ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8410 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 27/09/2019 10/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-8410

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасида махсус, хом ашё ва юқори ликвидли товарлар экспортини тартибли ташкиллаштириш мақсадида: 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари  Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

               Президенти                                                                    М.Мирзиёев

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил “___” _________даги ____-сон Фармонига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ–5215-сон “Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 1-иловасида, 2017 йил 15 декабрдаги ПФ–5286-сон “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 1-иловасида, 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ–3351-сон “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори иловасида, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон “Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида”ги қарорининг 1 ва 2-иловаларида кўрсатиб ўтилган товарлар “экспорт” божхона режимига қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштириш орқали олиб чиқилади”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг рус тилидаги матни 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

При этом, вывоз товаров, указанных в приложении № 1 к Указу Президента Республики Узбекистан от 3 ноября 2017 года № УП-5215 «О мерах по упорядочению лицензирования экспорта и импорта специфических товаров, а также регистрации экспортных и экспертизы импортных контрактов», приложении № 1 к Указу Президента Республики Узбекистан от 15 декабря 2017 года № УП-5286 «О дополнительных мерах по стимулированию экспорта и обеспечению конкурентоспособности отечественных товаров на внешних рынках», приложении к постановлению Президента Республики Узбекистан от 3 ноября 2017 года № ПП-3351, а также приложениях № 1 и № 2 к постановлению Кабинета Министров Республики Узбекистан от 5 февраля 2004 года № 57 «О дальнейшем внедрении рыночных механизмов реализации высоколиквидных видов продукции, сырья и материалов», осуществляется путем их оформления в таможенном режиме «экспорт» в установленном законодательством порядке”.

 

 

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

161