ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8651 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 02/10/2019 17/10/2019 5
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-8651

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 2 августдаги 646-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг _______ даги __-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдааги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 16-банди қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу банднинг иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи бандларида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун белгиланган ставкаларда тўланган банк тўлов ҳужжати ҳам талаб этилади”;

б) 34-банди қуйидаги таҳрирдаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу банднинг иккинчи-бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун йиғим тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати ҳам талаб этилади”.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорида:

а) 2-банднинг:

“в” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“в) енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга), шу жумладан, хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган автотранспорт воситаларидан фойдаланишга рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари:”;

 “г” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“г) туристик автобуслар ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга), шу жумладан, хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган туристик автобуслардан фойдаланганишга рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари уларнинг эгалари ҳуқуқий ҳолати инобатга олинган ҳолда, тегишли лицензияни кўсатиш асосида ушбу банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошисига мувофиқ белгиланади”;

Умумий таклифлар

133