ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
838 Хокимият Шараф Рашидского района 04/10/2018 22/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Жиззах вилоят ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги 543-сонли қарори тўғрисида
ID-838

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборатномаси, 1993, й 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли хамда вилоят хокимининг 2018 йил 14 июлдаги 543-сонли карорлари рахбарлик ва ижро учун кабул килинсин.

2.Қуйидагилар:

Туман иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

Асосий мухандислик комуникациялари ва технологик ускуналарни, кўп-қаватли уй-жой фонди шунингдек ижтимоий соха объектларини худудлар бўйича 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2-5-иловаларга мувофиқ;

2018-2019 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, шунингдек сюлтирилган газни худудлар бўйича етказиб бериш топшириқлари 6-иловага мувофиқ;

туман иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман комиссияси раиси, ўринбосарлари ва комиссия аъзолари:

Кўп қаватли уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, уларнинг умумфойдаланиш махаллалар худудларини тартибга келтириш, маҳаллалар худудини санитар тозалигини таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда асосий турдаги ёқилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида етарли миқдорда етказиб бериш, электр, иссиқлик, табиий газ таъминоти объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ташкил этиш бўйича;

Ижтимоий соха объектларини куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш, талаб даражасидаги санитар холатини таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича вилоят ишчи гурухлари фаолиятига танқидий бахо берган холда улар томонидан 2018-2019 йиллар куз-қиш мавсуми юзсидан аниқ ва мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва ижросини таъминлашини назоратга олсин;

Бир ой муддатда коммунал соха ташкилотлари, қозонхоналар, кўп қаватли уй-жойлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соха объектларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин;

ўрганиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар комплекисини, шунингдек вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларни ўз вақтида амалга оширсин ва жойларда олиб борилаётган ишлар бўйича туман комиссияси раиси номига ёзма ахборотларни тақдим этиб борсин.

4.Туман корхона ва ташкилотлари:

Туман корхона ва ташкилот рахбарлигида комиссиялар ташкил этсин;

Туман корхона ва ташкилотлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар ва ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий масуълияти юклансин.

5. Туман корхона ва ташкилотлари, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, туман электр тармоклари корхонаси” АЖ (С.Арипжонов), “1-Туманлараро газ таъминоти” Ш.Рашидов участкаси (Ж.Муродов), туман “Сувоқова” ДУК, ва алоқадор корхона ва ташкилотлари қарор билан параметирларни ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида зарурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, бажарилишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман хокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилдсин.

7. Туман “Жиззах овози” газетаси тахририятига бошқа оммавий ахборот воситалари билан тегишли  корхона ва ташкилот рахбарлари ушбу карорнинг мазмуни ва мохиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориши тавсия этилсин.

8. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят хокимининг 2017 йил 26 июлдаги 1169-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи М.Эргашев ва туман хокимининг ўринбосарлари Ж.Рустамов, Ғ.Хидиров, О.Мелибоев зиммаларига юклансин.

10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими                                                       С.Исмаилов

Умумий таклифлар

852