ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8263 Хокимият города Джизак 23/09/2019 08/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Жиззах шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-8263

 

 

 

 

 

 

 

Жиззах шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сон
қарори ижросини таъминлаш ҳамда шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги
ПҚ-4407-сон
қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул килинсин.

2. Қуйидагилар:

а) шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп қавартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б) 0,4 км ичимлик суви қувури ва 58,82 км электр тармоқларини, шунингдек, 20 дона трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникацияларини ва технологик асбоб-ускуналарини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) 0,15 км иссиқлик тармоғи,  4,0 км сув қувури км электр тармоқлари, шунингдек, 1359 минг та трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) 5 та болалар боғчаси, 1 та касалхона ва амбулатория-поликлиника муассасаларини ва 1 та мурувват уйини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д)  25 та кўп квартирали уйларда, 6,7 минг м2, 25 та уйда ички муҳандислик тармоқларини, коммуникацияларини ва фасад қисмини таъмирлаш, 13 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 4,1 минг кв,м йўлакларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини   2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун 950 тонна, хажмида, шу жумладан аҳоли учун 900 тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 50 тонна кўмир маҳсулотларини ғамлашни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида кўмир маҳсулотларини ғамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) аҳолига 10,1 тонна хажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

з) шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Шаҳар комиссияси раиси ўринбосарлари ва комиссия аъзолари:

а)  бир ой муддатда шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидиқ ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича;

шаҳардаги корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек, шаҳар иқтисодиёти ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4. Тегишли корхона ва ташкилот рахбарларига:

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида сифатли бажарилиши учун шаҳсий маъсулияти юклансин.

 5.Шаҳар комиссиясининг раиси ўринбосарлари;

ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланишдаги жойлар, лифт ускуналари, мазказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар худудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотларини ғамланишини жойларга чиқиб, шахсан ўз назоратига олсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврида тайёрлаш учун маъсул бўлган барча тазилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни хал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли шаҳар корхона ва ташкилотлари рахбарларининг шахсий масъулятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

6. Шаҳар электр таъминоти корхонаси (Д.Равшанов),  вилоят бўйича газ таъминоти 1-участкаси (Х.Худоёров)ларга куз-киш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боғлик муаммоларни ўз вақтида хал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шаҳсан учрашувлар ўтказсин.

- асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги тугрисида огохлантирилсин. 

          7. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (С.Силлиев) жойларга чиқиб ижтимоий соха объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

         8. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (А.Алишеров), тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача:

2018- 2019 қиш-бахор даврида қишлок хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий тахлил қилиш асосида аҳолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб, шаҳар бўйича               2019-2020 қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал хажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар махсулотларини ғамлашга алохида эътибор қаратсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва махсулотларни зарур тарзда сақланиши учун маъсул шахсларни белгилаш бўйича белгиланган тартибда аниқ таклифларни киритсин.

           9. Шаҳар Молия бўлими (Д.Хамроқулов) шаҳар комиссиясининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган худудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

           10. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Р.Шарипов) шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминлсин.

         Ушбу  қарор бажарилишининг бориши хар чоракда шаҳар комиссиясининг йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

          11. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Р.Шарипов), “Жиззах овози” газетаси (А.Иномов)га:

         мазкур қарор ҳокимликнинг расмий веб сайтига ҳамда маҳаллий матбуотда чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

         12. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2018 йил 6 августдаги 1484-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.

14. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                           А.Шукуров

 

 

 

Шаҳар ҳокимининг

2019 йил “____” августдаги

_____ - сонли қарорига

1-илова

 

Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича

ЧОРА–ТАДБИРЛАР

 

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш
муддати

Бажариш учун масъуллар

  1. Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ташкилий тадбирлар

1.

2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида:

Аҳоли пунктлари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, ижтимоий соҳа муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек қозонхоналар ва муҳандислик иншоотларининг доимий ишлашини таъминлашда таъмирлаш ишлари бўйича;

Аҳолини суюлтирилган газ (овқат тайёрлаш учун), кўмир (мазкур қарорнинг 5-иловаси) ҳамда узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини муқобил ичимлик суви (ташиб келтириладиган сувни қўшган ҳолда) манбалари билан узлуксиз таъминлаш бўйича (амалга ошириладиган ишлар, бажарилишига масъуллар, бажариш муддатларини аниқлаган ҳолда) чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Икки кун муддатда

ХТМФМТ ва ТЭ бўлими (В.Эргашев), Тиббиёт бирлашмаси (И.Аширматов), “Сувоқова” ДУК шаҳар филиали (А.Насриддинов)
ва вилоят бўйича газ таъминоти 1-участкаси (Х.Худоёров), электр таъминоти корхонаси (Д.Равшанов), Ободонлаштириш бошқармаси (Ғ.Ахмедов), тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналар

2.

Ўтган йилги иситиш мавсумида йўл қўйилган камчиликларни эътиборга олган ҳолда, иситиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини кафолатланган иссиқлик таъминоти, электр энергия ва табиий газ билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

3.

2019-2020 йиллар куз-қиш даври учун иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган нефт, газ конденсати, нефт маҳсулотлари, суюлтирилган газ, кўмир ва кўмир брикети, туз ва бошқа юкларни узлуксиз ташиб етказиб берилиши бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш.

Жиззах темир йўл станцияси, вилоят бўйича газ таъминоти 1-участкаси (Х.Худоёров), шаҳар электр таъминоти корхонаси (Д.Равшанов), нефт корхоналари, кўмир таъминоти корхоналари, тегишли идора ва ташкилотлар

4.

Қиш мавсумида табиий газ етиб бориши қийин бўлган ва газ ёқилғиси танқис бўлиши кутилаётган аҳоли пунктларини (5-илова) ва ижтимоий соҳа объектларига аниқлик киритиш ҳамда уларга қўшимча кўмир захирасини тайёрлаш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш.

Икки кун муддатда

Вилоят бўйича газ таъминоти 1-участкаси (Х.Худоёров), тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, МФЙ раислари

5.

Аҳоли истеъмолчиларига ойма-ой суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича графиклар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Икки кун муддатда

Вилоят бўйича газ таъминоти                                             1-участкаси (Х.Худоёров)

6.

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича инфратузилмани ривожлантириш.

Вилоят бўйича газ таъминоти 1-участкаси (Х.Худоёров)

7.

Табиий газ билан кафолатли таъминланадиган ҳудудлардаги истеъмолчиларни табиий газ таъминотини яхшилаш ва манзилли ишлатиш учун суюлтирилган газ таъминотига ўтказилган ҳудудлардаги газ тармоқлари ва газ тақсимлаш шоҳобчалари (ГТШ)ни кесиб олиш (демонтаж) бўйича шаҳар ҳокимининг қарорини тайёрлаш.

2019 йил 27 августга

қадар

Вилоят бўйича газ таъминоти                                              1-участкаси (Х.Худоёров)

8.

Маиший газдан фойдаланиш жараёнида фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ижрога қаратиш.

2019 йил 27 августга

Қадар

Вилоят бўйича газ таъминоти                                              1-участкаси (Х.Худоёров)

9.

Кичик ирригация тармоқларини тиклаш учун ўтказиладиган таъмирлаш ишлари бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, бунда:

мавзелар ичидаги ички тармоқлар;

кўча ва проспектларни инобатга олиш

2019 йил 27 августга қадар

Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси (Ғ.Ахмедов),

тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари

10.

2019-2020йиллар куз-қиш мавсумининг кескин совуқ кунлари табиий газ истеъмоли қисқартириладиган улгуржи истеъмолчилар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 

2019 йил 27 августга

қадар

Вилоят бўйича газ таъминоти 1-участкаси (Х.Худоёров), тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари

11.

Куз-қиш мавсумида энергия истеъмолининг максимал кучланишли соатлари бўйича электр энергияси таъминотини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2019 йил 1 сентябрга

қадар

Шаҳар электр таъминоти корхонаси (Д.Равшанов)

12.

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида электр ва табиий газ тармоғидан ўчирилмайдиган тоифаланган ва ўта муҳим объектлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил 1 сентябрга

қадар

Вилоят бўйича газ таъминоти 1-участкаси (Х.Худоёров)

II. 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика комплексини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

13.

Газ етказиб бериш баланс кўрсаткичларини ҳисобга олиб улгуржи истеъмолчилар ва шаҳар аҳолисига 2019 йил октябрь 2019 йил апрель ойлари бўйича ойма-ой келишилган табиий газ етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш.

2019 йил 28 августга

қадар

Вилоят бўйича газ таъминоти 1-участкаси (Х.Худоёров)

14.

Ҳудудлардаги электр тармоқларини мукаммал таъмирланишини таъминлаш.

2019 йил 1 октябрга

қадар

Ээлектр таъминоти корхонаси (Д.Равшанов)

15.

Аҳолини кўмир брикети билан таъминлаш (мазкур қарорнинг 5-иловасига асосан).

2019 йил 31 декабрга қадар

 “Жиззах ҳудудий кўмир етказувчи” УК (Шодиев)

16.

Табиий газ танқислиги кутилаётган шаҳар аҳоли пунктларининг тасдиқланган рўйхатига асосан мазкур аҳоли пунктларидаги истеъмолчиларнинг манзилли рўйхатига кўра ойма-ой суюлтирилган газ ҳажмларини ажратиш ва етказиб бериш.

2019 йил

1 октябрдан
2020 йил

1 мартга қадар

Вилоят бўйича газ таъминоти 1-участкаси (Х.Худоёров)

17.

Куз-қиш мавсумида қозонхоналарни узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида ташкилотлар томонидан (мазкур қарорнинг 5-иловасига мувофиқ) зарур ҳажмлардаги суюқ ва қаттиқ ёқилғи захирасини ташкил қилиш.

2019 йил 1 ноябрга

қадар

Шаҳар хокимининг ўринбосари (Р.Шарипов)

18.

Ҳудудларда аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан таъминлаш масалаларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш  ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини фаол олиб бориш.

Ҳар ойнинг

10 санасигача

Шаҳар телевиденияси (Б.Эшонқулов),

Жиззах-Овози” газетаси (А.Иномов)

III. 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида кўп хонадонли уй-жой фондини барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

19.

Шаҳар ободонлаштириш бошқармасига қарашли кўча ва йўлларда қиш мавсумида музлик бўлмаслигининг олдини олиш учун зарур бўладиган материал-техник ресурслар ва жиҳозлар тайёрлар бўйича ишлаб чиқиш.

2019 йил 27 август кунига қадар

Ободонлаштириш бошқармаси (Ғ.Ахмедов)

20.

Кўп қаватли уй-жойлар ва маҳаллаларни, аҳоли хонадонларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича тасдиқланган Дастур асосида ишларни ташкиллаштириш ва ушбу жараёнда ҳудудга бириктирилган маҳалла инспекторларини, солиқ инспекторларини, давлат санитария-эпидемиология назорати маркази вакилларини, тижорат банкларининг масъул ходимларини жалб қилган ҳолда:

кўп хонадонли уйлардан фойдаланиш меъёрлари ва қоидаларига асосан уй-жой фондини техник соз ҳолда сақлаш;

кўп хонадонли уйларда жиҳоз ва қурилмаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги ва санитар-техник қоидаларга амал қилинишини таъминлаш;

кўп хонадонли уйларда бажарилган жорий таъмирлаш ишларини доимий кўрикдан ўтказиб бориш, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш;

ширкатлар раисларининг иш фаолиятини баҳолаш, умумий йиғилишларда ҳисоботларни эшитиш, ўз лавозимига лойиқ бўлмаган раисларни қайта сайлаш ишларини амалга ошириш;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ҳисоботини аҳоли ўртасида эшитишнинг янги тизимини ташкил қилиш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали асосида

Худудларга бириктирилган сектор раҳбарлари, МФЙ, тижорат банклари , Ободонлаштириш бошқармаси (Ғ.Ахмедов), шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими (С.Хожеметов), шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғойибназаров), алоқадор ташкилотлар

21.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал хўжалиги ташкилотларининг авария-тиклаш ва диспетчерлик хизмати моддий техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан зарурий тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил 28 августга қадар

Шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғойибназаров), тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналар

22.

Кўп хонадонли уйлар, бино ва иншоотларнинг ҳолатини ёнғин хавфсизлиги техник меъёрлари асосида кўрикдан ўтказиш.

2019 йил 1 сентябрга қадар

Шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими (С.Хожеметов),

тегишли ташкилотлар ва корхоналар

23.

Иссиқлик энергияси олмайдиган кўп хонадонли уйларни аниқлаш. Уларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш чораларини кўриш.

2019 йил 28 августга

2020 йил

1 ноябрга қадар

Шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғойибназаров)

24.

Жиззах шаҳридаги кўп хонадонли уй-жойларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тижорат банкларининг мақсадли ва имтиёзли кредит маблағларини ажратиш чораларини ишлаб чиқиш.

Бошқарув компаниялари, сервис хизмати кўрсатиш ташкилотлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлаш учун жорий йилда тижорат банклари томонидан ажратилаётган мақсадли имтиёзли кредит маблағлари ҳажмини ўтган йилларга нисбатан 2,5-3 мартага кўпайтириш.

2019 йил 1 октябрга қадар

Шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғойибназаров), тижорат банклари, тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналар

25.

Кўп хонадонли уй-жой фондининг том қисмини мукаммал ва жорий таъмирланишини таъминлаш.

2019 йил 1 октябрга

қадар

Шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғойибназаров), тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналар

26.

Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилишини доимий мониторинг қилиб борувчи ишчи гуруҳи ташкил қилиш.

2019 йил 1 октябрга

қадар

Шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғойибназаров), тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналар

27.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва хомийларга кўп хонадонли уй-жойларни капитал ва жорий таъмирлаш учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштиришда биноларнинг эксплуатация қилиш муддатлари ҳозирги меъёр ва қоидаларга мос келишини таъминлаш.

2019 йил 1 октябрга

қадар

Шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғойибназаров), тижорат банклари, тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналар

28.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан кўп хонадонли
уй-жойларнинг олд қисмидаги кириш йўлакларини таъмирлаш.

2019 йил 1 октябрга

қадар

Шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғойибназаров), тижорат банклари, тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналар

30.

Кўп хонадонли уйларни қиш даврида фойдаланиш учун режалаштирилган иш ҳажмларини бажариш, иссиқлик тизимини изоляция қилиш, уй-жойларда иссиқлик таъминотининг сифатини яхшилаш чораларини амалга ошириш, ертўла ва том чердакларини текширишни ташкил қилиш, муҳандислик тармоқларининг жойлашуви, иссиклик узатиш пункти, ертўла ва кириш эшикларининг ёпилишини таъминлаш.

2019 йил 1 октябрга

қадар

Шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғойибназаров), тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналар

IV. Аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз  таъминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

31.

Мукаммал ва жорий таъмирланадиган қозонлар ва иссиқлик тармоқлари, иссиқлик қувурларини ҳимоя воситалари билан ўрашнинг манзилли рўйхатини “Саноатгеоконтехназорат” инспекцияси, “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси ва “Ўздавнефтгазинспекция” вилоят бўлимларига тақдим этиш.

2019 йил 10 июлга

қадар

ХТМФМТ ва ТЭ бўлими (В.Эргашев), Тиббиёт бирлашмаси (И.Аширматов), “Сувоқова” ДУК шаҳар филиали  (А.Насриддинов) ва вилоят бўйича газ таъминоти 1-участкаси (Х.Худоёров), электр таъминоти корхонаси (Д.Равшанов), барча идора ва ташкилотлар 

32.

Қозонхоналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш (2 ва 3-иловалар) ҳамда уларнинг куз-қиш мавсуми даврида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни расмийлаштириш, сертификатланган қозонлар ва газ ёқувчи қурилмалар ўрнатилганлигига алоҳида эътиборни қаратиш

2019 йил 1 октябрга

қадар

Шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғойибназаров)

33.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгаши билан олдиндан келишилмаган ҳолда ташкилотлардаги қозон жиҳозларини фойдланишнинг техник талабларига жавоб бериш бўйича кўрикдан ўтказиш ва талабга жавоб бермайдиган қозонларни узиш ишларни амалга ошириш.

2019 йил 1 октябрга

қадар

“Саноатгеоконтехназорат” (Хакимов), “Ўздавнефтгазинспекция” (Хидиров) вилоят бўлимлари, вилоят бўйича газ таъминоти 1-участкаси (Х.Худоёров)

V. Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлаши бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

34.

Ижтимоий соҳа объектларидаги бино ва иншоотларда муҳандислик тармоқлари, шу жумладан хожатхоналарнинг санитария-гигиена меъёрлари талабларига жавоб бериши, шаҳар ҳудудидаги ижтимоий тармоқларни зарурий қурилиш материаллари (рубероид, битум, шифер, ойна ва бошқа) билан корхоналарнинг смета харажатларида белгиланган маблағлар ҳисобидан таъмирлаш бўйича зарурий чоралар кўриш.

2019 йил 30 августга қадар

ХТМФМТ ва ТЭ бўлими (В.Эргашев), Тиббиёт бирлашмаси (И.Аширматов), тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналари

35.

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш қозонларини кўмирга мослаштириш ёки янги қозонларга алмаштириш бўйича ойлик графикларни ишлаб чиқиш ва бунда кўмир ёқилғиси билан таъминлашни назарда тутган ҳолда идоралараро манзилли дастурларни ишлаб чиқиш.

2019 йил 30 августга қадар

ХТМФМТ ва ТЭ бўлими (В.Эргашев), Тиббиёт бирлашмаси (И.Аширматов), тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналари

36.

Ижтимоий соҳа объектлари учун сертификатланган, талаб қилинадиган иситиш қозонлари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2019  йил 30 августдан бошлаб

Вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси (Бекмирзаев), “Саноатгеоконтехназорат” вилоят бўлими (Хакимов), тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналари

37.

Уруш ва меҳнат фахрийларига хизмат кўрсатувчи “Мурувват” ва “Саховат” уйлари, реабилитация марказларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш.

2019  йил                              1 сентябрга қадар

Шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази (О.Усмонов), тегишли идоралар, ташкилотлар ва корхоналари

VI. Тадбирларнинг амалга оширилиши мониторинги

38.

2019-2020йиллар куз-қиш мавсуми даврига тайёрлашнинг боришини ташкил қилинган ишчи комиссиялар томонидан кўриб чиқиш ва шаҳар ҳокимлигига ахборот тақдим этиб бориш.

Ҳар ойда

 

Шаҳар ишчи комиссияси
 

39.

Объектларни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўриб чиқиш ва вилоят комиссиясига ахборотлар тақдим этиб бориш.

Ҳар 10 кунда

Шаҳар ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик бўлими

40.

Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсуми даврида барқарор ишлаш билан боғлик масалаларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

Доимий

Шаҳар телевиденияси (Б.Эшонқулов),

Жиззах-Овози” газетаси (А.Иномов)

 

 

 

 

Шаҳар ҳокимининг

2019 йил “___” августдаги

____-сонли қарорига

8-илова

 

 

Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси

ТАРКИБИ

 

1.

А.Шукуров

-

шаҳар ҳокими, комиссия раиси

2.

А.Алишеров

-

шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

3.

Р.Шарипов

-

шаҳар ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

4.

Ҳ.Негматова

 -

шаҳар ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

5.

С.Силлиев

-

шаҳар ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

6.

Ш.Камалов

-

шаҳар ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

7.

Т.Гулмурадов

-

шаҳар ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси

8.

Б.Ғойибназаров

-

уй-жой коммунал хизмат бўлими бошлиғи

9.

В.Эргашев

-

шаҳар ХТМФМТ ва ТЭ бўлими бошлиғи

10.

И.Аширматов

-

шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош врачи

11.

З.Эргашева

-

мактабгача таълим муассасаси  бошлиғи

 12

Д.Хамроқулов

-

шаҳар Молия бўлими бошлиғи

13.

Ш.Шукуров

-

шаҳар ҳокимлиги ижтимоий гуруҳ бош мутахассиси

14.

Ж.Хожанов

-

шаҳар ИИБ бошлиғи

15.

Ш.Зулфиқоров

-

шаҳар Санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи

16.

Х.Худоёров

-

вилоят бўйича газ таъминоти 1-участкаси

17.

Д. Равшанов

-

шаҳар электр таъминоти корхонаси раҳбари

18.

А.Насриддинов

-

шаҳар “Сувоқова” ДУК шаҳар филиали

 

 

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига янги тайинланган ёки вазифасини бажарувчи шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

Умумий таклифлар

208