ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8531 Хокимият Шурчинского района 28/09/2019 13/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 3 августдаги Қ-357-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида
ID-8531

 

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 3 августдаги Қ-357-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида

 

Туман иқтисодиёти тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқрор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

        1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Респубдика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил                  3 августдаги Қ-357-сонли қарорлари (кейинги ўринларда-қарор деб юритилади) маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

        2. Мазкур қарорга кўра:

        Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш  даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр  энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича республика штаби ташкил этилганлиги;

        республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида инфратузилма, маҳаллалар ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати инобатга олинган ҳолда 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва  белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

        3. Қуйидагилар:

        а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар           куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:

        туман иқтисодиёти  тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

        ёқилғи-энергетика  тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

        кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

        ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

        б) 0.3 км сув қувури, 125.8 км электр тармоқларини, шунингдек,                               22 та трансформатор пунктларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни                   2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

        в) 0.35 км сув қувури, 285 км газ тармоқлари,1196.6 км электр тармоқлари, шунингдек, 198 та трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосан муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш  даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага  мувофиқ;

        г) 5 та мактаб, 3 та болалар боғчасини жорий  таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

        д) 7 та кўп квартирали уйларда: 5760 кв.м томни, 88 та темир эшикларни ўрнатиш, 14 та уйларнинг фасад қисми, 4 та  болалар майдончаларини қуриш,            575 кв.метр ирригация тизимини таъмирлаш, 1420 кв.метр тратуарларни бетон қопламаси билан таъмирлаш, уй-жойлар худудидаги 20 та ташқи ёртиш тизимини  таъмирлаш, кўп  квартирали уйларга туташ йўлакларни бетонлашни ўз ичига оладиган  кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари          5-иловага мувофиқ;

        е) иқтисодиёт тармоқлари учун 2886.7 тонна ҳажмда, шу жумладан  аҳоли учун 1029.7 тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 1857.0 тонна кўмир маҳсулотлари жамлашни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари жамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

        ж) аҳолига 2310.8 тонна ҳажмида суюлтирилган газ етказиб беришниўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага  мувофиқ;

        з) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича  туман комиссияси (кейинги ўринларда-туман комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

        4. Туман комиссияси (А.Якубов):

        а) бир ой муддатда  туман  иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга  тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш  даврида  барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

        б) ўрганиш натижалари бўйича:

        корхоналар, ташкилотлар, муассасалар бўйича-туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари томонидан:

        тумандагикорхоналар, ташкилотлар вамуассасалар раҳбарлари билан келишилган ҳолда  ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари  ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга  тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

        5. Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари (А.Якубов, Ш.Шокиров, Р.Лолаев, А.Рахманов), тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда   ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгиласинлар.

        6. Туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ш.Шокиров:

        туман худудидаги  қишлоқ жойларда  ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий  фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган  ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари  ғамланишини жойларга чиқиб шахсан  ўзи назорат қилсин;

        назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул  бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

        7. Туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Рахманов жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини  куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

        8. Туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича  ўринбосари Р.Лолаев, туман иқтисодиёт ва саноат бўлими (Т.Қултураев) алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

        2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жамлашда йўл  қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида  аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, туман бўйича                  2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ  хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини жамлашнинг реал ҳажмларини  белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига  йўл қўймаслик мақсадида  картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли  экинлар маҳсулотларини жамлашга алоҳида  эътибор қаратилсин;

        ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда  ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларнинг зарур тарзда  сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш  бўйича  аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

        9. Туман молия бўлими мудири А.Қувондиқов туман комиссиясининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча заҳираларни қидириб топиш чораларини кўрсин.

        10. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Якубов, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий  соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс  тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида  тизимли  ахборот берилишини таъминласин.

        Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда  туман  комиссияси  йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

        11. Туман ҳокиминин 2018 йил 24 июлдаги “Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қ-1843-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

        12. “Жараён” газетаси (Б.Элмуродова)га мазкур қарорнинг тўлиқ матнини расмий нашрларда эълон қилсин.

        13. Мазкур қарорни назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

       

 

 

Туман ҳокими                                                     Б.Алимов

Туман  ҳокимининг

     2019 йил ____     __даги

          ___- сонли қарорига

8-илова

 

Туман иқтисодиёт тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси

 ТАРКИБИ

 

Б.Алимов

-

Туман ҳокими, комиссия раиси

А.Якубов

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Ш.Шокиров

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси  ўринбосари

Р.Лолаев

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси  ўринбосари

А.Рахманов

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси  ўринбосари

А.Шокиров

-

Туман Уй-жой коммунал хизмати бўлими бошлиғи

У.Исаев

-

Туман Халқ таълими бўлими мудири

Б.Холмуминова

-

Туман мактабгача таълим муассасаси мудири

У.Сафаров

-

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

Т.Қултураев

-

Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи

Ш.Мусурмонов

-

Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари

А.Қувондиқов

-

Туман Молия бўлими бошлиғи

Э.Эшқуватов

-

Туман ДСЭНМ бош врачи

У.Бекмуродов

-

Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси бошлиғи

У.Юлдошев

-

Туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи

Қ.Эшмуродов

-

Қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи директори

Изоҳ: 1.Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига тайинланган шахс комиссия аъзоси ҳисобланади.

2. Комиссия таркибига  заруратга қараьб бошқа ташкилотлар вакиллари жалб этилиши мумкин.

 

Туман ҳокимининг

2019 йил ____ августдаги

Қ-___-сонли қарорига 1-илова

 

Туман иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Бажариш учун масъуллар

Мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалардан

Туман ҳокимлигидан

 

  1. Туман иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

1

  Тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича (ҳар бир участка ишлари бўйича масъул шахсларни ва бажарилиши муддатларини аниқлаб):

Тумандаги аҳоли пунктлари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ишлаб чиқариш муассасаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича  қозонхоналар, муҳандислик коммуникация ва технологик ускуналарда зарурий таъмирлаш ишларини олиб бориш;

     Бориш қийин бўлган чекка аҳоли пунктларида яшовчи  аҳолини суюлтирилган  газ (овқат пишириш учун), кўмир ва кўмир бирикетлари, ҳамда муқобил ичимлик сув  манбалари (шу жумладан ташиб келтириладиган ичимлик суви) билан барқарор таъминлаш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2019 йил 10 августгача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги, алоқадор мутасадди корхона,  ташкилот ва  муассасалар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

2

    Ўтган иситиш мавсумида йўл қўйилган камчиликларни  бартараф этган ҳолда, аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик таъминоти билан кафолатганган таъминоти бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш

2019 йил

 10 августгача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси,Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси 

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

3

    Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш  мавсумига тайёргарлиги билан  боғлиқ бўлган нефт газ конденсатлари, нефт маҳсулотлари, суюлтирилган газ, кўмир брикети, туз ва бошқа юкларни узлуксиз ташилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

 

2019 йил

 10 августгача

Туман ҳокимлиги Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси, “Сурхон кўмир етказиб берувчи” корхонасининг туман филиали

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

4

Аҳолини суюлтирилган газ таъминотининг ойма ой таъминланиши графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

 

2019 йил

 10 августгача

Туман ҳокимлиги Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

5

2019 йилнинг 1 октябрига қадар тугаллаш муддати билан иқтисодиёт соҳаларига техник тузни етказиш бўйича жадвални  ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил

 10 августгача

Туман ҳокимлиги, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

6

Табиий газ етказиб бериш танқис ҳудудларни бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида  ушбу ҳудудлардаги газ тармоқлари ва газ тақсимлашпунктлариниреконструкция қилиш ва фойдаланиш бўйича манзилли чора-тадбирларини ишлаб чиқиш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

7

  Маҳаллий газдан фойдаланиш билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларни олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

2019 йил

 10 августгача

Туман хокимлиги, туман ФВБ, туман ИИБ, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

8

 Уй-жойлар, кўчалар кичик ирригация  тармоғинитаъмирлаш ва тиклаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил

 10 августгача

Туман ҳокимлиги, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

9

    Куз-қиш мавсумида газни етказиб беришдаги чекловлар 2019/2020 йилларда камайтирилиши лозим бўлган газни етказиб ҳажмларини  улугуржи истеъмолчилар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

 

 

2019 йил 10 августгача

Туман ҳокимлиги,Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

10

    2019/2020 йиллар куз-қиш даврида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида  2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 1 апрелгача газ ўчирилиш эҳтимоли бўлган ва табиий газ билан таъминлаш кафолатланмаган истеъмолчилар рўйхатини тузиш ва  тасдиқлаш

 

 

 

2019 йил

 1 сентябргача

Туман ҳокимлиги,Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

11.

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида энергияни истеъмол қилишнинг максимал  юкланиш соатларида  электр энергиянидифференциаллаштирилган истеъмол бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги, туман электр тармоқлари корхонаси, алоқадор ташкилот ва корхоналар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

12.

    2018/2019 йиллар куз-қиш даврида электр таъминоти ва газ таъминоти тармоқларидан ўчириш мумкин  бўлмаган, вилоятнинг тоифаланган ва ўта муҳим объектларининг рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги, туман электр тармоқлари корхонаси, алоқадор корхона ва ташкилотлар.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

II.2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика комплексини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

13.

     2019/2020 йиллар куз-қиш даврида аҳоли ва улугуржи истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2019 йил октябр ойидан 2020 йил апрел ойигача ойма-ой етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш

2019 йил

 10 августгача

Туман ҳокимлиги, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

14.

Аҳолини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш (мазкур қарорнинг 6-иловаси)

2019 йил

1 декабргача

Туман хокимлиги, алоқадор, корхона,  ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

15.

Туманҳокимлиги томонидан тасдиқланган табиий газ етказиб бериш имкони мавжуд бўлмаган аҳоли  пунктларига манзилли рўйхат асосида суюлтирилган газ миқдорини тақсимлаш ва ҳар ойда суюлтирилган газ етказиб бериш

2019 йил

 1 октябрдан 2020 йил

1 апрелгача

Туман ҳокимлиги, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси, туман  иқтисодиёт бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

16

Аҳолини газ билан таъминлаш мақсадида куз-қиш даврида корхона ва ташкилотлар қозонхоналарини узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қатиқ ёқилғи захирасини тайёрлаш

2019 йил

 1 ноябргача

Туман ҳокимлиги, туман электр тармоқлари корхонаси, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси, “Сурхон кўмир етказиб берувчи” корхонасининг туман филиали

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

17.

   Ахоли эхтиёжлари учун ойлар кесимида  кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Ҳар ойнинг 10 санасигача

Туман ҳокимлиги Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси, “Сурхон кўмир етказиб берувчи” корхонасининг туман филиали

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

III.2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлаши учун кўп хонадонли уй-жой фондини тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

18.

Хар бир хусусий уй жой мулкдорлари ширкатлари ва махалла кесимида, махала раислари башчилигида, ширкат раиси, участка нозирлари,махаллага бириктирилган солиқ, ДСЭНМ ва хар бир коммунал ташкилотлари масъул ходимлари билан шунингдек, бириктирилган идора ва тижорат банк масъуллари билан масъуллари билан    биргаликда:

Уй-жой фонди техник жихатдан тегишли нормаларга мувофиқ;

Уй-жой биноларни жихозлари ва ускуналарини узлуксиз ишлаши, санитария ва ёнғин хафсизлиги қоидаларига риоя қилиниши ;

Кўп қаватли биноларни мунтазам текширувдан ўтказиш ва мунтазам экспулатация қилинишни таьминлаш учун ташкилий чоралар, уй жихозларининг нотуғри ишлаши ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш;

Уй-жой мулкдорлари ширкати хар бир раисининг фаолиятининг тасдиқланган меьзонлар асосида жамотчиликнинг бевосита иштирокида бахолашни хисобга олган холда, ҲУЖМШ раислари фаолиятини оптималлаштириш, умумий йиғимларда мухокама қилиш ,лойиқ бўлмаган рахбарларни алмаштирш ва қайта сайлаш;

ҲУЖМШ нинг танланган ва қайта тайинланган раислари учун махсус таьлим муассасларида касбий ривожлантириш тренинглари ташкил этиш;

  ҲУЖМШраислари хисоботларини доимий равишда аҳоли олдида эшитиштизимини янада жорий этиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тармоқ жадвалида тасдиқланган графикга кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, ХУЖМШ, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

19

Худудларни такомиллаштиришни ривожлантириш,кўчаларни таъмирлаш ва музнинг шаклланишига йўл қўймаслик учун зарурий моддий-техника ресрусларини харид қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги,

алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

20

Коммунал ХУЖМШларни тезкор қайта тиклаш ва диспетчерлик  хизматларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил 10 авугстгача

Туман ҳокиимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

21

Кўп квартирали  уйларни куз-қиш даврига тайёрлаш мобайнида  иситиш тизими ва дудбўронларни тозалаш ва ҳаво айланиш тизимларида тузатишлар олиб бориш

2019 йил

 1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси,Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

22

Кўп қаватли уй-жойларни мукаммал ва жорий  таъмирлаш ишларини амалга оширилишини таъминолвчи  зарурий чораларни ишлаб чиқиш.

   Тижорат банклари томонидан жорий йилда реал хизматлар эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда  ХУЖМШлар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитларни ажратишда ёрдам кўрсатиш

  ХУЖМШларга ажратилган кредитларни мақсадли  ишлатилишини доимий назорат қилиш

2019 йил

1 октябргача

 

 

 

 

 

 

 

 

Доимий

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, алоқадор корхона ва ташкилотлар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

23

Кўп квартирали турар жой фондининг 5760 кв.м  томини мукаммал ва жорий таъмирлашни бажарилишини таъминлаш

2019 йил

1 октябргача

Туман ҳокимлиги,Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, ХУЖМШлар,

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

24

ХУЖМШ жамғармалари маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан кўп қаватли уйларда таъмирлашнинг қуйидаги турларини амалга  оширишни таъминлаш учун зарур бўлган  қурилиш материалларини (цемент, металл) белгиланган тартибда ажратишни ҳисобга олган ҳолда:

   Кўп квартирали  уйларнинг  кириш жойлариш жойцларига кодли қулфли темир эшик ўрнатиш-88та;

    Кўп квартирали уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш-14та;

  Ирригация тизимини таъмирлаш-575 п/м

   Болалар майдончаларини қуриш

    Кўп квартирали уйларга туташиб кетган 1420 минг кв.м йўлакларни бетонлаш;

   Уй-жой ҳудудидаги ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш-20та

2019 йил

 1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ХУЖМШлар, тегишли тижорат банклари,

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

25

Кўп квартирали уй-жойларни  мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширилишини молиялаштириш тижорат банкларидан берилган кредитлар, ХУЖМШ ва хомийлик маблағларининг амалдаги қонун ва қоидаларига мувофиқ молиявий ресурсларини тақсимлаш

2019 йил

 1 октябргача

Туман хокимлиги, тижорат банклари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

26

Ичимлик суви ва канализация тизимини жорий ва  мукаммал  таъмирлаш  ишларини  амалга  оширилишини  таъминлаш

2019 йил

1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими,

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

27

Кўп квартирали уй-жой фондининг қиш даврига тайёрлашда ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этишда чора-тадбирлар режасида белгиланган ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мониторинг қилиб боришни таъминлаш

 

 

 

Доимий

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров

 

28

Уй-жойлани куз-қиш даврига тайёрлаш ишларини тугатиш, белгиланган режа асосида  иссиқлик қувурларида изоляция ишларини бажариш, уй-жойларни сифатли иссиқлик таъминотини йўлга  қўйиш бўйича  чора-тадбирлар белгилаш ва муҳандислик  коммуникациялари ва иссиқлик пунктлари жойлашган том қисмини, ертўла ва кириш жойларини ёпишни ташкил қилиш

2019 йил 1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман укй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, ХУЖМШлар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

IV.Аҳолини ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

 

29

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида асосий мухандислик коммуникацияларини ва муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шу жумладн;

    Сув тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш (Сув ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобига);

    Газ тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ва газ тақсимлаш пунктларини қайта  кўриб чиқиш (газ таъминоти тапшкилотининг ўз маблағлари ҳисобига);

Электр тармоқлари ва трансфарматорларни  мукаммал ва жорий  таъмирлаш (электр ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан)

2019 йил

1 октяргача

 

 

 

 

2019 йил

 1 октяргача

 

 

 

 

2019 йил

1 октяргача

 

 

2019 йил

 1 октяргача

 

 

 

Туман ҳокимлиги, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, “Сувоқава” ДУК туман филиали, туман электр тармоқлари корхонаси, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси

 

 

 

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

30

Корхона ва ташкилотлар ҳисобидаги мавжуд қозонхона жихозларининг техник талабларга мослигини кўрикдан  ўтказиш. Техник талабларга жавоб бермайдиган қозонларни тармоқдан узиш.

2019 йил

 1 октябргача

Туман хокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

V.Ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича  чора-тадбирлар  амалга ошриш

 

31

Ижтимоий соҳа объектларида мавжуд бўлган бинолар ва иншоотларни, меъёрий қоидаларга асосан ва санитария гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий объектлар, хусусан, хожатхоналарни таъмирлашни ўз  ичига оладиган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Шунингдек зарур қурилиш материаллари (руброид, битум, шифер, ойна ва бошқалар) ушбу муасссасалар ҳаражатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида 

Тармоқ жадвалида тасдиқланган граифкка кўра

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими, касб-ҳунар коллежлари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

32

Табиий газ танқис ҳудудларда жойлашган ижтимоий соҳа объектларидаги газда ишлайдиган қозонларни кўмирга мослаштириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ёки янги қозонларга алмаштириш, ойма-ой кўмир етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш

2019 йил

10 августгача

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими, касб-ҳунар коллежлари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

33

Ишлаб чиқаришга бўлган эхтиёжни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий объектлар учун сертификатланган иситиш қозонларини етказиб бериш

2019 йил

5 августдан бошлаб

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими, касб-ҳунар коллежлари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

34

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларининг қозонхона жиҳозларини мукаммал ва жорий  таъмирлаш параметрларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш

2019 йил

1 сентябргача

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими, касб-ҳунар коллежлари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

35

Мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, мехрибонлик уйларини куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш ишларини якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалша ошириш

2019 йил

 1 сентябргача

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

36

Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида  иситиш тизимини ва қозонхоналарни  тиклаш

2019 йил

1 сентяргача

Туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муасасаси.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

37

Соғлиқни сақлаш муассасаларида 2019/2020 йилларда куз-қиш  мавсумида ишлашга тайёрлаш ишларини якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

38

Белгиланган муддатда кўмирда ишлайдиган қозонлар манзилли дастурга асосан кўмир етказиб беришни таъминлаш

2019 йил

 1 ноябргача

Туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим  муасасаси, маданият бўлими,

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

39

Ижтимоий соҳа объектларида мукаммал ва жорий таъмирланган объектларни 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш

2019 йил 1 сентябргача

Туман хокимлиги, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

YI.Чора-тадбирлар бажарилишини мониторинг қилиш

 

40

Туман комиссияси томонидан туманнинг иқтисодиёт тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлашнинг боришини мухокама қилиб бориш

2019 йил

5 августдан хар ўн кунда

Туман хокимлиги

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари Ш.Шокиров, А.Рахманов

 

                 

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

209