ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
821 Хокимият Хивинского района 03/10/2018 19/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
ID-821

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-моддаси), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда), Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) 169-сонли қарорига асосан, автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Хива тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2018 йил 10 сентябрда туман ҳокими номига ёзган 189–сон хатини кўриб чиқиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Хива тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2018 йил 10 сентябрда туман ҳокими номига ёзган 189–сон хати қаноатлантирилсин.

2. 4Р158 “Урганч-Хива” а/йўлининг 13 км.дан 14 км.гача (Ирдимзон ҳудуди), 14 км.дан 18 км.гача (Шомохулум ҳудуди), 4Р163 “Янгиариқ-Хива” а/йўлининг 32 км.дан 37 км.гача (Соёт ҳудуди),  4Р157А а/йўлининг 9 км.дан 15 км.гача (Соёт ҳудуди), 4Р163 “Хива-Кўшкўпир” а/йўлининг 44 км.дан 47 км.гача (Эски қиёт ҳудуди) 4р157 “Урганч-Янгиариқ” а/йўлининг 8 км.дан 13 км.гача (Журён ҳудуди) бўлган оралиқда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва шу йўлдан ўтувчи транспорт воситаларини ҳаракат тезлигини чеклаш мақсадида 3.24 “Юқори тезлик чекланган” йўл белгилари  ўрнатишга рухсат берилсин.

2. Хива ТЙФУКга ушбу юқорида кўрсатилган ҳудудларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва шу йўлдан ўтувчи транспорт воситаларини ҳаракат тезлигини чеклаш мақсадида  3.24 “Юқори тезлик чекланган” йўл белгилари  ўрнатиш вазифаси топширилсин.

3. Ушбу қарор “Хива тонги” газетасида эълон қилинсин.

4. Туман ҳокимлиги юристконсульти (С.Садуллаев):

Мазкур қарорни туман ҳокимлигининг Xivahokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

Туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (У.Назиев) билан баргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳияти юзасида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борсинлар.

5.  Мазкур қарор топшириқларини бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Якубов зиммасига юклатилсин.

 

             Туман ҳокими в.б                                                                                                                              О.Матякубов

Умумий таклифлар

757