ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8463 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 27/09/2019 12/10/2019 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида
ID-8463

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритишнинг Давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, паст рентабелли, сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда агрокластерларнинг ташкил этилиши ҳисобига республикамизда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг рақобатбардошлиги таъминланмоқда ва экспорт имкониятлари кенгаймоқда.

Шу билан бирга, соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотларга қарамасдан, ердан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш йўналишида бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги уларнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Хусусан:

қишлоқ хўжалиги ер майдонлари бўйича мавзули электрон хариталарнинг яратилмаганлиги ва қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришнинг сустлиги ҳамда қишлоқ хўжалик ерларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари ва ҳажмлари бўйича электрон маълумотлар базасининг яратилмаганлиги мавжуд майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш имкониятини пасайтирмоқда:

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш агротехникаси, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини геоахборот тизими орқали мониторинг қилиш, ерни масофадан зондлаш тизимларидан кенг фойдаланишнинг йўлга қўйилмаганлиги соҳада ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш имкониятларини бермаяпти;

давлат хусусий-шерикчилик шартлари асосидаги уруғчилик кластерларини ташкил қилиш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этилмаганлиги сабзавот-полиз экинлари жойлаштириладиган асосий ва такрорий майдонларга экинларни навлар бўйича жойлаштиришда қийинчиликлар туғдирмоқда;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маркетинги бўйича ишончсиз маълумотларнинг мавжудлиги ва маркетинг тадқиқотлари натижалари асосида башоратлаш тизимининг такомиллашмаганлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жаҳон бозори конъюнктураси талабларидан келиб чиқиб жойлаштириш имкониятларини пасайтирмоқда;

маҳаллий ҳокимликларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш бўйича инвесторларни жалб қилиш ишларига жиддий ёндошмаётганлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ошириш ва экспортга чиқариш имкониятларини кенгайтиришга тўсиқ бўлмоқда.

Мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, соҳада иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмларини янада ошириш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли, мойли, озуқа ва бошоқли дон экинлари, ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, интенсив мевали боғ-токзорлар ва тутзорлар ташкил этишга илмий-инновацион ёндашув механизмларини жорий қилиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларнинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг таклифлари асосида:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун асосий майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда асосий майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1а-иловага мувофиқ;

Республиканинг лалми майдонларида 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

Республиканинг лалми майдонларида 2020 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 2а-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун асосий майдонларга сабзавот экинларини экиш муддатлари бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун асосий майдонларга экиладиган сабзавотлардан етиштириладиган маҳсулотларнинг прогноз кўрсаткичлари 3а-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда ғалладан бўшайдиган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини такрорий жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда ғалладан бўшайдиган майдонларда такрорий етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари 4а-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун боғ ва ток қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда боғ ва ток қатор ораларидан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари 5а-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда асосий майдонлар, боғ ва ток қатор оралари ҳамда ғалладан бўшайдиган майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажмлари ва маблағлари ҳисоб-китоби 6-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун талаб этиладиган ва етишмайдиган сабзавот, картошка ҳамда полиз уруғлари ҳисоб-китоби 7-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун етиштириладиган сабзавот, полиз ва картошка маҳсулотлари  ҳамда уларнинг ишлатилиши прогноз кўрсаткичлари 8-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун ғўзанинг районлаштирилган ва истиқболли навларини жойлаштирилиши 9-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш прогноз ҳажмлари 10-иловага, суперэлита уруғлик дон етиштириш ҳажмлари 11-иловага, уруғлик тайёрлаш ҳажмлари 12-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун шоли экин майдонларининг мақсадли параметрлари 13-иловага, юқори сифатли шоли уруғи тайёрлашнинг прогноз кўрсаткичлари 14-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши:

ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари контурлар бўйича ўз вақтида тўлиқ экилишини, агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил этсин;

суғориладиган экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шунингдек, асосий ва такрорий майдонларда экспорт талабларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича илмий асосланган алмашлаб экиш тизимини жорий этсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, тижорат банклари билан биргаликда:

бир ой муддатда маҳсулот етиштирувчилар билан тайёрлов, таъминотчи, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, савдо харид ташкилотлари ўртасида маҳсулот етказиб бериш ва харид қилиш бўйича шартнома тузиш ишларини якунласинлар;

экинларни экиш ва агротехник тадбирларни ўтказиш учун тузилган шартномаларга мувофиқ харид қилинадиган маҳсулот қийматининг 60 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан аванс маблағлар ажратилишини таъминласинлар.

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил, тезпишар ва экспортбоп навларини танлашда кўмаклашсинлар ва сифатли уруғликлар билан таъминлаш чораларини кўрсинлар.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, замонавий технологиялар асосида кўчат етиштирувчи ташкилотлар, академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда:

«in-vitro» шароитида вируслардан ҳоли бўлган соғлом мевали дарахт ва ток кўчатлари етиштириш ҳажмларини оширган ҳолда жорий йилда барпо этиладиган интенсив мевали боғ ва токзорлар учун талаб этиладиган кўчатлар шартнома асосида етказиб берилишини;

2020 йилда интенсив мевали боғ ва токзорлар барпо этадиган фермер хўжаликлари талабидан келиб чиққан ҳолда мевали дарахт ва ток кўчатлари турлари рўйхати шакллантирилишини ва буюртмалар беришни ташкил этсинлар.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда 2020 йил учун Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда самарасиз фойдаланилаётган ва қишлоқ хўжалиги фойдаланишига киритилаётган энг мақбул ерлар ҳисобидан 100 гектар шотут ва 100 гектар балхи тут плантацияларини ташкил этиш учун танласинлар ва уларнинг манзилли рўйхатини шакллантирсинлар ҳамда плантацияларини ташкил этиш ишларининг бориши натижалари тўғрисида ҳар чорак якунида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси чегара олди ҳудудларда ва қўшни давлатларда юзага келган ўсимликлар карантини ҳолати тўғрисида ҳамда ўсимликлар карантини объектлари тарқалган хорижий мамлакатлардан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, мевали дарахт ва ток кўчатлари республика ҳудудига кириб келишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги уч ой муддат ичида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маркетинги бўйича асосий улгуржи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ва ишлаб чиқариш ҳажмларини акс эттирадиган ишончли маълумотлар базасини шакллантирсин ва ҳар ой янгиланиб боришини таъминласин ҳамда маркетинг тадқиқотлари натижалари асосида башоратлаш тизимини йўлга қўйсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар бир ҳудудда ишлаб чиқариш имкониятлари ва экспорт салоҳиётини тўлиқ намоён қилиш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш бўйича инвесторларни жалб қилиш ишларини жадаллаштирсинлар.

Бунда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритишда иштирок этаётган инвесторларга ушбу ерларни иккиламчи ижарага бериш ва қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси бир ой муддат ичида геоахборот тизимлари асосида фойдаланишга киритилаётган ерлар бўйича инвесторларни лойиҳаларни электрон кўринишда тақдим этиш имконини берадиган электрон ахборт базасини шакллантирсин ва ушбу база асосида кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ишларини автоматлаштириш механизмини жорий этиш зарурлиги белгилаб қўйилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарор билан белгиланган асосий ва такрорий майдонларга, боғ ва ток қатор ораларига экилган қишлоқ хўжалиги экинларини экиш мавсумининг якуни билан экинларни ўлчовдан ўтказсин ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда вегетация даврида ажратилган сув лимитлари доирасида қишлоқ хўжалиги экинлари турларининг сувга бўлган талабидан келиб чиққан ҳолда суғориш графиклари асосида ўз вақтида сув билан тўлиқ таъминласин.

13. Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 2020 йилда 200 минг гектарда пахта хом ашёси ишлаб чиқаришда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсинлар.

14. “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг белгиланган экин майдонларига ушбу қарорнинг 6-иловасига мувофиқ минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материалларини белгиланган тартибда биржа савдолари орқали етказиб беришни;

асосий ва такрорий майдонларга, боғ-ток қатор ораларига экилган қишлоқ хўжалиги экинлари, боғ ва токзорларни касаллик, зараркунанда ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш учун зарурий кимёвий препаратлар заҳираси яратилишини ва агрокимё хизматлари кўрсатилишини ташкил этсинлар.

15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тегишли илмий-тадқиқот институтларини жалб қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш муддатларида дала шароитида кўргазмали семинарлар ўтказиш ва ресурстежовчи инновацион технологиялар асосида агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиб, фермер хўжаликларига етказилишини таъминласинлар.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д.Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А.Ходжаев зиммасига юклансин.

 

                                                                                Ўзбекистон Республикаси

                                                                                                              Бош вазири                                                                                      А.Арипов

                            Вазирлар Маҳкамасининг                                                                                          
                            2019 йил "___" _________даги                                                                                                    
                            ______-сонли қарорига 1-илова                                                                                                    
    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун асосий майдонларга                                                                                                        қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг                                                                                                             
    ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ                                                                                                            
                                    (гектар)                                   (гектар)                                   (гектар)                       (гектар)
Т/р Ҳудудлар номи 2019 йил
1 январь
ҳолатига суғориладиган экин ерлар
Жами экин экиладиган майдон шунда қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлашуви шунда қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлашуви шунда қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлашуви шунда қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлашуви
Техник экинлар шундан Бошоқли донли экинлар шундан  Дуккакли дон экинлари шундан Мойли экинлар шундан Сабзавот шундан шундан Полиз шундан Картошка Озуқа (ем-хашак) экинлар шундан Бошқа экинлар (номлари аниқ кўрсатилиши шарт) Паст балл бонитетли ерларда барпо қилинадиган кўп йиллик дарахтзорлар шундан
ғўза каноп қанд
лавлаги
тамаки буғдой  арпа маккажухори дон учун шоли нўхат мош ловия фасоль ерёнғоқ соя кунга-боқар кунжут рапс сабзи поми-дор бод-ринг шолғом турп карам шу жумладан бақлажон кабачки патиссон кўкатлар шу жумладан ширин қалампир аччиқ қалмпир ош лавлаги пиёз саримсоқ пиёз сабзавот (ширин) макка-жўхори тарвуз қовун қовоқ беда хашаки лавлаги оқ жўхори макка силос учун интенсив боғлар шу жумладан узумзорлар тутзорлар
бош
карам
гул карам брокколи кольраби петрушка сель-дерей кашнич кўк пиёз (порей пиёз) айсберг укроп редиска данакли уруғлик
а б 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68
1 Қорақалпоғистон  Республикаси 415020 263448 86291 86291       100783 53000   7783 40000 1693   1693       12400 1600 800 10000 0 6820 1630 1396 818 80 65 505 505       155     62 35     13   5 9 130   155 1420 406   6189 2370 2510 1309 2464 39337 12297 1312 7933 17795 6000 1471 107 45 62 1237 127
2 Андижон 201026 198346 79391 79391       80519 76200 543 1447 2329 2396 350     2046   3242 2000 1242 0 0 10041 363 2179 397     564 564       506     740 119   388     233 0 847 325 1090 1875 1155   1312 842 319 151 3209 14424 5512 1379   7533 3490 323 82 82   41 200
3 Бухоро 226943 199475 97900 97900       60600 60600       2320     525 445 1350 4005 1202 2754 50 0 6030 605 1736 856     560 325 110 85 40 135     64 6 6 7 13 4 11 18 295   260 1025 300 194 1140 520 520 100 130 25200 12220 113 77 12790   2150 1000 550 450 1000 150
4 Жиззах 257533 248618 78128 78100   28   103672 101500   1962 210 5829 3287 1225 240 1027 50 4344 1903 1206 530 705 7365 998 556 274 137 20 242 169 69 4   98 20 20 476 168 23 96 32 15 130 13 58 398 34 3586 447   5761 1385 3478 898 1320 23877 13090 306 3974 6507 16272 2050 575 509 66 1126 349
5 Қашқадарё 416041 357456 135900 135900       141000 141000       10338 9238     325 775 2625 1225 475 925 0 4550 1050 645 303 70   250 50 35 165         183 68   75     40   200 950 25 600 275   2025 375 425 1225 1500 56742 39115 907 6028 10692   2776 950 700 250 804 1022
6 Навоий 91339 88799 32588 32588       38039 38039       277 277         800 126 674 0 0 2668 279 788 501     120 97 24     35 13   117 15   21 12   19 50 65   102 536 112   138 49 47 42 705 10349 1051     9298 1302 1933 1225 725 500 708  
7 Наманган 188000 188000 63406 63406       76230 74000     2230 8281 2105 3774 1756   646 4451 1920 2092 407 32 10030 1527 1063 42     1132 972 160     507     2343 746   575     451 571 817   829 1357 414   3275 1540 1575 160 2825 17149 2711 260 1620 12558 521 1832 897 560 337 418 517
8 Самарқанд 246123 246125 80607 75580     5027 107691 101230   6461   6250 6250         1300 1300 0 0 0 16235 1759 2354 1297     966 460 255 252   110     1632 548 169 248 246   151 271 2766 9 2846 2084 412   1359 924 435   3227 29456 15659 5199 3737 4861   0 0        
9 Сурхандарё 238095 219199 74078 74078       93000 93000       540 147 352 39   2 1450 837 291 322 0 16600 1980 2959 378 33 17 3312 2709 517 75 11 122     4551 836 2 1089 96 27 2496 5 266   136 2341 505   3529 3103 271 155 1325 25324 16719 8   8597 265 3088 1998 1391 607 731 359
10 Сирдарё 245875 223799 76557 72557 4000     99106 85000   6910 7196             1800 1000 400 400 0 8720 1730 795 667     803 795 8     195     1528 369 211 301 190   277 180 152   265 2586 0   16335 4040 9660 2635 300 16793 8383     8410 2923 1265 375 65 310 715 175
11 Тошкент 292823 292823 73100 73000 100     125503 116100   4403 5000 7596 3387 2638 52 1519   3100 2300 800 0 0 27100 3065 2692 1843     3084 2665 419     597     5500 744 353 473 1019 455 2204 252 985 135 2309 5896 994   2255 1290 610 355 6000 34228 17083 1488   15657 11733 2208 1507 749 758 701  
12 Фарғона 246802 242502 82080 82080       109000 104700   400 3900 4300   2030 1290 830 150 3000 1500 1330 105 65 13936 3046 897 416     705 373 178 154   257     2953 768 0 560 400 262 691 272 219 209 276 3855 1103   3900 2380 1250 270 5400 17232 3928 1087   12217 0 3654 1958 924 1034 1506 190
13 Хоразм 198899 198950 82757 82757       49910 33200 500 2210 14000 3052   3052       2685 402 881 1402 0 6089 1696 1572 718     476 476       155     290 65         95 129 176 69 151 787 0   5129 2082 2347 700 2058 40769 6075 493 14010 20191 304 6197 1900 760 1140 2831 1466
Жами 3264518 2967539 1042783 1033628 4100 28 5027 1185052 1077568 1042 31576 74865 52871 25041 14764 3902 6192 2973 45202 17314 12945 14141 802 136184 19727 19629 8508 320 101 12719 10159 1775 734 51 2872 33 20 20440 4488 764 3833 2021 763 6802 1769 6976 2096 8478 27948 6122 194 52347 20900 23447 8000 30463 350880 153843 12552 37379 147106 42809 28947 12574 7060 5514 11818 4555
                                    Вазирлар Маҳкамасининг                                                                      
                                    2019 йил "___" _________даги                                                                              
                                    ______-сонли қарорига 1а-илова                                                                              
    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда асосий майдонлардан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари                                                                                       
    ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ                                                                                      
                                          (минг тонна)                                       (минг тонна)                                 (минг тонна)
Т/р Ҳудудлар номи Жами қишлоқ хўжалик экинлари маҳсулот-лари шу жумладан: шу жумладан: шу жумладан:
Техник экинлар маҳсулотлари шундан Бошоқли дон экинлари маҳсулот-лари шундан                                                   Дуккакли дон экинлари маҳсулот-лари шундан Мойли экинлар маҳсулот-лари шундан Сабзавот  маҳсулот-лари шундан шундан Полиз маҳсулот-лари шундан Картошка Озуқа (ем-хашак) экинлар маҳсулот-лари шундан Бошқа экинлар маҳсулотлари 
ғўза каноп қанд
лавлаги
тамаки буғдой  арпа маккажухори                        дони шоли нўхат мош ловия фасоль ерёнғоқ соя кунгабоқар кунжут рапс сабзи помидор бодринг шолғом турп карам шу жумладан бақлажон кабачки патиссон кўкатлар шу жумладан ширин қалампир аччиқ қалмпир ош лавлаги пиёз саримсоқ пиёз сабзавот (ширин) маккажўхори тарвуз қовун қовоқ беда хашаки лавлаги оқ жўхори макка силос учун
бош
карам
гул карам брокколи кольраби петрушка сельдерей кашнич кўк пиёз (порей пиёз) айсберг укроп редиска
а б 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61
1 Қорақалпоғистон  Республикаси 2374 184 184       646 323   43 280 1,7   1,7       14,0 2,8 1,2 10,0   122,9 35,9 28,9 11,8 1,1 0,9 9,1 9,1       2,3     0,8 0,5     0,2   0,1 0,1 1,8   2,3 24,4 3,7   104 40 40 24 34 1251 160 72 397 623 15
2 Андижон 1575 241 241       584 563 2 8 12 4,6 0,5     4,1 0,1 6,5 4,0 2,5     222,9 7,1 54,2 9,2     14,4 14,4       11,1     19,2 3,1   10,2     5,8   18,1 5,6 23,0 45,2 15,8   26 17 6 3 70 411 72 76   264 9
3 Бухоро 1571,1 318,3 318,3       440,9 440,9       4,6     1,1 0,9 2,7 7,6 2,0 5,5 0,0   157,0 13,3 62,2 21,5     12,6 6,9 2,5 2,1 1,0 2,8     1,1 0,1 0,1 0,1 0,2 0,1 0,2 0,3 5,7   5,5 25,9 3,0 3,5 24,1 11,4 10,4 2,3 2,0 616,6 158,9 6,2 3,9 447,7  
4 Жиззах 2182,8 209,6 208,6   1,0   725,3 713,5   10,8 1,1 11,0 5,9 2,4 0,5 2,1 0,1 9,6 4,2 2,7 1,2 1,6 159,3 23,9 15,6 5,0 3,3 0,5 5,3 3,7 1,6     2,2 0,4 0,4 5,7 2,0 0,5 1,2 0,0 0,3 1,7 0,1 1,2 4,8 0,8 86,1 4,0   134,7 33,2 83,5 18,0 27,1 613,4 170,2 16,8 198,7 227,8 292,9
5 Қашқадарё 2809,6 381,3 381,3       1000,9 1000,9       14,0 12,3     0,5 1,2 4,4 2,5 1,0 1,0   107,9 22,8 26,8 8,9 1,3   4,9 1,0 0,6 3,3         1,5 0,6   0,6     0,4   3,9 18,5 0,6 15,1 3,6   35,3 7,3 8,2 19,8 31,7 1234,0 508,5 49,9 301,4 374,2  
6 Навоий 884,0 94,6 94,6       266,2 266,2       0,3 0,3         1,6 0,3 1,3     86,9 6,2 36,3 20,6     2,7 2,2 0,5     0,7 0,3   2,5 0,3   0,5 0,3   0,4 1,0 1,3   2,9 12,1 1,3   2,6 1,0 0,9 0,7 15,7 339,1 13,7     325,4 77,0
7 Наманган 1679,8 192,5 192,5       526,9 515,8     11,2 13,3 3,2 5,7 3,0   1,4 6,8 3,1 3,2 0,4 0,0 225,3 38,3 27,9 3,5     31,0 25,7 5,3     10,0     20,9 6,7   5,6     3,4 5,3 20,7   22,3 44,6 6,2   73,4 37,4 32,3 3,7 71,1 570,1 35,2 14,3 81,0 439,5 0,5
8 Самарқанд 2272,9 212,5 205,0     7,5 758,3 722,8   35,5   6,9 6,9         1,7 1,7       338,4 38,1 63,4 25,7     21,5 10,2 5,7 5,6   1,9     17,2 5,8 1,8 2,6 2,5   1,6 2,8 52,2 0,3 59,4 53,2 5,6   24,9 17,6 7,2   83,7 846,5 203,6 286,0 186,8 170,1  
9 Сурхондарё 1881,1 234,5 234,5       651,0 651,0       1,4 0,4 0,9 0,1   0,0 2,8 1,7 0,6 0,6   361,4 41,6 96,0 12,1 0,7 0,4 74,5 63,5 9,8 1,1 0,2 2,3     55,0 10,0 0,0 13,1 1,4 0,4 29,9 0,1 3,2   3,3 63,2 9,1   77,4 68,3 6,2 2,9 33,1 518,7 217,3 0,5   300,9 0,7
10 Сирдарё 1792,8 229,6 193,6 36,0     669,0 595,0   38,0 36,0             3,3 2,0 0,8 0,5   184,3 38,5 23,0 11,6     17,9 17,7 0,2     3,8     15,4 4,3 2,2 3,2 1,3   3,2 1,3 3,0   6,0 65,1     273,9 66,3 158,2 49,3 6,0 403,3 109,0     294,4 23,4
11 Тошкент 2891,5 221,6 219,6 2,0     903,7 854,5   24,2 25,0 11,4 5,1 4,0 0,1 2,3   6,2 4,6 1,6     608,7 67,4 128,5 39,7     76,4 66,6 9,7     15,1     67,5 9,1 4,3 5,8 12,5 5,6 27,1 3,1 15,2 2,5 57,7 124,8 13,7   50,3 29,7 12,8 7,8 132,0 851,9 222,1 81,9   548,0 105,6
12 Фарғона 2060,8 238,6 238,6       791,7 770,0   2,2 19,5 8,6   4,1 2,6 1,7 0,3 6,6 3,8 2,7 0,1 0,1 295,9 82,2 21,5 5,5     14,9 9,3 3,6 2,0   4,5     38,9 10,0   7,3 5,2 3,4 9,0 4,1 3,9 3,1 6,1 96,4 18,8   70,2 42,8 22,5 4,9 110,7 538,4 51,1 59,8   427,6  
13 Хоразм 2366,1 246,4 246,4       335,0 223,6 1,2 12,2 98,0 4,6   4,6       3,3 0,5 1,4 1,4   128,5 42,4 31,7 13,5     9,5 9,5       2,8     2,9 0,7         1,0 1,3 2,1 0,7 3,2 19,7     88,1 35,4 42,2 10,5 39,1 1513,3 79,0 27,1 700,5 706,7 7,8
  Жами 26341,6 3004,5 2958,0 38,0 1,0 7,5 8298,9 7640,0 2,9 173,7 482,3 82,3 34,5 23,3 7,3 11,5 5,8 74,4 33,0 24,4 15,2 1,7 2999,5 457,8 616,0 188,6 6,4 1,8 294,6 239,8 39,4 14,2 1,2 59,5 0,7 0,4 248,7 53,2 9,0 50,1 23,6 9,7 83,6 19,4 132,6 35,5 193,2 675,6 84,7 3,5 985,3 407,5 431,2 146,7 656,8 9708,0 2000,0 690,3 1868,9 5148,7 531,9
                    Вазирлар Маҳкамасининг
                    2019 йил "___" _________даги
                    ______-сонли қарорига 2-илова
Республиканинг лалми майдонларида 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
                        (гектар)
Т/р Ҳудудлар номи    2019 йил    1 январь
ҳолатига лалми ерлар
Жами экин экиладиган лалми майдон Шу жумладан:
Бошоқли дон экинлари шундан Дуккакли экин (нўхат) Мойли экинлар шундан Полиз Боғзор Токзор
буғдой  арпа махсар зиғир
1 2 3 4 5 6 7 8 10 11 12 13 15 16
1 Жиззах 215039 128090 68100 31298 36802 26053 29242 25357 3885 800 1459 2436
2 Қашқадарё 253909 67000 63000 25000 38000         4000    
3 Навоий 19787 2800 2800 1000 1800              
4 Самарқанд 182099 69719 44600 37150 7450 4229       3900 10452 6538
5 Сурхандарё 38997 4279 4199,65 683 3517 79            
6 Тошкент 6480 3895 3095 3095     800 800        
Жами 716312 275783 185795 98226 87569 30361 30042 26157 3885 8700 11911 8974
                Вазирлар Маҳкамасининг
                2019 йил "___" _________даги
                ______-сонли қарорига 2а-илова
Республиканинг лалми майдонларида 2020 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг 
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
                    (минг тонна)
Т/р Ҳудудлар номи Жами лалми экинлардан олинадиган ялпи ҳосил шу жумладан:
Бошоқли дон экинлари маҳсулот-лари шундан Дуккакли  маҳсулотлар (нўхат) Мойли экинлар маҳсулот-лари шундан Полиз экинлари маҳсулот-лари
буғдой  арпа махсар зиғир
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
1 Жиззах 121,3 72,9 33,5 39,4 15,4 21,0 18,2 2,8 12,0
2 Қашқадарё 146,2 66,2 26,3 39,9         80,0
3 Навоий 2,8 2,8 1,0 1,8          
4 Самарқанд 127,5 50 41,6 8,3 2,5       75,0
5 Сурхандарё 4,3 4,2 0,7 3,5 0,1        
6 Тошкент 8,7 7,9 6,7 1,2   0,8 0,8    
  Жами 410,8 204,0 109,7 94,2 18,0 21,8 19,0 2,8 167,0
                      Вазирлар Маҳкамасининг                            
                      2019 йил "___" _________даги                                
                      ______-сонли қарорига 3-илова                                
                                                               
    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун асосий майдонларга сабзавот экинларини экиш муддатлари бўйича жойлаштиришнинг                                     
    ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ                                    
                            (гектар)                             (гектар)
Т/р Ҳудудлар номи Жами сабзавотлар Шундан Шундан
август-сентябрь ойида тўқсонбости усулида Иссиқхонада Бахорда асосий майдонларда
пиёз саримсоқ пиёз сабзи ош лавлаги кўкатлар карам помидор бодринг  кўкатлар гулкарам ширин қалампир аччиқ қалампир помидор бодринг сабзи пиёз саримсоқ
пиёз
карам гулкарам кўкатлар ширин қалампир аччиқ қалампир бақлажон ош лавлаги кабачки патиссон сабзавот (ширин маккажўхори) шолғом, турп
а б 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
1 Қорақалпоғистон  Республикаси 6820 600 200           21 18 2       1375 800 1630 820 206 505   60 130   155 155       145
2 Андижон 10041 789 1155 1086 302 401 722   66 36 18       2113 361 61     564     847 325 506 689        
3 Бухоро 6030 640 300           250 125 23   13   1486 732 605 385   450 110 42 282   135 260     194  
4 Жиззах 7365 262 212 556 188   292 73 14 13 2   3   542 262 810 2769 236 109 60 183 55 398 98 34 20 20   157
5 Қашқадарё 4550 600 275   900   180 200 95 78 3       550 225 150     50     200 950   25       70
6 Навоий 2668 20 41 116 9   17   242 183 59   4   546 318 270 400 71 96 24 41 62   35 102 13      
7 Наманган 10030 214 414 1143 764 493 2147 601 76 42 9   2   987   762     369 162 187 815   507 336        
8 Самарқанд 16235 170 93 340 177 93 1106 109 149 82 35 16 12 9 2205 1215 1582 1575 318 842   492 2754   110 2754        
9 Сурхандарё 16600 716 505 1557 1041 117 3330 1485 127 83     17   2832 295 940 67   1362 465 1220 249   122 19       50
10 Сирдарё 8720     821 200   579   55 32 19 8 7   740 635 1530 1765   795   930 145   195 265        
11 Тошкент 27100 747 994 572 1757 1104 4491 1109 799 160 10 168 19 20 1893 1683 1308 4577   1556 251 999 966 115 597 1205        
12 Фарғона 13936 1330 994 1459 1173 164 2639 207 21 2     1 3 876 414 1873 1066 109 452 46 314 218 206 257 112        
13 Хоразм 6089               31 21         1541 697 1696 787   476   290 176 69 155 151        
  Жами 136184 6087 5183 7648 6510 2372 15503 3784 1944 872 180 192 77 32 17685 7636 13217 14212 940 7626 1118 4757 6899 2063 2872 6106 33 20 194 422