ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8308 Хокимият Бекабадского района 25/09/2019 09/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-8308

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш  тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й, 29-30-сон, 277-модда; 2010 й, 35-36-сон,
300-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шар
оитларида рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирга қўйиш тартибини янада такомиллаштирш
чора-тадбирлари  тўғрисида»ги қарорига  асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун  туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосланиб,

                                  

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

         1.Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан  250 кишини ташкил этадиган 4 фоиз микдорида, шу жумладан:

         а) ногиронлар учун 0,3 фоиз – 2 киши;

         б) 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота- оналар учун 4  фоиз – 10  киши;

         в) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 84,4 фоиз –211 киши;

         г) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 2,4  фоиз –6  киши;

д) туман ҳокимлиги Ахоли бандлигига  кўмаклашиш  марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 5,6 фоиз – 14 киши;

е) жазо муддатини ўтаб кайтган шахслар учун  2,4 фоиз - 6 киши;

ж) сафарбарлик резервидан бўшатилганлар учун 0.4 фоиз-1 киши микдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

         2.Бекобод туман бўйича ижтимоий муҳофаза муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         3.Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2020 йил 25 январ кунига қадар квота иш жойлари умумий микдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмаган ҳолда иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига такдим этиш вазифалари юклатилсин.

4.Иш ўринлари банд қилинган корхона ва ташкилотларлар томонидан                    2020  йил 1 апрелига қадар банд қилинган иш ўринларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши амалга оширилсин.

5.Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги  965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган шахсларни  ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар. 

6.Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган шахсларни  ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ жарима солиниши тўғрисида огоҳлантирилсин.

7.Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи (З.Н.Асронқулов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

8. Бекобод туман ҳокимининг 2018 йил 24 сентябрдаги  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил  учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 2013-сонли  қарори  2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи С.Бекназаров зиммасига юклатилсин.

Умумий таклифлар

190