ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8643 Хокимият Мирзаабадского района 02/10/2019 17/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Кенгаш қарори
ID-8643

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгаши

 

 

Қ А Р О Р

 

 

“___”_______ 2019 йил                № _______                            Наврўз шаҳарчаси

 

 

Мирзаобод туманидаги баъзи маҳалла номларини ўзгартириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қароринингШахарлар, посёлкалар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида” Низомнинг 10-бандига асосан Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Мирзаобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги географик обьектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича тузилган туман комиссиясининг баённомаси ҳамда туман ҳокимлиги томонидан киритилган таклифга асосан “Янгийўл” МФЙ, “Наврўз” ШФЙ, “Оқ олтин” ШФЙларнинг ўзгартирилган номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимининг ўринбосари, географик обьектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссияси раисининг ўринбосари (Р.Анарбаев)га:

- бир ҳафта муддатда номлари ўзгартирилган тумандаги маҳаллалар номини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишда, лотин ёзувида, пешлавҳаларга ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилсин.

3. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги географик обьектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича комиссия аъзолари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси (Ў.Тошмуратов) ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларига:

- бир хафта муддатда ҳудудларда номлари ўзгарган географик объектларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиласин.  

4. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи, комиссия аъзоси (Э.Абдуллаев)га:

- фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи хужжатларини расмийлаштирилишида ҳудудларда географик объектларнинг номлари ўзгарганлигига алохида эътибор қаратсин.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари Р.Анарбаев ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси (Р.Атаханов) зиммаларига юклатилсин.

6. Мазкур қарор билан боғлиқ хужжатлар географик обьектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича вилоят комиссиясига тақдим этилсин.

7. Мазкур қарор оммавий ахборот воситасида эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

 

 

Кенгаш раиси ўринбосари                                               Ў.Гадоев

 

 

 

Халқ депутатлари Мирзаобод тумани

Кенгашининг

2019 йил “___”________даги

_________-сонли қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикасининг "Географик обьектларнинг номлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Мирзаобод туманидаги номлари ўзгартирилган аҳоли пунтларининг таркибий қисмлари рўйҳати

 

 

Маҳаллаларнинг номлари бўйича 

1.

Янгийўл МФЙ

“Янгийўл” МФЙ номини ўзгартириш

Тавсия этилган номлардан “Т.Аҳмедов” номи танланган

2.

Наврўз ШФЙ

Шахарча мақомини “Маҳалла” мақомига ўзгартириш

“Наврўз” МФЙ номи билан юритилиши танланган

3.

Оқ олтин ШФЙ

Шахарча мақомини “Маҳалла” мақомига ўзгартириш

“Оқ олтин” МФЙ номи билан юритилиши танланган

 

Умумий таклифлар

133