ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8323 Хокимият Куйичирчикского района 24/09/2019 24/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ 2020 ЙИЛ УЧУН БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА
ID-8323

Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли карори билан тасдикланган Ўзбекистон Республикасида Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларга ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида - 215 кишини ташкил этади, шу жумладан:

ногиронларга-1,9 фоиз, -4 киши;

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлгиз ота, ёлгиз оналарга хамда кўп болали ота-оналарга – 34,4 фоиз, - 74 киши;

таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга – 48,37 фоиз, - 104 киши;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганларга – 6,97 фоиз, - 15 киши;

пенсия ёшига якинлашиб қолган шахсларга – 1,39 фоиз, - 3 киши;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга - 6,5 фоиз, - 14 киши;

одам савдоси қурбонлари – 0,46 фоиз, - 1 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

2. 2019 йилда ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойларини умумий микдорининг камида 25 (йигирма беш) фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75 (етмиш беш) фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни хар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва мазкур қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Иш ўринларини банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан 2020 йил 1 апрелига қадар банд қилинган иш ўринларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263 – сонли қарорига асосан белиланган тартибда аттестациядан ўтказиш амалга оширилсин.

5. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб кўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ҳодим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига мувофиқ жарима солиниши белгилансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Б.Акбаров) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин хамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

9. Қуйи Чирчик туман ҳокимининг 2018 йил 26 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 1883-сон қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (А.Каримджанов) зиммасига юклатилсин.

Туман хокими А.А.Холмурадов

Т/Р ИНН (СТИР) Ташкилотлар номи тизимдаги ишловчилар сони банд қилинган иш жойлари Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифаси
жами ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар одам савдоси қурбонлари
1 206918888 2-сонли умумий ўрта мактаби 80 2 2 1 1        
2 203391970 4-сонли умумий ўрта мактаби 76 2 2 1 1        
3 206918935 8-сонли умумий ўрта мактаби 53 2 2 1 1        
4 203391955 10-сонли умумий ўрта мактаби 60 2 2 1 1        
5 203392044 11-сонли умумий ўрта мактаби 135 2 2 1 1        
6 206919009 19-сонли умумий ўрта мактаби 72 2 2 1 1        
7 203392068 28-сонли умумий ўрта мактаби 62 2 2 1 1        
8 203391924 33-сонли умумий ўрта мактаби 85 2 2 1 1        
9 203392083 35-сонли умумий ўрта мактаби 77 2 2 1 1        
10 203392004 36-сонли умумий ўрта мактаби 68 2 2 1 1        
11 203391963 37-сонли умумий ўрта мактаби 53 2 2 1 1        
12 203391987 44-сонли умумий ўрта мактаби 59 2 2 1 1        
13 203392075 45-сонли умумий ўрта мактаби 73 2 2 1 1        
14 206919166 47-сонли умумий ўрта мактаби 60 2 2 1 1        
15 203391931 48-сонли умумий ўрта мактаби 92 2 2 1 1        
16 203391994 49-сонли умумий ўрта мактаби 80 2 2 1 1        
17 207031212 2-сонли мактабгача таълим муассасаси 36 1 1   1        
18 207012472 3-сонли мактабгача таълим муассасаси 40 1 1   1        
19 207031229 4-сонли мактабгача таълим муассасаси 34 1 1   1        
20 207056710 5-сонли мактабгача таълим муассасаси 42 1 1   1        
21 207057678 7-сонли мактабгача таълим муассасаси 47 1 1   1        
22 206995224 8-сонли мактабгача таълим муассасаси 63 2 2   2        
23 207056727 13-сонли мактабгача таълим муассасаси 41 1 1   1        
24 207056703 15-сонли мактабгача таълим муассасаси 35 1 1   1        
25 200457802 ДСЭНМ 74 2 2   2        
26 200456075 Ободонлаштириш бошкармаси 125 8 8 2 2     4  
27 206990650 "BARKAMOL AVLOD" болалар маркази (БАБМ) 28 3 3 1 2        
28 200457913 ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ 1052 70 70 20 37 4 4 4 1
29 304938624 ТОЗА  ХУДУД ДУК 50 4 4 1 1     2  
30 200456186 ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УНИТАР КОРХОНАСИ 80 4 4   1 3      
31 303899294 "XORIJIY SARMOYA ISHTIROKIDAGI DAESHIN MEGATEX DUSTABOD"МЧЖ 245 14 14 6 8        
32 305520393 "SANDIRON CERAMIK" МЧЖ 21 3 3 1 2        
33 305905926 "TCT AGRO CLUSTER" МЧЖ 5000 35 35 15 10 4 3 3  
34 305905847 "TCT FISH CLUSTER" МЧЖ 500 25 25 10 10 4   1  
35 203825904 "ТИНЧЛИК БИЗНЕС САВДО" МЧЖ 41 6 6 2 4        
    жами 8739 215 215 74 104 15 7 14 1

Умумий таклифлар

152