ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8395 Центральный банк Республики Узбекистан 26/09/2019 10/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-8395

Лойиҳа

Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 744-сон “Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил

15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банк Раиси

М. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “___” ___________

___/___ - сон қарорига

ИЛОВА

Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

  1. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“32. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига кирувчи масалалар банк кенгаши ёки унинг бошқарувига топширилмайди, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно.”.

  1. 52-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Марказий банк билан норезидент банк жойлашган мамлакатдаги банк назорати органи ўртасида имзоланган халқаро шартномада (меморандумда) норезидент банкнинг рейтинги ва устав капиталига юқоридагидан фарқли талаб ўрнатилиши мумкин.”.

  1. 53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“53. Норезидент жисмоний ва юридик шахслар томонидан, шунингдек эллик фоиздан ортиқ акциялари (иштирокчилар бадаллари) норезидент жисмоний ва/ёки юридик шахсларнинг эгалигида, фойдаланувида ёки тасарруфида бўлган резидент юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган банкнинг акциялари умумий миқдорининг беш фоизи ёки ундан ортиғини сотиб олиш, уларга эгалик ҳуқуқини бериш ва шу каби бошқа муносабатлар бўйича келишувлар фақат Марказий банкнинг олдиндан рухсати олинганидан сўнг амалга оширилади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган банкнинг акциялари умумий миқдорининг беш фоизидан камини сотиб олиш, уларга эгалик ҳуқуқини бериш ва шу каби бошқа муносабатлар бўйича келишувларни амалга оширганидан сўнг бир кун ичида ушбу келишувнинг амалга оширилганлиги тўғрисида Марказий банкка Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил

10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ шаклда ёзма равишда хабарнома юборади.”.

  1. Қуйидаги мазмундаги 1111-банд билан тўлдирилсин:

“1111. Банк банк хизматлари офисларини ташкил қилишга ҳақли.

Банк хизматлари офислари Марказий банкда ҳисобга қўйилади.”.

  1. Қуйидаги мазмундаги 1112-банд билан тўлдирилсин:

“1112. Банк банк хизматлари офисини ҳисобга қўйиш учун уни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

банк бошқаруви раиси томонидан имзоланган банк хизматлари офисини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза;

банк ваколатли органининг банк хизматлари офисини ташкил қилиш тўғрисидаги қароридан кўчирма;

банк хизматлари офиси тўғрисидаги низом.”.

Умумий таклифлар

270