ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8568 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 30/09/2019 15/10/2019 0
Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
ID-8568

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш,тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони

ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 авгусдаги ПҚ-4417-сон “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес

ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

  1. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Н.Хусанов

Тошкент ш.,

2019 йил “____”___________,

_______-сон

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил “___” ___________ даги ______-сон буйруғига

ИЛОВА

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий

ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг

РЎЙХАТИ

Т/Р

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари

Молиявий ёрдам олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар

гуруҳлар

тоифалар

1.

Меҳнат органларининг ишсизлиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан

Меҳнат органларида ишсиз деб эътироф этилган шахслар

Меҳнат органи томонидан ишсизлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотнома

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини битирган ишсиз фуқаролар

Касб ҳунарга ўқитиш марказини битирганлиги тўғрисидаги сертификат (диплом)

2.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги (кам даромадлиги) тўғрисидаги маълумотномасига асосан

Ногиронлар ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар

Тиббий меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) томонидан ногиронлик тўғрисида берилган маълумотнома ва фуқаролик паспорти

Ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар

Болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари, Болаликдан ногирон болани тан олиш тўғрисидаги тиббий маслаҳат комиссияси (ТМК) ёки ногиронлиги тўғрисида (ТМЭК) томонидан берилган маълумотнома

Ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек доимий ишга жойлашмаган касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари (битиргандан сўнг 3 йил ичида)

Таълим муассасасининг дипломи

Кам таъминланган оиланинг меҳнатга лаёқатли оила аъзолари

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотнома

Одам савдосидан жабрланган фуқаролар

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази маълумотномаси

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар

Пробация хизмати бўлимларининг маълумотномаси

Меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар

Меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома

Доимий ишга жойлашмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар (бир йил ичида)

Ҳарбий гувоҳнома

Мазкур рўйхат Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Тадбиркорлик фаолиятини

қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси билан келишилган.

Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов

2019 йил “___”__________

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Ш. Жавлонов

2019 йил “___”___________

Кичик бизнес ва тадбиркорликни

ривожлантириш агентлиги директори Ғ.Маматкулов

2019 йил “___”___________

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш

давлат жамғармаси ижро этувчи директори в.б У.Исмаилов

2019 йил “___”___________

Умумий таклифлар

172