ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8368 Хокимият Навоийской области 25/09/2019 10/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
“Навоий” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиларини танлаб олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
ID-8368

ЛОЙИҲА

“Навоий” эркин иқтисодий зонаси

иштирокчиларини танлаб олиш

ва рўйхатдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5719-сон Фармони ижросини таъминлаш, вилоятда инновацион юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг

6, 25-моддаларига асосланиб

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Навоий вилоятида инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни белгилаш, шунингдек, “Навоий” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақомини бериш учун лойиҳаларни танлаб олиш ҳамда унинг иштирокчиларини рўйхатга олишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида Низом (кейинги ўринларда – Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Навоий” эркин иқтисодий зонаси АЖ дирекцияси (Абдуллаев) “Навоий” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақомини олиш учун тақдим этиладиган инвестиция лойиҳаларини Низом талаблари асосида қабул қилинишини таъминласин.

3. Навоий вилояти эркин иқтисодий зона ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга ошириш учун инвестиция лойиҳасини танлаб олишда Низом талабларига қатъий риоя қилсин.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Ў.Исламов) манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг аҳоли қатламига ва тадбиркорлик тузилмаларига етказиш бўйича тегишли тарғибот тадбирларини амалга оширилишини таъминласин.

5. Ушбу қарор “Дўстлик байроғи” ва “Знамья дружбы” газеталарида расмий эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вилоят ҳокими

К.Турсунов

Вилоят ҳокимининг

2019 йил ___ сентябрдаги

_____ сонли қарорига

илова

 

Навоий вилоятида инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни белгилаш, шунингдек, “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси мақомини бериш учун лойиҳаларни танлаб олиш ҳамда унинг иштирокчиларини рўйхатга олишнинг

соддалаштирилган тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда “Навоий” ЭИЗ иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.

1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

Навоий эркин иқтисодий зона  (кейинги ўринларда - “Навоий” ЭИЗ деб аталади) - кейинчалик белгиланган тартибда муддатини узайтириш имконияти билан 2030 йил 1 январга қадар инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун белгиланган ҳамда алоҳида ҳуқуқий тартиботи ва инглиз стандартлари, тамойиллари шунингдек, нормалари жорий этилган Навоий вилояти ҳудуди;

Навоий вилояти эркин иқтисодий зонаси ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда - Маъмурий кенгаш деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан ташкил этилган Навоий вилояти давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат коллегиал орган;

“Навоий” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” (кейинги ўринларда - Дирекция деб аталади) - оператив бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки негизида Акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти;

“Навоий” ЭИЗ инвестори — (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) ЭИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга оширадиган инвестиция фаолияти субъекти;

“Навоий” ЭИЗ ҳудудида инвестициялар — (кейинги ўринларда - инвестиция деб аталади) тадбиркорлик фаолияти объектларига ЭИЗ иштирокчиси томонидан киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар;

Инвестициялаш тўғрисидаги келишув  (кейинги ўринларда - келишув деб аталади) — Дирекция билан инвестор ўртасида тузиладиган, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайдиган битим;

“Навоий” ЭИЗ иштирокчиси  (кейинги ўринларда - ЭИЗ иштирокчиси деб аталади) — белгиланган тартибда ЭИЗ ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва Дирекция томонидан ЭИЗ иштирокчилари рўйхатига киритилган хўжалик юритувчи субъект.

3. Навоий ЭИЗда амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этиш Дирекцияга ва Маъмурий кенгашнинг ишчи органига (кейинги ўринларда - ишчи орган деб аталади) юкланади.

4. Навоий ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришда қуйидагилар мажбурий мезонлар ҳисобланади:

биринчи навбатда вилоятнинг мавжуд минерал хом ашё базасидан фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босадиган, инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортбоп, рақобатбардош юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

ишлаб чиқариш фаолиятининг иккинчи йили камида 20 фоиз, учинчи ва кейинги йилларда 30 фоиздан кам бўлмаган даражада экспорт қилиш;

янги иш ўринлари ташкил қилиш;

ташкил этиладиган ташкилотнинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 95 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш.

2-боб. Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш учун Дирекцияга ҳужжатларни топшириш тартиби

5. Инвестор Дирекцияга ушбу Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ “Навоий” ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун тўлдирилган инвестиция буюртманомасини тақдим этади.

Инвестиция буюртманомасига қуйидагилар илова қилинади:

юридик шахснинг (инвесторнинг) рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ёки ушбу инвесторнинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

тавсия этилаётган лойиҳанинг бизнес-режаси ёки техник иқтисодий асосномаси (кейинги ўринларда - ТИА).

Барча ҳужжатлар инвестор томонидан Дирекцияга ўзбек, рус ёки инглиз тилларининг бирида тақдим этилади.

Инвестор тақдим этилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан жавоб беради.

6. Дирекцияга тақдим этилаётган бизнес-режа ёки ТИАда қуйидаги асосий ҳолатлар акс эттирилган бўлиши керак:

ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотга амалда ёки келажакда (лойиҳада белгиланган давр мобайнида) эҳтиёж мавжудлигини асослантирилганлиги;

ходимларни ишга қабул қилиш манбаси (маҳаллий — коллеж битирувчилари, меҳнат биржаси томонидан йўналтирилган шахслар, бошқа ташкилотлар ишчилари ва чет элдан мутахассис жалб этиш) кўрсатилган, ташкил этилаётган иш ўринлари;

ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва ўзига хослиги;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мўлжалланаётган нархлари ва сотиш бозорлари, маҳсулотни ички ва ташқи бозорга етказиш ҳажмларини кўрсатган ҳолда;

ишлаб чиқариладиган маҳсулот республика ҳудудидаги минерал хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида импорт ўрнини босишга йўналтирилганлиги;

Инновационлиги ёки юқори технологияларга асосланганлиги:

 

  • лойиҳа долзарблиги — замонавий муаммолар ва масалаларга ечим топа олиши;
  • лойиҳада янги, сайқаллаштирилган, олдин республикада қўлланилмаган технологиялар ва (ёки) ташкилий принциплардан фойдаланилган бўлиши;
  • лойиҳанинг салоҳиятли рақобат устунлиги — истеъмолчи учун маҳсулот/технологиянинг унинг амалдаги аналогига нисбатан устунлиги мавжудлиги;
  • ички ва ташқи бозорда маҳсулотга талабнинг мавжудлиги;
  • интеллектуал мулк объектига ҳимояловчи ҳужжатнинг (патент) мавжудлиги.

экспортга йўналтирилганлиги - ишлаб чиқариладиган товарга ташқи бозорларда, маркетинг тадқиқотлар ёки потенциал харидорлар билан тузилган шартнома (дастлабки келишув)ларга кўра эҳтиёж мавжудлиги;

импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқариш эканлиги - ўхшаш маҳсулотлар импорт қилиниши (янги турдаги маҳсулотнинг ишлаб чиқиши бундан мустасно), ишлаб чиқариладиган товарга ички бозорда, маркетинг тадқиқотлар ёки потенциал харидорлар билан тузилган шартномалар (дастлабки келишув)ларга асосланган эҳтиёж мавжудлиги;

алоҳида маҳаллий ва импорт қилинадган хом-ашё ва бутловчи қисмлари кўрсатилган ҳолда хом-ашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хом-ашё ва материаллар билан таъминлашнинг кафолатланган имконияти; 

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ва дастлабки 4 та белгилардан бири даражасида бошланғич хом-ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди
(ТИФ ТН коди — 2017 йил таҳрири) бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;

ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик
асбоб-ускуналарнинг инвестиция лойиҳасининг мўлжалланаётган кўрсатгичларига ва замонавий технологик талабларга мувофиқлиги;

инвесторнинг ўхшаш ёки бошқа лойиҳаларни амалга ошириш тажрибаси ёки менеджмент таркиби (жалб қилинадиган мутахассислар билан бирга) мавжудлиги;

ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларни ҳамда тайёр маҳсулотни ташиш ва логистикаси;

инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг иқтисодий самарадорлиги ва экологик хавфсизлиги;

киритилаётган инвестициялар ҳажми, товар айланмаси ва экспорт суммаси, яратилаётган доимий иш ўринлари сони, ишлаб чиқаришнинг валютада қопланиши ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда имтиёзлар қўлланилишини назарда тутиш;

ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун “Навоий” ЭИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;

асосий ишлаб чиқариш цехи, ускуна ва технологик линиялар, маъмурий-маиший, омбор ва бошқа ёрдамчи биноларнинг жойлашиши кўрсатилган ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг дастлабки чизмаси.

7. Дирекция тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг
5-бандига талабларига мувофиқлигини 5 календарь куни мобайнида кўриб чиқади.

8. Ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандлари талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган инвестиция буюртманомаси, камчиликлари кўрсатилган асосланган ҳолда инвесторга қайтарилади.

 

3-боб. Инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш

9. “Навоий” ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

10. Инвестор томонидан тақдим этилган инвестиция буюртманомаси ва ҳужжатлар 5 календарь кунида Дирекция директори томонидан имзоланган хулоса билан биргаликда Маъмурий кенгашга тақдим этилади.

Дирекциянинг хулосасида қуйидагилар акс эттирилади:

инвестиция лойиҳасининг ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандлари талабларига мувофиқлиги;

инновационлиги ёки юқори технологияларга асосланганлиги;

экспортга йўналтирилганлиги;

импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқариш эканлиги тўғрисидаги маълумотлар.

11. “Навоий” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш учун инвестиция лойиҳасини танлаб олиш тўғрисида қарор қабул қилишда Маъмурий кенгаш қуйидагиларни кўриб чиқади:

инвестиция лойиҳасининг ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандлари талабларига мувофиқлиги;

лойиҳанинг умумий иқтисодий самарадорлиги ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги, ишлаб чиқариш қувватларининг мақбул жойлаштирилиши, ташкил этиладиган иш ўринлари, тармоқдаги таркибий қайта ўзгартиришларга таъсири, маҳаллий хом ашё ва минераллардан фойдаланганлиги, зарур хом-ашё, материаллар ва инфратузилма билан таъминланганлиги, маҳсулотнинг экспортбоплиги, инновационлиги, рақобатбардошлиги;

инвестиция лойиҳаси жойлаштиришда биринчи навбатда соғлом рақобат муҳитини бузмаслик чораларига эътибор қаратиш;

Инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқишда “Навоий” ЭИЗ ҳудудида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда хом-ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни кластер усулида босқичма-босқич технологик қайта ишлашни кўзда тутувчи, экспортга мўлжалланган ёки импорт ўрнини босадиган ва рақобатбардошли инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли таъминланишини назарда тутадиган лойиҳаларга устунлик берилади.

12. Маъмурий кенгаш инвестиция буюртманомаларини Дирекция томонидан киритган кундан бошлаб 10 календарь куни мобайнида кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

“Навоий” ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш (умумий майдони ва жойлашган жойини кўрсатган ҳолда ер участкаси ёки бўш турган ва фойдаланилмаётган бинони ажратиш) ҳамда тадбиркорлик субъектига “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси мақомини бериш;

асосланган ва аниқ камчиликларни кўрсатган ҳолда тақдим этилган ҳужжатларни қайта ишлаш учун қайтариш;

“Навоий” ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслигини аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда қайтариш.

Инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш жараёнида Маъмурий кенгаш аъзолари томонидан инвесторнинг ўзи тўғрисида нотўғри маълумотлар тақдим этганлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланса, унинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш тўхтатилади ва инвесторга асосланган хулоса юборилади.

13. Инвестор томонидан инвестиция буюртманомасини тақдим этиш ва уларни Дирекция ва Маъмурий кенгаш томонидан кўриб чиқиш электрон тарзда амалга оширилиши мумкин.

14. Маъмурий кенгаш ва Дирекция инвестор томонидан тақдим этилган маълумотнинг махфийлигини ошкор қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

15. Маъмурий кенгаш аъзолари кўриб чиқиши натижасида қайтарилган, аниқланган мулоҳазалар ҳамда камчиликлар асосида пухталаштирилган инвестиция буюртманомаси Маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун такроран киритилиши мумкин.

Қайта кўриб чиқиш жараёнида Маъмурий кенгаш аъзолари томонидан аввал кўрсатилган камчиликлардан бошқа янги таклиф ва эътирозларга йўл қўйилмайди.

Инвестиция буюртманомасини такроран кўриб чиқиш муддати
5 календарь иш кунидан ошмайди.

16. Маъмурий кенгашнинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш натижаси бўйича қарори унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва Маъмурий кенгаш йиғилиши баёни шаклида расмийлаштирилади. Маъмурий кенгашнинг қарори Дирекция ва инвестор ўртасида “Навоий” ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги келишувни тузиш учун асос ҳисобланади.

17. Маъмурий кенгаш йиғилишининг баёни унинг аъзолари томонидан имзоланади ва Маъмурий кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.

18. Маъмурий кенгаш мажлиси баёнидан кўчирма баён маъмурий кенгаш тасдиқлаган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида Дирекция томонидан инвесторга ёки унинг ваколатли шахсига юборилади.

19. Маъмурий кенгаш йиғилиши бир ой муддатда камида икки марта ўтказилади ва унда аъзоларининг эллик фоиздан кўпроғи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

20. Маъмурий кенгаш аъзоларининг инвестиция лойиҳаси бўйича ёзма равишдаги ижобий хулосалари йиғилиш ўтказилмасдан йиғилиш баёни расмийлаштириш учун асос бўлади.

 

4-боб. Инвестициялаш тўғрисидаги келишувни тузиш ва “Навоий” ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби

21. Инвестициялаш тўғрисидаги келишув лойиҳаси ўзбек, рус ва инглиз тилларида Дирекциянинг расмий веб саҳифасида жойлаштирилади ёки Дирекция томонидан инвесторга тақдим этилади.

Инвестициялаш тўғрисидаги келишув Маъмурий кенгашнинг инвестиция лойиҳасини жойлаштириш бўйича йиғилиш баёни тасдиқланган кундан бошлаб 5 иш куни ичида Дирекция ва инвестор ўртасида тузилади.

22. Инвестициялаш тўғрисидаги келишувда инвестиция лойиҳасининг хусусиятига кўра бошқа шартлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин.

23. Зарурат бўлганда, инвестициялаш тўғрисидаги келишув қоидаларини келишиш мақсадида Дирекция ва инвестор ўртасида музокаралар ўтказилиши мумкин.

24. Инвестициялаш тўғрисидаги келишув “Навоий” ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмайдиган муддатга тузилади.

25. Инвестор ва Дирекция ўртасидаги инвестициялаш тўғрисидаги келишув инвестор томонидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъекти “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб кучга киради.

26. Инвестициялаш тўғрисидаги келишувнинг амал қилиши қуйидаги жиҳатларда:

инвестициялаш тўғрисидаги келишув тузилган муддат тугаганда;

тадбиркорлик субъекти “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси мақомидан суд қарорига мувофиқ маҳрум этилганда;

“Навоий” ЭИЗ фаолияти муддатидан олдин тугатилганда;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда тўхтатилади.

27. “Навоий” ЭИЗ жойлашган ҳудудда давлат рўйхатидан ўтилганлиги мавжуд бўлмаган тақдирда, инвестор Маъмурий кенгаш йиғилишининг баёни тасдиқлангандан сўнг 5 иш куни ичида ҳамда инвестициялаш тўғрисидаги келишувни имзолашдан олдин ташкил этаётган тадбиркорлик субъектини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказади.

28. Хўжалик юритувчи субъект юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин инвестор томонидан Дирекцияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

хўжалик юритувчи субъект юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;

“Навоий” ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган миқдорда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

29. Дирекция ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида хўжалик юритувчи субъектни “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказади ва унга “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномасини беради.

30. Дирекция хўжалик юритувчи субъект “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдаги давлат солиқ ва божхона хизмати органларини хабардор қилади.

31. Навоий вилояти шаҳар ва туман хокимликлари инвестиция лойиҳасини “Навоий” ЭИЗ худудида жойлаштириш ва унга ер-жой ёки бўш турган фойдаланилмаётган бинони ажратиш билан боғлиқ барча зарур ҳужжатларни хўжалик юритувчи субъект “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида расмийлаштиради.

 

 

 

5-боб. Якунловчи қоидалар

 

32.“Навоий” ЭИЗ иштирокчиси томонидан инвестициялаш тўғрисидаги келишув бузилганлиги ҳамда у ўз зиммасига олган инвестиция мажбуриятларини бажармаганлиги аниқланган тақдирда Дирекция “Навоий” ЭИЗ иштирокчисига таъсир чораси сифатида огоҳлантириш хати юборади.

33. “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ёки инвестициялаш тўғрисидаги келишув бузилиши юзасидан низо мавжуд бўлганда ҳамда ўз зиммасига олган инвестиция мажбуриятларини мунтазам бажармаган тақдирда, у билан тузилган инвестиция келишувни бекор қилиш ва “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум этиш суд тартибида амалга оширилади.

34. Хўжалик юритувчи субъектни “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси мақомидан ихтиёрий тартибда маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор хўжалик юритувчи субъектнинг уни бундай мақомдан маҳрум қилиш тўғрисидаги аризасига кўра ёхуд у Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилган тақдирда маъмурий кенгаш томонидан қабул қилиниши мумкин.

35. Дирекция “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг иштирокчи мақомидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги суд ёки Маъмурий кенгашнинг қарорига асосан хўжалик юритувчи субъектни “Навоий” ЭИЗ иштирокчилари рўйхатидан чиқаради.

36. Дирекция “Навоий” ЭИЗ иштирокчилари рўйхатидан чиқарган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида давлат солиқ ва божхона хизмати органларини хўжалик юритувчи субъектнинг “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум этилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

37. Тадбиркорлик субъектининг “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлиши унинг “Навоий” ЭИЗ ҳудудидаги фаолиятини ҳамда “Навоий” ЭИЗ иштирокчисига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бошқа объектларга нисбатан ҳуқуқлари тугатилишини келтириб чиқармайди. Бу ҳолда ушбу тадбиркорлик субъекти “Навоий” ЭИЗ иштирокчисига тақдим этиладиган имтиёз ва афзалликлардан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотади.

        1-Илова
Инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларга “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси мақомини бериш учун инвестиция буюртномаси 
(лойиҳа номи ва жойлашув ҳудуди)
         
1. Ташкилот-Лойиҳа буюртмачиси –   
2. Лойиҳа мақсади (қисқача таърифи) –  
3. Инвестиция йўналиши  (янги қурилиш / модернизация ёки техқайтаянгиланиш /бошқа йўналиш)    
4.Лойиҳа амалга ошириш бўйича ҳукумат қарори (талаб этилса)        
5. Ҳукумат кафолати мавжудлиги (талаб этилса)      
6. ТИА/ИТИА экспертизаси/ ишлаб чиқилиш ҳолати      
7. Хорижий ҳамкор ёки инвестор (жумладан кредитор, бош пудратчи)    
8. Лойиҳа жойлашуви (вилоят , туман, шаҳар)  
9. Маҳаллийлаштириш даражаси ва дастлабки 4 та белгилардан бири даражасида бошланғич хом-ашёга нисбатан                                 Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди (ТИФ ТН коди — 2017 йил таҳрири) бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши –
         
Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Лойиҳа параметрлари Изоҳ
1. Лойиҳа ташаббускори (ким томонидан, сана ва ҳужжат № )  
2. Лойиҳа умумий қиймати, жумладан.: млн.долл.    
2.1. жумладан  КВС млн.долл.    
2.2. миллий валютада  млн.сум    
3. Харажат, жами млн.долл.    
3.1. жумладан ускуна учун млн.долл.    
3.2.          қурилиш монтаж ишлари млн.долл.    
3.3. бошқа млн.долл.    
4. Молия манбалари:      
4.1. хорижий инвестиция кредити, жами млн.долл.    
4.2.1.     жумладан ҳукумат кафолати остида  млн.долл.    
4.2.2. тўғридан-тўғри хорижий инвестиция млн.долл.    
4.3. ўз маблағлари млн.сум    
4.4. тижорат банклари кредити млн.сум    
4.5. Ўз. Рес. Тикланиш ва тарраққиёт жамғармаси млн.долл.    
4.6. бошқа манбалар (кўрсатилсин) млн.сум    
5. Қурилиш муддати, жами ой    
5.1. қурилиш бошланиш муддати   ой, йил    
5.2. объект ишга тушиш муддати ой, йил    
6 Лойиҳа қопланиш муддати йил    
7 Инвестиция лойиҳасини амалга оширишва ишлаб чиқаришни барқарорлигни таъминлаш учун лозим бўлган инженер-муҳандислик параметрлари ва ҳажми      
7.1. Электрэнергия   .кВт/с йил    
7.2. Газ  куб.м йил    
7.3. Ичимлик суви, техник сув  ва канализация  куб.м йил    
7.4. Автойўл км    
  Лойиҳадан кутилаётган натижа      
8. Маҳсулот, хизмат йиллик ишлаб чиқариш ҳажми,  натура ўрсаткичида ўлчов бирлигига кўра млн.сум    
8.1. жумладан экспорт ўлчов бирлигига кўра млн.долл    
8.2. ички бозор ўлчов бирлигига кўра млн.сум    
9. Маҳсулот, хизмат йиллик ишлаб чиқариш ҳажми, пул кўринишида  млн.сум    
9.1. жумладан экспорт млн.долл.    
9.2.           ички бозор млн.сум    
10. Маҳсулот сотиш учун мўлжалланаётган бозор :       
10.1. ички  %    
10.2. ташқи %    
11. Лойиҳа маҳаллийлаштириш даражаси, жами %    
12. Лойиҳа натижасида импорт камайиши млн.долл.    
13. Таннарх камайиши:      
13.1. Электрэнергия истеъмолини қисқартириш  .кВт/с йил    
13.2. Газ истеъмолини қисқартириш  куб.м йил    
13.3. бошқа ўлчов бирлигига кўра млн.сум    
14. Янги иш ўринлари сони киши.    
15. Маҳсулот янги тури миқдори сони    
16. Лойиҳа бўйича ваколатли органлари экспертиза хулосаси (сана , хат №)       
        Приложение №1
Инвестиционная заявка для предоставления статуса  участника СЭЗ «Навои»
 для инновационных, высокотехнологичных, экспортоориентированных и импортозамещающих производств
(наименование и месторасположение проекта)
         
1. Организация-заказчик проекта –   
2. Цель проекта (краткое описание проекта) –  
3. Направление инвестиций (новое строительство / модернизация или техперевооружение / прочее направление)  
4. Решение Правительства Республики Узбекистан о реализации проекта (если требуется)    
5. Наличие Правительственной гарантии (если требуется)      
6. Состояние разработки/экспертизы ПТЭО/ТЭО проекта      
7. Иностранный партнер и инвестор (в том числе кредитор, генеральный подрядчик)    
8. Местонахождение проекта (область, район, город)  
9. Расчеты уровня локализации производства и изменения товарной позиции конечной продукции по коду товарной номенклатуры внешнеэкономической деятельности Республики Узбекистан (код по ТН ВЭД версия 2017) по сравнению с исходным сырьем на уровне одного из первых 4-х знаков –
         
Наименование показателей Единица измерения Параметры проекта Примечание
1. Инициация проекта (кем. дата и №  документов)  
2. Общая стоимость проекта,
в т.ч.:
млн.долл.    
2.1. в СКВ млн.долл.    
2.2. в национальной валюте млн.сум    
3. Затраты всего млн.долл.    
3.1. в т.ч. для приобретения оборудования млн.долл.    
3.2.          на строительно-монтажные работы млн.долл.    
3.3.          прочие млн.долл.    
4. Источники финансирования*:      
4.1. иностранные инвестиции и кредиты, всего млн.долл.    
4.2.1.     в т.ч. под гарантию правительства  млн.долл.    
4.2.2.   прямые иностранные инвестиции млн.долл.    
4.3. собственные средства млн.сум    
4.5. кредиты коммерческих банков млн.сум    
4.6. кредиты Фонда реконструкции и развития РУз млн.долл.    
4.8. другие источники (указать) млн.сум    
5. Продолжительность строительства, всего  мес.    
5.1. дата начала работ  мес.год    
5.2. дата ввода объекта в эксплуатацию мес.год    
6. Срок окупаемости проекта, всего лет    
7 Необходимые объёмы и параметры средств инженерно-коммуникационного обеспечения для реализации инвестиционного проекта и стабильного функционирования производства      
7.1. Потребность в электроэнергия кВт/час в год    
7.2. Потребность в природном газе куб.м в год    
7.3. Потребность в питьевая и техническая вода канализация куб.м в год    
7.4. автодорога      
  Ожидаемый результат от реализации проекта      
8. Ежегодный объем выпускаемой продукции, услуг в натуральном выражении в соотв. ед.    
8.1. в т.ч. на экспорт в соотв. ед.    
8.2.           на внутренний рынок в соотв. ед.    
9. Ежегодный объем выпускаемой продукции, услуг в денежном выражении млн.сум    
9.1. в т.ч. на экспорт млн.долл.    
9.2.           на внутренний рынок млн.сум    
10. Предполагаемые рынки сбыта продукции:       
10.1. внутренний %    
10.2. внешний %    
11. Уровень локализации проекта, всего %    
12. Уменьшение импорта за счет реализации проекта млн.долл.    
13. Снижение себестоимости:      
13.1. сокращение потребления электроэнергии тыс.кВт.ч
млн.сум
   
13.2. сокращение потребления газа тыс.куб.м
млн.сум
   
13.3. другие в соотв. ед.
млн.сум
   
14. Количество создаваемых новых рабочих мест чел.    
15. Количество новых видов продукций ед.    
16. Заключения по проекту уполномоченных органов экспертизы (дата и № письма)       
        Number 1
Investment application for granting the status of the participant of the Navoi FEZ
  for innovative, high-tech, export-oriented and import-substituting industries
(name and location of the project)
         
1.  Organization -project customer  
2. The purpose of the project (a brief description of the project) -  
3. Direction of investments (new construction / modernization or technical re-equipment / other direction) -  
4. Decision of the Government of the Republic of Uzbekistan on project implementation (if required) -  
5. The presence of the Government guarantee (if required) -      
6.The status of the development / examination of the PTEJ / TEJ project -      
7. Foreign partner and investor (including lender, general contractor) -      
8. Location of the project (region, district, city ) –  
9. Calculations of the level of localization of production and changes in the commodity position of the final product according to the code of the commodity nomenclature of foreign economic activity of the Republic of Uzbekistan (code on HS) version 2017) compared with the initial raw material at the level of one of the first 4 characters –
         
The name of indicators unit of measurement Project parameters Note
1. Project initiation (by whom. Date and number of documents)  
2. The total cost of the project,
including
million dollars    
2.1. SCC million dollars    
2.2. in national currency million soums    
3. Total costs million dollars    
3.1. including to purchase equipment million dollars    
3.2.       for construction and assembly works million dollars    
3.3.          other million dollars    
4. Sources of financing*:      
4.1. foreign investments and loans, total million dollars    
4.2.1.  including under the guarantee of the government million dollars    
4.2.2. direct foreign investments million dollars    
4.3. own funds million UZS    
4.5. commercial bank loans million UZS    
4.6. loans from the Fund for Reconstruction and Development of the Republic of Uzbekistan million dollars    
4.8. other sources (specify) million UZS    
5. Duration of construction, total months    
5.1. start date month    
5.2. date of commissioning month    
6. Total project payback period years     
7 Required volumes and parameters of engineering and communications support for the implementation of the investment project and the stable operation of production      
7.1. Demand  of electricity kW / h /year    
7.2. Demand  of natural gas m 3/year    
7.3. Demand  of drinking and technical water, sewage m 3 / year    
7.4. highway km    
  Expected result from project implementation      
8. Annual volume of products, services in kind in acc. Units    
8.1. including for export in acc. Units    
8.2.           to domestic market in acc. Units    
9. Annual volume of output, services in monetary terms million UZS    
9.1. including for export million dollars    
9.2.           to domestic market million UZS    
10. Estimated product sales markets:      
10.1. interior %    
10.2. external %    
11. Localization level of the project, total %    
12. Reducing imports due to project implementation million UZS    
13. Cost reduction:      
13.1. reduction of electricity consumption thousand kWh
million soums
   
13.2. gas consumption reduction thousand cubic meters
million soums
   
13.3. other in acc. units
million soums
   
14. Number of new jobs created people    
15. Number of new types of products units    
16. Conclusions on the project of authorized bodies of expertise (date and letter number)      
          Низомга 2-илова
           
  Маъсул орган   Кўриб чиқилаётган масала    Кўриб чиқиш муддати
           
  ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларни танлаб олиш
           
  Инвестор   Дирекцияга  инвестиция буюртномаси, бизнес режас ёки ТИА,  хўжалик юритувчи субъектни рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қоғоз ёки электрон вариантини тақдим этади.   Тақдим этган
санада
           
  Дирекция   Инвестиция лойиҳасини жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомасини унга илова қилинган ҳужжатлар кўриб чиқади ва Дирекция директори томонидан имзоланган хулосаси билан биргаликда маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун киритади.   5 календарь кунида
           
  Маъмурий кенгаш   Инвестиция буюртманомасини кўриб чиқади ва
қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
“Навоий” ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш (умумий майдони ва жойлашган жойини кўрсатган ҳолда ер участкаси ёки бўш турган ва нофаол бинони ажратиш) ҳамда тадбиркорлик субъектига “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси мақомини бериш;
асосланган ва аниқ камчиликларни кўрсатган ҳолда тақдим этилган ҳужжатларни қайта ишлаш учун қайтариш;                        “Навоий” ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслигини аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда қайтариш.
  15 календарь кунида
           
  Дирекция   Маъмурий кенгаш мажлиси баёнидан кўчирмани инвесторга ёки унинг ваколатли шахсига юборади.   1 иш кунида
           
  ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатга олиш 
           
  Инвестор   “Навоий” ЭИЗ жойлашган ҳудудда давлат рўйхатидан ўтилганлиги мавжуд бўлмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказади.     5 календарь кунида
           
           
  Дирекция ва инвестор   Маъмурий кенгашнинг йиғилиш баёнига асосан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан инвестициялаш тўғрисидаги келишув имзоланади.    5 календарь кунида
           
           
  Дирекция   Хўжалик юритувчи субъектни ЭИЗ иштирокчиси  сифатида рўйхатдан ўтказади ва гувоҳнома беради.   1 иш кунида
           
  Лойиҳани жойлаштириш 
           
  Шаҳар  ва туман хокимликлари     Иинвестиция лойиҳасини бўш ер майдони ёки бўш турган нофаол бинога жойлаштириш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга кўмаклашади   3 иш куни ичида

Умумий таклифлар

479