ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8144 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 19/09/2019 04/10/2019 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Автомобиль йўллари, йўл иншоотлари, темир йўл кесишмалари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шахобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
ID-8144

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 239-сон  «2018-2020 йиллар даврида фақат давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ  автомобиль йўллари, йўл иншоотлари, темир йўл кесишмаларини, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Автомобиль йўллари, йўл иншоотлари, темир йўл кесишмаларини, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш (кейинги ўринларда Лойиҳалар) бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ  тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган хизматлар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази давлат унитар корхонаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Лойиҳаларни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишининг  мурожаатлари кўриб чиқилишини ЯИДХПда кузатиб бориш тартибини жорий этсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифалар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ___________ ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

           Бош вазири                                                         А. Арипов

 

 

       Тошкент ш.,

2019 йил “___”______,

        ____-сон

Вазирлар Маҳкамасининг

2019  йил "__" ________

____-сон қарорига

                                                                                                             ИЛОВА

 

Автомобиль йўллари, йўл иншоотлари, темир йўл кесишмалари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шахобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Регламент тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўллари, йўл иншоотлари, темир йўл кесишмаларини, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини (кейинги ўринларда – Объектлар) қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини (кейинги ўринларда – Лойиҳа) келишиш тартибини белгилайди

2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши, мулкчилик шаклидан қатъий назар объектларнинг лойиҳаларини кўриб чиқишга ва келишишга нисбатан қўлланилади.

3. Тадбиркорлик субъектларига объектларнинг лойиҳаларини келишиш ҳужжатларини берувчи ваколатли орган Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати. 

4. Объектларнинг лойиҳаларини келишиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳалари лойиҳалаш ташкилоти билан келишилгандан сўнг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилади ва келишилади;

халқаро аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини лойиҳалаш ташкилоти билан келишилгандан сўнг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигиининг ҳудудий органлари билан келишилади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этилади.

Объектларнинг лойиҳаларини келишмасдан уларни амалга ошириш тақиқланади.

5. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда – ЭРИ)  мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

 

6. Объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни ушбу Регламентнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

7. Тадбиркорлик субъекти ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими тадбиркорлик субъекти номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома бўйича маълумотларни шахсан ўзи тўлдиради.

Сўровномага объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларининг электрон кўриниши илова қилинади.

Тадбиркорлик субъектларидан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

9. Тадбиркорлик субъектлари томонидан маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

10. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

11. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда 10-бандда кўрсатилган суммасининг 90 фоизи ундирилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади.

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

          10 фоизи  – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

12. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун мазкур Регламентнинг 10-бандида назарда тутилган тўловни тўланмаслиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

13. Тадбиркорлик субъектлари давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида улардан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

Тадбиркорлик субъекти давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов суммаси қайтарилмайди.

14. Давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилинганда сўровнома тўлдирилгандан кейин бир соат мобайнида сўровномани тегишли ваколатли органга юборадилар.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда тегишли ваколатли органга келиб тушади.

15. Ваколатли орган томонидан келиб тушган сўровнома амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрганиб чиқилади.

16. Объект лойиҳаларини келишиш учун юборилган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан ўрганиб чиқилиб, белгиланган тартибда лойиҳани келишади ёки сабаблари ва қонунчилик талабларига жавоб бермаслигини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

Объект лойиҳаларини келишиш ваколатли органнинг ЭРИ билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

17. Объект лойиҳаларининг қонунчилик, шу жумладан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келмаслиги объект лойиҳаларини келишишни рад этишга асос бўлади.

Объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳасини келишишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

Тадбиркорлик субъекти объект лойиҳаларини келишиш тўғрисидаги сўровномаси рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўламаган ҳолда объект лойиҳаларини келишиш учун такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Тадбиркорлик субъектининг рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги сўровномаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Объект лойиҳаларини келишиш учун тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган маълумотларни такрорий кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан тадбиркорлик субъектига илгари ахборот тизими орқали электрон шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно.

18. Ваколатли орган объект лойиҳаларини келишиб берган куннинг ўзида объектни лойиҳаларини келишилган электрон шаклини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки мурожаат қилган тадбиркорлик субъектигага (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

Давлат хизматлари маркази келишилган лойиҳа тушганидан сўнг бир соат мобайнида уни мурожаат қилган тадбиркорлик субъектининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда, давлат хизматлари маркази тадбиркорлик субъекти ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унга келишилган лойиҳани электрон кўринишда тақдим қилишга мажбур.

Техник имконияти мавжуд бўлган тақдирда Давлат хизматлари маркази мурожаат қилган тадбиркорлик субъектининг сўровига кўра, унга  келишилган лойиҳани қоғоз шаклда ўзининг муҳрини босган ҳолда тақдим этиши шарт.

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

19. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши жараёнида тадбиркорлик субъекти ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари маркази ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторинг олиб боради.

21. Тадбиркорлик субъектлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

22. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Маъмурий регламентга 

1-ИЛОВА

 

Автомобиль йўллари, йўл иншоотлари, темир йўл кесишмалари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис ва ёқилғи қуйиш шахобчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш

СХЕМАСИ

Маъмурий регламентга 

2-ИЛОВА

Умумий таклифлар

158