ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
851 Союз молодежи Узбекистана 05/10/2018 20/10/2018 1

Муҳокама якунланди

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси иштироки тартибини белгилаш тўғрисида
ID-851

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида” 2018 йил 27 июндаги ПФ5466-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказларини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага;

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага;

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағлари билан иштирок этиш, кейинчалик “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси улушини 5 йил давомида реализация қилиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини, шунингдек, бошқа объектларни қуриш (жойлаштириш) учун хусусий инвесторларга, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри музокаралар орқали ер участка (бўш бино)ларни дастлаб доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратади.

Бунда, хусусий инвесторлар томонидан давлат-хусусий шериклик шартлари ва мажбуриятлар бажарилгандан кейин уларга ажратилган ер участка (бўш бино)лар доимий эгалик қилиш ҳуқуқи асосида расмийлаштирилиши мумкин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 августдаги 669-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

1-илова

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказларини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури (кейинги ўринларда – Давлат дастури деб юритилади) доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказларини (кейинги ўринларда – Коворкинг-марказлари деб юритилади) қуриш ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Коворкинг-марказлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қарорларига, мазкур Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ юритади.

3. Давлат дастури доирасида Коворкинг-марказларини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шерикчилигининг қуйидаги шаклларида амалга оширилади:

Коворкинг-марказини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкасини тақдим этиш;

Коворкинг-марказини жойлаштириш учун бўш ётган давлат мулки объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган бўш биноларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш мақсадида ажратиш;

хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган коворкинг-марказлари.

Коворкинг-марказларини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шерикчилиги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Коворкинг-марказлари – Давлат дастури доирасида ёш тадбиркорларга имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материалларини ижарага бериш, уларни интернет билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга бошқача кўмак бериш, жумладан бизнес-режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, мастер-класслар ва семинарлар ташкил этишга мўлжалланган мажмуа;

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссияси (кейинги ўринларда – ҳудудий комиссия деб юритилади) – тегишли ҳудудда Давлат дастурининг бажарилишини мувофиқлаштириш, тизимли мониторинг қилиш ва рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бошчилигида ҳамда ички ишлар бошқарма (бўлим) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши раиси, шунингдек, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бўлинмаси раҳбаридан иборат комиссия;

Тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик (даромад келтирадиган меҳнат фаолияти) билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар тадбиркорлиги субъектлари (18 ёшга тўлган 30 ёшдан ошмаган ёшлар), 50 фоиз ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган, шунингдек, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, хорижий инвесторлар;

Давлат-хусусий шериклик – хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида Давлат шериги, Хусусий шерик ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма деб юритилади) ўртасида аниқ муддатга Коворкинг-марказларини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш соҳасида юридик расмийлаштирилган ўзаро самарали ҳамкорлиги;

Давлат шериги – туман (шаҳар) ҳокимликлари;

Хусусий шерик – Коворкинг-марказларини ташкил этиш орқали даромад олиш мақсадида Битим тузиш истагини билдирган юридик ёки жисмоний шахс;

Давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда – Битим деб юритилади) – Томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган томонлар ўртасида тузилган ёзма шартнома;

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда – Томонлар деб юритилади) – Давлат шериги, Хусусий шерик ва Жамғарма.

 

2-боб. Коворкинг-марказларининг мақсад ва вазифалари

5. Коворкинг-марказларининг асосий мақсади ёш тадбиркорларга имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материалларини ижарага бериш, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга бошқача кўмак бериш, жумладан, бизнес режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, мастер-класслар ва семинарлар ташкил этишдан иборат.

6. Коворкинг-марказларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшлар ва ёш тадбиркорларга хизмат кўрсатиш офис хоналарини, технологияларни ва бошқа бизнес учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни имтиёз асосида ижарага ажратиш, уларни интернет билан таъминлаш, ёш тадбиркорлар фаолиятининг дастлабки даврида қулай имкониятлар яратиш;

ёшлар тадбиркорлигига оид ҳуқуқий ва улар учун аҳамиятли бўлган бошқа маълумотларни тўплаш, бозор конъюктурасини ўрганиш, ишлаб чиқариш соҳаларига, инновацион лойиҳалар ва дастурларга оид консультатив хизматларни амалга ошириш ва лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича соҳа мутахассисларини жалб қилиш;

Давлат дастури доирасида ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмак бериш, жумладан, бизнес режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, уларни тўлақонли тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитларни яратиш;

конгресслар, конференциялар, анжуманлар, семинарлар, тренинглар, ўқувлар, симпозиумлар, учрашувлар, давра суҳбатлари, кўргазмалар, ярмаркалар, фестиваллар, кўрик-танловлар, акциялар, турли грант дастурлари ва бошқа лойиҳаларни ўтказиш ҳамда иштирок этиш;

ўзига ажратилган биноларни ҳамда асбоб-ускуналар, инвентарлар
ва жиҳозларни сақлаш, улардан самарали фойдаланишни таъминлаш, коммунал хизмат кўрсатувчи барча корхона, муассаса ва ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиш.

7. Коворкинг-марказлари қонунда тақиқланмаган ва унинг мақсадларига мос бўлган ҳар қандай фаолиятни (баъзи фаолият турларини қонунчиликда белгиланган тартибда фақат лицензия ёки рухсатнома асосида) амалга ошириши мумкин.

 

3-боб. Коворкинг-марказларидан жой ажратиш ва фойдаланиш тартиби

8. Коворкинг-марказларидан хизмат кўрсатиш офис хоналарини ижарага олиш
ва улардан фойдаланиш мақсадида тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ёшлар Коворкинг-марказига ариза билан мурожаат қилади.

9. Рўйхатга олинган ёш тадбиркорларга Коворкинг-маркази иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи махсус гувоҳнома берилади.

10. Коворкинг-маркази иштирокчиси бўлган ёш тадбиркорлар ўз фаолиятини Коворкинг-марказида яратилган имкониятлар, хоналар, хизматлардан фойдаланиш тартиблари, меҳнат хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширади.

Мазкур тартиб-қоидалар “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг веб-сайтида ва Коворкинг-маркази биноларининг ҳаммага кўринадиган жойларида жойлаштирилади.

11. Коворкинг-маркази иштирокчилари томонидан белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганда ва ички тартиб-қоидалар бузилган тақдирда, махсус гувоҳнома бекор қилиниб, иштирокчилар сафидан чиқарилади.

 

4-боб. Давлат-хусусий шериклик шартларини амалга ошириш тартиби

12. Коворкинг-марказини ташкил этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларининг аризалари қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат хизматлари агентлигининг туман ва шаҳар бўлимлари орқали Ҳудудий комиссия томонидан “бир дарча” тамойили бўйича кўриб чиқилади.

Аризада қуйидагилар илова қилинади:

а) юридик шахслар учун — хусусий шерикнинг номи ва жойлашган жойи, жисмоний шахслар учун — шахсига оид маълумотлар ва яшаш манзили;

б) Коворкинг-маркази лойиҳасининг қурилиш смета ҳужжатлари;

в) лойиҳани амалга ошириш мақсади ва шартлари;

г) битимнинг мўлжалланаётган объекти ёки ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар;

д) агар давлат-хусусий шериклик хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил қилинган участкаси (бўш бино)нинг ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш билан боғлиқ бўлса, хусусий шерик қўшимча равишда қуйидиги ҳужжатларни тақдим этади:

ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказиганлиги ҳақидаги гувоҳнома;

биноларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказиганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

13. Ҳудудий комиссия Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали, тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари аризаларини қуйидаги мезонларга асосан ўрганиб чиқади:

таклиф этилаётган Коворкинг-маркази қурилиш лойиҳасининг
ҳисоб-китоблари асосланганлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги;

тадбиркорлик субъектининг молиявий аҳволи ва унинг лойиҳани амалга ошириш бўйича имкониятлари таҳлили;

лойиҳанинг мазкур Низом талабларига мувофиқлиги;

лойиҳани амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар
ва унинг бошқа муҳим жиҳатларини ўрганади.

14. Ҳудудий комиссия ўрганиш натижаларига асосан туман (шаҳар)да реализация қилиниши мумкин бўлган Коворкинг-марказлари лойиҳаларини Жамғармага тақдим этади.

15. Жамғарма кейинги йил учун молиялаштириш прогноз параметрлари доирасида ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни бир ой муддатда кўриб чиқади (таҳлил қилади) ҳамда хулоса беради.

Зарур ҳолларда, Жамғарма лойиҳа ташаббускорини таклиф этган ҳолда Коворкинг-маркази лойиҳасининг тақдимоти ўтказилишини ташкил қилиши мумкин.

16. Жамғарманинг ижобий хулосаси Коворкинг-маркази лойиҳасини амалга ошириш учун асос бўлади.

17. Жамғарманинг ижобий хулосаси олинган кундан бошлаб 15 кун муддат ичида Давлат шериги, Хусусий шерик ва Жамғарма ўртасида иловага асосан Коворкинг-марказини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида Битим имзоланади.

18. Битим Томонлар ўртасида уч нусхада, томонларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади. Битим томонлар тарафидан имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва Битим муддати тугагунга қадар ёки бекор қилинишигача амал қилади.

Республика миқёсида тузиладиган Битимларнинг ягона реестри Жамғарма томонидан юритилади.

19. Битим имзоланган кундан бошлаб, Давлат шериги томонидан:

5 иш кунида Коворкинг-марказини қуриш (жойлаштириш) учун Хусусий шерикка ер участка (бўш бино)ларни доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади;

бир ой муддатда Коворкинг-марказини муҳандислик коммуникацияларига, жумладан электр, газ ва сув таъминоти тармоқларига олиб боришни ва улашни туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан таъминланади.

Туман (шаҳар)лар ҳокимининг тегишли қарорида хусусий шерик томонидан Коворкинг-марказини фойдаланишга топшириладиган ва фаолияти бошланадиган муддатлар, хусусий шерик мажбуриятлари ҳамда мазкур мажбуриятлар тегишлича бажарилмаган ҳолда ажратилган ер участкаси (бўш бино)ни қайтариб олиш тартиби кўрсатилади.

20. Хусусий шерик:

Коворкинг-марказлари қурилиши қийматининг камида 70 фоизини молиялаштириш, уларнинг шартномада келишилган муддатларда ва намунавий лойиҳаларга мувофиқ қурилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

ёш тадбиркорларга Коворкинг-марказларида жой бериш, уларга мақбул нархларда хизматлар кўрсатиш, шунингдек, уларда иш ўринлари умумий сонининг камида 70 фоизи миқдорида банд бўлмаган ёшларни ишга қабул қилиш шарти билан мустақил равишда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш;

Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалларини жойлаштириш учун Коворкинг-марказларидаги хоналарни бепул тақдим этиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

21. Битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар
ҳам келтирилиши мумкин.

22. Коворкинг-марказларини қуришга йўналтириладиган маблағлар хусусий шерикнинг юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўловининг солиқ солинадиган базасидан чегириб ташланади.

23. Коворкинг-марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратиладиган ер участкаларида янгидан қуриладиган ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиладиган бўш бинолар қурилиш лойиҳаларига қўйиладиган талаблар ва тавсиялар:

а) Коворкинг-марказларида ташкил этиладиган сектор (хона)ларга қўйиладиган талаблар:

коворкинг сектори (майдони камида 40 кв.м) – Коворкинг-марказлари иштирокчилари учун очиқ турдаги (open-space) мини-офислар;

Тадбиркорлик субъектлари учун офис хоналари.

қабулхона – меҳмонларни кутиб олувчи  администратор учун жой;

музокаралар хонаси (майдони камида 15 кв.м) – кичик доирадаги учрашувлар, музокаралар, ишчи учрашувлар ўтказиш учун жой;

конференция хонаси (майдони камида 50 кв.м) – мастер-класслар, семинарлар, тренинглар, ўқув машғулотлари ўтказиш учун камида 30 нафар аудиторияга мўлжалланган жой;

кутубхона (камида 15 кв.м);

жамғарманинг туман (шаҳар) филиали учун 3 та хона (умумий майдони камида 50 кв.м);

Коворкинг-маркази маъмурият хонаси;

б) бинога қўйиладиган талаблар ва тавсиялар:

бинонинг умумий майдонининг камида 300 кв.м. қисми Коворкинг-маркази ва ёш тадбиркорларга ажратилиши лозим;

бино ҳаво алмашиш тизимига эга, кенг, ёруғ, транспорт воситалари кириб-чиқиши учун қулай бўлиши ҳамда меҳнат хавфсизлиги техник талабларига жавоб бериши керак;

бино туман марказлари бўлган аҳоли пунктларининг ва шаҳарларнинг қулай ҳудудида жойлашган, атрофида керакли инфратузилма эга бўлиши лозим. Хусусан, жамоа транспорти қатнови, автомобил қўйиш жойи, умумий овқатланиш шаҳобчалари ва тижорат банклари филиалларига пиёда (10 дақиқадан ошмаган ҳолда) бориш имкониятининг мавжуд бўлиши тавсия этилади;

Коворкинг-марказларини таъмирлаш, жиҳозлаш ва секторларга ажратишда халқаро ва маҳаллий коворкинг марказлари тажрибаларига асосланиш, замонавий интерьер дизайни ғояларини (замонавий санъат намуналари, гуллар, турли интерьер предметлари ва ҳ.з.) жорий этиш тавсия этилади.

 

5-боб. Коворкинг-марказларини таъсис этиш ва тугатиш

24. Битим асосида қонунчиликда белгиланган тартибда Коворкинг-маркази тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади.

25. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали Коворкинг-марказлари қурилиши қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини молиялаштиришда ҳамда мазкур маблағларни капиталлаштирган ҳолда  янги ташкил этилган тадбиркорлик субъекти устав жамғармаси (капитали)да иштирок этишга ҳақли.

Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали таъсисчилар қаторига киритилгандан кейин шартномага асосан Жамғарма мазкур тадбиркорлик субъекти устав жамғармаси (капитали)га мақсадли маблағларни ажратади.

26. Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодексининг 22-моддасига мувофиқ,  янги ташкил этилган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, тегишли тартибда ер участкаси (бўш бино)га эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектига ўтказилади.

27. Жамғарма маблағлари ҳисобидан устав жамғармаси (капитали)га капиталлаштирилган улушлар реализация қилишда дастлабки 5 йил давомида фақатгина Хусусий шерик томонидан сотиб олиниши мумкин. 5 йилдан кейин Жамғарманинг туман (шаҳар) филиаллари қонунчиликда белгиланган тартибда улушларни оммавий сотувга чиқаришга ҳақли.

28. Ҳудудий комиссиялар, Жамғарманинг туман (шаҳар) филиаллари, инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, банкларнинг бириктирилган ходимлари билан биргаликда:

жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилаётганлиги устидан ҳар ойда мониторинг ўтказади ва мониторинг давомида лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ҳал этиб боради;

мониторинг ўтказиш жараёнида Тадбиркорлик субъектлари, тузган шартномалари (буюртмалар) бўйича мажбуриятларининг бажарилаётганлиги, харажатлари ва йўқотишлари, фойдаси, маблағлари айланмаси ва динамикаси ҳамда товар-моддий бойликлар захираси ҳолати таҳлил қилиб боради.

Таҳлиллар натижаси Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалида очилган махсус жилдда қайд этиб борилади.

29. Шартномага асосан ажратилган маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Жамғарма ажратилган маблағ суммасини муддатидан олдин қайтариб олишга ҳақлидир.

30. Ҳудудий комиссия, Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали:

мақсадсиз ишлатилган маблағларни муддатидан олдин ундирилишини таъминлаш бўйича;

Тадбиркорлик субъекти ажратилган мақсадли маблағларни, шунингдек етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплашни рад этган тақдирда, ушбу маблағларни мажбурий ундириш бўйича судга мурожаат қилиши бўйича масъул ҳисобланади.

31. Коворкинг-марказларини тугатиш  қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

6-боб. Якуний қоидалар

32. Коворкинг-марказини сақлаб туриш харажатлари хусусий шерикнинг маблағи маблағлари ва фаолият йўналишидан келиб тушадиган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

33. Жамғарма томонидан давлат-хусусий шериклик шартларида иштирок этиладиган лойиҳаларга мақсадли ажратилган маблағлардан фойдаланиш бўйича доимий мониторинг ўтказилади.

34. Коворкинг-марказлари бинонинг алоҳида ажратилган қисмида бўлиши мақсадга мувофиқ. Хусусий шерик томонидан бинонинг бошқа қаватларидан фойдаланиш Жамғарма билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

35. Ушбу Низом талаблари “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган Коворкинг-марказлари учун амал қилади.

36. Коворкинг-марказлари қурилиш лойиҳаларига қўйиладиган талаблар ва тавсиялардан келиб чиқиб, Жамғарма туман (шаҳар) ҳокимликлари билан келишилган ҳолда коворкинг-марказларини қуриши ва фаолиятини ташкил этиши мумкин.

2-илова

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури (кейинги ўринларда – Давлат дастури деб юритилади) доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини (кейинги ўринларда – Меҳнат гузарлари деб юритилади) ташкил этиш (қуриш) тартибини белгилайди.

2. Меҳнат гузарлари ўз фаолиятини ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қарорларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ юритади.

3. Давлат дастури доирасида Меҳнат гузарларини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шерикчилигининг қуйидаги шаклларида амалга оширилади:

Меҳнат гузарини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкасини тақдим этиш;

Меҳнат гузарини жойлаштириш учун бўш ётган давлат мулки объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган бўш биноларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш мақсадида ажратиш;

хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган меҳнат гузарлари.

Меҳнат гузарларини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шерикчилиги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Меҳнат гузарлари – Давлат дастури доирасида янги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси объектларини барпо этиш, ишлаб чиқариш ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш соҳасида ёшлар бандлигини ошириш, ёшлар томонидан янги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган, муҳандислик коммуникациялари ўтказилган ва зарур инфратузилмага эга бўлган алоҳида мажмуа;

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссияси (кейинги ўринларда – ҳудудий комиссия деб юритилади) – тегишли ҳудудда Давлат дастурининг бажарилишини мувофиқлаштириш, тизимли мониторинг қилиш ва рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган Туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (комиссия раиси), Ички ишлар бошқарма (бўлим) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) Кенгаши раиси, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бўлинмаси раҳбаридан иборат комиссия;

Тадбиркорлик субъектлари – тадбиркорлик (даромад келтирадиган меҳнат фаолияти) билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар тадбиркорлиги субъектлари
(18 ёшга тўлган 30 ёшдан ошмаган), 50 фоиз ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, хорижий инвесторлар;

Давлат-хусусий шериклик – хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида Давлат шериги, Хусусий шерик ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма деб юритилади) ўртасида аниқ муддатга Меҳнат гузарларини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш соҳасида юридик расмийлаштирилган ўзаро самарали ҳамкорлиги;

Давлат шериги – туман (шаҳар) ҳокимликлари;

Хусусий шерик – Меҳнат гузарларини ташкил этиш орқали даромад олиш мақсадида Битим тузиш истагини билдирган юридик ёки жисмоний шахс;

Давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда – Битим деб юритилади) – Томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган томонлар ўртасида тузилган ёзма шартнома;

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда – Томонлар деб юритилади) – Давлат шериги, Хусусий шерик ва Жамғарма.

 

2-боб. Меҳнат гузарларининг мақсад ва вазифалари

5. Меҳнат гузарларининг асосий мақсади меҳнат кучи ҳаддан зиёд бўлган туман (шаҳар)ларда янги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси объектларини барпо этиш, ишлаб чиқариш ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш соҳасида ёшлар бандлигини ошириш ҳамда ёшлар томонидан янги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашдан иборат.

6. Меҳнат гузарларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

янги технологиялар ва асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ва маиший хизмат кўрсатишнинг замонавий корхоналарини барпо этиш масалаларида ёшлар, айниқса иш билан банд бўлмаган ёшларга кўмаклашиш;

Давлат дастури доирасида Манзилли рўйхатга киритилган Тадбиркорлик субъектларига савдо-маиший ва кичик ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш учун имтиёз асосида жой ажратиш;

ишлаб чиқариш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаш учун профессионал ёш ходимларни тайёрлаш;

ўзига ажратилган бинолар, асбоб-ускуналар, инвентарлар ва жиҳозларни сақлаш, улардан самарали фойдаланишни таъминлаш, коммунал хизмат кўрсатувчи барча корхона, муассаса ва ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиш.

7. Меҳнат гузарлари қонунда тақиқланмаган ва унинг мақсадларига мос бўлган ҳар қандай фаолиятни (баъзи фаолият турларини қонунчиликда белгиланган тартибда фақат лицензия, рухсатнома асосида) амалга ошириши мумкин.

 

3-боб. Меҳнат гузарларидан жой ажратиш ва фойдаланиш тартиби

8. Меҳнат гузарларидан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш майдонларини ижарага олиш ва улардан фойдаланиш мақсадида тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ёшлар Меҳнат гузарига мурожаат қилади ҳамда белгиланган тартибда ижара шартномаси имзоланади.

Ижара шартномаси 1 йилгача бўлган муддатда тузилади.

9. Меҳнат гузарларидан жой ажратишда қуйидагиларга устуворлик берилади:

Давлат дастури доирасида манзилли рўйхатга киритилган тадбиркорлик субъектларига;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаганига 1 йилдан ошмаган ёш тадбиркорларга;

ишсиз ёшлар сони кўп бўлган ёки “оғир” ҳолатда деб тавсиф берилган маҳаллаларда амалга ошириладиган лойиҳаларга;

инновацион лойиҳаларга;

кам таъминланган оилалар аъзоси бўлган ёшларга;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшларга;

бола тарбиялаётган ёлғиз ёш ота ёки оналарга.

10. Меҳнат гузарларида Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини меҳнат хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширади.

Мазкур тартиб-қоидалар “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг веб-сайтида ва Меҳнат гузарининг ҳаммага кўринадиган кириш жойларида жойлаштирилади.

11. Ижара шартномасида белгиланган томонлар мажбуриятлари бажарилмаганда ва ички тартиб-қоидаларни бузилган тақдирда, шартнома бекор қилиниб, меҳнат гузаридан чиқарилиши мумкин.

 

4-боб. Давлат-хусусий шериклик шартларини амалга ошириш тартиби

12. Меҳнат гузарларини ташкил этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларининг аризалари қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат хизматлари агентлигининг туман ва шаҳар бўлимлари орқали Ҳудудий комиссия томонидан “бир дарча” тамойили бўйича кўриб чиқилади.

Аризада қуйидагилар илова қилинади:

а) юридик шахслар учун — хусусий шерикнинг номи ва жойлашган жойи, жисмоний шахслар учун — шахсига оид маълумотлар ва яшаш манзили;

б) Меҳнат гузари лойиҳасининг қурилиш смета ҳужжатлари;

в) лойиҳани амалга ошириш мақсади ва шартлари;

г) битимнинг мўлжалланаётган объекти ёки ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар;

д) агар давлат-хусусий шериклик хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил қилинган участкаси (бўш бино)нинг ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш билан боғлиқ бўлса, хусусий шерик қўшимча равишда қуйидиги ҳужжатларни тақдим этади:

ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказиганлиги ҳақидаги гувоҳнома;

биноларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказиганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

13. Ҳудудий комиссия Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали, тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари аризаларини қуйидаги мезонларга асосан ўрганиб чиқади:

таклиф этилаётган Меҳнат гузари қурилиш лойиҳасининг ҳисоб-китоблари асосланганлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги;

тадбиркорлик субъектининг молиявий аҳволи ва унинг лойиҳани амалга ошириш бўйича имкониятлари таҳлили;

лойиҳанинг мазкур Низом талабларига мувофиқлиги;

лойиҳани амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва унинг бошқа муҳим жиҳатларини ўрганади.

14. Ҳудудий комиссия ўрганиш натижаларига асосан туман (шаҳар)да реализация қилиниши мумкин бўлган Коворкинг-марказлари лойиҳаларини Жамғармага тақдим этади.

15. Жамғарма кейинги йил учун молиялаштириш прогноз параметрлари доирасида ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни бир ой муддатда кўриб чиқади (таҳлил қилади) ҳамда хулоса беради.

Зарур ҳолларда, Жамғарма лойиҳа ташаббускорини таклиф этган ҳолда Меҳнат гузари лойиҳасининг тақдимоти ўтказилишини ташкил қилиши мумкин.

16. Жамғарманинг ижобий хулосаси Меҳнат гузари лойиҳасини амалга ошириш учун асос бўлади.

17. Жамғарманинг ижобий хулосаси олинган кундан бошлаб 15 кун муддат ичида Давлат шериги, Хусусий шерик ва Жамғарма ўртасида иловага асосан Меҳнат гузарларини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида Битим имзоланади.

18. Битим Томонлар ўртасида уч нусхада, томонларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади. Битим томонлар тарафидан имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва Битим муддати тугагунга қадар ёки бекор қилинишигача амал қилади.

Республика миқёсида тузиладиган Битимларнинг ягона реестри Жамғарма томонидан юритилади.

19. Битим имзоланган кундан бошлаб, Давлат шериги томонидан:

5 иш кунида Меҳнат гузарларини қуриш (жойлаштириш) учун Хусусий шерикка ер участка (бўш бино)ларни доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади;

бир ой муддатда Меҳнат гузарларини муҳандислик коммуникацияларига, жумладан электр, газ ва сув таъминоти тармоқларига олиб боришни ва улашни туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан таъминланади.

Туман (шаҳар)лар ҳокимининг тегишли қарорида хусусий инвестор томонидан Меҳнат гузарини фойдаланишга топшириладиган ва фаолияти бошланадиган муддатлар, хусусий инвестор мажбуриятлари ҳамда мазкур мажбуриятлар тегишлича бажарилмаган ҳолда ажратилган ер участкаси (бўш бино)ни қайтариб олиш тартиби кўрсатилади.

20. Хусусий шерик:

Меҳнат гузарлари қурилиши қийматининг камида 70 фоизини молиялаштириш, уларнинг келишилган муддатларда ва намунавий лойиҳаларга мувофиқ қурилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

ёш тадбиркорларга Меҳнат гузарларида жой бериш, уларга мақбул нархларда хизматлар кўрсатиш, шунингдек, 5 йил давомида уларда иш ўринлари умумий сонининг камида 70 фоизи миқдорида банд бўлмаган ёшларни ишга қабул қилиш шарти билан мустақил равишда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

21. Битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам келтирилиши мумкин.

22. Меҳнат гузарларини қуришга йўналтириладиган маблағлар хусусий инвесторларнинг юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўловинингсолиқ солинадиган базасидан чегириб ташланади.

23. Меҳнат гузарлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратиладиган ер участкасида янгидан қуриладиган ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиладиган бўш бинолар қурилиш лойиҳаларига қўйиладиган талаблар ва тавсиялар:

бинонинг умумий майдонининг камида 200 кв.м. қисми Меҳнат гузари сифатида ёш тадбиркорларга ажратилиши лозим;

бино ҳаво алмашиш тизимига эга, кенг, ёруғ, транспорт воситалари кириб-чиқиши учун қулай бўлиши ҳамда меҳнат хавфсизлиги техник талабларига жавоб бериши керак;

бино аҳоли пунктларининг қулай ҳудудида жойлашган, атрофида керакли инфратузилма эга бўлиши лозим.

 

5-боб. Меҳнат гузарларини таъсис этиш ва тугатиш

24. Битим асосида қонунчиликда белгиланган тартибда Меҳнат гузари тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади.

25. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали Меҳнат гузарлари қурилиши қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини молиялаштиришда ҳамда мазкур маблағларни капиталлаштирган ҳолда  янги ташкил этилган тадбиркорлик субъекти устав жамғармаси (капитали)да иштирок этишга ҳақли.

Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали таъсисчилар қаторига киритилгандан кейин шартномага асосан Жамғарма мазкур тадбиркорлик субъекти устав жамғармаси (капитали)га мақсадли маблағларни ажратади.

26. Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодексининг 22-моддасига мувофиқ,  янги ташкил этилган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, тегишли тартибда ер участкаси (бўш бино)га эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектига ўтказилади.

27. Жамғарма маблағлари ҳисобидан устав жамғармаси (капитали)га капиталлаштирилган улушлар реализация қилишда дастлабки 5 йил давомида фақатгина Хусусий шерик томонидан сотиб олиниши мумкин. 5 йилдан кейин Жамғарманинг туман (шаҳар) филиаллари қонунчиликда белгиланган тартибда улушларни оммавий сотувга чиқаришга ҳақли.

28. Ҳудудий комиссиялар, Жамғарманинг туман (шаҳар) филиаллари, инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, банкларнинг бириктирилган ходимлари билан биргаликда:

жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилаётганлиги устидан ҳар ойда мониторинг ўтказади ва мониторинг давомида лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ҳал этиб боради;

мониторинг ўтказиш жараёнида Тадбиркорлик субъектлари, тузган шартномалари (буюртмалар) бўйича мажбуриятларининг бажарилаётганлиги, харажатлари ва йўқотишлари, фойдаси, маблағлари айланмаси ва динамикаси ҳамда товар-моддий бойликлар захираси ҳолати таҳлил қилиб боради.

Таҳлиллар натижаси Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалида очилган махсус жилдда қайд этиб борилади.

29. Шартномага асосан ажратилган маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Жамғарма ажратилган маблағ суммасини муддатидан олдин қайтариб олишга ҳақлидир.

30. Ҳудудий комиссия, Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали:

мақсадсиз ишлатилган маблағларни муддатидан олдин ундирилишини таъминлаш бўйича;

Тадбиркорлик субъекти ажратилган мақсадли маблағларни, шунингдек етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплашни рад этган тақдирда, ушбу маблағларни мажбурий ундириш бўйича судга мурожаат қилиши бўйича масъул ҳисобланади.

31. Меҳнат гузарларини тугатиш  қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

6-боб. Якуний қоидалар

32. Меҳнат гузарларини сақлаб туриш харажатлари хусусий инвесторларнинг маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

33. Жамғарма томонидан давлат-хусусий шериклик шартларида иштирок этиладиган лойиҳаларга мақсадли ажратилган маблағлардан фойдаланиш бўйича доимий мониторинг ўтказилади.

34. Меҳнат гузарлари бинонинг алоҳида ажратилган қисмида бўлиши ҳамда биринчи ва (ёки) иккинчи қаватларида жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ.

Хусусий шерик томонидан бинонинг бошқа қаватларидан фойдаланиш Жамғарма билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

35. Ушбу Низом талаблари “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган Меҳнат гузарлари учун амал қилади.

 

3-илова

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағлари билан иштирок этиш, кейинчалик “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси улушини 5 йил давомида реализация қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб юритилади) доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматини 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кейинчалик Жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилиш шарти билан иштирок этиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

тадбиркорлик субъектлари (лойиҳа ташаббускорлари) – Давлат дастури доирасида тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар тадбиркорлиги субъектлари
(18 ёшга тўлган 30 ёшдан ошмаган ёшлар), 50 фоиз ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, хорижий инвесторлар;

тадбиркорлик лойиҳалари – тадбиркорлик субъектлари томонидан “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида тегишли туманлар
ва шаҳарларда реализация қилинадиган тадбиркорлик лойиҳалари;

таъсис шартномаси – Жамғарма ва тадбиркорлик субъекти ўртасида масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият (кейинги ўринларда Жамият деб аталади) ташкил этиш, фаолият юритаётган Жамиятнинг устав жамғармасида Жамғарма улуши билан иштирок этиш бўйича тузилган шартнома.

устав фонди (капитали) – жамият устав фонди (устав капитали) унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматларидан таркиб топган маблағлар.

 

2-боб. Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этиш учун тадбиркорлик лойиҳаларини кўриб чиқиш

 

3. Жамғарма маблағлари (улуши) қуйидаги мақсадларга ажратилмайди:

тадбиркорлик субъектининг аввал олинган кредитлари ёки бошқа ҳар қандай қарзларини қайтаришга;

спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек, чилим ва электрон сигареталар ишлаб чиқаришга;

савдо-воситачиликни амалга оширишга;

умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантиришга;

савдо объектлари ва умумий овқатланиш объектларини қуришга;

ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олишга;

маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан хизмат автомобиллари таъминотига;

тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотореяларни ташкил этишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун ускуналар харид қилишга.

4. Лойиҳа ташаббускори тадбиркорлик лойиҳасини амалга оширишда Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этишни сўраб лойиҳа амалга ошириладиган ҳуддудаги Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалига мурожаат қилади.

5. Лойиҳа ташаббускори Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

бизнес-режа (техник иқтисодий асоснома (ТИА));

тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар бундан мустасно.

Жамғарма ва унинг туман (шаҳар) филиали лойиҳа йўналишидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускоридан қўшимча ҳужжатлар талаб этишга ҳақли.

6. Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалига белгиланган муддатларда лойиҳа ташаббускори томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки лойиҳа ушбу Низом мақсад ва талабларига мос келмаган тақдирда Жамғарма филиали асослантирилган ҳолда аризани рад этишга ҳақли.

Бунда, Жамғарма филиали лойиҳа ташаббускорига ариза рад этилганлиги тўғрисида кейинги 3 иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда маълум қилади.

7. Лойиҳа ташаббускорининг аризаси ҳамда барча зарурий ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинган кундан бошлаб, Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали томонидан ушбу ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва Мазкур низом талабларига мослиги 15 иш куни ичида кўриб чиқилади.

8. Ҳужжатлар тўлиқ шакллантирилганлигидан сўнг, Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали уларни Жамғармага кўриб чиқиш учун юборади.

9. Жамғарма лойиҳаларни ўрганиб чиқиб, уларни Кузатув кенгашига тақдим қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лойиҳани Кузатув кенгашига тақдим қилиш рад этилган тақдирда, Жамғарма туман (шаҳар) филиали орқали лойиҳа ташаббускорига ариза рад этилганлиги тўғрисида кейинги 3 иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда маълум қилади.

10. Жамғарма томонидан маъқулланган истиқболли тадбиркорлик лойиҳалари Жамғарманинг Кузатув кенгашида кўриб чиқилади ва уларда улуш билан иштирок этиш ёки этмаслик тўғрисида қарор қабул қилинади.

11. Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда кейинги 3 иш кунидан кечиктирмаган ҳолда лойиҳа ташаббускорига ёзма шаклда асослантирилган маълумот тақдим этилади.

 

3-боб. Жамғарма маблағлари (улуши) билан тадбиркорлик лойиҳаларида иштирок этиш шартлари

 

12. Жамғарма Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ўз маблағлари (улуши) билан иштирок этиши, кейинчалик ажратилган улушини 5 йил давомида реализация қилиши мумкин.

13. Тадбиркорлик лойиҳаларида Жамғарма улуши билан иштирок этиш миқдори лойиҳа ташаббускорининг бизнес-режа (техник иқтисодий асоснома (ТИА))сидан келиб чиқиб Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

14. Жамғарма кузатув кенгаши томонидан тадбиркорлик лойиҳаларида улуш билан иштирок этиш ҳақида ижобий қарор қабул қилинганда Жамғарма ва тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсис шартномасини тузадилар ва жамият уставини тасдиқлайдилар.

15. Жамғарма иштирокидаги жамият таъсис шартномасида жамиятнинг муассислари жамиятни тузиш мажбуриятини оладилар ва уни тузиш юзасидан биргаликдаги фаолият тартибини белгилайдилар. Таъсис шартномасида қуйидагилар ҳам белгиланади:

жамият муассисларининг (иштирокчиларининг) таркиби;

жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори ва жамият ҳар бир муассиси (иштирокчиси) улушининг миқдори;

жамият таъсис этилаётганда унинг устав фондига (устав капиталига) ҳиссаларни қўшиш тартиби, миқдори, усуллари ва муддатлари;

ҳиссаларни қўшиш бўйича мажбуриятларини бузганлик учун жамият муассисларининг (иштирокчиларининг) жавобгарлиги;

жамиятнинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида фойда ва зарарларни тақсимлаш шартлари ва тартиби;

жамият органларининг таркиби ва жамият иштирокчиларининг жамиятдан чиқиш тартиби.

16. Жамғарма иштирокидаги жамият уставида қуйидагилар кўрсатилади:

жамиятнинг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи;

жамият фаолиятининг предмети;

жамиятнинг почта манзили тўғрисидаги маълумотлар;

жамият органларининг таркиби ва ваколатлари тўғрисидаги, шу жумладан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига кирувчи масалалар тўғрисидаги, жамият органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан қарорлар бир овоздан ёки квалификацион кўпчилик овоз билан қабул қилинадиган масалалар тўғрисидаги маълумотлар;

жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;

жамият ҳар бир иштирокчиси улушининг миқдори ва номинал қиймати тўғрисидаги маълумотлар;

жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

жамият иштирокчисининг жамиятдан чиқиш тартиби ва унинг оқибатлари тўғрисидаги маълумотлар;

жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушнинг (улуш бир қисмининг) бошқа шахсга ўтиши тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

жамиятнинг ҳужжатларини сақлаш тартиби ҳамда жамият томонидан жамият иштирокчиларига ва бошқа шахсларга ахборот тақдим этиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

жамиятнинг ваколатхоналари ва филиаллари тўғрисидаги маълумотлар;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маълумотлар.

17. Жамият устав фондига (устав капиталига) Жамғарма улуши пул (миллий валюта) ёки мол-мулк кўринишида киритилиши мумкин.

18. Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этиш Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда Қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

4-боб. Жамғарма маблағлари (улуши) билан тузилган жамиятнинг бошқаруви

 

19. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият бошқарувининг олий органи ҳисобланади.

20. Жамиятнинг уставида жамиятнинг кузатув кенгашини тузиш назарда тутилиши мумкин.

21. Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи томонидан ёки жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи томонидан амалга оширилади. Жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига ва, агар тузилиши жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

22. Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали жамиятнинг бошқарувида Жамғарма номидан Жамғарма ишончномаси асосида иштирок этади.

 

4-боб. Жамғарма улушини реализация қилиш ҳамда
Жамиятнинг фойдасини жамият иштирокчилари
ўртасида тақсимлаш тартиби

 

23. Жамғарма ҳисобидан иштирок этилган улушларни реализация қилишда биринчи навбатда 5 йил давомида фақатгина лойиҳа ташаббускори томонидан улуш қиймати сотиб олиниши мумкин.

24. Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этган лойиҳаларда қонунчиликда белгиланган тартибда ўз улушларини сотувга чиқаради. Улушларни сотувга чиқаришда мазкур улушларнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиқиб сотилади.

Улушларнинг ҳақиқий баҳоси мустақил баҳоловчи ташкилот ёки фонд биржасида қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.

25. Жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Жамиятнинг жамият иштирокчилари ўртасида тақсимланадиган фойдаси қисмини аниқлаш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

26. Жамият фойдасининг унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган қисми уларнинг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.

 

5-боб. Якунловчи қоида

 

27. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

4-илова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 августдаги 669-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 августдаги 669-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси тўғрисида низомда:

26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“26. Бош тижорат банки Жамғарма билан тузилган Бош келишув шартлари асосида ушбу ресурслар бўйича ҳақиқатда ўзлаштирилган ва тадбиркорлик субъектларига берилган кредитлар ҳамда мол-мулк лизинглар бўйича уларга ҳисобланган фоизлар инобатга олинган ҳолда маблағларни Жамғармага қайтариши шарт.

Бунда, Жамғарма томонидан ажратилган ресурслар ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига берилган кредит ва мол-мулк лизинги бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизларнинг қайтарилишидан қатъий назар, бош тижорат банки томонидан Жамғармага ресурс ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари қайтарилади”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 августдаги 669-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда тижорат банклари кредитлари бўйича кафилликлар бериш тартиби тўғрисида низомда:

25-банднинг тўртинчи хатбошисидаги “савдо-воситачиликни амалга оширишга;” сўзлари ҳамда олтинчи хатбошисидаги “савдо объектлари ва умумий овқатланиш объектларини қуришга;” сўзлари чиқариб ташлансин;

26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“26. Айланма маблағларни тўлдиришга имтиёзли кредитлар тадбиркорлик субъектларига 18 ой муддатгача ажратилади.”

Умумий таклифлар

1754