М. Холиков

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази директори – Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

4.

С.Я. Исламов

Тошкент давлат аграр университетининг Ўқув ишлари бўйича проректори

5.

А.Мелибоев

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ишлаб чиқариш билан интеграция ва модий-техник базани ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

6.

О.А. Тўйчиев

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги Фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш бошқармаси бошлиғи

7.

Лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги аграр секторни таркибий ўзгартириш бошқармаси бошлиғи

8.

Ж.Б.Пулатов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари

9.

Ш.Жаббаров

Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

10.

А.Хамзаев

Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари

11.

Лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

12.

Лавозим бўйича

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси ўринбосари

13.

Лавозим бўйича

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раиси ўринбосари

14.

О.Мустафаев

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори

15.

Н.Нажимов

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари

16.

Лавозим бўйича

«Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари

17.

Лавозим бўйича

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари

18.

Лавозим бўйича

«Ўздонмаҳсулот» АК бошқаруви раиси ўринбосари

19.

Лавозим бўйича

«Ўзпаррандасаноат» уюшмаси раиси ўринбосари

20.

А.Салимов

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси бошқаруви раиси ўринбосари

21

Лавозим бўйича

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси раиси ўринбосари

22

Ш.Жоникулов

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Кадрлар ва ўқув юртлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Кенгаш котиби

 

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.

Умумий таклифлар

856