ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
853 Торгово-промышленная палата Узбекистана 05/10/2018 31/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-853

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШлар ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова; 1997 й., 2-сон, 65-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 112-модда, 9-сон, 229-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда, 9-10-сон, 182-модда; 2002 й., 1-сон, 20-модда, 9-сон, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 280-модда; 2009 й., 52-сон, 553-модда, 554-модда; 2010 й., 51-сон, 483-модда; 2012 й., 37-сон, 421-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)

74-моддаси бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Меҳнат шартномаси ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланиб, имзоланган муддати қайд этиб қўйилади. Мансабдор шахснинг имзоси имзонинг ҳақиқий ва ваколатли эканлигини таъкидлаш тариқасида корхона муҳри билан (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) тасдиқланади”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; 9-сон, 229-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 37-сон, 408-модда; 2006 й., 14-сон, 110-модда; 39-сон, 385-модда; 2007 й., 1-2-сон, 3-модда; 3-сон, 21-модда; 14-сон, 132-модда; 15-сон, 154-модда; 31-32-сон, 315-модда; 50-51-сон, 506-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 39-сон, 423-модда; 2010 й., 37-сон, 315-модда, 38-сон, 328-модда; 2011 й., 51-сон, 542-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 107-модда бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қонун ҳужжатларида ва тарафларнинг келишувида битим шакли мос келиши шарт бўлган қўшимча талаблар (муайян шаклдаги бланкада тузилиши, муҳр босиб (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) тасдиқланиши ва бошқалар) белгилаб қўйилиши ва бу талабларга риоя этмаслик оқибатлари назарда тутилиши мумкин.”

2) 138-модда биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) босилади”;

3) 909-модда учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Икки қисмли омбор гувоҳномасининг иккала қисмида вакил шахснинг бир хил имзоси ва товар омборхонасининг муҳри (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) бўлиши шарт”.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 19 августда қабул қилинган “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги 670-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 315-модда; 2011 й., 51-сон, 542-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон) 18-моддасининг иккинчи қисми  қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Талабномага жавоб хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари томонидан имзоланади ва муҳр билан (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) тасдиқланади”.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги 811-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда; 2009 й., 15-сон, 178-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда) 17-моддасининг еттинчи қисми  қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар бир бети баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан имзоланади, ҳисобот баҳоловчи ташкилот раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади ва буюртмачига топширилади”.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 78-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 149-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда; 41-сон, 405-модда; 2007 й., 37-38-сон, 378-модда; 2009 й., 37-сон, 403-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2017 й., 16-сон, 265-модда) 19-моддасининг учинчи қисмидаги “ва аудиторлик ташкилоти муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги 258-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 315-модда, 50-51-сон, 506-модда; 2008 й., 14-15-сон, 91-модда, 94-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда; 2010 й., 37-сон, 315-модда, 38-сон, 328-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон; 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон) 485-модда олтинчи қисми тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“қарздор ва унинг дебиторининг улар муҳри билан (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) тасдиқланган имзолари, ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолда эса, дебиторнинг ўз муҳри билан (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) тасдиқланган имзоси”.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 12 апрелда қабул қилинган “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-32-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 4-сон, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда) 21-модда иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ширкат аъзосининг — жисмоний шахснинг ишончномасида унинг паспортидаги маълумотлар кўрсатилади ва шахсий имзоси билан тасдиқланади. Ширкат аъзосининг — юридик шахснинг ишончномаси раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланади”.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 21 сентябрда қабул қилинган “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги ЎРҚ-55-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 374-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2012 й., 1-сон, 2-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2017 й., 16-сон, 265-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 13-модда тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Солиқ маслаҳати бўйича ҳисоботнинг ҳар бир саҳифаси солиқ маслаҳатини амалга оширган солиқ маслаҳатчиси томонидан имзоланади, ҳисобот солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади”;

2) 13-модда еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси солиқ маслаҳатчиси (солиқ маслаҳатчилари), солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланиши керак”.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон; 2008 й., 52-сон, 512-модда; 2009 й., 37-сон, 403-модда, 404-модда, 52-сон, 555-модда, 556-модда; 2010 й., 20-сон, 149-модда, 35-36-сон, 300-модда, 37-сон, 313-модда, 314-модда, 315-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 485-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 37-сон, 374-модда, 52-сон, 555-модда, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 164-модда, 37-сон, 421-модда, 52-сон, 584-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 41-сон, 543-модда, 52-сон, 685-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 1-сон, 2-модда, 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда, 52-сон, 598-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 16-сон, 265-модда, 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 03/17/448/0126-сон, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон), 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон), 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

  1. 44-модда иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан имзоланиши керак, шунингдек агар у тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахс бўлса, унинг муҳри билан тасдиқланади. Электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади”;

  1. 64-модданинг еттинчи қисми олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

“солиқ тўловчи ва унинг дебиторининг тарафлар муҳри билан (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) тасдиқланган имзолари, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно”;

  1. 95-модданинг тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

“Ҳужжатлар асл нусха ёки солиқ тўловчининг имзоси ва муҳри билан (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) тасдиқланган кўчирма нусхалар кўринишида олиб қўйилади”;

  1. 95-модданинг ўнинчи қисмидаги “муҳр мавжуд бўлган тақдирда” сўзлари “тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно” сўзлари билан алмаштирилсин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-328-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 52-сон, 598-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда) 34-моддаси учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босишни, шунингдек, ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашни талаб қилиш”.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-370-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 19-сон, 210-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон) 67-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда берилади”.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Фуқаролик процессуал кодексининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 02/18/ФПК/0612-сон) 68-моддаси тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ташкилот номидан бериладиган ишончнома ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, имзо ташкилотнинг муҳри билан (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) тасдиқланади”.

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Иқтисодий процессуал кодексининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.01.2018 й., 02/18/ИПК/0623-сон, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон) 62-моддаси иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Юридик шахс номидан берилган ишончнома унинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқа шахс томонидан имзоланган ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) тасдиқланган бўлиши керак”.

14-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

15-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.Мирзиёев

Умумий таклифлар

926