ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8207 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 23/09/2019 20/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Распоряжение Кабинета Министров
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотларини биринчи навбатда зарур бўлган мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ҳақида
ID-8207

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ФАРМОЙИШИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги

ПҚ-4067-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотларини биринчи навбатда зарур бўлган мебель ва жиҳозлар (кейинги ўринларда “жиҳозлар” деб юритилади) билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги давлат бюджети параметрлари доирасида давлат мактабгача таълим ташкилотларини жиҳозлаш учун Мактабгача таълим вазирлигига республика бюджетидан

80,0 млрд. сўм маблағ ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Мазкур фармойишнинг 1-бандида назарда тутилган маблағлар доирасида Мактабгача таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

2018 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида реконструкция қилинаётган мактабгача таълим ташкилотларини жиҳозлашни якунига етказиш учун ажратиладиган маблағларни 1-иловага мувофиқ;

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида реконструкция қилинаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларини жиҳозлаш учун ажратиладиган маблағларни 2-иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар Мактабгача таълим бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси ҳисоб рақамларига ўтказиб берсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар Мактабгача таълим бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси давлат мактабгача таълим ташкилотларига жиҳозлар харид қилиш бўйича буюртмачилар ҳисобланади;

жиҳозлар билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида, истисно тариқасида буюртмачилар томонидан жиҳозларни тендерсиз, махсус ахборот порталига эълон жойлаштирмасдан, етказиб берувчиларнинг эълон қилган нархларини ва тавсифномаларини таққослаш орқали энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан харид қилинади;

буюртмачилар билан етказиб берувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар жиҳозларни давлат давлат мактабгача таълим ташкилотларигача етказиб бериш ҳамда ўрнатиб бериш шарти билан тузилади;

жиҳозларни харид қилиш учун ажратилган маблағлар доирасида иқтисод қилинган маблағлар мазкур ҳудуддаги бошқа давлат мактабгача таълим ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) учун ўрнатилган тартибда йўналтирилишига рухсат берилади;

4. Мактабгача таълим вазирлиги бир ҳафта муддатда 2018-2019 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида реконструкция қилинаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини йўлга қўйиш учун биринчи навбатда зарур бўлган жиҳозларнинг рўйхати ва техник параметрларини буюртмачиларга тақдим этсин.

5. Буюртмачилар 10 кун муддатда 2018-2019 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида реконструкция қилинаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларини жиҳозлар билан таъминлашнинг манзилли рўйхатини Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.

6. 2018-2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурлари доирасида реконструкция қилинаётган давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун жиҳозлар харид қилиш бўйича ҳудудий харид комиссияларининг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ҳудудий харид комиссиялари бир ой муддатда давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун жиҳозларни харид қилиш ишларини якунласин.

8. Буюртмачилар Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси билан биргаликда давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун харид қилинган жиҳозларни тегишли техник параметрларга мувофиқ қабул қилиш бўйича ҳудудий қабул комиссиялари таркибини тасдиқласин;

қабул комиссиялари томонидан жиҳозларнинг сифат жиҳатидан техник параметрларга мослиги ва ўз вақтида қабул қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб борсин.

9. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

А. Арипов

Умумий таклифлар

248