ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8186 Министерство народного образования Республики Узбекистан 29/10/2019 05/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-8186

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ–3931-сон “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳамда 2019 йил 24 июлдаги 620-сон “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги қарорларига мувофиқ  буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 1778, 2008 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 78-модда; 2015 й., 3-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Халқ таълими вазири                                                                Ш. Шерматов

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
халқ таълими вазирининг

2019 йил “___”сентябрдаги

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

1. 11, 33-бандлар ҳамда 37-банднинг биринчи хатбоши, 38-бандларнинг биринчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 32-банднинг биринчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 32-банднинг иккинчи хатбошидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. 34-банднинг иккинчи хатбоши қуйидагича баён этилсин:

“Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан амалга оширилади”.

5. 37-банднинг иккинчи хатбошидаги “касалликларга” сўзидан кейин “иловага мувофиқ” сўзлари билан тўлдирилсин.

6.  Низом мазкур ўзгартириш ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ тўлдирилсин.

7. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.

 

Соғлиқни сақлаш вазири                                                    А. Шадманов

 

 

 

 

Умумий ўрта таълим олувчиларнинг

якуний давлат аттестацияси

тўғрисидаги низомга

илова

 

Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар

РЎЙХАТИ

 

Т/р

Касаллик шифри

Касалликнинг номи

1.

А01

Тиф (терлама) ва паратиф

2.

А05.01

Ботулизм

3.

А15-19

Сил касаллиги (ўпкада ва бошқа аъзоларда тез ривожланиб борувчи)

4.

А23

Бруцеллёз

5.

А39

Менингококли инфекция

6.

А80

Полиомелит (жиддийасоратлариқолган тақдирда)

7.

А87

G00.8

Марказий нерв системасининг яллиғланиш касалликлари (вирусли менингит)

8.

В15, В17.2

Ўткир гепатит А, Е

9.

В16, В17.0, В17.1

Ўткир гепатит В, С, D

10.

В18

Сурункали вирусли гепатитлар (оғиртурлари)

11.

В20-В24

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) келтириб чиқарадиган касалликлар (3-4-клиник босқичи)

12.

С00-С97

Хавфли ўсмалар

13.

D50-D69

Камқонлик

Қон ва қон яратувчи органлар касалликлари:

гемофилия (ўртача ва оғир шакли);

Турлича бўлган анемияларнинг оғир шакли;

Орттирилган камқонликлар;

капилляротоксикоз;

идиопатиктромбоцитопеник пурпура;

тромбоцитопатия (оғиртурлари);

Виллибранд касаллиги ва бошқа гемостаз бузилиши билан боғлиқ касалликлар;

Ўткир ва сурункали лейкозларнинг ҳамма турлари;

Наслий гемолитик камқонликларнинг ҳамма турлари

14.

Е10-Е14

Қандли диабет

15.

Е23.2

Қандсиз диабет

16.

E05

Тиреотоксикоз (ўртача ва оғир даражаси)

17.

E00-Е03.9

Қалқонсимон без касалликлари, гипотиреоз (оғирдаражаси)

18.

E21

Гиперпаратиреоз ва қалқонсимон олдибезнинг бошқа бузилишлари (оғирдаражаси)

19.

F00-F09

Органик, симптоматик бузилишларни қамраб олган руҳий касалликлар

20.

F20-F39

Шизофрения ва келиб чиқиши турлича бўлган ўткир руҳий касалликлар

21.

F40-F48.9

Стресс асоратлари ва неврологик бузилишлар: неврозлар, неврозсифат ҳолатлар, реактив ҳолатларнинг ўткир ва руҳий мувозанати бузилган даври, қаттиқ дудуқланиш

22.

G93

Бош миянинг шикастланишлари

23.

G40-G41

Эпилепсия. Эпилептик статус

24.

G90

Вегетатив нерв системаси бузилишлари: ангиоспазм, қонтомирлар фаолияти танглиги, ҳушдан кетиш ва бошқа оғир кўринишлари билан кечадиган яққолвегетатив бузилишларнинг шакллари

25.

Н52

Рефракция ва аккомодациянинг бузилишлари. Кўз тубида дистрофик ўзгаришлар юз бериши билан тез ривожланиб борувчи кўриш ожизлиги

26.

Н30-Н36

Тўр (томирли) парда касалликлари

27.

Н46-Н48

Кўриш нерви ва кўриш йўллари касалликлари

28.

Н40-Н42

Глаукома

29.

I00-I02

Ўткир ревматоид иситма

30.

I10-I15

Қон босими ошиши билан характерланувчи касалликлар

31.

I05-I09

Юрак сурункали ревматик касалликлари

32.

Q20-25

Қон айланиш системаси туғма аномалиялари (ривожланишнуқсонлари)

33.

J44

Бошқа сурункали обструктив ўпка касалликлари

34.

J45

Астма

35.

J47

Бронхо эктатик касаллик

36.

K25-К26

Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси

37.

K35

Кўричак (операциядансўнг)

38.

K40-К46

Чурра (операциядансўнг)

39.

K56

Паралитик илеус ва чуррасиз ичак тутилиши

40.

K50

Крон касаллиги

41.

№ 00, № 01

Ўткир диффузли гломерулонефрит

42.

№ 03

Сурункали нефритлар

43.

№ 11

Сийдикда жиддий ўзгаришлар билан қайталаб турадиган пиелонефрит (буйраклар фаолиятинингсақланиши)

44.

№ 11

Сийдикда жиддий ўзгаришлар билан қайталаб турадиган пиелонефрит (буйракларфункциясинингбузилиши)

45.

L20, L23, L25-L27

Экзема (ёйилиб кетганда) ванейродерматит (яққол кўриниб турганда)

46.

Q80

Туғма ихтиоз

47.

L53

Бошқа эритема тоз ҳолатлар

48.

M30-М36

Бириктирувчи тўқима система шикастланишлари

49.

M05-М14

Яллиғланиш полиартропатиялари

50.

S50-S59

Тирсак ва билак-кафт усти жароҳатлари

51.

S60-S69

Билак-кафт усти ва қўл панжаси жароҳатлари

52.

S80-S89

Тизза ва болдир жароҳатлари

53.

S90-S99

Ошиқ-болдир бўғими ва оёқ кафти соҳаси жароҳатлари

54.

S00-S05, S12, S22, S32-S33

Бош суяги, умуртқа ва бел суягинингсиниши

55.

A36-38, B01, В05, В06, В26, В27

Болаларнинг юқумли касалликлари

Умумий таклифлар

280