ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
864 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 06/10/2018 21/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
ID-864

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Жисмоний

тарбия ва спорт ВАЗИРИнинг

БУЙРУҒИ

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик

таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази

ва филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик

юкламалари ҳажмини белгилаш қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 658-сон “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмини белгилаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ 2019 йил 2 январдан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                                           Д.Набиев

 

 

 

Тошкент ш.,

2018 йил ___  _________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси

жисмоний тарбия ва

спорт вазирининг

2018 йил “____” _________даги
_______-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик

таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази

ва филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик

юкламалари ҳажмини белгилаш

ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 658-сон “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва унниг филиаллари (бундан буён матнда таълим муассасаси деб юритилади) профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмини белгилайди.

1-боб. Умумий қоида

 

1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган бошқа турдаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2-боб. Профессор-ўқитувчилар

меҳнатини нормалаштириш

 

2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва унниг филиаллари профессор-ўқитувчилари (бундан буён матнда профессор-ўқитувчилар деб юритилади) педагогик юкламаси ҳажми ҳар ўқув йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган шахсий иш режасига мувофиқ белгиланади.

3. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқувйили бўйича шахсий иш режасига ўқув юкламаси, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишлар киритилади. Иш турлари профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили бўйича шахсий иш режаларида тўлиқ ва аниқ акс эттирилиши керак.

4. Жорий ўқув йили якунида фақат мазкур ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар ҳисобга олинади.

5. Иш турлари бўйича ҳисобланган соатлар ҳажми таълим муассасасининг штат бирликлари сонини ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибининг ойлик маошларини белгилаш учун асос бўлмайди.

6. Таълим муассасаси ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади. Бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади.

7. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили бўйича шахсий иш режаси кафедра мудири томонидан тузиладиган ва директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари билан келишган ҳолда директор томонидан тасдиқланади.

8. Мазкур Қоидалар тўлиқ штатда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларга мўлжалланган. Ўриндошлик асосида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар ушбу Қоидаларга асосан барча иш турларини ставкаларига мувофиқ ҳолда бажаради.

3-боб. Профессор-ўқитувчиларнинг

ўқув ишларини ташкил этиш

 

9. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили бўйича шахсий иш режасига киритилган, ўқув ишларининг ҳажми мазкур Қоидалар билан тасдиқланган таълим муассасасида фаолият юритувчи профессор-ўқитувчиларнинг педагогик юкламасида белгиланган ўқув ишлари турларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

10. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили бўйича шахсий иш режасининг бажарилиши мунтазам равишда кафедра мудири, ҳар ой якунида директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, бўлим бошлиқлари томонидан назорат қилиб борилади.

4-боб. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-услубий,

илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий

ишларини ташкил этиш

 

11. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишлари бўйича фаолияти соатлар миқдорисиз иш турлари ва мазмуни асосида лавозимларга қўйилган малака талабларига мувофиқ белгиланади.

12. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишлар ҳажми эгаллаб турган лавозими билан боғлиқ ҳолда директорнинг ўқув ишлари, илмий-методик ишлари бўйича ўринбосарлари ва кафедра мудирларининг таклифлари асосида таълим муассасаси илмий-методик кенгаши томонидан тасдиқланади.

13. Кафедра мудири жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлашни, ўқитишни илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, янги авлод ўқув адабиётлари ҳамда электрон манбалар асосида ташкил этиш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик маҳоратини узлуксиз ошириб бориш, тингловчиларда чуқур назарий билим, амалий ва касбий кўникмаларни шакллантириш, илм-фанга бўлган қизиқишни уйғотиш, уларга миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш ҳамда ҳар томонлама етук мутахассис тайёрлашни назарда тутган ҳолда уларнинг лавозимларига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича аниқ топшириқларни белгилайди.

5-боб. Якуний қоидалар

 

14. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

15. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган.

 

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги                                                                                     И.Маджидов

 

2018 йил  ___   ____________

 

 

Молия вазири                                                                                            Ж.Кучкаров

 

2018 йил  ___   ____________

 

 

Иқтисодиёт вазири                                                                                   Б.Ходжаев

 

2018 йил  ___   ____________

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни
илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази
ва филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари
ҳажмини белгилаш қоидаларига ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмини белгилаш “Қоидалари”

Иш турлари

Иш турлари учун ажратилган вақт меъёри

Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш

I. Ўқув ишлари

1.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчилари учун назарий (маъруза), амалий, семинар, лаборатория ва кўчма машғулотни ўтказиш

Ўқув режасига мувофиқ
1 академик соат учун 1 соат.

Ўқув машғулотлари ўқув режага мувофиқ бир академик соатдан (45 минут) ёки танаффуссиз икки академик соатдан (80 минут) ўтказилади.

Бунда:

-назарий (маъруза),  амалий, семинар, лаборатория ва кўчма машғулотлар учун 15-20 нафар (айрим спорт турлари ва рус гурухида камида 5 нафар) тингловчи бўлган академик гуруҳларда;

-лаборатория ишлари, чет тили ва ахборот-коммуникация технологияларини ўқитиш 10-12 нафардан кам бўлмаган кичик гуруҳларда ўтказилиши мумкин.

Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журналида қайд этилади.

2.

Масофавий таълим асосида қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси тингловчилари учун онлайн машғулотларни ўтказиш.

Онлайн машғулот 1 академик соати учун 1 соат.

Ўқув машғулотлари ўқув режага мувофиқ бир академик соатдан (45 минут) ёки танаффуссиз  икки академик соатдан (80 минут) ўтказилади.

3.

Қайта тайёрлаш ва махсус курсларида битирув малакавий ишларига рахбарлик қилиш ва хулоса ёзиш.

Битта битирув малакавий ишга раҳбарлик қилиш ва хулоса бериш-3 соат.

 

Профессор-ўқитувчиларнинг битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилганлиги, хулоса ёзганлиги таълим муассасаси буйруғи, ёзилган хулоса ва ишнинг ҳимояга тақдим этилганлиги асосида аниқланади.

4.

Қайта тайёрлаш ва махсус курсларида битирув малакавий ишларига тақриз ёзиш.

Битта битирув малакавий ишга

тақриз ёзишга-1 соат.

 

Профессор-ўқитувчиларнинг битирув малакавий ишларига тақриз ёзганлиги ишнинг ҳимояга тақдим этилганлиги асосида аниқланади.

5.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси якуний давлат аттестация (якуний тест, суҳбат, битирув малакавий иш ҳимояси) комиссиясида иштирок этиш.

 

Битта тингловчи учун якуний тестга-0,1 соат.

Битта тингловчи учун якуний суҳбатга-0,3 соат.

Битта битирув малакавий иш ҳимояси учун – 0,2 соат.

Комиссия аъзосига бериладиган бир кунлик ўқув ишлари юкламаси ҳажми
8 соатдан ошмаслиги лозим.

Комиссия таркиби камида 5 нафар бўлиши лозим.

Аъзоларнинг комиссиядаги иштироки ҳимоя натижаси ҳақидаги қайднома ва баённомалар асосида аниқланади.

Жами соат унда иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзосига берилади.

6.

Ўқув режасидаги модуллар бўйича жорий назорат ўтказиш ва баҳолаш

Жорий назорат ёзма шаклда бўлса, битта ёзма ишга 0,2 соат; оғзаки ёки ижодий шаклда бир нафар тингловчи учун 0,2 соат.

 

Ёзма шаклда ўтказилган жорий назорат ишларида жами соат ёзма ишни текширишда иштирок этган модул ўқитувчиларига тенг тақсимланади.

Оғзаки ёки ижодий шаклда ўтказилган жорий назорат ишларида жами соат модул ўқитувчисининг ҳар бирига берилади.

Жорий назорат натижалари тегишли қайдномалар ва  тингловчининг шахсий аттестация варақасида акс этади.

7.

Докторант ва мустақил изланувчига илмий раҳбарлик (маслаҳатчилик) қилиш

Битта докторант учун бир ўқув йилида -100 соат;

битта мустақил изланувчи учун бир ўқув йилида -
50 соат.

Илмий маслаҳатчи сифатида бириктирилганлик таълим муассасаси буйруғи асосида аниқланади.

8.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси тингловчилари учун очиқ машғулот (назарий), маҳорат сабоқлари (амалий машғулот) дарсини ўтказиш.

Бир академик соат очиқ машғулот (назарий) ва маҳорат сабоқлари (амалий машғулот) дарси учун 2 соат, бир ўқув йилида 20 соатдан ошмаган ҳолда.

Ўтказилган очиқ машғулот (назарий), ва маҳорат сабоқлари (амалий машғулот) дарси қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасасининг режаси ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

9.

Масофавий таълим асосида қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси тингловчилари учун онлайн машғулотларни ўтказиш учун материаллар тайёрлаш.

Бир академик соат учун онлайн машғулот материалини тайёрлашга 2 соат.

 

Онлайн машғулотларни ўтказиш учун дидактик материаллар тайёрланганлиги бўйича кафедра баённомаси асосида аниқланади.

10.

Педагогик (малакавий) амалиёт ва стажировкага раҳбарлик, ҳисоботларни қабул қилиш ва баҳолаш.

Ҳар бир тингловчи учун – 0,5 соат, бироқ 1 иш куни учун 6 соатдан ошмаслиги лозим.

Бир чақирувда профессор-ўқитувчи 7-12 нафаргача тингловчининг педагогик (малакавий) амалиёти, стажировкасига раҳбарлик қилиши мумкин.

Мазкур иш турининг бажарилганлиги қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасасининг амалиёт ёки стажировка ўташ бўйича буйруғи, тингловчининг амалиёт кундалиги (индивидуал режаси) ва амалиёт учун баҳо қўйилган тегишли қайдномалар асосида аниқланади.

Педагогик (малакавий) амалиёт курс тингловчилари билан бириктирилган профиль кафедралар, таълим (спорт) муассасалари базасида амалга оширилади.

11.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси ўқув режасидаги модулларнинг ўқув-услубий мажмуасини яратиш ва янгилаш.

Модул бўйича ўқув-услубий мажмуа яратишга  1.б.т - 3 соат.

Ўқув-услубий мажмуани янгилаш (қайта ишлаш)га 1.б.т - 1,5 соат.

 

Марказ илмий-методик Кенгаши қарори билан маъқулланаган ўқув-услубий мажмуаси асосида аниқланади.

 

12.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш йўналишлари модуллари доирасида услубий қўлланма, кўрсатма ва тавсияномалар ёзиш ва нашр этиш. (илмий-методик режага мувофиқ)

Услубий қўлланма, кўрсатма ва тавсияномалар тайёрлашга

 1.б.т - 30 соат.

 

Марказ илмий-методик Кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган услубий қўлланма, кўрсатма ва тавсияномалар асосида аниқланади.

Услубий қўлланма, кўрсатма ва тавсияномалар ҳаммуаллифликда нашр этилганда жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

II. Ўқув-услубий ишлар

1.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш йўналишлари ўқув режасидаги модуллари доирасида дарслик, ўқув қўлланма, монографиялар ёзиш, нашр этиш. (илмий-методик режага мувофиқ)

 

Ёзиш ва нашр этишга тайёрлаш, режалаштирилган дарслик, ўқув қўлланма, монографиялар номи, мўлжалланаётган ҳажми (сони) ва тайёрлаш муддати

Марказ илмий-методик кенгаши қарори билан режалаштирилган дарслик, ўқув қўлланма, монографиялар эълон қилинади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги таълим муассасаларини фаолиятини такомиллаштириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори билан нашр этишга тавсия этилган дарслик ва ўқув қўлланма асосида аниқланади.

Дарслик ва ўқув қўлланма ҳаммуаллифликда ёзилганда, жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.

2.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси тингловчилари билимининг рейтинг назорати учун тест саволлари, ижодий топшириқлар ва кейсларни ишлаб чиқиш

Оралиқ ва якуний назоратлар учун назорат саволлари (тест, масалалар ва бошқалар), ижодий топшириқлар ва кейслар ишлаб чиқиш режалаштирилган модул (лар) номи, саволлар (топшириқлар) сони ва тайёрлаш муддати

Ишлаб чиқилган ҳамда кафедра баённомаси билан амалиётга жорий этилган назорат вариантлари асосида аниқланади.

3.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш йўналишлари учун таълим соҳалари бўйича малака талаблари, намунавий ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқиш

Ишлаб чиқиш режалаштирилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари учун таълим соҳалари бўйича малака талаблари, намунавий ўқув режа ва дастурлари номи ва тайёрлаш муддати

Жорий ўқув йили учун тасдиқланган малака талаби, ўқув режа ва дастурлар асосида аниқланади

4.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш йўналишлари ишчи ўқув режалари ва модуллар бўйича ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш

Ишлаб чиқиш режалаштирилган ишчи ўқув режалари ва модуллар бўйича ишчи ўқув дастурлари номи ва тайёрлаш муддати

Турли тилларда ишлаб чиқилган ишчи ўқув дастурига ҳар бир тил бўйича алоҳида ҳисобланади.

Жорий ўқув йилида тайёрланган ва тасдиқланган ишчи ўқув режа ҳамда дастурлар асосида аниқланади.

5.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш йўналишлари модуллари бўйича электрон дарсликларни яратишда иштирок этиш

Яратишда иштирок этиш режалаштирилган электрон дарслик (лар) номи, мўлжалланаётган ҳажми (сони) ва тайёрлаш муддати

Электрон дарсликларнинг мавжудлиги, жорий ўқув йилида яратилганлиги марказ илмий-методик кенгаши баённомалари ҳамда ўқув жараёнида фойдаланилаётганлиги асосида аниқланади.

6.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича хорижий адабиётлар (ўқув-услубий қўлланма, кўрсатма ва бошқ.)ни таржима қилиш.

Таржима қилиш режалаштирилган ўқув қўлланма ва бошқа материаллар (услубий қўлланма, кўрсатма ва бошқ.) номи, мўлжалланаётган ҳажми (сони) ва тайёрлаш муддати

Марказ Илмий-методик кенгашининг қарори ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари ўқув жараёнига жорий этилганлиги асосида аниқланади.

 

III. Илмий-тадқиқот ишлари

1.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари модуллари доирасида ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий мақола, тезислар нашр этиш.

Нашр этиш, яратиш режалаштирилган илмий мақола, тезислар номи, мўлжалланаётган ҳажми (сони), тайёрлаш муддати ва миқёси (республика ва халқаро)

Жорий ўқув йилида нашр этилган ишлар асосида аниқланади.

Даврий тўпламларда нашр этилган илмий мақолалар республика миқёсидаги мақолаларга тенглаштирилади.

2.

Дарслик ва ўқув қўлланмаларга илмий муҳаррирлик қилиш.

Илмий муҳаррирлик қилиш режалаштирилган ишлар номи ва ҳажми

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги таълим муассасаларини фаолиятини такомиллаштириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган Дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида аниқланади.

3.

Ўқув-методик материаллар (дарслик, ўқув-услубий қўлланма, кўрсатма ва бошқ)га тақриз бериш.

Тақриз ёзиш режалаштирилган ишлар номи ва ҳажми

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқланади.

4.

Фалсафа фанлари доктори (PhD), фан доктори (DS) илмий даражасини олиш учун  диссертация тайёрлаш ва ҳимоя қилиш.

Диссертация мавзуси ўрнатилган тарбида тасдиқланган профессор-ўқитувчининг шахсий иш режасига киритилади

Мустақил тадқиқотчи сифатида расмийлаштирилган диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссиясининг “ОАК Бюллитени” журналида эълон қилинган бўлиши керак. Якка тартибдаги иш режанинг бажарилиши билан аниқланади.

5.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш  йўналишлари бўйича ихтиро (патент) яратиш, рационализаторлик ишлари учун.

Яратиш режалаштирилган ихтиро (патент), рационализаторлик ишлари номи, мўлжалланаётган ҳажми (сони) ва тайёрлаш муддати

Тасдиқланганлигини асословчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

 

IV. Ташкилий услубий ишлар

1.

Ўзаро дарсларга кириш ва ёзма расмийлаштирган ҳолда таҳлил қилиш

Ўзаро дарсларни кузатиш режалаштирилган муддат

Кафедранинг ўзаро дарсларга кириш жадвали, баённомаси ва дарс тахлили асосида аниқланади.

2.

Марказнинг илмий ва услубий кенгаш котиблигини олиб бориш

Илмий-методик (услубий) Кенгаш котиби этиб белгиланган муддат

Марказнинг тегишли буйруғи асосида аниқланади.

3.

Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси ўқув (назарий (маъруза), амалий, семинар, лаборатория,) машғулотларига тайёргарлик кўриш.

Ўқув (маъруза, семинар, лаборатория, амалий) машғулотлар номи, мўлжалланаётган ҳажми (сони) ва тайёрлаш муддати

Тасдиқланган (назарий (маъруза), амалий, семинар, лаборатория) материаллар асосида аниқланади.

4.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида конференциялар, семинарлар (илмий) ташкил қилиш ва ўтказиш.

Ташкил этиш режалаштирилган олий таълим муассасаси, халқ таълими муассасалари, республика ва халқаро миқёсдаги конференциялар, семинарлар номи, ўтказилиш миқёси (республика ва халқаро) ва муддатлари

Конференция ва семинарларни (илмий семинарларни) ташкил этилганлиги ва ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

V. Маънавий-маърифий ишлар

1.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси гуруҳига раҳбарлик қилиш.

Рахбарлик режалаштирилган гурух номи ва муддати

Марказнинг буйруғи ва бажарилган ишлар ҳақида ёзма равишда ҳисобот асосида аниқланади.

2.

Дарсдан ташқари вақтда тингловчилар билан тадбир (спорт мусобақалари, байрам тадбирларида иштироки, экскурсиялар ва бошқалар)лар ўтказиш.

Чиқиш (маъруза)лар қилишни режалаштириш, тадбирлар номи ва муддати

Тегишли ҳужжатлар (режаси, баённома, маълумотнома ва ҳисобот) асосида аниқланади.

3.

Давлат арбоблари, машҳур (нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари) спортчилар билан семинар, давра суҳбатлари ва учрашувларни ташкил этиш.

Давра суҳбатлари режаси номи ва муддати

Тегишли ҳужжатлар (режаси, баённома, маълумотнома ва ҳисобот) асосида аниқланади.

4.

Оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио, телевидение)да чиқиш.

Чиқиш қилишни режалаштириш ва муддати

Маърузалар ва оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотлар, видео тасвирлар ва бошқ.) асосида аниқланади.

Умумий таклифлар

1033