ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8183 Комитет по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта Республики Узбекистан 20/09/2019 05/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Распоряжение Кабинета Министров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
ID-8183

         Тошкент вилояти Қибрай ва Юкоричирчиқ туманлари ҳудудидан ўтувчи узунлиги 19,2 км ва Қибрай тумани ҳудудидан ўтувчи узунлиги 15 км бўлган янги йўналиш умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлини қуриш ҳамда Тошкент халкаро аэропорти 4-терминали қурилишини жадаллаштириш ва келгусида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида олиб бориладиган йўл қурилиш ишларига норуда махсулотларни етказиб бериш максадида:

      1. Амалга оширилаётган мазкур объектларда Бош пудратчиларни сифатли, таннархи арзон норуда махсулотлар билан таъминлаш учун қурилиш объектларига яқин масофада жойлашган Тошкент вилояти Кибрай тумани Чирчиқ дарёсининг чап қирғоғи “Ҳўкизорол” норуда махсулотлари кони ҳудудидаги Халқаро қуёш энергияси институтининг тажриба лабораториясига ажратилган 50 гектар ер майдони ўрнига, лаборатория талабларини қондирадиган бопқа ер майдони ажратиш ва кон ҳудудининг 2 гектар қисмида жойлашган лаборатория бино ва иншоотларини янги таклиф этилаётган ҳудудга кўчириб утказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва Халкаро қуёш энергияси институтининг таклифи маъқуллансин.

        2. Тошкент вилояти ҳокимлиги Халкаро қуёш энергияси институтининг тажриба полигонига бино-иншоотларини кўчириб ўтказилиши учун Қибрай тумани ҳудудидан 2 гектар ер майдони ажратиб берилишини таъминласин.

       3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Халқаро қуёш энергияси институтини янги жойга кўчиб ўтишида амалий ёрдам кўрсатсин.

    4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги мазкур ҳудуддаги бино- иншоотларни тегишли ер майдони билан биргаликда топшириш ва қабул қилиш ишларини амалга ошириш, ер-кадастр, мулкга эгалик хужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритишини таъминласинлар.

      5. Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда кўрсатилган ҳудуддаги норуда махсулотлар захирасини ва қазиб олиш ишларининг атроф-муҳитга таъсирини аниқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикасининг “Papenburg Uzbekistan” қўшма корхонаси маъсулияти чекланган жамиятига тегишли лойиҳа ва лицензия хужжатларини икки ой муддатда расмийлаштирсинлар.

        6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж.Раматов зиммасига юклансин.

                           Ўзбекистон Республикасининг

                                    Бош вазири                                                                           А. Арипов

Умумий таклифлар

498