ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8610 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 02/10/2019 17/10/2019 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-8610

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августдаги “Тошкент давлат аграр унверситети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбрлари тўғрисида”ги ПҚ–4421-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                         Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

20__ йил “__” ________даги ПҚ–_____-сон қарорига

илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3671-сон қарорининг 8-бандида:

а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Университет қошидаги Қибрай академик лицейи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилаётган касб-ҳунар коллежлари негизида олий таълим тизими билан интеграциялашган олий мактаблар ташкил этиш;”;

б) тўртинчи–олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3704-сон қарорида:

а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси ва 2-банд чиқариб ташлансин;

б) 3-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-банддаги “олий ва ўрта махсус таълим вазирига” сўзлари “қишлоқ хўжалиги вазирига” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги “Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази” сўзлари “Ахборот-маслаҳат маркази (extension center)” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 12-банднинг иккинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 1–1в-иловалар чиқариб ташлансин.

Умумий таклифлар

73