ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8261 Агентство по развитию фармацевтической отрасли при Министерстве здравоохранения 23/09/2019 08/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни ижросини, шунингдек гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашни самарали ташкил этишни таъминлаш
ID-8261

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
 

 

Ўзбекистон Республикаси «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни ижросини, шунингдек гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашни самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республкаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                           А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил  “_____” _______________    
 _______   -сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низом қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:

“41. Дори воситалари, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар
ва прекурсорларнинг тегишли рўйхатига киритилиши муносабати билан дори воситаларининг улгуржи ва чакана реализацияси билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан давлат тиббиёт ташкилотларига ушбу дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига мувофиқ лицензия олмасдан бир марта беғараз (тўловсиз) ўтказилади ва/ёки йўқ қилинади.”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 46 (702)-сон, 584-модда) билан тасдиқланган “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар
ва прекурсорларни Ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида” иловаларга ўзгартиришлар рус тилидаги таҳрирда қуйидагича киритилсин:

  1. 5- иловада:

Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати (II рўйхат) изоҳининг ўнинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

все смеси, в состав которых входят наркотические средства данного списка, в количестве, превышающем небольшие размеры.”.

  1. 6- иловада:

Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг рўйхати (III рўйхат) изоҳининг тўққизинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

Также, контроль распространяется на все смеси, в состав которых входят психотропные вещества данного списка, в количестве, превышающем небольшие размеры.”.

Умумий таклифлар

220