ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8354 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 24/09/2019 09/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Тошкент вилоятида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-8354

Аграр соҳада таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишда кластер усулини ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш занжирини яратиш, юқори қўшилган қийматга эга экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Республикада уруғлик картошка етиштиришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3558-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида картошкачиликни ривожлантириш борасида:

уруғлик ва истеъмол картошка етиштиришга ихтисослашган, хўжалик шартномаси асосида Картошка етиштирувчилар уюшмаси буюртмаси бўйича тайёр маҳсулот етиштириш, шунингдек агротехника ва агрокимё, логистика, сақлаш, қадоқлаш ва транспортировка қилиш бўйича хизмат кўрсатувчи “Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ ташкил этилганлиги;

картошкани чуқур қайта ишлаш натижасида “Solanuz” масъулияти чекланган жамияти томонидан экспорт потенциали юқори бўлган фри картошкаси ва қуруқ картошка пюреси кўринишидаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича йиллик қуввати 18 минг тонна бўлган завод ишга туширилганлиги;

“Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича 700 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этиш асосида картошка етиштиришни йўлга қўйилиши натижасида сув сарфини 2 баробар иқтисод қилинишига, ҳосилдорликни ўртача 1,5 баробаргача оширишга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Картошка етиштирувчилар уюшмаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, “Agrover” масъулияти чекланган жамиятининг:

Тошкент вилояти ҳудудида “Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ, “Solanuz” МЧЖ ва бошқа ўзаро боғлиқ бўлган корхоналар негизида:

уруғлик картошка етиштириш, шу жумладан, вируссиз in vitro технологияси асосида кўпайтириш;

илмий асосланган алмашлаб экиш тизимида қўлланиладиган дуккакли, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг уруғликларини етиштириш;

маҳаллий ва хорижий селекция ҳамда биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантиш;

уруғчилик бўйича халқаро ва миллий ташкилотлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш, уруғликларни экишдан олдин ишлов бериш ва қайта ишлашга оид инновацион технологиялар, сувни тежовчи технологияларни ва ушбу соҳадаги бошқа ноу-хауларни жорий этиш;

истеъмолга йўналтирилган картошка ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш бўйича агросаноат кластерини (кейинги ўринларда - Агрокластер) ташкил этиш;

ташкил этилаётган Агрокластер таркибига 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ агрокорхоналарни киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Агрокластер таркибига кирувчи агрокорхоналар томонидан 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз кўрсаткичлари ва рўйхати 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

3. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда “Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖга Бўстонлиқ туманида ягона ҳудудлик тамойили бўйича жами 1400 гектар, шу жумладан, “Poytaxt-Agro” давлат корхонасига ажратилган ер участкалари ҳисобидан 146 гектар суғориладиган ер майдонларини ажратилишини;

инвестициялар киритиш ва янги иш ўринлари ташкил этиш шарти билан “Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖга Бўстонлиқ туманидан ва “Solanuz” МЧЖга Ўртачирчиқ туманидан замонавий машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш, қадоқлаш ва дастлабки қайта ишлаш бўйича логистика марказлари қуриш учун паст балл-бонитетли ер майдонлари ажратилишини таъминласин.

4. Белгилансинки:

бошқарувчи компания сифатида “Agrover” МЧЖ Агрокластер таркибига кирувчи агрокорхоналарнинг маблағларини Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида жамлаш ва кейинчалик ушбу маблағларни молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун улар ўртасида тақсимлаш ҳуқуқига эга;

бошқарувчи компания сифатида “Agrover” МЧЖнинг Агрокластер таркибига кирувчи агрокорхоналардан олинган ҳамда улар ўртасида тақсимланадиган, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш бўйича айланмалар билан боғлиқ бўлмаган пул маблағлари ва мол-мулк, шунингдек, соф фойдани тақсимлаш солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;

ташкил этилаётган Агрокластер таркибига кирувчи агрокорхоналар ички ҳамда ташқи бозордаги эҳтиёж ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, маҳсулот етиштириш ҳажми, уларнинг нави ва турини белгилаш бўйича мустақил қарор қабул қилади;    

ёмғирлатиб (спринклер) суғориш технологиялари жорий этилган майдонлар ягона ер солиғини тўлашдан беш йил муддатга озод этилади;

уруғлик картошкани сертификатлаш бўйича тарифлар ҳар бир килограми учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизини ташкил этади.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 10 кун муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга сарфланаётган давлат харажатларини самарадорлигини ошириш мақсадида бир ой муддатда ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа бюджет маблағлари олувчилари учун тасдиқланган овқатланиш меъёрларида кўзда тутилган истеъмол картошкаси миқдорини қисман камайтириш (алмаштириш) ҳисобига қуруқ картошка пюресини киритиш бўйича;

низом жамғармаларида давлат улуши юқори бўлган корхоналар ва юридик шахслар билан биргаликда ходимлар ва бошқа контингент овқатланишини ташкил этиш жараёнида қуруқ картошка пюресини қўлланишини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

6. “Solanuz” МЧЖ республикада қуруқ картошка пюресини ягона ишлаб чиқарувчиси бўлганлигини ҳисобга олиб, давлат буюртмачиларига ушбу маҳсулотни махсус маълумотлар порталида рўйхатдан ўтказиладиган тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилишга рухсат берилсин.

7. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан республикада ишлаб чиқарилган қуруқ картошка пюреси (ТИФ ТН коди 1105200000) экспортини амалга оширишга рухсат берилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

 

Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “_____” __________ даги _____-сонли қарорига

1-ИЛОВА

 

Агрокластер таркибига кирувчи агросаноат корхоналари

рўйхати

 

Корхона номи

Жойлашган жойи

Ихтисослиги

1. “Agrover” МЧЖ (Агрокластер бошқарувчи корхонаси)

Зангиота тумани

Уруғлик ва истемол картошкасини етиштириш, шунингдек кластерга кирувчи барча корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича вазифалар

2. “Solanuz” МЧЖ 

Ўртачирчиқ тумани

Уруғлик ва истемол картошкасини етиштириш, картошкани чуқур қайта ишлашни амалга ошириш, шунингдек тайёр маҳсулотни совутиш камераларида сақлаш

3. “Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ

Бўстонлиқ тумани

Уруғлик ва истемол картошкасини етиштириш, картошкани сақлаш, қадоқлаш ва ташиш, агротехника бўйича хизматлар кўрсатиш

4. “Agrover-urug’chilik” МЧЖ

Янгийўл тумани

Уруғлик ва истемол картошкасини етиштириш, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларини сақлаш, қадоқлаш

5. “Vernatural” МЧЖ

 

Зангиота тумани

Уруғлик ва истеъмол картошкасини етиштириш

6. “Sof tabiat agro” МЧЖ

Зангиота тумани

Вируссиз уруғлик картошкани “in vitro” технологияси бўйича етиштириш, уруғлик ва истемол картошкасини етиштириш

*) “Agrover” МЧЖ кластер бошқарувчи корхонаси муассислари қарорига кўра, кластер таркибига кирувчи агросаноат корхоналари рўйхатига кейинчалик Тошкент вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

**) Ташкил этилаётган кластер таркибига кирувчи агрокорхоналар ташкилий мустақилликни сақлаб қолади, кластер таркибига кирувчи корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш механизми улар томонидан мустақил равишда белгиланади.

 

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг
 2019 йил “_____” __________ даги
 _____-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Агрокластер таркибига кирувчи агрокорхоналар томонидан
2019-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг 
прогноз параметрлари ва рўйхати
                 
Инвестиция лойиҳасининг номи Асосий ижро этувчи Лойиҳа қиймати (эквивалентда млн. доллар)  Молиялаштириш манбалари Йиллик қуввати Ташкил этилаётган иш ўринлари сони Амалга ошириш муддатлари
лойиҳа ташаббускор-ларининг ўз маблағлари (млн. доллар) чет эл инвестициялари
(млн. доллар)
1 Картошка ва бошқа сабзавот экинларини сақлаш бўйича логистика маркази қурилишининг якунлаш “Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ 14,8 4,8 10,0 30,0 минг тоннагача узоқ муддатли сақлаш 250 та доимий ва 100 та мавсумий 2019 йилнинг
IV чораги
2 Картошка ва бошқа сабзавот экинларини бирламчи қадоқлаш ва қайта ишлаш бўйича корхона ташкил этиш “Agrover-urug’chilik” МЧЖ 1,2 0,2 1,0 10,0 минг тонна 40 та доимий 2020 йилнинг
II чораги
3 Ихтисослаштирилган машина-трактор паркини (МТП) ташкил этиш “Solanuz” МЧЖ ва “Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ  1,3 0,3 1,0 Jondeer 110 - 6 та
Jondeer 135 - 6 та
Orion 630 - 8 та
Картошкка комбайни - 2 та
МТЗ 80.1 - 12 та
Эксковатор JSB 4 сх - 1 та
 Тикамалар - 13 та
40 та бошқа қишлоқ хўжалиги агрегатлари 
100 та доимий ва 40 та мавсумий  2021 йилнинг
I чораги
4 1000 гектардан ортиқ майдонга замонавий ресурс тежовчи спринклер ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини босқичма-босқич жорий этиш “Bo’stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ ва “Agrover-urug’chilik” МЧЖ 4,5 2 2,5 2020 йил - 500 гектар,
2021 йил - 500 гектар
200 та доимий ва 800 та мавсумий  2021 йилнинг
II чораги
5 Вирусли ва бошқа инфекциялардан ҳоли уруғлик картошкани “in vitro” технологияси бўйича етиштириш лабораторияси қурилишининг якунланиши “Sof tabiat agro” МЧЖ 1,5 1,5 0 1,0 минг тоннагача вируслардан ҳоли уруғлик картошка 30 та доимий 2020 йилнинг
III чораги
      23,3 8,8 14,5      
                 
  Изоҳлар:              
*) “Agrover” МЧЖ бошқарувчи корхонаси муассислари қарорига кўра, инвестиция лойиҳалари прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
**) Инвестиция лойиҳаларининг якуний параметрлари техник-иқтисодий асослашни ёки бизнес-режаларни ишлаб чиқиш натижаларига кўра белгиланади.
***) Чет эл инвесторлари томонидан манфаатдорлик билдирилмаган ҳолда, “Agrover” МЧЖ бошқарувчи корхонаси муассислари қарорига кўра,
  лойиҳа бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Умумий таклифлар

141