ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
844 Министерство юстиции Республики Узбекистан 04/10/2018 19/10/2018 7

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида
ID-844

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади барча турдаги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш, жисмоний шахсларни юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан

ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Қонун билан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза берувчи – рўйхатдан ўтказувчи органларга тегишли сўровнома, ариза билан мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахслар ёхуд улар томонидан белгиланган тартибда ваколат берилган шахслар;

юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъекти – якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалиги ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъекти;

давлат рўйхатидан ўтказиш — рўйхатдан ўтказувчи органнинг юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларини давлат реестрига киритиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;

давлат рўйхатидан қайта ўтказиш — рўйхатидан ўтказувчи органнинг Реестрдаги юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;

юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома – юридик шахснинг ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ва қонун ҳужжатларида белгиланган маълумотларни ўз ичига олган белгиланган намунадаги ҳужжат;

давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) —давлат рўйхатидан ўтказишни, давлат рўйхатидан қайта ўтказишни, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ушбу жараёндаги электрон ҳамкорлигини таъминловчи ахборот-коммуникация технологиялари комплекси;

юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг давлат реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) – юридик шахсларни тузиш, қайта ташкил этиш, тугатиш тўғрисидаги, жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркор мақоми олингани, жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги тадбиркорлар сифатидаги фаолиятларини тўхтатиб туришлари ва тугатишлари тўғрисидаги асосий маълумотларни ҳамда бошқа маълумотларни ўз ичига олган, ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлган ахборот ресурси;

электрон ҳужжатларнинг репозиторийси — электрон ҳужжатларни қайта ишлашни ва сақлашни таъминловчи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) шакллантирилган электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш воситаларини тақдим этувчи ахборот ресурси.

4-модда. Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан

ўтказишнинг асосий принциплари

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг асосий принциплари қуйидагилар ҳисобланади:

давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳақидаги ахборотнинг очиқлиги ва ундан умумий фойдаланиш;

давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига нисбатан қўйиладиган талабларнинг ягоналиги;

барча юридик шахслар ҳамда юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширишда тенг ҳуқуқлар билан таъминлаш.

5-модда. Юридик шахс ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик

субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш – рўйхатдан ўтказувчи органнинг ушбу Қонун доирасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган таъсис ва бошқа ҳужжатларни текшириш йўли билан юридик шахс ташкил қилингани, қайта ташкил этилгани, унинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганини расмийлаштириш, шунингдек юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш, юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш тўғрисидаги ва ушбу Қонунга асосан бошқа маълумотларни Реестрга киритиш бўйича ҳаракатларидан иборат.

Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш - рўйхатдан ўтказувчи органнинг ушбу Қонун доирасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш йўли билан жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлганини расмийлаштириш, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳономани бериш ва жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлганлиги тўғрисида ҳамда ушбу Қонунга асосан бошқа маълумотларни Реестрга киритиш бўйича ҳаракатларидан иборат.

Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш - рўйхатдан ўтказувчи органнинг ушбу Қонун доирасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш йўли билан юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини ташкил этилганини расмийлаштириш, шунингдек юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳономани бериш ва юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигини ташкил этилганлиги тўғрисида ҳамда ушбу Қонунга асосан бошқа маълумотларни Реестрга киритиш бўйича ҳаракатларидан иборат.

Юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш - рўйхатдан ўтказувчи органнинг ушбу Қонун доирасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш йўли билан юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини ташкил этилганини расмийлаштириш, шунингдек юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳономани бериш ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини ташкил этилганлиги тўғрисида ҳамда ушбу Қонунга асосан бошқа маълумотларни Реестрга киритиш бўйича ҳаракатларидан иборат.

Давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда ушбу Қонунда кўрсатилган рад этиш асосларининг йўқлигини ўрганиш асосида юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини уларни бир вақтнинг ўзида давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларида “ягона дарча” принципи асосида ҳисобга қўйган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказишнинг тезлаштирилган жараёнини ифода этади. Рўйхатдан ўтказувчи органларнинг давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органлари билан ўзаро ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

6-модда. Қайта ташкил этиш йўли билан ташкил қилинадиган

юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Юридик шахс ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилганда қайта ташкил этиладиган юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилиб, ажралиб чиқадиган юридик шахс эса янги ташкил қилинаётган юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Юридик шахс қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганда қўшиб олаётган юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилади.

Юридик шахс қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилганда янги ташкил этилаётган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилади.

Қайта ташкил этиш бир ёки бир неча юридик шахслар фаолиятининг тугатилишига сабаб бўлганда, рўйхатдан ўтказувчи орган янги ташкил этилган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг Реестрга ушбу юридик шахслар фаолияти тугатилгани тўғрисидаги ёзув киритади.

Қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этиладиган юридик шахслар улар жойлашган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

7-модда. Рўйхатдан ўтказувчи органлар

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш қуйидаги органлар орқали амалга оширилади:

1) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан:

фаолиятини унинг уставига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва битта ёки ундан кўп хорижий давлатлар ҳудудида татбиқ этилиши мумкин бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари;

фаолиятини унинг уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида олиб борадиган ҳамда учтадан кам бўлмаган ҳудудий субъектларда алоҳида бўлинмаларига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари;

фаолияти унинг уставига мувофиқ кўпи билан иккита ҳудудий субъектлар (вилоятлар), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари;

бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган ташкилот;

бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг барча функцияларини (ёки уларнинг бир қисмини) амалга оширадиган, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган ташкилот;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган ҳолларда, алоҳида нодавлат нотижорат ташкилотлари;

қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмалар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар)да жойлашган юридик шахс бирлашмалари;

диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан:

фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек уларнинг уставларида белгиланган муайян ҳудудларда фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ҳисобланадиган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг алоҳида бўлинмалари;

нодавлат нотижорат ташкилотларнинг юридик шахс бўлмаган алоҳида бўлинмалар, шу жумладан халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлар ваколатхоналари ва филиалларининг алоҳида бўлинмалари;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги юридик шахс бирлашмалари;

диний ташкилотлар;

адвокатлик тузилмалари;

3) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан – банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналари;

4) Давлат хизматлари марказлари томонидан қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил қилинадиган давлат муассасалари ва бошқа муассасалар;

банклар ва кредит бюроларидан ташқари барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари;

фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари.

8-модда. Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан

ўтказиш усуллари

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги усуллардан бири билан амалга оширилади:

рўйхатдан ўтказувчи органларга ўзи келган ҳолда;

Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизим воситасида Ягона порталда.

9-модда. Тизим

Тизим орқали қуйидагилар амалга оширилади:

давлат рўйхатидан ўтказиш;

қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилаётган тижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

давлат рўйхатидан қайта ўтказиш;

давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат рўйхатидан қайта ўтказиш учун давлат божини тўлаш;

рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани эркин олиш;

якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисида ариза топшириш;

рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг белгиланган тартибдаги ҳамкорлиги;

рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларни, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларини тижорат ташкилотининг манзили (жойлашган жойи, яшаш жойи) ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилиш;

ариза берувчининг шахсий кабинетини очиш ва ундан эркин фойдаланиш;

Реестрдан кўчирма, сўралаётган ҳужжат, юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ёки сўралаётган маълумотнинг ва (ёхуд) ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома шаклидаги аниқ юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумот сўраш ва олиш.

10-модда. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани

бериш тартиби

Давлат рўйхатидан ўтказиш тугалланганидан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу Қонун билан белгиланган муддатларда юридик шахсга – юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилади.

Давлат рўйхатидан ўтказилган ва таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тижорат ташкилотига Тизим орқали автоматик равишда белгиланган намуна асосида давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда таъсис ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада, таъсис ҳужжатларида Тизим фойдаланувчисининг — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг электрон рақамли имзоси ва QR-код (матрицали штрих код), шунингдек идентификация рақамлари бўлиши керак.

QR-код тегишли дастурий-аппарат воситалари билан ўқилганда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, таъсис ҳужжатларининг идентификация рақамлари ва Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсига ҳаволалар (гиперҳаволалар) бўлиши керак.

Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бериладиган давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг шакли ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалиги ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади.

Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома чекланмаган ёки муайян муддатга берилиши мумкин.

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият тури, паспорт ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси маълумотлари ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказишни амалга оширишлари лозим.

11-модда. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки

таъсис ҳужжатларининг дубликатини бериш

Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатлари йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, юридик шахс рўйхатдан ўтказувчи органга давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатларининг дубликатини бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақли, Тизим орқали давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

оммавий ахборот воситаларида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг йўқотилгани сабабли ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон;

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келганда - давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатларининг асл нусхаси. Яроқсиз ҳолга келган давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан йўқ қилинади;

нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлари йўқолганда – “топилмалар столи”дан маълумотнома;

дубликат берганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдордаги тўлов тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати.

Юридик шахслар учун дубликатни бериш бир иш куни, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун – ариза тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаслиги керак.

2-боб. Юридик шахслар – тижорат ташкилотларини

давлат рўйхатидан ўтказиш

12-модда. Тижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш

муддатлари

Тижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш Тизим орқали реал вақт режимида, лекин 30 дақиқадан ошмаган муддатда амалга оширилади, банклар ва кредит бюролари бундан мустасно.

Таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда давлат рўйхатидан қайта ўтказиш муддати

16 иш соатидан ошмаслиги лозим.

Банклар ва кредит бюроларига улар фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтказиш муддати йигирма кундан ошмайди.

13-модда. Тижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш

учун ҳужжатларни тақдим этиш тартиби

Тижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун почта манзили жойлашган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органга шахсан келиб мурожаат қилинганда ҳужжатлар таъсисчилардан бири ёки уларнинг вакили томонидан тақдим этилади.

Ҳужжатлар ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилса унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) тақдим этади.

Ариза берувчи вакилининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат ишончнома, шартнома, тадбиркорлик субъекти — юридик шахс муассисларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарори ҳисобланади.

Тижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан Ягона портал орқали мурожаат қилинганда шакллантирилган сўровнома ҳамда тақдим этиладиган барча ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

14-модда. Тижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш

тартиби

Тижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш Тизим орқали амалга оширилади.

Давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда сўровномани босқичма-босқич тўлдиради. Ариза берувчи сўровномани сўралаётган маълумотларни киритиш ва Тизим томонидан умумий маълумотномадан таклиф этилаётган маълумотларни танлаш йўли билан шакллантиради. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ёки давом эттириш ҳуқуқига эга.

Давлат ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотлар, ариза берувчининг Ягона идентификациялаш тизимидан олинган ҳақиқий шахсий маълумотларини инобатга олган ҳолда Тизим томонидан автоматик тарзда шакллантирилади. Тизим ҳар бир босқичда сўровномада шакллантирилган маълумотларни сақлаб боради.

Ариза берувчи томонидан фирма номини танлаш бир хиллигининг текширилиши Тизим томонидан автоматик тарзда амалга ошириладиган, лотин алифбосидаги эркин фирма номларидан сўровнома шакллантирилганда амалга оширилади.

Ариза берувчи у томонидан фирма номи танланаётганда Ўзбекистон Республикасининг “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек юридик шахслар номлари тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Сўровнома шакллантирилганда танланган фирма номи Тизим томонидан 60 календарь кунига ариза берувчи номига сақланиб туради.

Агар ариза берувчи шакллантирилган сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу моддада кўрсатилган муддат мобайнида жўнатмаган бўлса, ариза берувчи томонидан танланган фирма номининг белгиси Тизим томонидан бекор қилинади. Бунда ариза берувчи томонидан шакллантирилган бошқа маълумотлар уларни очиб кўриш, ўзгартириш ва сўровномани шакллантиришни давом эттириш имконияти билан Тизим томонидан тегишлича фойдаланувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетида сақланиб туради.

Тизим воситасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишлича сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

топшириш далолатномаси — қўшиб юборилганда;

тақсимлаш баланси — бўлишда ва ажратиб чиқаришда.

Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак — қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тижорат ташкилотлари учун.

Ариза берувчи таъсис ҳужжатларини ўз ихтиёрига кўра қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий шакллар асосида ёки бошқа шаклларда расмийлаштириш ҳуқуқига эга.

Сўровномага илова қилинаётган ҳужжатлар электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак.

Рўйхатдан ўтказувчи органга сўровномани қоғозда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг “PDF” (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари шаклида илова қилган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш (давлат рўйхатидан қайта ўтказиш) учун юборилган сўровномалар:

икки ва ундан ортиқ муассислари бўлган тижорат ташкилотлари — юридик шахсларда муассиснинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган хабарнома ва унинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг муассислар таркибига киритилганлигига розилиги мавжуд бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар бундан мустасно;

муассислари таркибида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар кўрсатилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, бошқа тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларда мажбурий тартибда кўрсатилган шахсларнинг электрон рақамли имзоси билан имзоланади.

Рўйхатдан ўтказувчи органга юборилаётган ҳар бир алоҳида ҳужжат барча аутентик белгилари ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида сўровномага илова қилиниши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги керак.

Ариза берувчи сўровнома шакллантирилиши охирига етганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган миқдордаги Тизим томонидан автоматик тарзда аниқланадиган давлат божини Тизим томонидан таклиф этилаётган қуйидаги тўлов усуллари орқали тўлашни амалга оширади:

Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали реал вақт режимида — банк картаси ва уланган “SMS хабар бериш” хизмати ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;

Ўзбекистон Республикаси банкларининг кассалари орқали — Тизим томонидан шакллантирилган сўровноманинг ноёб рақами кўрсатилган ҳолда нақд ёки нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;

ҳисоб рақамидан банк ўтказмаси ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида.

Давлат божи тўланган пайтдан бошлаб ушбу модда талаблари инобатга олинган ҳолда сўровнома Тизим фойдаланувчисига — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг шахсий кабинетига автоматик тарзда хабарнома юборадиган Тизим томонидан сақланади.

Тизим ушбу Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларида ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни текширади ва улар Тизимнинг тегишли маълумотлар базаларига мувофиқ бўлганда:

Реестрга автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради;

рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, таъсис ҳужжатларини электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақлайди;

электрон ҳужжатлар депозиторийсида давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга рад этишни шакллантиради ва сақлайди.

Юридик шахслар учун — рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага, таъсис ҳужжатларига ҳавола (гиперҳавола) шаклидаги хабарнома автоматик тарзда Тизим фойдаланувчисининг — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади ва ариза берувчининг Ягона портладаги шахсий кабинети, шунингдек сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига жўнатилади.

Ариза берувчи томонидан тегишли электрон ҳужжатлар Ягона порталдаги шахсий кабинети орқали қабул қилиб олинган пайт ушбу моддада назарда тутилган электрон ҳужжатлар берилган вақт бўлиб ҳисобланади.

Ариза берувчи юридик шахслар учун — Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланаётган рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, таъсис ҳужжатларини эркин олиш, шунингдек уларнинг нусхаларини қоғозда чоп этиш ҳуқуқига эга.

15-модда. Тижорат ташкилотини давлат рўйхатидан қайта

ўтказиш тартиби

Тижорат ташкилотини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш Тизим орқали амалга оширилади.

Давлат рўйхатидан қайта ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиш шарт:

жойлашган жойининг (почта манзилининг) ўзгариши - ўзгарган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида;

таъсис ҳужжатлари маълумотларидаги, шу жумладан таъсис ҳужжатларининг фирма номларидаги, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидаги, устав фонди миқдоридаги, муассислар таркибидаги, шунингдек бошқа ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар (қўшимчалар) - тегишли ўзгаришлар ваколатли шахс томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида;

муассисларнинг (иштирокчиларнинг) устав фондидаги улушлари (ҳиссалари) ўзгариши, акциядорлик жамиятлари бундан мустасно - тегишли битим амалга оширилган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида;

тижорат ташкилотининг қайта ташкил этилиши (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, қайта тузиш, бўлиш, ажратиб чиқариш) - қайта ташкил этилган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида.

Ариза берувчи ушбу моддада назарда тутилган муддат мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан қайта ўтказиш учун аризалар шакллари бўйича ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда сўровномани шакллантиради ва Тизим воситасида қуйидаги ҳужжатлар сўровномага илова қилинади:

тижорат ташкилоти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

топшириш далолатномаси — қўшиб юборилганда ва қайта тузилганда;

тақсимлаш баланси — ажратиб чиқаришда;

тижорат ташкилоти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдори шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат — устав фонди миқдори оширилганда;

юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар — устав фонди миқдори оширилганда;

улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) — улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда.

Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак — қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тижорат ташкилотлари учун.

Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, унда янгидан пайдо бўлган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш ушбу Қонуннинг 14-моддаси ўнинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқни инобатга олган ҳолда таъсис ҳужжатларни янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.

Акциядорлик жамияти қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ушбу модданинг учинчи қисми иккинчи хатбошида улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиш қисмида, еттинчи, саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар талаб этилмайди.

Давлат божи тўланган пайтдан бошлаб Тизим ушбу Қонуннинг

14-моддасида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.

Устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган давлат рўйхатидан қайта ўтказиш амалга оширилган тақдирда Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими хабарнома олганидан сўнг ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддатларда тақдим этилган ҳужжатларни рад этиш учун асослар мавжуд эмаслиги юзасидан кўриб чиқиши ва қайта ишлаши шарт.

Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган давлат рўйхатидан қайта ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сўровномани кўриб чиқиш ва қайта ишлаш учун:

маълумотлар ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Тизим воситасида Реестрга киритиладиган ёзувни шакллантиради ва киритилишини тасдиқлайди, бунда Тизим ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради;

маълумотлар ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлган тақдирда, Тизим ушбу Қонуннинг 21-моддасида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.

 

16-модда. Қайта ташкил этилаётган тижорат ташкилотини

давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби

Қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат рўйхатидан қайта ўтказиш Тизим воситасида амалга оширилади.

Тижорат ташкилоти — юридик шахс:

ажратиб чиқариш йўли билан қайта ташкил этилганда — қайта ташкил этилаётган тижорат ташкилоти — юридик шахсга нисбатан унинг таъсис ҳужжатлари билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш, ажратиб чиқарилаётган тижорат ташкилоти — юридик шахсга нисбатан эса — янгидан тузилган тижорат ташкилотини — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади;

қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда — қўшиб олиш амалга оширилаётган тижорат ташкилотининг — юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш Реестрга қўшиб олинган юридик шахс фаолиятини тугатиш тўғрисида ёзув киритиш билан амалга оширилади;

қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилганда — янгидан тузилган тижорат ташкилотини — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади.

Қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тижорат ташкилотини — юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тегишлича ушбу Қонуннинг 14 ва 15-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Янгидан пайдо бўлган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қайта ташкил этиш натижасида тугатилаётган акциядорлик жамиятининг чиқарилган қимматли қоғозлари бекор қилинганидан, шунингдек у Реестрдан чиқарилганидан сўнг амалга оширилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат рўйхатидан қайта ўтказиш учун сўровнома ёки ариза юборилишидан олдин қайта ташкил этилаётган тижорат ташкилоти — юридик шахс томонидан кредиторларни таништириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда хабарнома расмийлаштирилиб, Ягона порталда эълон қилинади. Бунда кўрсатилган хабарномани босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш талаб этилмайди.

Агар қайта ташкил этилаётган тижорат ташкилоти — юридик шахс акциядорлик жамияти бўлса, тегишли ахборот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида — Корпоратив ахборот ягона порталида, шунингдек акциядорлик жамиятининг корпоратив веб-сайтида эълон қилинади.

Агар қайта ташкил этилаётган тижорат ташкилоти – юридик шахс рўйхатдан ўтказувчи органда ўзи келган ҳолда давлат рўйхатидан ўтиш, давлат рўйхатидан қайта ўтиш ҳолатларда:

қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тижорат ташкилоти — юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш қайта ташкил этилаётган тижорат ташкилоти — юридик шахслар жойлашган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан амалга оширилади;

агар қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тижорат ташкилоти — юридик шахслар жойлашган жой қайта ташкил этилаётган тижорат ташкилоти — юридик шахс жойлашган жойдан фарқ қилса, давлат рўйхатидан ўтказиш қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тижорат ташкилоти — юридик шахслар жойлашган жойда амалга оширилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун сўровнома ёки ариза юборилишидан 7 кун олдин қайта ташкил этилаётган юридик шахс томонидан кредиторларни таништириш учун хабарнома Ягона порталда эълон қилинади.

 

17-модда. Тижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи органда

ўзи келган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат

рўйхатидан қайта ўтказиш тартиби

Ариза берувчилар давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат рўйхатидан қайта ўтказиш учун юридик шахснинг почта манзилига мувофиқ жойлашган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органга ўзлари келиб мурожаат қилади.

Рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат қилинганида қоғоз ҳужжатларнинг асл нусхалари бир нусхада тақдим этилади.

Агар рўйхатдан ўтказувчи органга ҳужжатлар ўзи келиб ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилса, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) ва ариза берувчи вакилининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома, шартнома, юридик шахс муассисларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарори, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар) тақдим этилади.

Тижорат ташкилоти — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат рўйхатидан қайта ўтказиш учун ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тегишлича ушбу Қонуннинг 14 ва 15-моддаларида назарда тутилган ҳужжатларни, шунингдек давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёки белгиланган давлат божи миқдори тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади.

Қайта ташкил этилаётган тижорат ташкилотини — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қўшиб юборилаётган, қўшиб олинаётган, ўзгартирилаётган, бўлинаётган, ажратиб чиқарилаётган тижорар ташкилоти — юридик шахслар муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган органларнинг тегишли қарорлари тақдим этилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат рўйхатидан қайта ўтказиш учун ўзи келиб тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларни олганидан сўнг тегишли ариза шаклини тўлдиради.

Рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатларни фақат ариза берувчи томонидан белгиланган давлат божи миқдори Тизим воситасида тўлаганидан сўнг амалга оширади.

Ҳужжатлар ўзи келиб тақдим этилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказиш маълумотлари киритилаётганда рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими тақдим этилган ҳужжатлар мазмунини ушбу Қонуннинг 21-моддасида назарда тутилган рад этиш учун асосларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан кўриб чиқиши шарт — устав фонди миқдорининг оширилишида, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтишида қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асосларни ўрганиш бундан мустасно.

Рўйхатдан ўтказиш маълумотларини Тизимга киритиш охирига етганидан сўнг рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими Тизим томонидан унга киритилган рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида шакллантирилган аризани, унда кўрсатилган маълумотлар билан рози бўлган тақдирда аризани ўз қўли билан имзоловчи ариза берувчи уни текшириб чиқиши учун аризани қоғоз кўринишида чоп этади.

Давлат рўйхатидан ўтказишни, давлат рўйхатидан қайта ўтказишни (устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши бундан мустасно) рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаганда, ариза ариза берувчи томонидан имзоланганидан сўнг рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими барча қоғоз кўринишида тақдим этилган ҳужжатларни (паспорт ва тўлов ҳужжатининг нусхалари бундан мустасно) сканер қилади, Тизимга киритади ва уларни ариза берувчига қайтариб беради, тўлдирилган ариза бундан мустасно.

Ариза ариза берувчи томонидан имзоланганидан сўнг рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими томонидан Тизимга киритилган рўйхатдан ўтказиш маълумотлари бузиб кўрсатилган, ўзгартирилган ва (ёки) қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган жавоб беради.

Тизим, рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими ушбу Қонуннинг

12-моддасида назарда тутилган муддатларда тегишлича ушбу Қонуннинг

14 ва 15-моддаларида назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширадилар.

Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар ҳақиқийлигини текширишни амалга оширмайдилар, шунингдек уларнинг тўғрилиги ҳамда қонун ҳужжатларига номувофиқлиги учун жавоблар бермайдилар.

Тизимдан ўз манфаатлари ёки учинчи шахслар манфаатларида фойдаланган рўйхатдан ўтказувчи орган, ваколатли ташкилот ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ариза берувчилар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек таъсис ҳужжатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.

18-модда. Тижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш ва

қайта рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топиш

асослари

Тижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни ва қайта рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топиш суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан амалга оширилади.

Суднинг қонуний кучга кирган қарори кучга кирган санаси кўрсатилган ҳолда, тегишли суднинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Реестрга ёзув киритиш жараёнида суд қарорига асосан давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳақиқий эмас деб топилган тижорат ташкилотларидан давлат божи ундирилмайди.

19-модда. Тижорат ташкилотининг Реестрига ёзув киритиш

тартиби

Қуйидагилар Реестрга ёзув киритиш учун асос бўлади:

белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, тижорат ташкилотини Реестрдан чиқариш, Реестрдаги мавжуд маълумотларни ўзгартириш;

давлат рўйхатидан ўтказишни, давлат рўйхатидан қайта ўтказишни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд қарори мавжудлиги, шунингдек тижорат ташкилоти банкрот деб тан олинганда;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

Реестрга ёзувлар давлат рўйхатидан ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатлар асосида, шунингдек давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Реестрда назарда тутилган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар тақдим этилганда киритилади.

Ҳар бир ёзувга Тизим томонидан рақам берилади ва унинг Реестрга киритилган санаси кўрсатилади.

Қуйидаги ҳолатларда маълумотлар бир-биридан фарқ қилган тақдирда:

Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар тижорат ташкилотида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатлари билан фарқ қилса Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатлари нисбатан юқори кучга эга бўлади;

Реестр маълумотлар базасидаги тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзувлари кўринишидаги маълумотлар Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар билан фарқ қилса тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзувлари кўринишидаги маълумотлар нисбатан юқори кучга эга бўлади.

Реестрнинг, 2017 йилнинг 1 апрелига қадар юритилиши амалга оширилган, тегишли давлат реестрларидаги тижорат ташкилотларига нисбатан маълумотлар билан фарқ қилса, Реестрдаги ёзувлар нисбатан юқори кучга эга бўлади.

Кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг нисбатан юқори кучи тижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат рўйхатидан қайта ўтказиш тартибида номутаносиблик бартараф этилгунга қадар сақланиб қолади.

Давлат рўйхатидан ўтказишни, давлат рўйхатидан қайта ўтказишни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд қарори мавжуд бўлса, шунингдек тижорат ташкилоти банкрот деб тан олинганда давлат божи ундирилмаган ҳолда рўйхатга олувчи орган томонидан Реестрга тегишли ёзув киритилади.

20-модда. Банк ва кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш

учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

Банклар ва кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун таъсис ҳужжатларига қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) банклар учун:

банк бинолари муҳофазасини таъминлаш ҳамда муҳандис-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш, дастурий маҳсулотларни тайёрлашни тасдиқловчи ҳужжатлар;

устав капиталининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган миқдорда шаклланганлигини, тўловларни устав капиталига йўналтирилганлигини ва акциядорлар рўйхатини тасдиқловчи ҳужжатлар;

банк фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа зарурий талабларни бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

банкни ташкил этишга (қайта ташкил этишга) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг дастлабки рухсатини олиш учун қонун ҳужжатларига асосан тақдим қилинадиган барча ҳужжатларнинг электрон нусхалари (файллар);

б) кредит бюролари учун:

кредит бюросини ташкил этиш тўғрисидаги таъсисчилар умумий йиғилишининг баённомаси;

кредит бюросини раҳбари ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар;

кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан ёки уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекснинг параметрлари ва жойлашуви Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кредит бюросини устав фонди шаклланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.

21-модда. Тижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни

рад этиш

Қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказишни, давлат рўйхатидан қайта ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:

давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;

тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органига мурожаат қилинганлиги;

мазкур Қонунда назарда тутилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги — устав фонди миқдори оширилган, улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтган, қайта ташкил этилган тақдирда;

давлат рўйхатидан ўтказишда, давлат рўйхатидан қайта ўтказишда қонун ҳужжатлари билан устав фондининг миқдорига доир талаблар белгиланган тижорат ташкилотлари — юридик шахслар учун таъсис ҳужжатларида қонун ҳужжатларида белгиланган устав фондининг энг кам миқдоридан кам бўлган миқдорнинг белгиланганлиги.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани давлат рўйхатидан ўтказишни, давлат рўйхатидан қайта ўтказишни рад этиш учун мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда қуйидагилар асос бўлади:

таъсис ҳужжатларида кўрсатилган хорижий инвестициялар улуши миқдорининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун қонун ҳужжатларида белгиланган улуши миқдорига номувофиқлиги.

Бозорни, шунингдек фаолият юритаётган бозор негизида қайта тузилган савдо мажмуасини давлат рўйхатидан ўтказишни, давлат рўйхатидан қайта ўтказишни рад этиш учун мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда бозор ва савдо мажмуаси муассислари таркибида устав фондида эллик бир фоиздан кам бўлмаган улушга эга бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мавжуд эмаслиги асос бўлади.

Устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда тақдим этилган ҳужжатларнинг ва (ёки) маълумотларнинг қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги асос бўлади.

Юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишни, давлат рўйхатидан қайта ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

Давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш рад этиш асослари бартараф этилиши шарти билан ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун қайтадан топширишга тўсиқ бўла олмайди.

Рўйхатдан ўтказувчи орган тегишлича сўровномани, аризани олган пайтидан бошлаб ушбу Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган муддат мобайнида Тизим воситасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга рад этишни расмийлаштиради ва Тизим воситасида сўровномада, аризада кўрсатилган усуллар билан бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.

Ариза берувчилар тўланган давлат божини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммалар бундан мустасно.

Давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат рўйхатидан қайта ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.

 

3-боб. Юридик шахслар – нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш

22-модда. Нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ва қайта

давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари

Нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта давлат рўйхатидан ўтказиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган таъсис ва бошқа ҳужжатларнинг ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш орқали улар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой муддатда амалга оширилади, ушбу модданинг иккинчи – тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ва бошқа ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида амалга оширилади.

Сиёсий партиялар, жамоат фондлари ва бошқа муассасаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой муддатда амалга оширилади.

Нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларини тегишли ташкилотлар томонидан экспертизадан ўтказиш зарурати юзага келган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказиш йигирма кундан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

23-модда. Нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш

учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

Диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ҳамда филиаллари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, давлат муассасаларидан ташқари нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларида кўрсатилган жойлашган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги ариза;

давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси;

нотижорат ташкилотини ташкил қилиш тўғрисидаги таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш баённомаси ёхуд таъсисчининг қарори;

юридик шахслар номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай ном захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль, нодавлат нотижорат ташкилотлари бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божининг тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати;

мулк ҳуқуқини ёки почта манзили сифатида фойдаланиш учун тахмин қилинаётган кўчмас мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

монополияга қарши давлат органининг розилиги – қонунда белгиланган ҳолатларда.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи ёки юридик шахснинг номи, почта манзили ва давлат рўйхатидан ўтган сана кўрсатилган ҳолда, ташкил этиш ташаббускорлари ёхуд таъсисчилари ҳақидаги маълумотлар – нодавлат нотижорат ташкилотлар учун;

Ўзбекистон Республикасининг камида саккизта маъмурий-ҳудудий субъектларида яшайдиган камида йигирма минг нафар аъзосининг рўйхати – сиёсий партиялар учун;

камида уч минг нафар кишининг рўйхати – касаба уюшмалари учун;

камида ўн нафар кишининг рўйхати – бошқа жамоат бирлашмалари учун, сиёсий партиялардан ташқари;

“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар — сиёсий партиялар учун, шу жумладан:

сиёсий партиянинг дастури;

мазкур партияга бирлашиш хоҳишини билдирган, камида саккизта ҳудудий субъектларда (вилоятларда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган камида йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган рўйхати, сайлаб қўйиладиган органларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, турар жойи ва иш жойи, телефон рақами), раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги партия олий органининг қарори;

бош нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасини нотариал тасдиқланган нусхаси, нодавлат нотижорат ташкилотлар бош ташкилот уставига мувофиқ ишлаб чиқилган ваколатхона ва филиал тўғрисидаги ваколатхона ва филиалларни тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартибини, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи низом – юридик шахслар ҳисобланадиган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари учун;

бирламчи маблағларни шакллантиришни тасдиқловчи ҳужжат (вақтинчалик жамғарма ҳисоб-рақамларига пул маблағлари киритилганлиги ҳақидаги банкнинг маълумотномаси) – жамоат фондлари учун;

васиятноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси – васиятнома бўйича ташкил этиладиган жамоат фондлари учун.

Ушбу модданинг иккинчи қисми тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларда имзолаган шахснинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилгани санаси ва доимий яшаш жойи кўрсатилиши шарт. Имзолар ва маълумотномалар имзо қўйган шахснинг яшаш, иш, ўқиш ёки ҳарбий хизматни ўтаётган жойида тасдиқланади.

24-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан

ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларга

қўйиладиган талаблар

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш ўтказилган кундан бошлаб икки ой мобайнида тақдим этилади, сиёсий партиялар бундан мустасно.

Агарда жамоат фонди васиятнома бўйича ташкил қилинса, давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берилгандан сўнг икки ой ичида тақдим этилади.

Таъсис ҳужжатлари рақамланган, тикилган ва ариза берувчи ёки нотариус имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Турли ҳудудларда фаолият кўрсатадиган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг низомлари ваколатхоналар ва филиаллар ҳақидаги маълумотларни ҳам ўз ичига олиши лозим:

битта ёки ундан кўп хорижий давлат ҳудудида – халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари учун;

Ўзбекистон Республикасининг камида учта маъмурий-ҳудудий субъектларида – республика нодавлат нотижорат ташкилотлари учун;

Ўзбекистон Республикасининг иккитадан ортиқ бўлмаган маъмурий-ҳудудий субъектларида – вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари учун.

Ваколатхоналар ва филиалларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар нодавлат нотижорат ташкилотининг марказий бошқарув органи томонидан тасдиқланиши керак.

25-модда. Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини давлат

рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ширкатда бирлашадиган уйдаги (уйлар) хонадонлар мулкдорларининг умумий йиғилиши билан вакил қилиб тайинланган шахс имзолаган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги ариза;

уйдаги (уйлар) хонадонлар мулкдорларининг ширкатни ташкил қилиш (ҳар бир уй бўйича овоз бериш натижалари билан), низомни тасдиқлаш ва бошқарув органларини сайлаш тўғрисидаги умумий йиғилиш баённомасининг умумий йиғилиш раиси ҳамда котиби томонидан имзоланган кўчирмаси;

давлат тилидаги хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати низомини икки асл нусхаси;

ширкатни ташкил қилиш учун овоз берган хонадонлар мулкдорларининг (ҳар бир уйдан) фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, доимий яшаш жойини, шунингдек хонадонга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг номи ва реквизитлари ҳамда мулкдорлар имзоларини ўз ичига олган рўйхати;

уйларнинг хонадонлари ва нотурар жой бинолари сони кўрсатилган манзилли рўйхати;

юридик шахслар номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай ном захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль;

икки нусхадаги муҳр ва штамплар эскизи.

26-модда. Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат

ташкилотларининг ваколатхона ва филиалларини

давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган

ҳужжатлар

Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиалини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги ариза тақдим этилади.

Аризага нодавлат нотижорат ташкилотининг марказий бошқарув органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада илова қилинади:

бош нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этишдан кўзланган мақсад ва вазифалари кўрсатилган, легализация қилинган ёки апостил қўйилган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги устав ҳамда гувоҳноманинг нусхаси;

бош нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона ёки филиал ташкил қилиш тўғрисидаги легализация қилинган ёки апостил қўйилган қарорида (баённомасида) ваколатхона ёхуд филиални ташкил этиш, унинг низомини (уставини) тасдиқлаш, раҳбарини тайинлаш ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак;

ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги уларни ташкил қилиш мақсади ва вазифалари кўрсатилган давлат ҳамда рус тилларидаги нотариал тасдиқланган низом (устав);

бош нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисидаги легализация қилинган ёки апостил қўйилган ахборот;

ваколатхона ёхуд филиалга юридик ёки жисмоний шахс томонидан тегишли бинолар тақдим этиш тўғрисидаги розилиги-хати;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божининг тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати;

ваколатхона ёки филиал раҳбари ва ходимлари тўғрисидаги уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи ҳамда телефон рақами кўрсатилган маълумотлар;

халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхонаси ва филиали фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги декларация.

27-модда. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун

тақдим этиладиган ҳужжатлар

Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга диний ташкилотни ташкил этиш бўйича таъсис йиғилиши ўтказилган кундан бошлаб уч ой мобайнида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари учун:

таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг раиси ва котиби ҳамда диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органини тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шаклга мувофиқ ариза;

иккита асл нусхада нотариал тартибда тасдиқланган диний ташкилотни ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши баёни ва диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи устави;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шаклга мувофиқ маълумотлар;

диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шаклга мувофиқ маълумот (раҳбар органлари ва уларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда белгиланади);

диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлари нусхалари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);

диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати илова қилинган ҳолда) кафолат хати;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати;

б) диний таълим муассасалари учун:

диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи раҳбари ҳамда диний таълим муассасаси тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шаклга мувофиқ ариза;

иккита асл нусхада нотариал тартибда тасдиқланган диний таълим муассасасини ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органининг ваколатли раҳбар органи йиғилиши баёни ва диний таълим муассасаси устави;

давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

диний таълим муассасаси таъсисчиси — диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ва уставининг нусхаси;

диний таълим муассасасининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шаклга мувофиқ маълумот (раҳбар органлари ва уларнинг сони диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда белгиланади);

диний таълим муассасаси раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлари нусхалари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);

диний таълим муассасасининг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати илова қилинган ҳолда) кафолат хати;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати;

в) бошқа диний ташкилотлар учун:

диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шаклга мувофиқ ариза;

иккита асл нусхада нотариал тартибда тасдиқланган диний ташкилотни ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши баёни ва диний ташкилот устави;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

диний ташкилот ташаббускорлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шаклга мувофиқ маълумотлар;

диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шаклга мувофиқ маълумот (раҳбар органлари ва уларнинг сони диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи (мавжуд бўлганда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда белгиланади);

диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлари нусхалари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати;

диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати илова қилинган ҳолда) кафолат хати.

Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.

Рўйхатдан ўтказувчи органлар диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тегишли органларнинг экспертиза хулосасини олишга ҳақли. Бундай ҳолда қарор рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган кундан эътиборан уч ой муддатда қабул қилинади.

Диний ташкилотнинг уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар диний ташкилот қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг юридик кучга эга бўлади.

Диний ташкилот уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда диний ташкилотнинг раҳбар органи томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч ой мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга тегишли ҳужжатлар тақдим этилади.

Диний ташкилотни қайта рўйхатдан ўтказиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида амалга оширилади. Бунда, диний ташкилотни қайта ташкил этишда юридик шахсни қайта ташкил этишга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинганлиги бўйича қўшимча ҳужжатлар тақдим қилинади.

28-модда. Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан

ўтказиш ва қайта давлат рўйхатидан ўтказиш

учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

муассис томонидан (бошқа муассислар томонидан бунинг учун ваколат берилган муассислардан бири томонидан) имзоланган ариза;

адвокатлик фирмаси ёки адвокатлар ҳайъатини ташкил этиш тўғрисида, уларнинг муассислари тўғрисида, уларнинг уставларини тасдиқлаш тўғрисида, раҳбарлик органларини шакллантириш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган таъсис йиғилишининг баённомаси – адвокатлик фирмалари ёки адвокатлар ҳайъатлари учун;

давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси;

муассисларнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхалари;

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг адвокатнинг қасамёдини муассислар қабул қилганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори, агар улар адвокат мақомига эга бўлмасалар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божининг тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати;

икки нусхада муҳр ва штамп намуналари эскизи, агар мавжуд бўлса — эмблема ва бошқа рамзларнинг ҳам;

юридик шахслар номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль.

Адвокатлик тузилмаларининг таъсис ҳужжатларига (низомларига) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари қайта ташкил этилганда рўйхатдан ўтказган рўйхатдан ўтказувчи органга етти кун муддатда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза;

адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати ваколатли органларининг таъсис ҳужжатларига (адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари учун) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

уставга ва (ёки) таъсис шартномасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъатининг муҳри қўйилган икки нусхадаги матни (адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати учун);

ном ўзгартирилганда — рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки ўхшаш номлар йўқ эканлиги тўғрисидаги маълумотнома, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек икки нусхада янги штамп ва муҳр намуналарининг эскизлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати;

адвокатлик тузилмасини ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган адвокатлик тузилмасининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги низомни ўз ичига олган бўлиш баланси ёки топшириш далолатномаси, шунингдек қўшилаётган адвокатлик тузилмасининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси, муҳри ва штампи.

Адвокатлик тузилмаларининг таъсис ҳужжатларига (низомларига) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур адвокатлик тузилмалари рўйхатдан ўтказилган тартибда ва муддатларда рўйхатдан ўтказилиши керак.

Почта манзили ўзгарганда адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари, адвокатлар ҳайъатларинини ташкил этган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ўн кун муддатда рўйхатдан ўтказган рўйхатдан ўтказувчи органни бу ҳақда хабардор қилиши шарт. Бунда давлат божи ундирилмайди. Рўйхатдан ўтказувчи органлар билдиришномани олган вақтдан бошлаб икки кун муддатда бу ўзгаришлар тўғрисида давлат статистика органларига ва давлат солиқ хизмати органларига хабар берадилар.

29-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш сўровнома шакллантириш йўли билан Тизим орқали амалга оширилади.

Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланган фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза;

шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги маҳаллалар ташкил этиш тўғрисидаги тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори;

фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши)нинг баёни;

фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) йиғин раисини (оқсоқолини) сайлаш тўғрисидаги қарори;

фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом — икки нусхада;

муҳр ва штамп намуналари эскизи — икки нусхада.

30-модда. Давлат муассасалари ва бошқа муассасаларни давлат

рўйхатидан ўтказиш хусусиятлари

Давлат муассасалари ва бошқа муассасаларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, республика давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида амалга оширилиб, улар қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим қилинади.

Давлат муассасалари ва бошқа муассасаларни давлат рўйхатидан ўтказиш сўровнома шакллантириш йўли билан Тизим орқали реал вақт режимида, лекин 30 дақиқадан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Давлат муассасаларини ва бошқа муассасаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги ариза;

давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси;

икки нусхадаги муҳр ва штамп эскизлари.

31-модда. Қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этиладиган

нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш

хусусиятлари

Қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этиладиган жамоат фондлари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш натижасида қандай юридик шахслар ташкил этилган бўлса, фақатгина шундай шаклдаги қайта ташкил этилган юридик шахслар шаклида амалга оширилади.

Ушбу Қонуннинг 23, 25–28-моддаларида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш йўли билан ташкил этиладиган нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

қайта ташкил этилаётган ташкилотга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлиги ва қайта ташкил этиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (бирлаштиришда ва ўзгартиришда) ёки тақсимлаш баланси (бўлишда ва ажралиб чиқишда);

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, шунингдек ички ишлар органларининг ташкилотнинг муҳри ва штампи йўқ қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномаси (бирлаштиришда, ажралиб чиқишда ва ўзгартиришда).

32-модда. Нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига

киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат

рўйхатидан ўтказиш ҳамда Реестрдаги юридик шахс

тўғрисидаги маълумотларга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш

Нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва (ёки) Реестрга нотижорат ташкилоти ҳақидаги маълумотларга тааллуқли, аммо нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ бўлмаган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш нотижорат ташкилоти жойлашган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилади.

Нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдаги юридик шахс ҳақидаги маълумотларга рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгариши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун нотижорат ташкилоти ушбу Қонуннинг 33-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар билан тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади.

Нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу Қонуннинг 22-моддасида назарда тутилган муддатларда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилишда рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида Реестрга тегишли ёзув киритади ва ариза берувчиларга рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган ва “рўйхатдан ўтказилди” белгиси қўйилган таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини ёки янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларини беради.

Нотижорат ташкилотининг номи ёки рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгарган тақдирда, нотижорат ташкилотига юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги янги гувоҳнома ҳам берилади.

Нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгариши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда янги рўйхатдан ўтказган рўйхатдан ўтказувчи орган бу ҳақда илгари рўйхатдан ўтказилган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органга тегишли рўйхатдан ўтказиш маълумотларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда маълум қилади. Илгари рўйхатдан ўтказилган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи орган олинган маълумотлар асосида Реестрга бу ҳақда тегишли ёзувлар киритади ҳамда давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларини хабардор қилади.

33-модда. Нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига

киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат

рўйхатидан ўтказиш ҳамда Реестрдаги юридик шахс

тўғрисидаги маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

Нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, унинг бошқарув органи тегишли қарор қабул қилганидан сўнг бир ой ичида рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклдаги ариза;

таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхона ва филиалларининг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар ва кўшимчалар киритилган тақдирда – бош ташкилотнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган қарори (баённомаси);

таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг ёки янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларининг ваколатли шахс томонидан имзоланган ва нотижорат ташкилоти муҳри билан тасдиқланган икки нусхаси;

номи ўзгарган тақдирда – давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва янги номнинг захирага олиниши тасдиғи, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек икки нусхадаги янги муҳр ва штамп эскизи;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божининг тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати.

Реестрга юридик шахс ҳақидаги маълумотларга тааллуқли, аммо нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ бўлмаган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга Реестрга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги ариза тақдим этилади.

Нотижорат ташкилотини қўшиб олиш шаклида қайта ташкил қилишда қўшиб олаётган нотижорат ташкилоти жойлашган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органга Реестрга қўшиб олинган юридик шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги ариза тақдим этилади.

34-модда. Нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни

рад этиш

Нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш, агар:

нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришни, суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига путур етказишни, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситишни, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилишни, фуқароларнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилишни мақсад қилиб қўйган бўлса;

ҳужжатлар рўйхат бўйича тўлиқ тақдим этилмаган ёки улар лозим даражада расмийлаштирилмаган бўлса;

ҳужжатлар ушбу Қонуннинг 24-моддасида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлса – нодавлат нотижорат ташкилотлари учун;

таъсисчилар томонидан ҳужжатлар адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олинган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгандан кейин топширилса, агар улар адвокат мақомига эга бўлмасалар – адвокатлик тузилмалари учун;

илгари худди шу номдаги нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилган бўлса;

нотижорат ташкилотини ташкил этишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилган бўлса ёки унинг таъсис ҳужжатларида қонунга номувофиқликлар бўлса;

давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган таъсис ҳужжатларида ишончсиз маълумотлар келтирилганлиги аниқланган бўлса;

нотижорат ташкилотининг номи маънавиятга фуқароларнинг, миллий ва диний туйғуларига дахл қилса;

нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларида ҳарбийлаштирилган бирлашмаларни ташкил этиш назарда тутилган бўлса, рад этилиши мумкин.

Нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ҳужжатларида қонун ҳужжатларига зид қоидалар мавжуд бўлган бошқа ҳолларда ҳам рад этилиши мумкин.

Нотижорат ташкилотини ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши рад этиш сабаблари бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этишга тўсқинлик қилмайди.

Нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг уч кун ичида ариза берувчига рад этиш сабаблари ҳамда аниқ қонун ҳужжатлари нормалари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда маълум қилинади.

Ариза берувчига давлат божини қайтариш масаласи ёки рад этиш сабаблари бартараф этилгандан сўнг давлат божини тўламасдан икки ой муддатда нотижорат ташкилотини (сиёсий партиядан ташқари) давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги такроран ариза бериш тушунтирилади.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг тақдим этилган ариза қайта тақдим этилган ҳисобланади.

35-модда. Диний ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни

рад этиш

Қуйидаги ҳолларда диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади:

диний ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигини бузиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, фуқароларнинг соғлиғи, маънавияти ва аҳлоқига қасд қилиш мақсадига эга бўлса;

диний ташкилот устави қоидалари ва бошқа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунига ёки бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низом талабларига зид бўлса;

диний ташкилотни тузишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилган бўлса;

диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаганда ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаганда.

Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчиларга қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда хабар қилинади.

Ариза берувчи уч ой муддатда давлат божини қайтариш масаласи бўйича мурожаат қилиш ёхуд мазкур муддатда рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин, давлат божи тўламасдан диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилиши мумкин.

Ариза ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тақдирда, такрорий мурожаат қилишда давлат божи умумий асосларда ундирилади, шунингдек мазкур муддатдан кейин давлат божини қайтариш масаласи бўйича мурожаат қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

4-боб. Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини

давлат рўйхатидан ўтказиш

35-модда. Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини

давлат рўйхатидан ўтказиш жойи ва муддатлари

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш доимий рўйхатда турган жойи ёки доимий яшаш жойи бўйича амалга оширилади.

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ва давлат рўйхатидан қайта ўтказилганда Тизим орқали реал вақт режимида, лекин 30 дақиқадан ошмаган муддатда амалга оширилади.

36-модда. Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик

субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга паспортини — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи паспортни ёки бошқа ҳужжатни — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун, шунингдек давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёхуд тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этади.

37-модда. Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектини

давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш сўровнома шакллантириш йўли билан Тизим орқали қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

ариза берувчи тўғрисида маълумот шакллантирилади ва унда юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектининг турлари, ариза берувчининг паспорт маълумотлари, уй манзили, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жойи, тадбиркорлик фаолиятининг йўналиши, тадбиркорлик фаолияти турлари кўрсатилади;

Тизимга киритилган маълумотлар ариза берувчи томонидан тасдиқланади;

юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган давлат божи ундирилади;

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектинининг Реестрга киритилганлигини тасдиқловчи хужжат – давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома Тизим томонидан шакллантирилади.

38-модда. Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектини

давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим

этиш тартиби

Ариза берувчилар давлат рўйхатидан ўтиш учун доимий рўйхатда турган жойидаги ёхуд доимий яшаш жойидаги рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади.

Рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат қилинганида қоғоз ҳужжатларнинг асл нусхалари бир нусхада тақдим этилади.

Давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга паспортини — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи паспортни ёки бошқа ҳужжатни — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун, шунингдек давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёхуд тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан Ягона портал орқали мурожаат қилинганда шакллантирилган сўровнома ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

39-модда. Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик

субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни

рад этиш

Қуйидагилар юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:

давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;

тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органга мурожаат қилинганлиги;

мазкур Қонуннинг 36-моддасида кўрсатилган паспорт ёки бошқа ҳужжатнинг асл нусхаси тақдим этилмаганлиги;

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишни, давлат рўйхатидан қайта ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

5-боб. Реестрни юритиш

40-модда. Реестрни юритиш принциплари

Ўзбекистон Республикасида юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш, жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлиши, жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолиятини тўхтатиши ҳамда тегишли ҳужжатларни ўз ичига олган Реестр юритилади.

Реестрдаги маълумотларни ягоналиги ва таққосланувчанлиги уни юритиш принциплари, услублари ва шаклларининг ягоналигига рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан риоя этиш ҳисобидан таъминланади.

Реестр қоғоз ёки электрон манбаларда юритилиши мумкин.

Қоғоз манбалардаги реестр давлат рўйхатидан ўтказишнинг тегишли ҳисобга олиш китобларидан иборат ҳолда юритилади.

Электрон манбалардаги реестрларни юритиш реестрларнинг бошқа ахборот тизимлари ҳамда тармоқларига мувофиқ ва ўзаро боғлиқ бўлишини таъминлайдиган ягона ташкилий, услубий ҳамда дастурий-техник принципларга асосан амалга оширилади.

41-модда. Реестр мазмуни

Реестрда юридик шахс ҳақида қуйидаги маълумотлар сақланади:

ариза келиб тушган сана ва вақти;

‏‎‎‏ҳужжатларни топшириш мақсади (давлат рўйхатидан ўтказиш ёки таъсис ҳужжатларини ўзгартириш ва ҳоказо);

юридик шахснинг номи;

жойлашган ери (почта манзили), телефон;

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

қайта ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар – адвокатлик тузилмалари учун;

реестр рақами ва юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси;

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш (олиш) санаси ва вақти. Уни олиш ваколатига эга шахснинг имзоси;

таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган сана;

тугатиш санаси;

қўшимча маълумотлар.

Реестрда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларга қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар сақланади:

а) тижорат ташкилотлари учун:

мулкчилик шакли;

юридик шахс коди;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами;

юридик шахс таъсис ҳужжатларида кўрсатилган устав фондининг миқдори;

электрон ҳужжатнинг — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами;

юридик шахснинг электрон почтаси, веб-сайти манзили (мавжуд бўлганда);

бошқа юридик шахслар қайта ташкил этилиши ва (ёки) таъсис ҳужжатларига қайта ташкил этиш, шунингдек қайта ташкил этиш натижасида ўз фаолиятини тугатиши туфайли ўзгартиришлар киритилиши натижасида тузилган тижорат ташкилотлари учун — ҳуқуқий ворис тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

муассислар таркиби ва улар тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахслар бўйича — исми, фамилияси, паспорт маълумотлари, яшаш жойи ва бошқалар, юридик шахслар бўйича — номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, жойлашган жой манзили ва бошқалар);

устав фондининг миқдори, муассисларнинг устав фондидаги улушлари (ҳиссалари);

акциялар сони, номинал қиймати ва типи тўғрисидаги маълумотлар (акциядорлик жамиятлари учун);

фаолият муддати (тижорат ташкилоти белгиланган муддатга тузилганда);

юридик шахс номидан имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахс-раҳбари ҳақида маълумот (исми, фамилияси ва яшаш жойи);

тугатиш жараёни тўғрисидаги маълумотлар (у амалга оширилганда);

уни амалга ошириш усули кўрсатилган ҳолда фаолият тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (қайта ташкил этиш, тугатиш йўли билан);

муҳр ва штамплар излари (мавжуд бўлганда);

таъсис ҳужжатлари;

таъсис ҳужжатлари тасдиқланган (тузилган) сана;

таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилган сана;

топшириш далолатномаси;

тақсимлаш баланси;

чет эл сармояси иштирокидаги корхона устав фондига киритилаётган интеллектуал мулкни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот;

б) нодавлат нотижорат ташкилотлари учун, уларнинг ваколатхона ва филиалларидан ташқари:

нодавлат нотижорат ташкилотининг тури (фаолият ҳудуди);

фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари;

фаолият соҳаси;

раҳбар органининг номи ва почта манзили, телефон;

раҳбар орган сайланган (тайинланган) сана (кун, ой, йил);

таъсис ҳужжатлари қабул қилинган сана (кун, ой, йил);

реестрга ёзувларни киритган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси;

реестрдан чиқариш асоси;

бошқарув органлари;

вакил сифатида ҳаракат қилиш ваколатига эга шахслар;

в) юридик шахс мақомига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари учун:

ваколатхона ва филиалнинг номи;

асосий ташкилотнинг номи;

ваколатхона ва филиалнинг асосий мақсад ва вазифалари;

фаолият соҳаси;

раҳбар органининг номи ва почта манзили, телефони;

раҳбар орган сайланган (тайинланган) санаси (кун, ой, йил);

таъсис ҳужжатлари қабул қилинган сана (кун, ой, йил);

реестрга ёзувларни киритган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси;

реестрдан чиқариш асоси;

г) халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари учун:

ваколатхона ва филиал номи;

ваколатхона ва филиалнинг почта манзили;

бош ташкилотнинг номи;

таъсисчининг почта манзили;

ваколатхона ва филиал фаолиятининг асосий мақсад ҳамда вазифалари;

молиялаш манбалари;

раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, тайинланган ёки сайланган сана, фуқаролиги, яшаш жойи (манзили) телефон рақами;

реестрга ёзувларни киритган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси.

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг давлат реестрида қуйидаги маълумотлар сақланади:

давлат рўйхатидан ўтказиш рақами;

давлат рўйхатидан ўтказилган сана, ой, йил;

электрон ҳужжатнинг — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами;

исми, фамилияси, отасининг исми (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — шахсини тасдиқловчи ҳужжатга мувофиқ қўшимча равишда лотин алифбосида);

жинси;

туғилган санаси;

фуқаролиги (у мавжуд бўлмаганда: “фуқаролиги бўлмаган шахс”);

паспорт маълумотлари (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган);

уй манзили (чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойининг манзили);

электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

фаолиятни амалга ошириш жойи (агар уй манзилидан фарқ қилса);

фаолият муддати (белгиланган муддатга рўйхатдан ўтказилганда);

уни амалга ошириш усули кўрсатилган ҳолда фаолият тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (аризага кўра, ўлими сабабли, Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бекор қилиниши, амал қилиш муддати тугаши ва шу кабилар сабабли);

солиқ тўловчининг идентификация рақами.

қўшимча маълумотлар.

Реестрлардаги маълумотлар ўзгартирилган тақдирда аввал киритилган маълумотлар сақлаб қолинади.

Реестрларга ёзувлар давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар асосида киритилади.

Реестрдаги ушбу модданинг биринчи-учинчи қисмларида кўрсатилган маълумотларнинг давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга мос келмаган тақдирда, ушбу моддада кўрсатилган маълумотлар уларга тегишли ўзгартиришлар киритилмагунича ишончли ҳисобланади.

42-модда. Реестрдаги маълумотларни тақдим этиш

Жисмоний шахслар, давлат ёки хўжалик бошқарув органлари ёхуд бошқа ташкилотларнинг ёзма сўровномаси бўйича Реестрдан аниқ юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборот кўчирмалар кўринишида сўралган ҳужжат, юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ёки сўралаётган ахборот ва (ёхуд) ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.

Маълумотнома рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли сўровнома олинган пайтдан бошлаб бир иш кунида тақдим этилади.

Сўралган ҳужжатлар Тизим орқали автоматик тарзда электрон кўринишда олиниши ёки нусхалар кўринишида қоғозда чоп этилиши мумкин.

Реестрдан ҳужжатларни, шу жумладан электрон шаклда тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тўлов асосида амалга оширилади, уларни давлат органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Савдо-саноат палатаси ва юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзига нисбатан сўровномалари бўйича тақдим этилиши бундан мустасно.

6-боб. Юридик шахснинг ваколатхоналари ва филиалларини

ҳисобга қўйиш

43-модда. Банкларнинг филиалларини ҳисобга қўйиш

учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

Банк филиалини ҳисобга қўйиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга:

филиални ҳисобга қўйиш учун банк кенгаши раиси томонидан имзоланган мурожаат хати;

филиални ташкил этиш тўғрисидаги ҳамда филиал тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги банк кенгашининг қарори;

филиал тўғрисидаги низом. Унда банк ўз ваколатлари доирасида филиалга берадиган ҳуқуқлар ва унинг зиммасига юкланадиган мажбуриятлар белгилаб қўйилади;

филиал бинолари муҳофазасини таъминланганлиги ва техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги, дастурий маҳсулотларнинг тайёрлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳудудий Бош бошқармасининг ижобий хулосаси;

банк филиалини очиш учун иқтисодий асослов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган шакллардаги филиалнинг тахминий баланс қайдномаси ва даромадлар тўғрисидаги тахминий ҳисоботи.

Филиални ҳисобга қўйиш учун тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан банк филиалини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома берилади.

44-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхона

ва филиалларини ҳисобга қўйиш учун тақдим

этиладиган ҳужжатлар

 

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга қўйиш учун рўйхатга олувчи органга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклда ариза;

ваколатхона ва филиалларини тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартиби, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилган бош ташкилот уставининг нусхаси ёки бош ташкилот уставига мувофиқ ишлаб чиқилган давлат тилида, икки нусхадаги ваколатхона ва филиал тўғрисидаги низом. Ваколатхона ва филиал тўғрисидаги низом тақдим этилганда бош ташкилот уставининг нусхаси илова қилинади;

нодавлат нотижорат ташкилоти марказий раҳбар органининг ваколатхона ва филиални очиш тўғрисидаги баённомаси (қарори);

нодавлат нотижорат ташкилоти марказий раҳбар органининг ваколатхона ва филиал раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси;

нодавлат нотижорат ташкилоти марказий раҳбар органи томонидан ваколатхона ва филиал раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси;

нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.

Ваколатхона ва филиалга тегишли бўлган ўзгартиришлар киритилган нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ўтказишда нодавлат нотижорат ташкилоти бевосита ёки ваколатхона ва филиал орқали ваколатхона ва филиални ҳисобга қўйган адлия органига қайта рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида қуйидаги тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт:

ваколатхона ва филиал тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни ёки янги таҳрирдаги низомнинг давлат тилидаги икки нусхаси, шунингдек бош ташкилотнинг янги таҳрирдаги уставининг ёки уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг нусхаси (бош ташкилотнинг янги таҳрирдаги уставининг ёки уставга ваколатхона ва филиалларни тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тўхтатиш тартибини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни тақдим этилганда ваколатхона ва филиал тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матнини ёхуд низомнинг янги таҳририни тақдим этиш талаб қилинмайди);

нодавлат нотижорат ташкилоти марказий раҳбар органининг ваколатхона ва филиал раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси, нодавлат нотижорат ташкилоти марказий раҳбар органи томонидан ваколатхона ва филиал раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси – раҳбар ўзгарган тақдирда;

нодавлат нотижорат ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқлаган нусхаси – номи ўзгарган тақдирда.

7-боб. Якуний қоидалар

45-модда. Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган

тадбиркорлик субъектлари томонидан рўйхатдан

ўтказувчи органга тегишли юридик фактлар тўғрисида

хабардор қилиши

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз почта манзили ўзгарган тақдирда бир ой муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Рўйхатдан ўтказувчи орган хабарномани олгандан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларини хабардор қилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар органнинг янги таркиби сайланганда ёки раҳбар орган таркибида ўзгаришлар бўлганда раҳбар органлар қарорларининг нусхаси бир ой мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади.

Оилавий корхона раҳбари алмашган, қатнашчи оилавий корхона таркибига ихтиёрий равишда кирганда (унинг таркибидан чиққанда), эр-хотинлар ўртасидаги никоҳ бекор қилинган ёки оилавий корхона қатнашчиси вафот этган тақдирда ва бу ҳолатлар оилавий корхона балансига берилган, оилавий корхона қатнашчилари мол-мулки рўйхати ўзгаришига олиб келганда таъсис шартномасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Бунда оилавий корхона таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди.

46-модда. Рўйхатдан ўтказувчи органларнинг қарорлари, уларнинг

мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)

устидан шикоят қилиш

Рўйхатдан ўтказувчи органларнинг ноқонуний қарорлари, унинг мансабдор шахслари ҳаракатидан (ҳаракатсизлиги) норози бўлган юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

47-модда. Рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Қонунда назарда

тутилган ҳужжатларни тақдим этишда юридик шахслар

ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари

Рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларидан ушбу Қонунда назарда тутилмаган қўшимча маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этишни талаб қилишга ҳақли эмас.

48-модда. Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан

ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

49-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва

аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

Рўйхатдан ўтказувчи органлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

50-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

51-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

 

“Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги 223–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда; 1992 йил, № 9,
363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 2004 йил, № 1-2,
18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда;
2009 йил, № 9, 330-модда; 2018 йил, № 4,
___-модда):

1) 11 ва 12-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

11-модда. Жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи халқаро жамоат ташкилотлари, республика, вилоятлараро бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Қорақалпоғистон Республикасида жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Вилоят, туман, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида фаолиятини амалга оширадиган жамоат бирлашмалари вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун жамоат бирлашмасини тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки ой муддат ичида мазкур жамоат бирлашмаси раҳбар идораси аъзолари томонидан имзоланган ва шу аъзолар ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, истиқомат жойи кўрсатилган ариза топширилади, сиёсий партиялар бундан мустасно. Аризага устав, уставни қабул қилган таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш протоколи, ушбу Қонуннинг 6 ва 8-моддалари талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа материаллар илова қилинади.

Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги ариза
у топширилган кундан бошлаб икки ой муддатда кўриб чиқилади.

Жамоат бирлашмалари уставларига киритилган ўзгаришлар, қўшимчалар ҳам жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказувчи идоралар
ана шу бирлашмалар реестрини тузиб борадилар.

Жамоат бирлашмаси ёки унинг ташкилотлари (идоралари) улар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ушбу Қонунда белгилаб қўйилган тартибда ўз фаолиятларини амалга оширадилар ва фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс деб тан олиниши мумкин.

Халқаро жамоат бирлашмаларининг, уларнинг бўлинмаларининг филиаллари, шу жумладан оммавий ҳаракатлари ва уларнинг тармоқ бўлинмаларининг, шунингдек республика ва маҳаллий жамоат бирлашмалари (шу жумладан оммавий ҳаракатларнинг) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг жойларидаги идораларида давлат рўйхатидан ўтмаган бўлсалар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатишларига йўл қўйилмайди.

Жамоат бирлашмасини, жамоат бирлашмаси уставига киритилган кейинги ўзгартишлар ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда давлат божи ундирилади.

12-модда. Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш

Агар жамоат бирлашмасининг устави ушбу Қонуннинг 3, 4 ёки
10-моддалари қоидаларига зид бўлса, ёхуд илгари худди шу номдаги жамоат бирлашмаси
рўйхатга олинган бўлса, жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш мумкин.

Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда бу ҳақда жамоат бирлашмасининг тақдим этилган устави қайси қонуннинг қоидаларига зид эканлиги кўрсатилиб, ариза берувчига ёзма равишда хабар қилинади.

Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши устидан судга шикоят қилиш мумкин ва бу иш Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда кўриб чиқилади.

Халқаро, республика ва вилоятлараро жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши устидан – Ўзбекистон Республикаси Олий судига, маҳаллий жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш иши устидан эса – тегишли вилоят, Тошкент шаҳар судига шикоят қилиш мумкин”;

2) 14-модданинг иккинчи қисми иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Жамоат бирлашмаларини қайта ташкил этгандан сўнг янгидан тузилган жамоат бирлашмаси ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўзда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади”;

3) 20-модданинг учинчи қисмидаги “бирлашмаси уставини рўйхатга олган” деган сўзлар “бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказган” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 21-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Жамоат бирлашмаси, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтмаган жамоат бирлашмаси жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунни бузган тақдирда қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.

Жамоат бирлашмаси унинг уставида белгилаб қўйилган мақсадлар
ва вазифалар доирасидан четга чиқадиган ёки қонунни бузадиган хатти-ҳаракатлари содир этган тақдирда ана шу жамоат бирлашмасининг раҳбар идораси жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказган идора ёки прокурор томонидан ёзма равишда огоҳлантирилиши мумкин”;

5) 24-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Башарти, чет элда тузилган халқаро жамоат бирлашмаси таркибига республика жамоат бирлашмаси коллектив аъзо сифатида кирса, республика жамоат бирлашмаси ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши керак”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9,
144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6,
102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10,
149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил,
№ 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416,
422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12,
470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1,
242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда;
2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда;
2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар;
2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, __-модда) 2162-моддасининг биринчи қисми диспозициясидаги “ташкилотлар уставини рўйхатдан” деган сўзлар “ташкилотларни давлат рўйхатидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил,
№ 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил,
№ 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165,
182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1,
8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил,
№ 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда,
№ 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604,
607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486,
488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339,
341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда,
№ 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, 2018 йил, № 7, ___-модда) 240-моддасининг биринчи қисми диспозициясидаги “ташкилотлар уставини рўйхатдан” деган сўзлар “ташкилотларни давлат рўйхатидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги
154–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда;
1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1,
8-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 496-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330, 337-моддалар, № 12,
470-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда, 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, №12, 452-модда, 2018 йил, № 1, ___-модда) 50-моддаси учинчи қисмидаги “рўйхатга олиш” ва “Марказий банк томонидан” деган сўзлар тегишинча “давлат рўйхатидан ўтказиш” ва “қонун ҳужжатларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги 216–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил,
№ 5-6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 491-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 337-модда;
2012 йил, № 4, 105-модда, 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9,
510-модда; 2018 йил, № 4, ___-модда ) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 7-модданинг бешинчи қисмидаги “рўйхатга олинган” деган сўзлар “давлат рўйхатидан ўтказилган” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 8-модданинг тўртинчи қисмидаги “рўйхатдан” деган сўз “давлат рўйхатидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 9-модданинг тўртинчи қисмидаги “рўйхатга олиш” деган сўзлар “давлат рўйхатидан ўтказиш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

10-модда. Банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш

Банклар Марказий банкда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўладилар.

Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда банкларга банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия топширилади.

Банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш ҳақ эвазига амалга оширилади.

Банкларнинг филиаллари Марказий банкда ҳисобга қўйилиши лозим ва ўз фаолиятларини уларни ташкил этган банкка берилган лицензия асосида амалга оширадилар”;

5) 12 ва 13-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

12-модда. Банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш муддати

Банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва унга лицензия бериш учун муассислар дастлабки рухсатнома олинган кундан бошлаб узоғи билан олти ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бажаришлари керак.

Банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва унга лицензия бериш ҳақидаги қарор Марказий банк талаблари бажарилган кундан кўпи билан бир ойлик муддатда чиқарилади.

13-модда. Банкларни давлат рўйхатидан ўтказишни ва уларга лицензия беришни рад этиш асослари

Марказий банк қуйидагиларга асосланиб банкни давлат рўйхатидан ўтказишни ва унга лицензия беришни рад этиши мумкин:

банкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар топширилмаганлиги;

таъсис ҳужжатларининг қонун ҳужжатларига номувофиқлиги;

бир ёки бир неча муассиснинг молиявий аҳволи қониқарсизлиги;

муассислар молиявий маблағларининг манбалари эълон қилинмаганлиги;

банкни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтигача энг кам устав капиталининг тўланмаганлиги;

банк раҳбари ва бош бухгалтери лавозимларига номзодларнинг
бу касбга номувофиқлиги”;

6) 15-модданинг биринчи қисмидаги “рўйхатга олинган” деган сўзлар “давлат рўйхатидан ўтказилган” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги 337–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил,
№ 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда;
2008 йил, № 12, 637, 640-моддалар; 2014 йил, № 1, 2-модда, 2018 йил, № 4, ___-модда) 8 ва 9-моддалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

8-модда. Сиёсий партияларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Сиёсий партияни давлат рўйхатидан ўтказиш учун устав қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида қуйидагилар тақдим этилади:

партия раҳбар органининг камида уч аъзоси имзолаган ариза;

устав;

дастур;

таъсис съезди ёки конференциясининг баёни;

давлат божи қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;

ушбу Қонун талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар,
шу жумладан мазкур партияга бирлашиш истагини билдирган йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган рўйхати, сайлаб қўйиладиган органларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, турар жойи ва иш жойи, телефон рақами), раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги партия олий органининг қарори.

Сиёсий партияни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза
у тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижаларига биноан сиёсий партияни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қарор қабул қилингач, узоғи билан уч кун муддат ичида у сиёсий партия раҳбар органига берилади ёки почта орқали жўнатилади.

Сиёсий партия давлат рўйхатидан ўтган кундан эътиборан юридик шахс мақомини олади ва у ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Сиёсий партиялар уставларига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар сиёсий партияларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу моддада назарда тутилган тартибда ва муддатларда давлат рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Сиёсий партия давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

9-модда. Сиёсий партияни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш

Агар сиёсий партиянинг устави, мақсадлари, вазифалари ва фаолият услуби Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки олдинроқ худди шундай номдаги сиёсий партия ёки жамоатчилик ҳаракати давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, бу партия давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Сиёсий партияни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларининг қайси қоидаларига зид эканлигини кўрсатган ҳолда
бу хусусда партия раҳбар органининг ваколатли аъзосига ёзма тарзда хабар қилади. Ушбу сиёсий партия раҳбар органининг ваколатли аъзолари давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига бутунлай мувофиқ ҳолга келтирган тақдирдагина партияни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига такрор мурожаат этишга ҳақлидирлар.

Сиёсий партияни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин”.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги
289–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 618–I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 99-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил,
№ 12, 640-модда, 2018 йил, № 4, ___-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 8-модданинг бешинчи қисмидаги “рўйхатдан” деган сўз “давлат рўйхатидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 11 ва 12-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

11-модда. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотларни эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган, ўн саккиз ёшга тўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклдаги ариза;

диний ташкилотнинг давлат тилидаги икки асл нусхадаги устави;

фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги декларация;

таъсис йиғилишининг баёни;

юридик шахслар номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай ном захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин
ва пароль;

тузилаётган диний ташкилот жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган розилиги;

давлат божи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат.

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг раиси ва котиби имзо қўйган ариза;

диний ташкилотлар марказий бошқарув органининг устави;

таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг баёни;

таъсисчилар ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар;

раҳбар органнинг жойлашадиган (почта манзили) сифатида белгилаш тахмин қилинаётган кўчмас мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

давлат божи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат.

Диний ташкилотлар ҳамда уларнинг марказий бошқарув органларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан икки ойлик муддатда кўриб чиқилади.

Адлия органлари қўшимча материаллар талаб қилиб олишга ҳамда тегишли органларнинг эксперт хулосасини олишга ҳақли. Бундай ҳолда қарор давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч ойлик муддатда қабул қилинади.

Диний ташкилотнинг уставига киритилган қўшимчалар ва ўзгартишлар диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш каби тартиб ва муддатларда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Диний ташкилотлар раҳбарларининг ташкилот уставини давлат органларидан давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.

Диний ташкилотнинг фаолияти ўз уставига мувофиқлигини назорат қилиш диний ташкилотни рўйхатдан ўтказган орган томонидан амалга оширилади.

Давлат рўйхатидан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишига йўл қўйган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

12-модда. Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш

Агар диний ташкилот уставининг қоидалари ва бошқа ҳужжатлари ушбу Қонун ёки Ўзбекистон Республикаси бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига зид бўлса, уни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилиши мумкин.

Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда рад этиш асослари кўрсатилган қарор ёзма равишда аризачиларга юборилади. Диний ташкилот тузиш ташаббускорлари уставларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтирганларидан сўнг, диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан тегишли тарзда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки унинг жойлардаги органларига қайтадан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этилганлиги ёхуд адлия органлари томонидан ушбу Қонун талаблари бузилганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин”.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган “Жамоат фондлари тўғрисида”ги 527–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил,
№ 9-10, 141-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 592-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2012 йил, № 4, 106-модда, 2016 йил, № 4, ___-модда)
14-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлар қуйидаги мазмундаги биринчитўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

“Фонд давлат рўйхатидан ўтказилиши учун қуйидаги ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади:

муассислар (муассис) ёки улар (у) ваколат берган шахслар (шахс) томонидан имзоланган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва яшаш жойи (почта манзили) кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклдаги ариза;

агар фонд васиятнома бўйича ташкил этилаётган бўлса, васиятноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

нотижорат ташкилотини ташкил қилиш тўғрисидаги таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш баённомаси ёхуд муассис (фонд бир юридик шахс томонидан ташкил этилаётган бўлса) томонидан қабул қилинган, фонд муассислари (муассиси) тўғрисидаги маълумотлар, фонднинг мақсад ва вазифалари кўрсатилган фонд ташкил қилинганлиги тўҳрисидаги қарор;

давлат тилидаги фонд уставидан икки асл нусха;

юридик шахслар номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай ном захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин
ва пароль;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

фонднинг дастлабки маблағлари шаклланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

почта манзили сифатида фойдаланиш учун тахмин қилинаётган кўчмас мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи ёки мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар таъсис йиғилиши (съезди, конференцияси) ўтказилган ёки муассис фондни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан икки ой ичида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади. Фонд васиятнома бўйича ташкил этилаётган бўлса, мазкур ҳужжатлар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берилганидан кейин икки ой ичида тақдим этилади.

Чет эл фондларининг ваколатхоналари ва филиаллари давлат рўйхатидан ўтказилиши учун рўйхатдан ўтказувчи органга рўйхатга олиш тўғрисида фонд ваколатли органининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклдаги аризаси тақдим этилади.

Аризага фонднинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада илова қилинади:

ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги уларни ташкил қилиш мақсади ва вазифалари кўрсатилган давлат ҳамда рус тилларидаги нотариал тасдиқланган низом (устав);

ваколатхона ёхуд филиални ташкил этиш, унинг низомини (уставини) тасдиқлаш, раҳбарини тайинлаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган фонднинг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона ёки филиал ташкил қилиш тўғрисидаги легализация қилинган ёки апостил қўйилган қарори;

фонд томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ишончнома;

фонднинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ташкил этишдан кўзланган мақсад ва вазифалари кўрсатилган ва уставнинг ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатларнинг белгиланган тартибда легаллаштирилган ёхуд апостиль қўйилган ҳамда давлат тилига таржима қилинган матни;

фонднинг фаолияти тўғрисидаги легализация қилинган ёки апостил қўйилган ахборот;

ваколатхона ёхуд филиалга юридик ёки жисмоний шахс томонидан тегишли бинолар тақдим этиш тўғрисидаги розилик хати;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

ваколатхона ёки филиал раҳбари ва ходимлари тўғрисидаги уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш ҳамда телефон рақами кўрсатилган маълумотлар;

ваколатхона ёки филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги декларация”;

2) тўртинчи қисм бешинчи қисм деб ҳисоблансин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги ЎРҚ–301-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 271-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда,
2015 йил, № 8, ___-модда)
17-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги “Юридик шахсларнинг давлат реестрига ва Якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат реестрига” деган сўзлар “юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг давлат реестрига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

   Ўзбекистон

Республикаси Президенти

“Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига

ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф қилинаётган таҳрир

Асос

 

Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги 223-ХII-сонли Қонуни

 

1.

11-модда. Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш

 

Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи халқаро жамоат ташкилотларининг, жумҳурият, вилоятлараро бирлашмаларининг уставлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.

Қорақалпоғистон Республикасида жамоат бирлашмасининг уставини рўйхатга олиш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.

Вилоят, ноҳия, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида ёки икки ва ундан ортиқ ноҳия, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида фаолиятини амалга оширадиган жамоат бирлашмаларининг уставлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари томонидан рўйхатга олинади.

Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш учун устав қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида мазкур жамоат бирлашмаси раҳбар идораси аъзолари томонидан имзоланган ва шу аъзолар ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, истиқомат жойи кўрсатилган ариза топширилади. Аризага устав, уставни қабул қилган таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш протоколи, ушбу Қонуннинг 6 ва 8-моддалари талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа материаллар илова қилинади.

 

 

Уставни рўйхатга олиш ҳақидаги ариза у топширилган кундан бошлаб икки ой муддатда кўриб чиқилади.

Жамоат бирлашмалари уставларига киритилган ўзгаришлар, қўшимчалар ҳам уставларни рўйхатга олиш тартиби ва муддатларига мувофиқ рўйхатга олиниши лозим.

 

Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олувчи идоралар ана шу бирлашмалар рўйхатини тузиб борадилар.

Жамоат бирлашмаси ёки унинг ташкилотлари (идоралари) уларнинг уставлари рўйхатга олинган кундан бошлаб ушбу Қонунда белгилаб қўйилган тартибда ўз фаолиятларини амалга оширадилар ва гражданлик қонунларига мувофиқ ҳуқуқий шахс деб тан олиниши мумкин.

Халқаро жамоат бирлашмаларининг, уларнинг бўлинмаларининг филиаллари, шу жумладан оммавий ҳаракатлари ва уларнинг тармоқ бўлинмаларининг, шунингдек жумҳурият ва маҳаллий жамоат бирлашмалари (шу жумладан оммавий ҳаракатларнинг) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг жойларидаги идораларида ўз уставларини рўйхатдан ўтказмаган бўлсалар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатишларига йўл қўйилмайди.

Жамоат бирлашмаси уставини, унга киритилган кейинги ўзгартишлар ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда давлат божи ундирилади.

11-модда. Жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

 

Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи халқаро жамоат ташкилотлари, республика, вилоятлараро бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

 

Қорақалпоғистон Республикасида жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Вилоят, туман, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида фаолиятини амалга оширадиган жамоат бирлашмалари вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

 

Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун жамоат бирлашмасини тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки ой муддат ичида мазкур жамоат бирлашмаси раҳбар идораси аъзолари томонидан имзоланган ва шу аъзолар ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, истиқомат жойи кўрсатилган ариза топширилади, сиёсий партиялар бундан мустасно. Аризага устав, уставни қабул қилган таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш протоколи, ушбу Қонуннинг 6 ва 8-моддалари талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа материаллар илова қилинади.

Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги ариза у топширилган кундан бошлаб икки ой муддатда кўриб чиқилади.

Жамоат бирлашмалари уставларига киритилган ўзгаришлар, қўшимчалар ҳам жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказувчи идоралар ана шу бирлашмалар реестрини тузиб борадилар.

Жамоат бирлашмаси ёки унинг ташкилотлари (идоралари) улар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ушбу Қонунда белгилаб қўйилган тартибда ўз фаолиятларини амалга оширадилар ва фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс деб тан олиниши мумкин.

Халқаро жамоат бирлашмаларининг, уларнинг бўлинмаларининг филиаллари, шу жумладан оммавий ҳаракатлари ва уларнинг тармоқ бўлинмаларининг, шунингдек республика ва маҳаллий жамоат бирлашмалари (шу жумладан оммавий ҳаракатларнинг) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг жойларидаги идораларида давлат рўйхатидан ўтмаган бўлсалар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатишларига йўл қўйилмайди.

Жамоат бирлашмасини, жамоат бирлашмаси уставига киритилган кейинги ўзгартишлар ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда давлат божи ундирилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар “Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

2.

12-модда. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олишни рад этиш

 

Агар жамоат бирлашмасининг устави ушбу Қонуннинг 3, 4 ёки 10-моддалари қоидаларига зид бўлса, ёхуд илгари худди шу номдаги жамоат бирлашмаси рўйхатга олинган бўлса, жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олишни рад этиш мумкин.

Уставни рўйхатга олиш рад этилган тақдирда бу ҳақда тақдим этилган устав қайси қонуннинг қоидаларига зид эканлиги кўрсатилиб, ариза берувчига ёзма равишда хабар қилинади.

 

Жамоат бирлашмасининг уставини рўйхатдан ўтказишнинг рад этилиши устидан судга шикоят қилиш мумкин ва бу иш Ўзбекистон Республикаси гражданлик процессуал қонунида кўзда тутилган тартибда қараб чиқилади.

Халқаро, жумҳурият ва вилоятлараро жамоат бирлашмаларининг уставини рўйхатдан ўтказишнинг рад этилиши устидан – Ўзбекистон Республикаси Олий судига, маҳаллий жамоат бирлашмалари уставини рўйхатдан ўтказиш иши устидан эса – тегишли вилоят, Тошкент шаҳар судига шикоят қилиш мумкин.

12-модда. Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш

 

Агар жамоат бирлашмасининг устави ушбу Қонуннинг 3, 4 ёки 10-моддалари қоидаларига зид бўлса, ёхуд илгари худди шу номдаги жамоат бирлашмаси рўйхатга олинган бўлса, жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш мумкин.

Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда бу ҳақда жамоат бирлашмасининг тақдим этилган устави қайси қонуннинг қоидаларига зид эканлиги кўрсатилиб, ариза берувчига ёзма равишда хабар қилинади.

Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши устидан судга шикоят қилиш мумкин ва бу иш Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда кўриб чиқилади.

Халқаро, республика ва вилоятлараро жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши устидан – Ўзбекистон Республикаси Олий судига, маҳаллий жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш иши устидан эса – тегишли вилоят, Тошкент шаҳар судига шикоят қилиш мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

3.

14-модда. Жамоат бирлашмалари фаолиятининг тўхтатилиши

...

Иккинчи қисм

Жамоат бирлашмалари уларнинг съездлари (конференциялари) ёки умумий йиғилишлари қарори билан қайтадан ташкил этилади. Жамоат бирлашмаларини қайта ташкил этгандан сўнг янгидан тузилган жамоат бирлашмасининг устави ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўзда тутилган тартибда рўйхатга олинади.

...

14-модда. Жамоат бирлашмалари фаолиятининг тўхтатилиши

...

Иккинчи қисм

Жамоат бирлашмалари уларнинг съездлари (конференциялари) ёки умумий йиғилишлари қарори билан қайтадан ташкил этилади. Жамоат бирлашмаларини қайта ташкил этгандан сўнг янгидан тузилган жамоат бирлашмаси ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўзда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

...

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

4.

20-модда. Жамоат бирлашмалари фаолиятини назорат қилиш ва кузатиб бориш

...

Учинчи қисм

Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги идоралари жамоат бирлашмаси фаолиятининг мақсадларига тааллуқли устав қоидаларига риоя этилишини назорат қилади. Рўйхатга олувчи идора жамоат бирлашмасининг раҳбар органидан қабул қилинган қарорларни тақдим этишни талаб қилишга, жамоат бирлашмалари ўтказадиган тадбирларда қатнашиш учун ўз вакилларини юборишга, жамоат бирлашмаси уставига риоя қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан жамоат бирлашмаси аъзоларидан ва бошқа фуқаролардан тушунтириш олишга ҳақлидир.

20-модда. Жамоат бирлашмалари фаолиятини назорат қилиш ва кузатиб бориш

...

Учинчи қисм

Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги идоралари жамоат бирлашмаси фаолиятининг мақсадларига тааллуқли устав қоидаларига риоя этилишини назорат қилади. Рўйхатга олувчи идора жамоат бирлашмасининг раҳбар органидан қабул қилинган қарорларни тақдим этишни талаб қилишга, жамоат бирлашмалари ўтказадиган тадбирларда қатнашиш учун ўз вакилларини юборишга, жамоат бирлашмаси уставига риоя қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан жамоат бирлашмаси аъзоларидан ва бошқа фуқаролардан тушунтириш олишга ҳақлидир.

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

5.

21-модда. Жавобгарлик асослари

...

Учинчи қисм

Жамоат бирлашмаси, шу жумладан ўз уставини рўйхатдан ўтказмаган жамоат бирлашмаси жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунни бузган тақдирда қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.

Жамоат бирлашмаси унинг уставида белгилаб қўйилган мақсадлар ва вазифалар доирасидан четга чиқадиган ёки қонунни бузадиган хатти-ҳаракатлари содир этган тақдирда ана шу жамоат бирлашмасининг раҳбар идораси жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олган идора ёки прокурор томонидан ёзма равишда огоҳлантирилиши мумкин.

21-модда. Жавобгарлик асослари

...

Учинчи қисм

Жамоат бирлашмаси, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтмаган жамоат бирлашмаси жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунни бузган тақдирда қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.

Жамоат бирлашмаси унинг уставида белгилаб қўйилган мақсадлар ва вазифалар доирасидан четга чиқадиган ёки қонунни бузадиган хатти-ҳаракатлари содир этган тақдирда ана шу жамоат бирлашмасининг раҳбар идораси жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказган идора ёки прокурор томонидан ёзма равишда огоҳлантирилиши мумкин.

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

6.

24-модда. Халқаро жамоат бирлашмалари

...

Иккинчи қисм

Башарти, чет элда тузилган халқаро жамоат бирлашмаси таркибига республика жамоат бирлашмаси коллектив аъзо сифатида кирса, республика жамоат бирлашмасининг устави ҳам ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатга олиниши керак.

 

...

24-модда. Халқаро жамоат бирлашмалари

...

Иккинчи қисм

Башарти, чет элда тузилган халқаро жамоат бирлашмаси таркибига республика жамоат бирлашмаси коллектив аъзо сифатида кирса, республика жамоат бирлашмаси ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

...

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси

 

7.

2162-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

 

Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, руҳонийлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,

...

2162-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

 

Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортиши, руҳонийлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

...

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

 

8.

240-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

 

Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, диндорлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш –

...

240-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

 

Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортиши, диндорлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш –

...

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги 154–I-сонли Қонуни

 

9.

50-модда. Банклар, микрокредит ташкилотлари ломбардлар ва кредит бюролари фаолиятини, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифалар

...

Учинчи қисм

Банкларни, кредит бюроларини рўйхатга олиш, банкларга, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга лицензиялар бериш Марказий банк томонидан белгиланган тартибда ҳақ эвазига амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга лицензия бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ эвазига амалга оширилади. Берилган лицензиялар тўғрисидаги ахборот эълон қилиниши, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши керак ҳамда танишиб чиқиш учун очиқдир.

...

50-модда. Банклар, микрокредит ташкилотлари ломбардлар ва кредит бюролари фаолиятини, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифалар

...

Учинчи қисм

Банкларни, кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказиш, банкларга, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга лицензиялар бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ эвазига амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга лицензия бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ эвазига амалга оширилади. Берилган лицензиялар тўғрисидаги ахборот эълон қилиниши, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши керак ҳамда танишиб чиқиш учун очиқдир.

...

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 2-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги 216-I-сонли Қонуни

 

10.

7-модда. Банк муассислари

...

Бешинчи қисм

Банк муассислари банк акциядорлари таркибидан у рўйхатга олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмаслар.

...

7-модда. Банк муассислари

...

Бешинчи қисм

Банк муассислари банк акциядорлари таркибидан у давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир йил мобайнида чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмаслар.

...

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 2-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

11.

8-модда. Банк устави

...

Тўртинчи қисм

Банк уставига киритиладиган ўзгартишлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.

8-модда. Банк устави

...

Тўртинчи қисм

Банк уставига киритиладиган ўзгартишлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 2-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

12.

9-модда. Банкнинг устав капитали

...

Тўртинчи қисм

Энг кам устав капитали банк муассислари томонидан уни рўйхатга олиш пайтигача тўланиши керак. Устав капитали учун тўланадиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкида ёки бошқа банкларида очилган жамғариш ҳисобварағига ўтказилади. Кўрсатилган маблағлардан депозит сифатида фойдаланиш мумкин.

...

9-модда. Банкнинг устав капитали

...

Тўртинчи қисм

Энг кам устав капитали банк муассислари томонидан уни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтигача тўланиши керак. Устав капитали учун тўланадиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкида ёки бошқа банкларида очилган жамғариш ҳисобварағига ўтказилади. Кўрсатилган маблағлардан депозит сифатида фойдаланиш мумкин.

...

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 2-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

13.

10-модда. Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш

 

Банклар Марказий банкда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўладилар.

Рўйхатга олиш тартиби ва шартлари Марказий банк томонидан белгиланади.

Рўйхатга олиш билан бир вақтда банкларга банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия топширилади.

Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш ҳақ эвазига амалга оширилади.

Банкларнинг филиаллари Марказий банкда рўйхатга олинади ва ўз фаолиятларини уларни ташкил этган банкка берилган лицензия асосида амалга оширадилар.

10-модда. Банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш

 

Банклар Марказий банкда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўладилар.

Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда банкларга банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия топширилади.

Банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш ҳақ эвазига амалга оширилади.

Банкларнинг филиаллари Марказий банкда ҳисобга қўйилиши лозим ва ўз фаолиятларини уларни ташкил этган банкка берилган лицензия асосида амалга оширадилар.

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 2-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 6-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

14.

12-модда. Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш муддати

 

Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш учун муассислар дастлабки рухсатнома олинган кундан бошлаб узоғи билан олти ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бажаришлари керак.

Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш ҳақидаги қарор Марказий банк талаблари бажарилган кундан кўпи билан бир ойлик муддатда чиқарилади.

12-модда. Банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш муддати

 

Банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва унга лицензия бериш учун муассислар дастлабки рухсатнома олинган кундан бошлаб узоғи билан олти ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бажаришлари керак.

Банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва унга лицензия бериш ҳақидаги қарор Марказий банк талаблари бажарилган кундан кўпи билан бир ойлик муддатда чиқарилади.

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 2-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

15.

13-модда. Банкларни рўйхатга олишни ва уларга лицензия беришни рад этиш асослари

 

 

Марказий банк қуйидагиларга асосланиб банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиши мумкин:

банкни рўйхатга олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар топширилмаганлиги;

таъсис ҳужжатларининг қонун ҳужжатларига номувофиқлиги;

бир ёки бир неча муассиснинг молиявий аҳволи қониқарсизлиги;

муассислар молиявий маблағларининг манбалари эълон қилинмаганлиги;

банкни рўйхатга олиш пайтигача энг кам устав капиталининг тўланмаганлиги;

...

13-модда. Банкларни давлат рўйхатидан ўтказишни ва уларга лицензия беришни рад этиш асослари

 

Марказий банк қуйидагиларга асосланиб банкни давлат рўйхатидан ўтказишни ва унга лицензия беришни рад этиши мумкин:

банкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар топширилмаганлиги;

таъсис ҳужжатларининг қонун ҳужжатларига номувофиқлиги;

бир ёки бир неча муассиснинг молиявий аҳволи қониқарсизлиги;

муассислар молиявий маблағларининг манбалари эълон қилинмаганлиги;

банкни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтигача энг кам устав капиталининг тўланмаганлиги;

...

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 2-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

16.

15-модда. Чет эл капитали иштирокида банклар таъсис этиш ва уларнинг фаолиятига нисбатан қўйиладиган қўшимча талаблар

 

Марказий банк чет эл капитали иштирокидаги банклар олдига қўшимча талаблар қўйиш, шу жумладан чет давлатлар банкларидан улар ўзлари жойлашган ва рўйхатга олинган ердаги текширув органи назорати остида эканликларининг тасдиқномасини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

...

15-модда. Чет эл капитали иштирокида банклар таъсис этиш ва уларнинг фаолиятига нисбатан қўйиладиган қўшимча талаблар

 

Марказий банк чет эл капитали иштирокидаги банклар олдига қўшимча талаблар қўйиш, шу жумладан чет давлатлар банкларидан улар ўзлари жойлашган ва давлат рўйхатидан ўтказилган ердаги текширув органи назорати остида эканликларининг тасдиқномасини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

...

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 2-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги 337–I-сонли Қонуни

 

17.

8-модда. Сиёсий партияларни рўйхатга олиш

 

 

Сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.

 

Сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш учун устав қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида қуйидагилар тақдим этилади:

партия раҳбар органининг камида уч аъзоси имзолаган ариза;

устав;

дастур;

таъсис съезди ёки конференциясининг баёни;

давлат божи қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;

ушбу Қонун талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан мазкур партияга бирлашиш истагини билдирган йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган рўйхати, сайлаб қўйиладиган органларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, турар жойи ва иш жойи, телефон рақами), раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги партия олий органининг қарори.

Сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза у тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижаларига биноан сиёсий партияни рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қарор қабул қилингач, узоғи билан уч кун муддат ичида у сиёсий партия раҳбар органига берилади ёки почта орқали жўнатилади.

 

Сиёсий партия рўйхатдан ўтган кундан эътиборан юридик шахс мақомини олади ва у ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Сиёсий партиялар уставларига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар уларнинг уставларини рўйхатга олиш учун ушбу моддада назарда тутилган тартибда ва муддатларда рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Сиёсий партия рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

8-модда. Сиёсий партияларни давлат рўйхатидан ўтказиш

 

Сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Сиёсий партияни давлат рўйхатидан ўтказиш учун устав қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида қуйидагилар тақдим этилади:

партия раҳбар органининг камида уч аъзоси имзолаган ариза;

устав;

дастур;

таъсис съезди ёки конференциясининг баёни;

давлат божи қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;

ушбу Қонун талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан мазкур партияга бирлашиш истагини билдирган йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган рўйхати, сайлаб қўйиладиган органларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, турар жойи ва иш жойи, телефон рақами), раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги партия олий органининг қарори.

Сиёсий партияни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза у тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижаларига биноан сиёсий партияни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қарор қабул қилингач, узоғи билан уч кун муддат ичида у сиёсий партия раҳбар органига берилади ёки почта орқали жўнатилади.

Сиёсий партия давлат рўйхатидан ўтган кундан эътиборан юридик шахс мақомини олади ва у ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Сиёсий партиялар уставларига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар сиёсий партияларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу моддада назарда тутилган тартибда ва муддатларда давлат рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Сиёсий партия давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

18.

9-модда. Сиёсий партияни рўйхатга олишни рад этиш

 

Агар сиёсий партиянинг устави, мақсадлари, вазифалари ва фаолият услуби Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки олдинроқ худди шундай номдаги сиёсий партия ёки жамоатчилик ҳаракати рўйхатга олинган бўлса, бу партия рўйхатга олинмайди.

Сиёсий партияни рўйхатга олиш рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларининг қайси қоидаларига зид эканлигини кўрсатган ҳолда бу хусусда партия раҳбар органининг ваколатли аъзосига ёзма тарзда хабар қилади. Ушбу сиёсий партия раҳбар органининг ваколатли аъзолари рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига бутунлай мувофиқ ҳолга келтирган тақдирдагина партияни рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига такрор мурожаат этишга ҳақлидирлар.

 

Сиёсий партияни рўйхатга олишни рад этиш устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.

9-модда. Сиёсий партияни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш

 

Агар сиёсий партиянинг устави, мақсадлари, вазифалари ва фаолият услуби Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки илгари худди шу номдаги сиёсий партия ёки жамоатчилик ҳаракати рўйхатга олинган бўлса, бу партия давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Сиёсий партияни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларининг қайси қоидаларига зид эканлигини кўрсатган ҳолда бу хусусда партия раҳбар органининг ваколатли аъзосига ёзма тарзда хабар қилади. Ушбу сиёсий партия раҳбар органининг ваколатли аъзолари давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига бутунлай мувофиқ ҳолга келтирган тақдирдагина партияни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига такрор мурожаат этишга ҳақлидирлар.

Сиёсий партияни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги 289–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 618–I-сонли Қонуни таҳририда)

 

19.

8-модда. Диний ташкилотлар

...

Бешинчи қисм

Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ёки унинг жойлардаги органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин юридик шахс мақомига эга бўлади ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

...

8-модда. Диний ташкилотлар

...

Бешинчи қисм

Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ёки унинг жойлардаги органларида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин юридик шахс мақомига эга бўлади ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

...

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

20.

11-модда. Диний ташкилотларни рўйхатга олиш

 

 

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органларини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотларни эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Диний ташкилотларни рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган, юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган ариза;

 

 

 

 

 

диний ташкилотнинг устави;

 

Тўлдирилмоқда

 

таъсис йиғилишининг баёни;

 

Тўлдирилмоқда

 

 

тузилаётган диний ташкилот жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат;

 

 

Тўлдирилмоқда

 

 

давлат божи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат.

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органини рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг раиси ва котиби имзо қўйган ариза;

диний ташкилотлар марказий бошқарув органининг устави;

таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг баёни;

таъсисчилар ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар;

раҳбар орган жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат;

 

 

давлат божи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат.

Диний ташкилотлар ҳамда уларнинг марказий бошқарув органларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.

Адлия органлари қўшимча материаллар талаб қилиб олишга ҳамда тегишли органларнинг эксперт хулосасини олишга ҳақли. Бундай ҳолда қарор рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч ойлик муддатда қабул қилинади.

 

Диний ташкилотнинг уставига киритилган қўшимчалар ва ўзгартишлар диний ташкилотни рўйхатга олиш каби тартиб ва муддатларда рўйхатга олиниши лозим.

Диний ташкилотлар раҳбарларининг ташкилот уставини давлат органларидан рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.

Диний ташкилотнинг фаолияти ўз уставига мувофиқлигини назорат қилиш диний ташкилотни рўйхатга олган орган томонидан амалга оширилади.

 

Рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишига йўл қўйган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

11-модда. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш

 

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотларни эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган, ўн саккиз ёшга тўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклдаги ариза;

 

диний ташкилотнинг давлат тилидаги икки асл нусхадаги устави;

фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги декларация;

таъсис йиғилишининг баёни;

юридик шахслар номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай ном захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль;

тузилаётган диний ташкилот жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган розилиги;

давлат божи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат.

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг раиси ва котиби имзо қўйган ариза;

диний ташкилотлар марказий бошқарув органининг устави;

таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг баёни;

таъсисчилар ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар;

раҳбар органнинг жойлашадиган (почта манзили) сифатида белгилаш тахмин қилинаётган кўчмас мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

давлат божи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат.

Диний ташкилотлар ҳамда уларнинг марказий бошқарув органларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан икки ойлик муддатда кўриб чиқилади.

Адлия органлари қўшимча материаллар талаб қилиб олишга ҳамда тегишли органларнинг эксперт хулосасини олишга ҳақли. Бундай ҳолда қарор давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч ойлик муддатда қабул қилинади.

Диний ташкилотнинг уставига киритилган қўшимчалар ва ўзгартишлар диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш каби тартиб ва муддатларда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Диний ташкилотлар раҳбарларининг ташкилот уставини давлат органларидан давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.

Диний ташкилотнинг фаолияти ўз уставига мувофиқлигини назорат қилиш диний ташкилотни рўйхатдан ўтказган орган томонидан амалга оширилади.

Давлат рўйхатидан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишига йўл қўйган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

Таклиф этилаётган қўшимча лойиҳанинг 26-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисига мувофиқ киритилмоқда.

 

Таклиф этилаётган қўшимчалар лойиҳанинг 26-моддаси биринчи қисми учинчи ва тўртинчи хатбошиларига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

Таклиф этилаётган қўшимча лойиҳанинг 26-моддаси биринчи қисми олтинчи хатбошисига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

Таклиф этилаётган қўшимча лойиҳанинг 26-моддаси биринчи қисми саккизинчи хатбошисига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

21.

12-модда. Диний ташкилотни рўйхатга олишни рад этиш

 

Агар диний ташкилот уставининг қоидалари ва бошқа ҳужжатлари ушбу Қонун ёки Ўзбекистон Республикаси бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига зид бўлса, уни рўйхатга олиш рад этилиши мумкин.

Диний ташкилотни рўйхатга олиш рад этилганда рад этиш асослари кўрсатилган қарор ёзма равишда аризачиларга юборилади. Диний ташкилот тузиш ташаббускорлари уставларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтирганларидан сўнг, уставни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан тегишли тарзда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки унинг жойлардаги органларига қайтадан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

 

Диний ташкилотни рўйхатга олишни рад этилганлиги ёхуд адлия органлари томонидан ушбу Қонун талаблари бузилганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин.

12-модда. Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш

 

Агар диний ташкилот уставининг қоидалари ва бошқа ҳужжатлари ушбу Қонун ёки Ўзбекистон Республикаси бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига зид бўлса, уни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилиши мумкин.

Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда рад этиш асослари кўрсатилган қарор ёзма равишда аризачиларга юборилади. Диний ташкилот тузиш ташаббускорлари уставларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтирганларидан сўнг, диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан тегишли тарзда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки унинг жойлардаги органларига қайтадан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этилганлиги ёхуд адлия органлари томонидан ушбу Қонун талаблари бузилганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартишлар лойиҳанинг 3-бобига мувофиқ киритилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган “Жамоат фондлари тўғрисида”ги 527–II-сонли Қонуни

 

22.

14-модда. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайд этишда талаб қилинадиган ҳужжатлар

 

Фонд давлат рўйхатидан ўтказилиши учун қуйидаги ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади:

муассислар (муассис) ёки улар (у) ваколат берган шахслар (шахс) томонидан имзоланган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва яшаш жойи (почта манзили) кўрсатилган ариза;

 

 

агар фонд васиятнома бўйича ташкил этилаётган бўлса, васиятноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

таъсис йиғилиши (съезди, конференцияси) ёки муассис (фонд бир юридик шахс томонидан ташкил этилаётган бўлса) томонидан қабул қилинган, фонд муассислари (муассиси) тўғрисидаги маълумотлар, фонднинг мақсад ва вазифалари кўрсатилган қарор;

 

 

 

фонд уставидан икки нусха;

 

Тўлдирилмоқда

 

 

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

фонднинг дастлабки маблағлари шаклланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

 

Тўлдирилмоқда

 

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар муассислар (муассис) фондни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан икки ой ичида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади. Фонд васиятнома бўйича ташкил этилаётган бўлса, мазкур ҳужжатлар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берилганидан кейин икки ой ичида тақдим этилади.

Чет эл фондларининг ваколатхоналари ва филиаллари давлат рўйхатидан ўтказилиши учун қуйидаги ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади:

рўйхатга олиш тўғрисида фонд ваколатли органининг аризаси;

 

Тўлдирилмоқда

 

 

фонднинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган, фонднинг ваколатхонаси ёки филиали тўғрисидаги низом;

 

 

Тўлдирилмоқда

 

 

 

 

 

ваколатхона ёки филиал мол-мулкини бошқариш учун фонднинг ваколатли органи томонидан берилган ишончнома;

 

фонднинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уставнинг ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатларнинг белгиланган тартибда легаллаштирилган ёхуд апостиль қўйилган ҳамда давлат тилига таржима қилинган матни;

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда

 

 

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.

 

 

Тўлдирилмоқда

 

 

 

...

14-модда. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайд этишда талаб қилинадиган ҳужжатлар

 

Фонд давлат рўйхатидан ўтказилиши учун қуйидаги ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади:

муассислар (муассис) ёки улар (у) ваколат берган шахслар (шахс) томонидан имзоланган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва яшаш жойи (почта манзили) кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклдаги ариза;

агар фонд васиятнома бўйича ташкил этилаётган бўлса, васиятноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

нотижорат ташкилотини ташкил қилиш тўғрисидаги таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш баённомаси ёхуд муассис (фонд бир юридик шахс томонидан ташкил этилаётган бўлса) томонидан қабул қилинган, фонд муассислари (муассиси) тўғрисидаги маълумотлар, фонднинг мақсад ва вазифалари кўрсатилган фонд ташкил қилинганлиги тўҳрисидаги қарор;

давлат тилидаги фонд уставидан икки асл нусха;

юридик шахслар номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай ном захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

фонднинг дастлабки маблағлари шаклланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

почта манзили сифатида фойдаланиш учун тахмин қилинаётган кўчмас мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи ёки мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар таъсис йиғилиши (съезди, конференцияси) ўтказилган ёки муассис фондни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан икки ой ичида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади. Фонд васиятнома бўйича ташкил этилаётган бўлса, мазкур ҳужжатлар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берилганидан кейин икки ой ичида тақдим этилади.

Чет эл фондларининг ваколатхоналари ва филиаллари давлат рўйхатидан ўтказилиши учун рўйхатдан ўтказувчи органга рўйхатга олиш тўғрисида фонд ваколатли органининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклдаги аризаси тақдим этилади.

Аризага фонднинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада илова қилинади:

ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги уларни ташкил қилиш мақсади ва вазифалари кўрсатилган давлат ҳамда рус тилларидаги нотариал тасдиқланган низом (устав);

ваколатхона ёхуд филиални ташкил этиш, унинг низомини (уставини) тасдиқлаш, раҳбарини тайинлаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган фонднинг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона ёки филиал ташкил қилиш тўғрисидаги легализация қилинган ёки апостил қўйилган қарори;

фонд томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ишончнома;

фонднинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ташкил этишдан кўзланган мақсад ва вазифалари кўрсатилган ва уставнинг ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатларнинг белгиланган тартибда легаллаштирилган ёхуд апостиль қўйилган ҳамда давлат тилига таржима қилинган матни;

фонднинг фаолияти тўғрисидаги легализация қилинган ёки апостил қўйилган ахборот;

ваколатхона ёхуд филиалга юридик ёки жисмоний шахс томонидан тегишли бинолар тақдим этиш тўғрисидаги розилик хати;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

ваколатхона ёки филиал раҳбари ва ходимлари тўғрисидаги уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш ҳамда телефон рақами кўрсатилган маълумотлар;

ваколатхона ёки филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги декларация.

...

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган қўшимча лойиҳанинг 22-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган қўшимча лойиҳанинг 22-моддаси биринчи қисми бешинчи хатбошисига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган қўшимча лойиҳанинг 22-моддаси биринчи қисми еттинчи хатбошисига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳанинг 25-моддаси биринчи қисмига мувофиқ киритилмоқда.

 

Таклиф этилаётган қўшимча ва ўзгартиш лойиҳанинг 25-моддаси иккинчи қисми биринчи хатбошисига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

 

Таклиф этилаётган қўшимча лойиҳанинг 25-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбошисига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таклиф этилаётган қўшимчалар лойиҳанинг 25-моддаси иккинчи қисми олтинчи ва еттинчи хатбошиларига мувофиқ киритилмоқда.

 

 

 

 

Таклиф этилаётган қўшимча лойиҳанинг 25-моддаси иккинчи қисми тўққизинчи хатбошисига мувофиқ киритилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги ЎРҚ–301-сонли Қонунини

23.

17-модда. Кредит бюросига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар

 

Кредит ахбороти кредит бюросига унинг сўровига мувофиқ қуйидагилар томонидан тақдим этилади:

 

юридик шахсларни, якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан — Юридик шахсларнинг давлат реестрига ва Якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат реестрига киритилган маълумотлар ҳажмида;

...

17-модда. Кредит бюросига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар

 

Кредит ахбороти кредит бюросига унинг сўровига мувофиқ қуйидагилар томонидан тақдим этилади:

юридик шахсларни, якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан — юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг давлат реестрига киритилган маълумотлар ҳажмида;

 

 

 

Таклиф этилаётган ўзгартириш лойиҳанинг 5-бобига мувофиқ киритилмоқда.

             

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

        Адлия вазири                                                                                                                                   Р.Давлетов

Умумий таклифлар

2340