ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8589 Хокимият Элликкалинского района 04/10/2019 15/10/2019 1
Ҳоким қарори
Туман ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида оғир вазнли транспорт воситалари ҳаракатини тақиқлаш тўғрисида
ID-8589

                                                                                                                                                                                                                Лойиҳа 

Туман ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида оғир вазнли транспорт воситалари ҳаракатини тақиқлаш тўғрисида

                       Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида» ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил 15 апрел, 15 сон, 197 модда) 5 моддаси ва 9-моддасига асосан туман ҳудудида оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

          1. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Избасаровнинг туман ҳудудида оғир вазнли транспорт воситалари ҳаракатини тақиқлаш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

              2. Туман ҳудудидан ўтган 4Р-182 “Қизилқалъа-Бўстон-Гулдурсин-Тўрткўл” автомобил йўлининг 0 дан 53 километрига қадар оғир вазнли транспорт воситаларининг  ҳаракатланиши тақиқлансин.

          3. Туман ИИБ (Б.Избасаров)га туман ҳудудидан ўтган 4Р-182 “Қизилқалъа-Бўстон-Гулдурсин-Тўрткўл” автомобил йўлининг 0 дан 53 километрига қадар оғир вазнли транспорт воситаларини ўтишини тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда тизимли назорат ўрнатиш топширилсин.

             4. Мазкур қарорнинг бажарилишини таъминлаш туман ҳокимининг ўринбосари (А.Курбанбаев), туман ички ишлар бўлими бошлиғи (Б.Избасаров) ва туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошлиғи (Т.Рахманов) зиммаларига юклатилсин.

                 5. Мазкур қарор туман “Давр кўзгуси” газетасида эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

ТУМАН ҲОКИМИ:                                                                                    С.АВЕЗОВ

Умумий таклифлар

59