ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
857 Торгово-промышленная палата Узбекистана 05/10/2018 31/10/2018 4

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-857

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги

ПҚ-3852-сонли “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

_________ йилдаги _____ сонли қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартишлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида”ги 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли Қарорига илованинг 23-бандидаги “баҳоловчи ташкилот раҳбари томонидан ва ушбу ташкилот муҳри билан тасдиқланади” сўзлари “баҳоловчи ташкилот раҳбари имзоси билан тасдиқланади” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари билан барқарор таъминлаш тўғрисида”ги 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сонли Қарорига 8-илованинг 13-бандининг рус тилидаги матнидан “а также заверенную печатью” сўзлари чиқариб ташлансин.

Умумий таклифлар

790