ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8391 Хокимият Букинского района 25/09/2019 10/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-8391

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил., 5-6–сон, 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республтикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли карори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

ҚАРОР    ҚИЛАМАН:

 

         1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунинг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 200 кишини ташкил этадиган 3 фоиз микдорида, шу жумладан:

       - ногиронлар учун 3 фоиз – 4 киши;

        - 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналар учун 10,5 - фоиз – 21 киши;

       - таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 75 фоиз – 150 киши;

       - муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 3,5 фоиз – 7 киши;

        - жазони ўташ муассасаларидан  озод килинган , жазони ўтаётган суд карорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 5 фоиз – 10 киши.

        - Пенсия ёшига якинлашиб колганлар учун  1,5 фоиз -3

        - Сафарбакрлик чакирув захирасига киритилганлар  учун 1 фоиз  - 2

         - Ижтимоий  ахамиятли касаликлар билан оғриётганлар учун 1 фоиз  -  2

        - Одам савдосидан жабрланганлар учун 0,5 фоиз -1

         2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар  рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

         ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил 15 декабр кунига кадар квота иш жойлари умумий микдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг
10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Ахоли Бандлигига кўмаклашиш марказига такдим этиш вазифалари юклатилсин.

         4. Иш ўринлари банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан 2020 йил 1 апрелга қадар банд қилинган иш ўринлари Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан белгиланган тартибда атестациядан  ўтказилиши амалга оширилсин.

         5. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965 -сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

         6. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган такдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳқамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965 -сон қарори билан тасдикланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга  жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 19-бандига мувофиқ жарима солинади.

         7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли карори билан тасьдикланган ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишга кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш уринлари банд килиб куйиш тартибидаги низомга асосан ижтимоий мухофаза мухтож ва иш топишга кийналаётган шахслар учун банд килиб куйиладиган иш ўринларини туман хокими томонидан белгилаб куйиладиган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишда сарфланган маблағларининг бир қисмининг туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Ахоли  бандлигига кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағи ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканлиги инобатга олинсин.

         8. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори (Ф.Эшбаев)  бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

         9. Бўка туман ҳокимининг 2018 йил  11 ноябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги   1774-сонли  қарори  2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

         10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳоқимининг ўринбосари У.Юлдашев зиммасига юклатилсин.

 

 

 

         Туман  ҳокими:                                      Б.Ибрагимов

Умумий таклифлар

170