ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8530 Хокимият Музрабадского района 28/09/2019 13/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Музработ тумани иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йилларкуз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-8530

Музработ тумани иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йилларкуз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йилларкуз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли ҳамда шу мазмундаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 02 августдаги Қ-357-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йилларкуз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли ҳамда шу мазмундаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 02 августдаги Қ-357-сонли қарорларираҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорига кўра;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича республика штаби ташкил этилганлиги;

республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида инфратузилма, маҳаллалар ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати инобатга олинган холда 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлигива белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги инобатга олинсин.

3. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича куйидагиларни назарда тутувчикомплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли

ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б) 5,00 км сув қувури ва 106,1 км электр тармоқларини, шунингдек,

41та трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари2-иловага мувофиқ;

в) 5,00км сув қувури, 1191,2 км электр тармоқлари, шунингдек,

360 та трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосан муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари3-иловага мувофиқ;

г) 12та мактаб, 4 та болалар боғчаси, 1 та касалхона ва амбулатория-поликлиника муассасаларини капитал ва жорий таъмирлашни уз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари4-иловага мувофиқ;

д) 52 та кўп квартирали уйларда: 8,6 минг кв.м томни, 52та кириш жойларини, шунингдек, 10 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ3075 кв.м йўлкаларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари5-иловага мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун 2,358 минг тонна ҳажмида, шу жумладан, аҳоли учун 0,693 минг тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 2358,5 минг тонна кўмир маҳсулотлари жамлашни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари жамлаш параметрлари6-иловага мувофиқ;

ж) аҳолига 2324,6 тонна ҳажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари7-иловага мувофиқ;

з) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда-туман комиссияси) таркиби8-иловага мувофиқ;

мазкур қарорни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман комиссияси (А.Йўлдошев):

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

корхоналар, ташкилотлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари бўйича-туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари томонидан;

туман ҳудуди бўйича корхоналар, ташкилотлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари билан келишган ҳолда туманҳокими томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

5. Тумандаги тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида васифатли бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгиласинлар.

6. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари У.Сувонов:

туман айниқса қишлоқ жойларда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаши, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилганва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини шахсан ўзи назорат қилсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ташкилот ва корхона раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

7. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш

ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Азимовжойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

8. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Бозоров, туман иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси (С.Саломов), ташкилот ва корхона раҳбарларибилан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жамлашда йўл қуйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шаҳар ва туманлар бўйича 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини жамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл куймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини жамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

9. Туман молия бўлими бошлиғиА.Худойназаров туман комиссиясининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча заҳираларни қидириб топсин.

10. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Йўлдошев,туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг боришиҳар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

11. Мазкур қарорни назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Музработ тумани ҳокими Э.Алимов

Умумий таклифлар

166